UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Реал Мадрид" – "Малага" 3:1 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

"Реал Мадрид" – "Малага" 3:1 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

"Реал Мадрид" – "Малага" ўйинининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Реал Мадрид – Малага 3:1
18 апрель, 23.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: С.Рамос, Х.Родригес, К. Роналду - Хуанми.
 
Реал Мадрид
Касильяс, Арбелоа, Рамос, Пепе, Марсело, Иско, Хамес, Кроос, Бэйл, Модрич, Роналду.

Малага –
Камени, Санчес, Анхелери, Росалес, Бока, Кастильехо, Ресио, Саму, Дардер, Амрабат, Хуанми.

Бош ҳакам:
Инаки Биканди
Қанот ҳакалари:
Андони Хуерга, Айтор Виллате
Тўртинчи ҳакам: Хавьер Иглесиас

90+3-дақиқа.
"Реал"да яна бир имконият. Тезкор қарши ҳужумни Иско бошлаб берган бўлса, Хамес давом эттирди, лекин Роналдудан омад юз ўгирди ва ҳисоб ўзгармай қолди.  
 
90+2-дақиқа
. ГООООООООЛЛ!!! Роналдо гол урди. Чичарито ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб борди ва тўпни Роналдуга етказиб берди. Португал яқин масофадан адашмади ва ҳисоб 3:1

90-дақиқа. Бош ҳакам асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.

89-дақиқа. Рамосга қарши қўполлик.

88-дақиқа.
"Малага"да яхши имконият, лекин Амрабат тўпни дарвозага йўллай олмади, қайта оширилган тўпни эса ҳимоячилар қайтаришди.

86-дақиқа. Ўзгариш!!! Дуда Серхи Дардернинг ўрнига майдонга тушди.
 
83-дақиқа.
"Реал" тўпни ўзида ушлаб туришга интилмоқда.

81-дақиқа. "Малага" дуррангдан умидвор ва имкон топилди дегунча олға интилмоқда.

80-дақиқа.
Жарима зарбасидан сўнг, ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.
 
79-дақиқа.
Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Амрабатни Тони Кроос қўполлик билан тхтатиб қолди ва сариқ карточкага лойиқ топиллди.
 
78-дақиқа.
"Реал" рақиб ҳимоясидаги заиф нуқтани изламоқда. Бурчак зарбаси.
 
76-дақиқа.
Биринчи голдагидек вазият, Роналду қанотдан жарима зарбасини амалга оширди, лекин бу сафар шериклари тўп йўналишини ўзгартира олишмади. 

75-дақиқа. Ўзгариш!!! Арбелоа ўрнига Карвахаль ўйинга қўшилди.

74-дақиқа
. "Малага" ярим ҳимоячиси Саму чап қанотда Арбелоани чиройли тарзда алдаб ўтди ва зарба берди.
 
Ўйин анча жонланди!
 
71-дақиқа. "Малага" таслим бўлмаяпти! Хуанми ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни ишончли тарзда дарвозага жойлаб қўйди.

Яна ГОООООООООЛЛЛ!!! Хуанми!

Иккинчи гол узоқ куттирмади, тезкор ҳужум ва Хамес Родригес ҳисобни йириклаштирди.
 
69-дақиқа. Гооооооооллл! Хамес Родригес

Йўқ, Роналду пенальтидан гол ура олмади!
 
65-дақиқа.
Тезкор қарши ҳужум ва Кастельехо ўйин қоидасини бузди.

ПЕНАЛЬТИ!!! Хамес Родригесни йиқитишди!
 
63-дақиқа.
"Малага" чап қанотдан қарши ҳужумга ўтди, ҳимоячилар ўз ўрнида, бурчак зарбаси.
 
61-дақиқа
. "Реал" ҳужумда, Роналдунинг нияти амалга ошмади.

59-дақиқа. Ўйин асосан майдон марказига яқин жойда ўтмоқда.
 
57-дақиқа. ЎЗГАРИШ!  Модрич қайтмайдиган кўринади, Ильяраменди ўйинни давом эттиради.
 
56-дақиқа. Модричга нисбатан қўполлик ва хорват майдонда ётибди. Нахотки, яна бир мажбурий ўзгариш?
 
55-дақиқа. Яна Амбарат фаол, лекин ҳозирча унинг зарбаларига аниқлик етишмаяпти.
 
54-дақиқа. Чап қанотда Роналду-Марсело, Марсело-Роналду комбинацияси охирига етмай қолди. Португалнинг оширган тўпини рақиблар олиб қўйишди.

52-дақиқа. Крооснинг жаримадан оширган тўпини Рамос дарвозага йўллай олмади.

Ажабланманг, чиндан ҳам фол кетидан, фол бўляпти.

51-дақиқа. Яна фол, Кастельехо Тони Крооснинг устига чиқиб кетай деди.

50-дақиқа. Иккинчи бўлимни жамоалар қўпол бошлашди. Чичарито ҳужумда фол ишлатди.

49-дақиқа. Чичарито қочиб кетаётганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.

48-дақиқа. Узоқ ҳаракатлардан сўнг, Рамос тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

47-дақиқа. Тўп учун курашда Роналду рақиби Кастельехога нисбатан қўпол ўйнади. "Малага" катта куч билан жарима майдонига йўл олмоқда.

46-дақиқа. Модрич майдон марказида фол ишлатди.
 
Бошладик!

"Реал" футболчиларининг кайфияти аъло!

Иккинчи бўлим бошланмоқда.
 
Қадрли фойдаланувчилар, ҳеч ҳам ҳавотир олманг! Биринчи бўлимда "Реал"нинг "тоза" голлари ва "Малага"нинг бир-иккита вазиятидан ташқари ҳеч нимани ўтказиб юбормадингиз! Техник носозликлардан ҳеч қайсимиз кафолатланмаганмиз!

Танаффус! Ҳакам бўлимни чўзиб ўтирмади ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45-дақиқа.
"Реал"нинг ҳужуми ва Роналдунинг зарбаси, ноаниқ.

44-дақиқа. "Малага" қарши ҳужумга ўтиб кетаятганди, аммо Амбаратнинг ҳаракатларини Серхио Рамос "ўқий" олди.

41-дақиқа. Марсело қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жамоадошларига узатмоқчи бўлди, аммо нияти амалга ошмай қолди.
 
39-дақиқа. "Малага" олдинга борди, лекин Дардернинг зарбаси ноаниқ.

38-дақиқа. "Реал" 3та гол урган бўлсада, зарбалар 4-5 меҳмонлар фойдасига.

"Малага" ўйинчилари ҳимояда яхши ҳаракат қилишмоқда, шунчаки қанот ҳаками бир бор адашди.

35-дақиқа. Яна гол, энди Хамес, лекин яна ўйиндан ташқари ҳолат.

Яна гол, яна Рамос, яна ўйиндан ташқари ҳолат. Фақат бу сафар гол инобатга олинмади.
 
Роналдунинг оширган тўпини колумбиялик узоқ остки бурчакка йўллаганди, Карлос яна жамоасини қутқариб қолди.

Хамес Родригесда яхши имконият!

4-рақам эгасининг чемпионатдаги 4-голи!!!

Роналду дарвоза томон кучли зарба берди, жарима майдончаси ичидаги Рамос (ўйиндан ташқари ҳолатдан бўлсада) тўп йўналишини ўзгартирди ва гол.
 
"Реал"чилар яна жарима зарбасини ижро этади.

Табиийки, майдон эгалари кўпроқ ҳужум қилишмоқда.

Ҳозирча жамоалар "эринчоқ" ўйин намойиш этишмоқда.

Зарбаааа!!! Камени ўз ўрнида.

15-дақиқа. Энди навбат "Реал" футболчиларига. Жарима зарбаси бериш имконияти.

11-13 дақиқа. Балки ишонмассиз, "Малага" 2 дақиқага бўлса ҳам, рақибни жарима майдончасига "қамаб" қўйди.

Кутилганидек, "Реал" тўпга эгалик қилиш орқали натижага эришмоқчи, рақиб қарши ҳужумдан ўз омадини излашга ҳаракат қилади.

"Малага"нинг биринчи ҳужуми, Амбарат фаол, лекин жамоадошлари уни қўллай олишмади.
 
Ҳар холда "Малага"га қарши учрашувни "қироллик клуби" Бейлсиз ҳам юта олиши зарур.

Мажбурий ўзгариш, лекин бу "Реал"нинг ўйинига унчалик таъсир қилмаса керак.

Ўзгариш!!! Бейлнинг ўрнига Чичарито майдонга тушди.

Ана ҳолос! Гарет Бейл жароҳат олди ва майдонни тарк этди.  

Ўйин бошланди!


Қизиқарли тарафи бугун "Реал" марказий ҳужумида Роналду ва Бейл ҳаракат қиладилар.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари. "СА"да футбол оқшоми давом этади. Бугунги ўйинлар қизиқ бўлаяпти, "Реал" - "Малага" учрашуви ҳам шундай бўлса ажабмас, деганлар билан Ла Лиганинг 32-тур баҳсини кузатиб борамиз.

- Учрашув соат 23:00да бошланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика