UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  0 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  1 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9

"Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) 1:0
1 май 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: 
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Муминов (Тошкент  вил.)
Назоратчи:
И. Мустафин (Тошкент).
Гол:
Станислав Андреев 83, - 1:0 (Мерзляков)
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац (7.Кахи Махарадзе, 67), 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов (18.Баҳодир Пардаев, 59), 11.Игорь Сергеев, 24.Даврон Ҳошимов (20.Анвар Солиев, 78), 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 29.Владимир Козак, 28.Станислав Андреев.
Захира: 1.Никита Рибкин, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 16.Наврўз Алимов.

"Навбаҳор":
1.Александр Меленчук, 9.Илҳом Бойдедаев, 89.Бобур Акбаров, 29.Дилшод Жабборов, 2.Алишер Саматов, 6.Суннатилла Мамадалиев (50.Юрий Рижко, 53), 8.Азим Аҳмедов, 27.Раббим Ҳасанов, 91.Сергей Георгиев (11.Отабек Валижонов, 85), 7.Санъат Шихов, 22.Шаҳбоз Эркинов (20.Улуғбек Бақоев, 63).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 4.Темур Кагиров, 10.Алишер Маҳмудов, 25.Мўйдин Мамазулумов.

Огоҳлантиришлар:
Алишер Саматов 4, Александр Мерзляков 40, Жалолиддин Машарипов 49, Егор Кримец 58, Жавоҳир Соҳибов 74,

Четлатиш: Бобур Акбаров 48


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

Учрашув тугади. "Пахтакор" 1:0 ҳисобида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

90+4. "Навбаҳор" бурчак тўпини амалга оширди, Меленчук рақиб жарима майдони ичига борди, бироқ айнан у тўпни қўли билан ўйнади.

90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. "Навбаҳор" бурчак тўпини амалга оширишди, Алишер Саматов чалқанча зарба берди, ноаниқ

88.
Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди

85. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Сергей Георгиев ўрнига Отабек Валижонов тушди

84.
"Навбаҳор"нинг жавоб ҳужуми вақтида Бақоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

83.
Чап қанотдан Мерзляков тўпни жарима майдонига узатди, Андреев боши билан гол урди - 1:0

83. ГООООООООООООООООЛ! 1:0. Станислав Андреев

82.
Бурчак тўпидан сўнг Бақоев жарима майдони ичида йиқилиб тушди ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

81. Хавфли вазият!
Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужуми! Бақоев тўпни Шиховга узатди, Санъат бурчак тўпи ишлаб олди

80. ЗАРБА! Станислав Андреевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

77. Ўзгариш. "Пахтакор".
Даврон Ҳошимов ўрнига Анвар Солиев тушди

76. ЗАРБААААА! "Пахтакор" гол уришга яқин эди. Бироқ ҳимоячи ва дарвозабон яхши ўйнаб хавфни қайтаришди.

74. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Жавоҳир Соҳибов

74.
Яна бир вазият! Бу сафар Андреев жарима майдони ичидан зарба берди, тўп осмонга қараб кетди

73. ЗАРБААААААААААААА! Дарвоза устуни! Пардаевнинг чап қанотдан оширган тўпидан сўнг Андреев зарба берди, тўп устунга тегиб қайтади!

73.
Ҳозирга қадар зарбалар 9:5, аниқ зарбалар 4:1.

72. ЗАРБА! Шерзод Каримов жарима тўппини амалга оширди, бироз ноаниқ!

70.
Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 1849 томошабин келди

68.
"Пахтакор" гол уришга уринмоқда. Рақиб ҳимоячилари барча вазиятни қайтаришмоқда. Ўйин темпи у қадар юқори эмас

67. Ўзгариш. "Пахтакор".
Аднан Ораховац ўрнига Кахи Махарадзе тушди

64. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Шахбоз Эркинов ўрнига Улуғбек Бақоев тушди

62.
"Пахтакор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, меҳмонлар тартибли тарзда ҳимояланишмоқда

60.ЗАРБААА! Пардаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

59. Ўзгариш. "Пахтакор".
Жалолиддин Машарипов ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

58. Огоҳлантириш.
"Пахтакор". Егор Кримец

53. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Андреевнинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

52. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Суннатилла Мамадалиев ўрнига Юрий Рижко тушди

51.
Меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда, бироқ Эркинов қоида бузди

50.
Майдонга тушишга Юрий Рижко тайёрланмоқда

49. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Жалолиддин Машарипов

48. "Навбаҳор" ҳимоячиси Акбаров Шерзод Каримовга нисбатан қўпол ўйнагани учун бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатди

48. Қизил карточка! "Навбаҳор".
Бобур Акбаров

47.
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Шерзод Каримовнинг оширган тўпини Меленчук ушлаб олди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:0

45+1.
Эркинов рақиб жарима майдони ёнида зарба беришга уринди, бироқ бунинг ўрнига қоида бузди

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45. ЗАРБААА! Сергей Георгиевнинг бурама зарбаси дарвозага борди, Лобанов тўпни ушлаб олди

44.
Ораховац Санъат Шиховни йиқитди. Жарима тўпини "лочинлар" амалга оширишади

40. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Александр Мерзляков

39. Андреев чап қанотдан тўпни етказиб берди. Даврон Ҳошимов марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди, бироқ зарбаси ҳимоячиларникидек чиқди.

36. ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси Меленчукка қийинчилик туғдиргани йўқ

34.
Шу дақиқага келиб қоида бузиш борасида тенглик - 7:7

33.
Мезбонларнинг хавфли ҳужумидан сўнг Меленчук мааҳорат кўрсатиб тўпни қатарди. Андреев чап қанотдан тўпни узатганди

31.
Бобур Акбаров ўз жарима майдони ичида шифокорлардан ёрдам қабул қилиб олмоқда. Унга нисбатан рақиб футболчиси қўпол ўйнади.

28. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Чап қанотдан Сергей Георгиев тўпни Ҳошимовдан олиб қўйди ва Ораҳовацни алдаб ўтиб жарима майдони марказига узатди, Санъат Шиховнинг ўнг оёқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

24. ЗАРБААААААА! Шерзод Каримовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Александр Меленчукдан ажойиб сейв!

22.
Роббим Ҳасанов Машариповни йиқитди. Ўйинда кичик тўхталиш

21.
Машарипов ўнг қанотдан икки рақибни алдаб олдинга ўтди, бироқ тўп узатиши манзилга етиб боргани йўқ

20.
Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйинни туриб олиб кузатиб боришмоқда

19.
Жавоҳир Соҳибов майдон марказида Азим Аҳмедовга нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам Жавоҳирни оғизаки тарзда огоҳлантирди

18. ЗАРБА! Даврон Ҳошимовнинг 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

17.
Меҳмонларнинг бурчак тўпидан сўнг Лобанов хавфни бартараф этди.

16.
"Навбаҳор"нинг позицион ҳужуми чиройли чиқаётганди, бир нечта аниқ паслар билан рақиб жарима майдонига яқинлашиб боришди, бироқ Ораховац тўпни қайтарди.

14. Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, анчагина ноаниқ пас

12. Ўйин темпи жуда ҳам паст! Стадионга ҳам жуда кам мухлис келган. Меҳмонлар учун аталган секторда ўтирган мухлислар "Навбаҳор"ни қўллаб туришибди

9. "Навбаҳор"нинг ҳужуми! Бироқ Эркиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди! 

8. Соҳибовнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини Меленчук ушлаб олди

7. Мерзляков чап қанотда жарима тўпи ишлаб олди. Жарима майдонига узатилган тўпни "лочинлар" ҳимоячилари қайтариб юборишди

5. Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди. Зарба ноаниқ кетди

4. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Алишер Саматов

3. Хавфли вазият! Меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Георгиевнинг зарбасини Лобанов қайтарди. Бироқ унгача Эркинов ҳужумда қоида бузди.

2. Учрашувдаги илк зарбани Шерзод Каримов амалга оширди. Кучсиз ва ноаниқ зарба.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Ушбу учрашувни сизлар билан бирга Нарзулла кузатиб боради.

- Учрашув соат 19:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика