UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  17 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

ОЛИЙ ЛИГА. 6-тур. "Олмалиқ"да 4:0, "Нефтчи"да 4:1 ва бошқа ўйинлар Янгиликлар

ОЛИЙ ЛИГА. 6-тур. "Олмалиқ"да 4:0, "Нефтчи"да 4:1 ва бошқа ўйинлар

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган дастлабки 5та ўйин бўлиб ўтди.
Фарғонадаги учрашувнинг 3-дақиқасида Мансур Саидов Рўзим Аҳмедовни бирга бир вазиятга чиқарди, ҳужумчи бу вазиятдан фойдалана олмади. 10-дақиқада Шукур Пўлатов ҳисобни очди - 1:0.

17-дақиқада яна Саидов Аҳмедовни бирга бир вазиятга чиқарди. Бу сафар Рўзимбойнинг зарбасини Спиридонов қайтарди. 

24-дақиқада Мансур Саидовнинг пасидан сўнг Бахтиёр Ёқубов гол урди - 2:0.

38-дақиқада Ёқубовнинг пасидан сўнг Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

85-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов дублга эришди - 4:0.

Сўнгги дақиқада меҳмонлар вакили Санжар Рашидов ягона жавоб тўпини киритди - 4:1. Ўйин шу ҳисоб билан тугади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:1
25 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Мухторов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Голлар: Шукур Пўлатов 10, - 1:0. Бахтиёр Ёқубов 24, - 2:0 (Мансур Саидов). Рўзимбой Аҳмедов 38, - 3:0 (Бахтиёр Ёқубов). Рўзимбой Аҳмедов 85, - 4:0 (Отабек Ҳайдаров). Санжар Рашидов 90, - 4:1.

"Нефтчи": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов (9.Шерзод Ҳакимов, 72), 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов, 38.Аббос Махсталиев, 44.Умид Қодиров (11.Отабек Ҳайдаров, 46).
Захира: 1.Сергей Смородин, 4.Айбек Нурбоев, 8.Акмал Холматов, 18.Жавоҳир Расулов, 28.Абдуллоҳ Олимов.

"Сўғдиёна": 31.Михаил Спиридонов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев (24.Асил Бегимқулов, 53), 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов, 9.Анвар Ражабов (8.Суҳроб Қобилов, 61), 13.Элёр Жаҳонов, 17.Музаффар Музаффаров, 20.Вусол Магеррамов, 22.Сайдулло Раҳматов, 23.Бобур Қосимов (10.Жасур Ҳакимов, 40)
Захира: 1.Михаил Наумов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 28.Санжар Риҳсибоев, 40.Муқим Тошматов.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Ҳакимов 87.

----------

Муборакдаги ўйиннинг 2-дақиқасида Жиямуродовнинг қанотдан ошириб берган пасига Муртозаев етиб кела олмади. 5-дақиқа Иззат Ғаниевнинг жуда кучли зарбасини Носиров қайтаришга эришди. 11-дақиқада ҳисоб очилди. Зафар Тўраевнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Иванов ҳисобни очди - 1:0.

28-дақиқада Зоҳир Қўзибоев ҳисобни оширди. Иванов дарвозабонни хатосидан фойдаланиб Қўзибоевга пас оширди. Зоҳир адашмади - 2:0.

65-дақиқада Зафар Тўраевни пасини Қўзибоев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 3:0.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.

«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи: Б.Галеев.
Голлар: Владислав Иванов 11, - 1:0. Зоҳир Қўзибоев 28, - 2:0 (Владислав Иванов). Зоҳир Қўзибоев 65, - 3:0 (Зафар Тўраев).
"Машъал": 30. Ботир Носиров, 5.Ғиёс Комилов, 7. Жаҳонгир Жиямуродов (16. Холмуров Холмуродов, 87), 9. Ҳумоюн Муртазоев (25. Ихтиёр Тошпўлатов, 55), 10. Жамшид Ҳасанов, 13. Шаҳзод Шайманов, 20. Шерзод Файзиев, 26. Зоҳир Қўзибоев (с), 27. Владислав Иванов, 55. Микита Букаткин, 90. Зафар Тўраев (77. Достон Абдураҳмонов, 66).
Захира: 1.Санжар Қувватов, 4.Иқбол Бобохонов, 8. Аббос Омонов, Шохруҳ Достонов.

"Қўқон-1912": 1. Руслан Матниёзов, 3. Ҳасанбой Эргашев (с), 7. Иззат Ғаниев (8.Нодир Қўзибоев, 65), 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Дониёр Усмонов, 18. Сардор Эминов, 19. Владимир Аргун, 20.Хуршидбек Мухторов, 22. Ориф Мамажонов, 4. Қаҳрамон Маҳамаджонов ( 24.Илья Илин, 46), 29. Игор Голбан (23. Фурқат Ҳасанбоев, 85).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 5.Жалил Кимсанов, 9.Носир Отақўзиев, 15.Маъруф Зокиржонов,

Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Маҳамаджонов 38, Жаҳонгир Жиямуродов 41, Зафар Тўраев 45, Игорь Голбан 73, Владимир Аргун 90.

---------

Учрашув бошланди. 10-дақиқада Шихов белгиланган жарима зарбасини ижро этди. Тўп тўғри Мельничук қўлларига келиб тушди. 21-дақиқада Дилшод Жабборовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

26-дақиқада Смоляченко ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан тўхтади. Коваленко иккиланмай 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатди. Эркиновнинг тепган тўпини аввалига Мельничук қайтарди. Лекин дарвозабондан қайтган тўпни Шаҳбознинг ўзи дарвозага  жойлади.

34-дақиқада Меленчук самарқандликларнинг тепган жарима тўпини қўлидан чиқариб юборди. Дарвозабондан қайтган тўпни Аҳмедов майдон ташқарисига чиқарди.

37-дақиқада Шаҳбоз Эркинов рақиб жарима майдони ичида ўзидан қулайроқ вазиятда турган Аҳмедовга тўп оширди, Азимнинг зарбаси ноаниқ кетди.

39-дақиқада Роббим Ҳасанов чамаси 25 метр масофадан ўз омадини синаб кўрди. Футболчининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

41-дақиқада жарима тўпи ўйинга киритилгач Максимилиан Фомин боши билан Меленчук дарвозасини ишғол қилди.

62-дақиқада Шихов белгиланган жарима зарбасини тўғри Мельничук дарвозаси сари йўллади. Меҳмонлар дарвозабони хавфни қийинчилик билан бартараф қилди.

74-дақиқада Бақоев Валижонов билан девор услубида ўйнаб дарвозани ишғол қилди - 2:1.

86-дақиқада Шихов "қайчи" услубида тўпи дарвоза томон йўллади. Аммо, зарбага бироз аниқлик етишмади. Гол урилганда ҳам инобатга олинмасди. Сабаби у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

Ўйин тугади, "Навбаҳор" ғалаба қозонди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд) 2:1
25 апрель 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Н.Рўзимов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Голлар:  Шахбоз Эркинов 28, - 1:0. Максимилиан Фомин 41, - 1:1. Улуғбек Бақоев 74, - 2:1 (Отабек Валижонов).
Амалга оширилмаган пенальти: Шахбоз Эркинов 28
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилло Мамадалиев (20.Улуғбек Бақоев, 58), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов (11.Отабек Валижонов, 65), 27. Роббим Ҳасанов, 29.Дилшод Жабборов, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев (10.Алишер Маҳмудов, 83).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 4.Тимур Кагиров, 25.Мўйдин Мамазулумов, 50.Юрий Рижко.

"Динамо": 27. Андрей Мельничук, 4. Бунёд Исроилов, 6. Максимилиан Фомин, 7. Отабек Зокиров, 9. Павел Смоляченко, 10. Азиз Ибрагимов, 11. Александр Болиян (17.Жасур Азимов, 57), 16. Акмал Холмуродов, 19. Ислом Шарипов (29.Маъруф Муродов, 66), 33. Николай Чипев (8.Константин Мандриченко, 83), 55. Аваз Агалиев.
Захира: 25.Муҳиддин Худоёров, 22.Мурод Тўйчибоев, 26.Комил Шарофутдинов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жабборов 12, Суннатилла Мамадалиев 40, Максимилиан Фомин 47, Жасур Азимов 75

---------

18-дақиқада Неманья Йовановичнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни Саломов юқорига тепиб юборди.

21-дақиқада Йовановичнинг 15 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Иномов дарвозага йўллади, ноаниқ.

30-дақиқада Хауши жарима тўпини амалга оширди, тўпни Ғаниев қийинчилик билан қайтарди.

32-дақиқада Павленконинг пасидан сўнг Шавкат Саломов ҳисобни очди - 0:1.

70-дақиқада Павленконинг тўп узатишидан кейин Арсланмурод Омонов гол урди - 0:2.

77-дақиқада Саламат Қутибоев гол урди, бу сафар ҳам Павленко пас берди.

Сўнгги дақиқада Йовановичнинг тўп узатишини Саломов дарвозага йўллади - 0:4.

Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 0:4
25 апрель 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Х.Рўзиев, Р.Фозилов, М.Маджидов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Д.Роман.
Голлар: Шавкат Саломов 32, - 0:1 (Никита Павленко). Арслонмурод Омонов 70, - 0:2 (Никита Павленко). Саламат Қутибоев 77, - 0:3 (Никита Павленко). Шавкат Саломов 90, - 0:4 (Неманья Йованович)
"Бухоро": Фарруҳ Турдалиев, Богдан Хауши, Саидкомил Акбаров, Ҳасан Асқаров, Вадим Кравческу (Алибобо Раҳматуллаев, 73), Сухроб Неъматов, Дилявер Абибуллаев (Зайниддин Тожиев, 69), Виталий Пламадела, Отабек Нарзуллаев, Жамшид Ҳасанов, Отабек Исроилов (Жамолиддин Убайдуллаев, 59).
Захира: Александр Корнейчук,  Вячеслав Понамарев, Ахрор Умаржонов, Евгений Кочнев.

"Олмалиқ": Тимур Ғаниев, Евгений Гоголь, Саҳоб Жўраев, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов (Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 80), Зоҳир Пиримов (Арсланмурод Омонов, 65), Никита Павленко, Ғулом Ўрунов, Жаҳонгир Абдумўминов (Саламат Қутибоев, 58), Шавкат Саломов, Неманья Йованович.
Захира: Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Камолиддин Мурзоев, Ислом Исоқжонов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдумўминов 17, Отабек Нарзуллаев 28, Азамат Исроилов 30, Отабек Исроилов 44, Ислом Иномов 60, Иззат Ғаниев 62, Богдан Хауши 84

----------

Ўйиндан олдин Навоий вилоят футбол федерацияси вице-президенти Мурод Худоёров, "Қизилқум" ПФК Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов Баҳриддин Ваҳобовга март ойининг энг яхши футболчиси соврини ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Учрашув бошланди. Учрашув мезбонларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда. 32-дақиқада Азизбек Усмоновнинг пасидан сўнг, Вячеслав Шевченко 18 метрлар узоқликдан дарвозани нишонга олди. Жуда кучли ва чиройли зарба бироз ноаниқ кетди.

38-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Фаррух Шотурсуновнинг бошлаб берган комбинациясини тезкор ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев гол билан якунлашига бир баҳя қолди.

Навоийда кучли шамол эсмоқда. Бу эса жамоаларнинг чиройли футбол намойиш этишига салбий таъсир этаётганлини таъкидлаш керак.

44-дақиқада Азизбек Усмоновнинг жарима майдончаси ичкарисига ҳаволатиб узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов боши билан дарвозага йўллади. Бу вазиятда меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатди.

46-дақиқада "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Андрей Деркач 20 метрлар узоқликдан "Андижон" жамоаси дарвозасининг юқори тўққизлигини ишғол қилди - 1:0.

56-дақиқада Баҳриддин Ваҳобов Вячеслав Шевченко билан девор услубида ўйнади. Аммо деярли дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва аммо тўпни узоқлаштириб юборди. Тўп майдонни тарк этди.

76-дақиқада Алишер Саноевнинг олис масофадан йщллаган кучли зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон) 1:0
25 апрель 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Гол: Андрей Деркач 46, - 1:0
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 6.Фарруҳ Ҳайдаров (23.Шерали Жўраев, 46), 8.Акмал Рустамов, 9.Вячеслав Шевченко, 10.Бахриддин Ваҳобов, 11.Алишер Саноев, 21.Миржалол Қурбонов, 24.Асқар Муҳиддинов, 33.Андрей Деркач, 50.Георги Квесиешвили, 92.Азиз Усмонов.
Захира: 12.Дилшод Ҳамроев, 14.Файзулла Қамбаров, 20.Ғайрат Жумаев, 26.Алишер Холиқов, 80.Бобир Маъмиров, 94.Бобур Искандаров.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 11.Абдумалик Абдуллаев, 17.Темур Васильев, 20.Сайриддин Ғаффаров (7.Асқар Жадигеров, 65), 21.Жавлон Гусейнов, 28.Расул Раҳмонов (8.Шукур Жумабоев, 60), 55.Асрор Раҳмонов, 70.Фарруҳ Шотурсунов (9.Лочин Солиев, 75).
Захира: 1.Элдор Исабоев, 14.Абдулатиф Абдуқодиров, 19.Дониёр Усмонов. 

Огоҳлантиришлар: Асрор Раҳмонов 10, Темур Васильев 68,

ЯНГИЛАШ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика