UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

"Насаф" "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади ва гуруҳда қолиб кетди Янгиликлар

"Насаф" "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади ва гуруҳда қолиб кетди

Осиё чемпионлар лигаси 6-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
ОЧЛ-2015.

"D" гуруҳи, 6-тур.

“НАСАФ” (Ўзбекистон) - "АЛ АҲЛИ" (Саудия Арабистони) 0:0

5 май 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 20:30

Ҳакамлар
: Тома Масааки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Жеффри Гох (Сингапур), Такуто Окабе (Япония)

Ҳакамлар эксперти
: Кадум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)

Учрашув комиссари
: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

"Насаф"
: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Рой Рок, 20.Эркин Байдуллаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (27. Илҳом Юнусов, 81), 18.Баҳром Абдурахимов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (5. Ботир Қораев, 90), 17.Артур Геворкян, 9.Илҳом Шомуродов.
Захира
: 1.Алибек Туробов, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Акрамжон Баҳриддинов, 14. Шароф Муҳитдинов, 30. Ўткир Юсупов.

"Ал Аҳли"
: 22.Абдуллоҳ Ал Маиуф, 4.Волид Бакшвн, 13.Муҳаммад Абдулшафи, 17.Освальдо, 19.Бруно Сезар (11. Ҳусайн Алмоқаҳви, 83), 6. Муҳаммад Алфатил (29. Закариа Алсудани, 90), 7.Аҳмед Алоуфи (24. Салман Мувашар, 70), 8.Тайсер Ал Жассим, 23.Камил Ал Муса, 26. Муҳаммад Аман, 77.Амир Фаҳад.
Захира
: 1. Ёсир Абдулла, 21. Оқил Алсаҳаби, 29. Закариа Ал Судани, 32.Мажид Асири.

Огоҳлантиришлар
: Ҳамза Каримов (43), Рок (59)

Четлатиш
: Баҳром Абдурахимов (71)

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      ЯНГИЛАШ




- "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча.


- ЎЙИН ТУГАДИ!



90`
Ўзгариш. "Насаф". Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Ботир Қораев тушди.



90`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Муҳаммад Алфатил ўрнига Закариа Алсудани тушди.


90`
Дубайда "Ал Аҳли" гол урди. Энди бизга ғалаба керак!!!!!!!!!!!!!!!


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.


89`
Қани пенальти??? Қани???? Япон ҳакам яна бу вазиятга кўзини юмди.Артур Геворкяннинг тепган тўпи ҳимоячининг қўлига тегди. Лекин пенальти йўқ эмиш...


88`
"Насаф" ҳимоядан ҳужумга ўтишга қийналмоқда...


86`
Рой Рок ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва рақиб ҳужумини қайтарди.


85`
"Ал Аҳли"нинг хавфли ҳужумлари давом этмоқда.


83`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Бруно Сезар ўрнига Ҳуссайн Алмоқаҳви тушди.


82`
Ўзгариш. "Насаф". Одилжон Ҳамробеков ўрнига Илҳом Юнусов тушди.


81`
Дубайда ҳисоб тенглашганмиш. Шуниси етмай турувди...


80`
Хавфли зарба! Элдор Суюнов бу вазиятда яхши ўйнади.


79`
Илҳом Шомуродов тўпни дарвоза чизиғидан ўтказгани такрорий лавҳада кўрингани ҳақида айтишмоқда. Эҳҳҳ япониялик ҳакам, кўзингни каттароқ оч дегим келди...


78`
Шоҳруҳ Гадоев!!!!!!!!!! Зарбааааааа!!!!!!! Бирозгина ноаниқ!!!! Гол керак, гол!


77`
Бугунги ўйинни бевосита 16000 томошабин стадиондан туриб кузатиб бормоқда.


76` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!! ГООООООООООООООЛ!
Қани голлллл????!!!! Шоҳруҳ Гадоевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса бир метр масофадан Илҳом Шомуродов дарвозага тиқиб қўя олмади. Эҳҳҳҳ!!! Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини аниқ кўриш қийин эди.


75`
Тайсер Ал Жассим қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба ноаниқ.


74`
Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.


73` Хавфли вазият!!!!!!! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!!!!
Шомуродов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвозага зарба берди. Рақиб посбони тўпни қайтарди. Бурчак тўпи.



71`
Кераксиз жойда қизил карточка! Эҳҳҳ, Баҳром! Баҳром Абдурахимов рақиб посбонига қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.


70`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Аҳмад Алоуфи ўрнига Салман Мувашар тушди.


69`
Дубайда "Тракторсози" иккинчи голни ҳам урди. Яшавор!


67`
Ҳакам Илҳом Шомуродов ҳужумда қоидани тузди деб топди ва "Насаф"ни ҳужуми тўхтатилиб қолди.


66` Имконият!! Қани пас, пас қани?????? Одил Ҳамробеков рақибдан тўпни олиб қўйди, яхши. Лекин ўткир бурчакдан зарба бериш ўрнига очиқ турган жамоадошига тўпни узатгани маъқул эмасмиди? Эҳҳҳ!



65` Хавфли ҳужум!
Освальдо яқин масофадан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.


64`
Элдор Суюнов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.


62`
Баҳром Абдурахимов узоқдан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Зарбага аниқлик етишмади.


61`
Бизга гол керак! "Насаф" ҳужумкорликни оширмасанг бўлмайди!


60`
Гуруҳдаги нариги ўйинда ҳисоб тенглашди, "Ал Аҳли" (БАА) - "Тракторсози" 1:1.


59`
Япониялик ҳакам Рой Рок ҳужумда қўли билан ўйнади деб ҳисоблади. Ортиқча гап талашгани учун эса Рок огоҳлантириш олди.


58`
Биринчи бўлимда "Насаф" кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилганди. Иккинчи бўлимни эса "Ал Аҳли" ҳужумкор руҳда давом эттирмоқда.


57`
Бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.


56`
"Насаф" бурчак зарбаси тепади.


55`
Рақиб футболчиси Шоҳруҳ Гадоевни ушлаб қолди. Лекин ҳакам бу вазиятда ҳам ўйнаш имконини берди.


54`
"Насаф" тезда ўзига келиб олиши керак. Бизга ҳужум ва гол керак!


53`
"Ал Аҳли" "Насаф"ни жарима майдончаси ичида "қамаб" қўйди.


51` Хавфли вазият!
"Ал Аҳли" жарима зарбаси ишлаб олди. Жаримадан ошириб берилган тўпни "Ал Аҳли" футболчиси боши билан дарвозага йўналтирди. ЭЛДОР СУЮНОВ!!!! Суюнов бу вазиятда ўз маҳоратини кўрсатди!


50`
"Ал Аҳли" ҳужумкорликни оширмоқда. Эркин Байдуллаев яна ҳимояда жонбозлик кўрсатди.


49`
"Ал Аҳли" иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади. "Насаф" ҳозирча ҳимояланиш билан банд.


48`
"Ал Аҳли" вакиллари Эркин Байдуллаев тўпни қўли билан қайтарди деб ҳисоблашди ва ҳакамдан пенальти талаб қилишди. Бу бефойда.


46` Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Эркин Байдуллаевга тасанно!! "Насаф"ни голдан сақлаб қолгани учун! "Насаф" марказда тўпни йўқотди. Ҳамза Каримов тўпни рақибга бериб қўйган эди. Тезкор ташкил этилган ҳужумни Бруно Сезар гол билан якунлаши мумкин эди! Эркин Байдуллаев сўнгги паллада зарба йўлига ғов бўлди! Баракалла!


- Иккинчи бўлим бошланди! ОЛҒА "Насаф"!



- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда.


- БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! ТАНАФФУС!


45`
Рой Рокнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


44`
"Ал Аҳли" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Элдор Суюнов эгалик қилди.


44`
Ҳамза Каримов огоҳлантирилди.


43`
Шоҳруҳ Гадоевдан яна бир "рейд"! Бу сафар Гадоев тўпни ўткир бурчакдан тўғри дарвозага тепди. Рақиб дарвозабони ўз ўрнида.


41`
Шоҳруҳ Гадоев айни дақиқаларда ўз қанотида жуда фаол ўйнамоқда.


39`
"Насаф" юзага келаётган вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Рақиб қарши ҳужумда уларни жазолаши мумкин эди. Элдор Суюнов яна жамоаси жонига оро кирди.


38` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!!! ҚАНИ ГОЛ?????!!!! Шоҳруҳ Гадоевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни аввалига Илҳом Шомуродов, кейинчалик Артур Геворкян самарали якунлай олмади. Юз фоизли имконият кўкка совурилди!!!


37`
"Ал Аҳли" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.


36`
Элдор Суюновдан жарима майдончаси ташқарисида Мануэль Нойер услубидаги ҳаракат.


35`
Шерзод Аъзамов ҳужумда Артур Геворкяннинг тўп билан таъминламоқчи бўлди. Лекин унинг узатиб берган паси ноаниқ кетди.


34`
Ҳар иккала жамоа футболчилари майдонда бироз шўхлик қилишди. Ҳакам уларга оғзаки танбеҳ бериш билан чекланди.



33` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!!!!!! "Насаф"нинг узоқ ўйлаган ҳужумини Шерзод Аъзамов ўз қанотидан ривожлантирди ва тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Илҳом Шомуродовнинг боши билан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. Эҳҳҳҳҳҳ!


31`
Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар бир-бирларини хатоларини кутиб ўйнашмоқда.


29`
"Насаф" позицион ҳужум уюштирди. Лекин жиддаликларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш осон кечмаяпти.


28`
Баҳром Абдурахимов майдонга қайтди. Ўзингни кўрсат Баҳром!


27`
Баҳром Абдурахимов майдонда ётибди. Рақиб футболчиси уни оёғига тепди. Вакилимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


25`
Дубайда Меҳрдад Байрами "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этган. Қаршида ҳам "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этадиган футболчини тезроқ топиш керак!


24`
"Насаф" имкон қадар тезроқ гол уришга ҳаракат қилмоқда. Баъзи вазиятларда футболчиларимизга бирозгина совуққонлик етишмаяпти. Ҳаяжон ўз сўзини айтмоқда. Бўшашманг йигитлар! Олға!


23`
Ўйин сурати юқорироқ. Жамоалар алмашиб ҳужумга ўтишмоқда.


21`
Гуруҳдаги нариги ўйинда Эроннинг "Тракторсози" жамоаси ҳисобни очди! Яхши! Бу биз учун яхши албатта! Лекин бизга ғалаба бўлгани яхши. Шуниси ишонарлироқ!


20` ЭЛДОР СУЮНОВ!!!!!!!!!!!!!!
"Ал Аҳли" хавфли ҳужум уюштирди. Бруно Сезарнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов қайтариб қолди! Баракалла Элдор!


19` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!! ОДИЛЖОН ҲАМРОБЕКОВ!!! Қани гол????
Бурчакдан ошириб берилган тўпга Ҳамробеков боши билан зарба йўллади. Рақиб посбони Абдуллаҳ Алмауқий жамоасини голдан сақлаб қолди. Қайтган тўпни эса дарвозага тўғирлаб қўядиган футболчи топилмади!


18`
"Насаф" фойдасига бурчак зарбаси белгиланди.


17`
Дарвоза томон зарба. Эркин Байдуллаевнинг бу уриниши бесамар кетди.


16`
Ҳужум! Артур Геворкянинг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпига Илҳом Шомуродов зарба бера олмади. Шоҳруҳ Гадоевнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.


15`
Стандарт вазиятидан сўнг рақиб футболчиси "Насаф" дарвозаси томон боши билан зарба берди. Ноаниқ.


14`
"Ал Аҳли" жарима майдончаси олдидан жарима зарбаси ишлаб олди.


13`
Чап қанотдан уюштирилган ҳужумтугалланмай қолди. Рой Рокга узатиб берилган тўпга ҳимоячи етиб кела олмади.


12`
Одилжон Ҳамробеков ва Рой Рок томонидан ташкил этилаётган ҳужум якунига етмай қолди.


10`
Саудияликлар тўп назоратини ўз қўлларига олишди. "Насаф" рақибни "прессинг" қилмоқда.


9`
"Насаф" олдинги чизиқда ўйлаган режаси иш бермади. "Ал Аҳли" ҳимояланишда ҳозирча бехато ўйнамоқда.


8`
Жамоалар бироз секинлашишди. "Ал Аҳли" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.


7`
"Насаф" "Ал Аҳли"га босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Унг ва чап қанотдан ташкил этилган ҳужумларни рақиб ҳимояси бартараф этди.


6`
Ўйин сурати юқори. Ҳар иккала жамоалар очиқ футбол намойиш этишга киришиб кетишган.


5`
"Насаф" олдинга боришга интилмоқда. Ҳозирча вакилларимиз ўнг қанотдан фаоллик билан ўйнашмоқда.


4`
"Ал Аҳли" ҳам бугун бекорга келмаганини исботламоқчи шекилли. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Суюнов ҳужумни бартараф этди.


3`
Ҳужум қилиш навбати меҳмонларга келди. Дастлабки бурчак зарбаси.


2`
Дастлабки ҳужум! Ёмон эмас. Артур Геворкян Баҳром Абдурахимов билан чиройли ўйнади ва жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ уни рақиб ҳимоячиси тўхтатиб қолди. Артур йиқилди, лекин ҳакам бунга эътибор қаратмади.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"! ОЛҒА!


- Ҳаяжонли дақиқалар... "Марказий" стадиони муҳити эса шунчаки аъло даражада!


- Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...


- Бугунги ўйинда қаршилик мухлислар таъбири билан айтганда, Қирол Артурга ҳам кўп нарса боғлиқ. Айнан ушбу футболчи "аждарлар"нинг ўйинини белгилаб беради. Артур Геворкян "Насаф"нинг муҳим ўйиндаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшади деб умид қиламиз.

- Умид қиламизки, "Насаф" футболчилари бугун клуб тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишади. Бу йўлда уларга омад тилаб қоламиз.


- Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.





- Бугунги ўйинни Тома Масааки бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.


- Бугунги сана 05.05.2015. Ажаб эмас "Насаф" ҳам санага мослаб йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани ўзбек футболи мухлисларига тақдим этса. Бугун бизни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради.

- "Марказий" стадион мухлислар билан лиқ тўлган.


- Бугун Рўзиқул Бердиев 4-5-1 тактикасини танлаган. Асосий урғу майдон марказини қўлга олишга қаратилган. Одилжон Ҳамробеков, Эркин Байдуллаев ҳамда Баҳром Абдурахимов сингари ўрта чизиқ футболчиларига ҳам кўп нарса боғлиқ.


- Жамоалар ўйин олди чигалёзди машғулотларни бошлашди.


- Денис Иванков бошчилигидаги "Насаф" дарвозабонлари ўйин олди машғулотларни бошлашди. Асосий посбон доимгидек Элдор Суюнов!


- Учрашув бошланишига салкам бир соат вақт қолди.


- Яна бир неча дақиқалардан сўнг жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлади.

















- Мухлислар оқими давом этмоқда. "Марказий" стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошмоқда.


- Жамоалар стадионга етиб келишди.


- Ассалому-алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳдан ёзамиз! Барча иш қуролларимиз "Насаф" стадионидаги медиа-трибунада жойлаштирилган. Яна бироздан сўнг Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 6-тур доирасидаги "Насаф" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Бу беллашув вакилларимиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Агарда бугунги учрашувда "аждарлар" ғалаба қозонадиган бўлишса, унда "Насаф" жамоаси ўз тарихида янги саҳифа очади. Яъни клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛ 1/8 финал босқичига йўл олади. Бунинг учун Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Ал Аҳли"ни мағлуб этишлари талаб этилади. Ушбу қизиқарли беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 20:30да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика