UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  18 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:1
27 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Рисқуллаев.
Назоратчи:
А.Хотамов.

Голлар:
Руслан Корян 12, - 1:0 (Темур Кападзе). Станислав Андреев 51 пенальти, - 1:1 (Аднан Ораховац). Икром Алибоев 66, - 2:1.

"Локомотив":
1.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 7.Руслан Корян (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 77), 13.Лутфулла Тўраев ( 99.Дамир Кояшевич, 71), 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов, 24.Иброҳим Раҳимов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев (77.Жасур Ҳасанов (катта), 54)
Захира: 12.Маъмур Икромов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик).

"Пахтакор":
12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац (16.Наврўз Алимов, 86), 5.Акбар Исматуллаев (9.Жалолиддин Машарипов, 66), 8.Шерзод Каримов, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (18.Баҳодир Пардаев, 75), 29.Владимир Козак.
Захира:
1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 13.Искандар Шойқулов, 34.Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар:
Руслан Корян 16, Икром Алибоев 35, Игорь Сергеев 43, Шавкат Муллажонов 51, Егор Кримец 56, Даврон Ҳошимов 67.


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

90+4. Ўйин тугади! "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди

90+2.
ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг зарбаси осмонга қараб кетди

90+2.
Кояшевич ўнг қанотдан қарши ҳужумга ўтди, унинг паси Абдухолиқовга етиб бормади

90+1.
"Пахтакор" бутун жамоа билан ҳужумда...Пардаевнинг зарбаси Муллажоновга тегиб секинлашди

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Учрашув тугаб бормоқда 

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Аднан Ораховац ўрнига Наврўз Алимов тушди

85. Абдухолиқов рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб олди

84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сергеев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Козакнинг зарбасини Нестеров осонлик билан ушлаб олди

83. Баҳодир Пардаев зарба берди, тўп ноаниқ кетди. Пардаев ўйинга фаоллик билан киришиб кетди. Кейинги вазиятда Баҳодир "Ибра" услубида зарба берди, ноаниқ!

81. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Каримов ўнгдан тўпни жарима майдонига узатди, Баҳодир Пардаев яқин масофдан зарба бера олмади!

79. Даврон Ҳошимов Санжар Шоаҳмедовни йиқитди, Эрматов ҳимоячини аяди, сариқ берганида қизил бўларди 

78. ЗАРБА! Кояшевичнинг йўллаган зарбасини Лобанов қайтарди!

77. Ўзгариш. "Локомотив". Руслан Корян ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов

75. Ўзгариш. "Пахтакор". Станислав Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

75. Андреев жарима тўпини амалга оширди, Яничич боши билан тўпни қайтарди

74. Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Нестеров тўпни ушлаб олди

73.
"Пахтакор" ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда, фақат уринмоқда... ҳужум йўқ

71. Ўзгариш. "Локомотив".
Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич

69. Ҳошимов яна қоида бузди.
"Локомотив" жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ

67. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Даврон Ҳошимов

66. Ўзгариш. "Пахтакор".
Акбар Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди

66. Рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Икром рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

66. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:1! Икром АЛИБОЕВ!

65.
Андреев рақиб жарима майдонида йиқилди, Эрматов унгаям "тур" деди.

64.
Шерзод Каримовга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

62.
"Пахтакор" бурчак тўпини ишлаб олди. Шерзод Каримов тўп ёнида. Унинг оширган тўпини Нестеров қайтарди

60. ЗАРБААА! Шерзод Каримов ўнг қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди, Мустафоевни алдаб зарба берди, ноаниқ!

59. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Дарвоза тўсини! Шоаҳмедовнинг кучли зарбасини Лобанов қайтарди, тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди!

58.
Тўраевнинг пасидан сўнг ҳужумчилар зарба бера олишмади!

56. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Егор Кримец

54. ЗАРБАААААААААА! Ҳасановнинг тўп узатишидан сўнг Корян боши билан зарба берди, жуда хавфли лекин ноаниқ!

53. Ўзгариш. "Локомотив".
Олег Зотеев ўрнига Жасур Ҳасанов (катта) тушди

53.
Шерзод Каримов ҳужумда Мустафоевни йиқитди

52. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Корян жарима майдони ичида қулай имкониятга эга бўлди, унинг зарбаси кучсиз бўлди, Лобанов ўз ўрнида

51. Станислав Андреев белгиланган жарима тўпини аниқ амалга оширди, Нестеров тўп йўналишини топа олмади - 1:1.

51.ГОООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Станислав Андреев! 

51. Огоҳлантириш. "
Локомотив". Шавкат Муллажонов

51. ПЕНАЛЬТИ! Муллажоновни Ораховацни йиқитгани учун...

50. ЗАРБА! Энди Сергеевда имконият бўлди, унинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи

49. ЗАРБА! Шоаҳмедов жарима майдони ёнидан зарба берди, кучсиз зарбани Лобанов эгаллаб олди

48.
Зотеев ҳужумда қоидани бузди. Энди Козак қоида бузди

47.
"Пахтакор"нинг хафли ҳужуми. Соҳибов жарима майдони ичидан тўпни шерикларига узата олмади

46.
Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0 "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этмоқда

45+1.
"Шерлар" бўлимдаги сўнгги жарима тўпини амалга оширишади. Энди бурчак тўпи бўлади...Андреевнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қайтарди

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

44.
Шерзод Каримов жарима тўпини амалга оширди, тўпни Андреев дарвозага йўллай олмади

43. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Игорь Сергеев

43.
Андреев тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев қўли билан гол урмоқчи бўлди, Эрматов буни кўрди

42.
Козак ҳужумда қоида бузди, Мустафоев жабрланувчи

41. ЗАРБАААА! Лутфулла Тўраев тўпни тўғри дарвозага йўллади, Лобанов тўпни ушлаб олди!

40.
Ораховац жарима майдони ёнгинасида Корянни йиқитди, жарима тўпи.

37.
Соҳибов майдон марказида Шоаҳмедовни йиқитди. Жарима тўпини Тўраев амалга оширди, Кримец тўпни қайтарди

36.
Жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди.

35. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Икром Алибоев

33.
"Пахтакор" бурчак тўпи ишлади, Андреев тўп ёнида, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Камида Кримец ҳужумда қоида бузди

32.
Мезбонларнинг ҳужуми, бироқ Кападзе тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтади

30.
"Локомотив" кетма кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, аммо самарасиз

29. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Корян узатилган тўпни чиройли тарзда тўхтатиб қолди ва марказга узатди, тўпни Ораховац қайтарди!

28.
Икром Алибоев тўпни жарима майдонига узатди, анчагина ноаниқ пас

27.
Охирги 5 дақиқада энди устунлик меҳмонларда, ҳужумлар кўп зарба йўқ.

25.
"Шерлар"нинг ҳужуми, Андреев ҳаволатиб тўпни оширди, Сергеев тўп учун курашди, Нестеров иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди

22.
Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишади. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Андреев дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпга қалқон бўлишди

22.
Андреев тўпни олдинга ташлади, Сергеев эмас Нестеров тўпга етиб борди

21.
Темур Кападзе тўпни рақиб жарима майдони ичига узатди, Алибоев боши билан зарба бера олмади

20.
Голдан сўнг устунлик "Локомотив" томонига ўтди, мезбонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда

17.
Аввал Сергеев, сўнгра Зотеев йиқилди, Эрматов иккаласигаям "тур ўрнингдан" деди

16. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Руслан Корян ўйин тўхтатилгач тўпни дарвозага йўллагани учун

15. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Кападзе Алибоевнинг пасидан сўнг яна жарима майдонида пайдо бўлди, унинг зарбаси эса анча тепага кетди!

14. ЗАРБА! Каримовнинг жарима тўпидан узатган тўпини Кримец боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

12. Иброҳим Раҳимов тўпни Темур Кападзега оширди, у жарима майдони ичига кириб борди ва марказга узатди, Руслан Корян деярли бўш дарвозага гол урди - 1:0!

12. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:0. Руслан Корян!

12.
Самвел Бабаян ўз ўрнидан туриб олганча ўйинни кузатмоқда, Абрамов ўз ўрнида

10.
Акбар Исматуллаев майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишади. Ўйин темпи у қадар юқори эмас...

8.
Учрашувдаги илк бурчак тўпини майдон эгалари амалга оширишади. Руслан Коряннинг оширган тўпи анчагина ноаниқ кетди

7.
"Пахтакор"нинг ҳужуми охирига етмади, Мерзляков хато қилди, "темирйўлчилар" олдинга ўтишга уринишади

5.
Лутфулла Тўраев тўпни ҳаволатиб узатди, Корян тўп учун курашда Кримецни йиқитди, ҳужум тўхтади

4.
"Локо" ҳужумга ўтди, Ҳошимов ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Зотеевни чалиб йиқитди, жарима тўпи...

4.
Яна меҳмонларнинг ҳужуми, Шерзод Каримов жарима майдонига кирмай зарба берди, Нестеров осонлик билан тўпни ушлаб олди.

3. ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг жарима майдонига узатган тўпини Нестеров муштлари билан қайтариб юборди

3.
Муллажонов Козакни йиқитди, Эрматов ҳуштак чалди, жарима тўпини меҳмонлар амалга оширишади

2.
Ҳошимов тўпни жарима майдонига узатди, қайтган тўпни Мерзляков дарвозага йўллади, ааанчагина ноаниқ зарба

1. Владимир Козак ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига киришга уринди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйиндан аввал 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили" доирасида Равшан Юнусов, Тўлаган Исоқов, Вильгелм Қаҳҳоров, Вячеслав Солохо, Ахрол Иноятов, Биродар Абдураимов ва бошқа фахрийларга иккала жамоа футболчилари эсдалик совғаларини топширишди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...

- Стадионга келган мухлислар сони жуда ҳам кўп эмас. Ҳар иккала жамоа мухлислари клуби жамоаларни қўллаб қувватлашни бошлаб юборишган. Об-ҳаво ҳақиқий футбол ўйнайдиган ҳаво.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари "Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз. Бугун "Локомотив" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

- Учрашув соат 17:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика