UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  1 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13

"Насаф" Қаршида "Локомотив"ни мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлади Янгиликлар

"Насаф" Қаршида "Локомотив"ни мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлади

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Олий лига, 7-тур.


«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент) 1:0

1 май 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30

Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Болтаев (Навоий)

Назоратчи:
И. Шарипов (Бухоро).

Гол: Фарруҳ Сайфиев (10 - Илҳом Шомуродов)

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (27. Илҳом Юнусов, 82), 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 60), 20.Эркин Байдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 7.Акрам Бахриддинов, 16.Алишер Юсупов, 38.Дониёр Нарзуллаев.

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 7.Руслан Корян (10.Марат Бикмаев, 59), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (99.Дамир Кояшевич, 67), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (с), 22.Санжар Шоаҳмедов, 24.Иброҳим Раҳимов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев (77.Жасур Ҳасанов (катта), 54).
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Юлдашев, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик).

Огоҳлантириш
: Рой Рок (41)
 

                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                
ЯНГИЛАШ



- Учрашувдан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча!


- "Насаф" чемпионлик пойгасида асосий даъвогар "Локомотив" жамоаси устидан қийин ғалабани қўлга киритди.


- ЎЙИН ТУГАДИ!


- ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!!!!!! ФАРРУҲ САЙФИЕВ!!!!!!!!!!! МАЪМУР ИКРОМОВ!!!!!! ҚАНДАЙ "СЕЙВ"!!!!!!!!



- Қўшимча дақиқалар ўтиб бормоқда. "Локо" ҳужумда, "Насаф" ҳимояда ўйнамоқда...


90` Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


90` Марат Бикмаев!!!!!!!!! Хавфли вазият!!!!!
Икром Алибоевдан "рейд"! Алибоев тўпни Мустафоев томон узатди ва жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Иброҳим Салим Мустафоевнинг ошириб берган тўпини Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ!


89`
Икром Алибоевга тасанно! "Насаф"дан Элдор Суюнов бундай эътирофларга лойиқ бугун! Ҳисоб ва натижа қандай бўлишидан қатъий назар!


88`
"Насаф" қарши ҳужумда ўйнади! Шоҳруҳ Гадоев қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг тепган зарбасини ҳимоячи бартараф этди.


87`
"Насаф" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Локомотив" эса аксинча.


85`
Артур Геворкян "Локомотив" футболчиларидан бирин-кетин ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бироқ Цейтлин жим.


84`
Фарруҳ Сайфиев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


83` Ўзгариш. "Насаф". Илҳом Шомуродов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди.


82`
"Локомотив" "Насаф"га катта босим ўтказмоқда.


80`
"Насаф"нинг ҳужуми!! Шоҳруҳ Гадоевнинг қанотдан етказиб берган тўпига Артур Геворкян зарба берди. Маъмур Икромовга бу зарба қийинчилик туғдирмади.


78`
Салим Мустафоевнинг жарима майдончаси атрофидан йўллаган аниқ зарбасини Элдор Суюнов ушлаб олди.


77`
Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпга чиқишда Суюнов эпчиллик билан ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.


76`
Икром Алибоев бугун жуда ва жуда фаол ўйнамоқда. Унинг Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозага узоқдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай футболчига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.


75`
Учрашув жуда кескин курашлар остида ўтмоқда. Шерзод Аъзамов ўз қанотида Жасур Ҳасановга ҳеч қандай имконият қолдирмади.


73`
"Локомотив"дан ҳужумлар ёмғири!!!! Элдор Суюнов сўнгги дақиқалар ичида 4 маротаба чинакамига "сейв" қилди ва жамоасини голлардан қутқариб қолди.


71`
Хавфли вазият!!!!!! Икром Алибоев!!!! Элдор Суюнов!!!!!! Алибоевнинг кучли ва аниқ зарбасини Суюнов қайтариб қолмоқда. Элдор Суюнов яна жамоаси жонига оро кирди.


70`
"Локомотив" жамоаси хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Дамир Кояшевичнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов қайтариб қолди! Баракалла, Элдор!


68`
Хавфли вазият!!!!!!! Марат Бикмаев!!! Элдор Суюнов!!!! Жасур Ҳасановнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини Марат Бикмаев боши билан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Элдор Суюнов бу вазиятда анча ишончли ўйнади ва тўпни дарвоза чизиғи устидан ушлаб олди.


67`
Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўрнига Дамир Кояшевич туширилди.


66`
Дамир Кояшевич майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.


65`
"Локомотив" жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда. "Насаф" эса қарши ҳужумда рақибини ушлашга уринмоқда.


63` Хавфли вазият!
Артур Геворкян жарима майдончаси ичидан яхшигина имкониятга эга бўлганди. Бироқ дарвозага кириб кетаётган тўпни Неманья Яничич қайтариб қолишга улгурди. Яничич жамоасини яққол голдан сақлаб қолди.


62`
Икром Алибоев ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовдан заргарона юришлар. Лекин "Насаф" ҳимоячилари сўнгги паллада ишончли ҳаракат қилишди.


61`
Ўзгариш. "Насаф". Баҳром Абдурахимов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга чиқарилди.


60`
Ўзгариш. "Локомотив". Руслан Корьян ўрнига Марат Бикмаев тушди.


59`
Рўзиқул Бердиев эса Шоҳруҳ Гадоев майдонга ташламоқчи.


58`
Вадим Абрамов яна бир ўзгаришни тайёрламоқда. Бу сафар ҳужумчи Марат Бикмаев майдонга тушади.


57`
"Локомотив" позицион ҳужумда ҳаракат қилди. Икром Алибоевнинг нозик дидли пасини жамоадоши тушунмади.


55`
"Насаф"нинг ҳужуми. Шерзод Аъзамовнинг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпига Шомуродов бош билан зарба йўллади. Ноаниқ.


54`
Ўзгариш. "Локомотив". Олег Зотеев ўрнига Жасур Ҳасанов (катта) туширилди.


53`
Салим Мустафоев ва Фарруҳ Сайфиев яна ўзаро тўқнаш келишди. Бу вазиятда ҳимоячи "Насаф" футболчисига нисбатан қоидани бузди.


52`
Салим Мустафоев ўз қанотида Фарруҳ Сайфиевни ишончли қўриқлади ва хавфни бартараф этди.


51`
"Локомотив"нинг ҳужуми. Икром Алибоевнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Элдор Суюнов эгалик қилди.


49`
Темурхўжа Абдухолиқов тўп учун Мақсуд Каримов билан кураш олиб борди. Ҳимоячи бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди.


48`
Вадим Абрамов ҳам, Рўзиқул Бердиев ҳам биринчи бўлимдан сўнг ҳеч қандай ўзгаришни амалга оширишгани йўқ. Ҳали вақти эмас.


47`
Танаффусдан сўнг мезбонлар анча фаоллик билан ўйинга киришишди. Темур Кападзедан тўпни олиб қўйган Баҳром Абдурахимов қанотдан кириб борди ва жарима майдончаси томон тўпни узатди. Артур Геворкян тўпга боши билан зарба беришга бироз кеч қолди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:0, "Насаф" фойдасига. Яна 15 дақиқадан сўнг турнинг марказий ўйинига қайтамиз.


- Дастлабки тайм тугади! ТАНАФФУС!



45`
Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44`
"Локомотив" ҳимоячилари бугун оддий вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда.


43` Хавфли вазият!!!!!!! Фарруҳ Сайфиев!!!!!!! Маъмур Икромов!!!!
Иброҳим Рахимовнинг жарима майдончаси ичидаги қўпол хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Яна ўша Сайфиев Рахимовнинг хатосидан унумли фойдаланишга уриниб кўрди. Лекин Сайфиевнинг тепган зарбасини Икромов қайтариб қолди.


41`
Рой Рок рақиб ҳужумини майдон маркази олдида тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.


39`
"Насаф" қарши ҳужумда ўйнади. Бироқ уларнинг ҳужуми якунига етмай қолди. Сабаби Илҳом Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.


37`
Тўп назорати тўлиқ "Локо" қўлида. Лекин улар рақиб жарима майдончасига ёриб кира олишмаяпти.


35`
Ўйин сурати бироз пасайди.


33`
Вадим Абрамов ўз ўрнидан турди ва шогирдларига тегишли кўрсатмаларни беришни бошлади.


31`
"Локомотив" ўзининг узоқ ўйланган ҳужумини ривожлантирмоқчи бўлди. Бироқ сўнгги лаҳзада Темурхўжа Абдухолиқовга ёрдам берадиган футболчи топилмади ва ҳужумчи тўпни йўқотди.


29`
Баҳром Абдурахимов оёғини шикастлаб олди. Унга клуб шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишди.


28`
Энди "Насаф" футболчилари ҳам бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Маъмур Икромов тўпга чиқишда бехато ўйнади.


27`
"Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Бу сафар ҳам бу стандарт вазияти уларга самара келтирмади.


26`
Рой Рокнинг ишончли ҳаракати эвазига рақиб ҳужуми бартараф этилди.


25`
Ўйин темпи тезда ошиб кетди. "Насаф"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Энди навбат "Локо"га.


23`
"Локомотив" жамоаси бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин бундан наф чиқмади. "Насаф" ҳимоячилари ҳозирча ишончли тўп суришмоқда.


21`
Меҳмонлар таркибидан Икром Алибаев ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди. "Насаф"дан эса Баҳром Абдурахимов ҳамда Эркин Байдуллаевнинг ҳаракатлари ёмон эмас.


20`
"Локо" футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.


19`
Ҳозирча дарвозалар олдида вазиятлар яратишда жамоалар фаоллик кўрсатишмаяпти. Майдон марказида тўп учун курашда кескин кураш кечмоқда.


17`
Мезбонлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.


16`
"Насаф" рақибини майдон марказидаёқ кутиб олмоқда. Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Локомотив" футболчиларига қарши қаттиқ "прессинг" қўллашмоқда.


14`
"Локомотив"нинг навбатдаги ҳужумини Элдор Суюнов ўзининг фаол ҳаракатлари билан узиб қўйишга эришди.


12`
Ўтказиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ҳужум қилиш кераклиги ёдга олишди ва рақиб дарвозаси томон юриш қилишди. Бироқ Темурхўжа Абдухолиқов тўп узатишдаги хатоси ҳужумни узиб қўйди.


10` ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!
Фарруҳ Сайфиев!!!!! "Локомотив" ҳимоясидаги қўпол хато гол билан тугади. Яничич ва Маъмур Икромовнинг ўзаро тушунмовчилиги натижасида Фарруҳ Сайфиев осонлик билан учрашувдаги ҳисобни очди. Илҳом Шомуродовнинг секингина узатиб берган тўпига чиқишда "Локо" посбони хатога йўл қўйди. Ҳимоячи Яничич ҳам дарвозабонга ишониб тўпга тегмади. Бу вазиятдан эса Фарруҳ Сайфиев усталик билан фойдаланди.


8`
"Насаф" ҳужумкорликни оширмоқда. "Локомотив" ҳимоячиларига етарлича иш топиб беришмоқда қаршилик футболчилар. Фарруҳ Сайфиев ҳозир сал фаолроқ ҳаракат қилганида яхшигина вазият юзага келиши мумкин эди. Бироқ футболчи ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига етказиб беришда жуда суст ҳаракат қилди.


7` Хавфли вазият! Мақсуд Каримов!!!!!! Бурчак тўпидан ошириб берилган тўп Мақсуд Каримовнинг оёқлари олдига келиб тушди. Бироқ ҳимоячи томонидан берилган зарбани Маъмур Икромов бартараф этишга улгурди. Қойил, Маъмур!



6`
"Насаф" ўйиндаги ташаббусни ўз қўлига олмоқда.


5`
"Насаф" ҳам олдинга ўтишга интилмоқда. Ўнг қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумни рақиб ҳимоячилари қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатиб қолишди. Артур Геворкян томонидан ижро этилган жарима зарбаси бесамар кетди.


4`
Эркин Байдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.


3`
"Насаф" ҳимоясида бироз тушунмовчилик юзага келмоқда. Олег Зотеевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Элдор Суюнов бартараф этиб қолди. Акс ҳолда Корьян ҳисобни очиши мумкин эди.


2`
"Локомотив" футболчилари дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкорлик билан ўйнашмоқда.


- Ўйин бошланди! Демак кеттик...



- Учрашувни "Локомотив" футболчилари бошлаб беришади.


- "Локомотив" оқ рангли либосда, "Насаф" кўк формада ўйнайди.


- Жамоалар ПФЛ мадҳиялари садоси остида майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ҳар иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишга тараддуд кўришмоқда.


- Стадионга 8 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюрган.


- Жамоалар ўйинолди чигал-ёзди машқларини давом эттиришмоқда.


- Қарши "Марказий" ўйингоҳи бугун кутилганидек мухлислар билан тўлиб тошмаган. Ишқибозлар ташрифи у қадар фаол эмас.


- Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, унда мезбон жамоа "Насаф" бугун кўпроқ ҳимоявий тактикага асосланган футбол кўрсатишни режалаштирганини пайқаб олиш мумкин. "Локомотив" эса асосий урғуни ҳужумга қаратган. Рўзиқул Бердиев ўйлаган режаси иш берадими, ёки Вадим Абрамов ўтган йилгидек Қаршидан ғалаба билан қайтадими? Бу саволларга яна саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган беллашувдан кейин жавоб оламиз.

- Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан пастроқда тинишиб олишингиз мумкин.

- Жамоаларнинг бошланғич таркиблари бироздан сўнг эълон қилинади.



Юзлик довонини забт этган Артур Геворкянга бугун учрашувдан олдин клуб томонидан рамзий футболка ҳамда "СА"да тайёрланган махсус ролик тақдим этилади


Сўнгги ўйинларда спорт формасини тиклаб бораётганини кўз-кўз қилаётган Шоҳруҳ Гадоев бугун "темирйўлчилар"га каттагина бош оғриқ бўлиши мумкин


Чемпионатимиз пешқадамларини олдинда муҳим ўйинлар кутиб турганини футболчиларнинг юзларидан ҳам ҳис этиш мумкин


"Насаф" ҳимоячиси Ҳамза Каримов, Кенжа Тўраев ҳамда Шуҳрат Муҳаммадиев


Азамат Алланиёзов жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўташ билан овора...


"Насаф" жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳар доимгидек аъло кайфиятда


Ботир Қораев учрашувни захира ўриндиғида бошлайдиган бўлди

- Жамоалар ўйинга бир ярим соат вақт қолганида стадионга етиб келишди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 7-тур марказий учрашуви Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда "Насаф" - "Локомотив" ўртасида кечади. Ушбу қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 18:30да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика