UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  3 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Англия кубоги. "Арсенал" дастлабки финалчи Янгиликлар

Англия кубоги. "Арсенал" дастлабки финалчи

Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган "Рединг" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.
Рединг – Арсенал  1:2 (0:1, 1:0, 0:1)
18 апрель, 21.20, «Уэмбли»
Голлар:
0:1 – 39 Санчес,  1:1 – 54 Макклири,  1:2 – 105 Санчес.
Рединг – Федеричи, Пирс, Хектор, Гантер, Чалоба (Кокс, 105), Макклири, Обита, Робсон-Кану (Караджан, 90), Уильямс, Мэкки, Погребняк (Айегбени, 111).
Арсенал – Шченсни, Дебюши, Косьельни, Мертесакер (Габриэл, 63), Гиббс, Озил, Коклен (Уолкотт, 101), Санчес, Касорла, Рэмзи, Уэлбек (Жиру, 72).
Огоҳлантиришлар: Чалоба (45), Габриэл (108).


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

Қўшимча вақтларда Алексис Санчес гол уриб "Арсенал"ни финалга олиб чиқди - 2:1.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан тугади

90+2.
"Арсенал" жарима тўпи ишлаб олди, Касорла тўпни ошириб берди Жиру боши билан зарба берди, Федеричи ўз ўрнида

90.
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. "Рединг".
Робсон Кану ўрнига Жем Карачан тушди

88.
Жируда ҳам имконият бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

86. Погребняк!
Рақиб жарима майдонига яқинлашиб борган россиялик футболчи зарба беришда нўноқлик қилди

84. ДАРВОЗА УСТУНИ! РЭМЗИ! Дарвозабонни ҳам алдаб ўтган Аарон дарвозага гол ура олмади!

83. ЗАРБААААААААААА! ЧалобаААААА! Унинг зарбасидан сўнг Шченсни тўпни қайтарди!

81.
"Рединг" ҳимоячилари рақибнинг ҳужумларини қайтаришда давом этишмоқда.

79.
Жиру жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

78. ЗАРБА! Озилнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади

77. ЗАРБА! Погребняк жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, кучсиз зарба бироз ноаниқ ҳам кетди

76.
Санчес ва Жиру девор услубида ўйнашди, аммо Алексиснинг тўп узатиши кучли чиқди

74.
Мэкки бурчак тўпи ишлаб олди, бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди

73. ЗАРБАААААА! Озил жарима тўпини амалга оширди, яна ўша Габриэль боши билан зарба беришга муваффақ бўлди, ноаниқ!

72. Ўзгариш. "Арсенал".
Уэлбек ўрнига Жиру тушди

70.
Майдонга Оливье Жиру тушишга тайёр

69. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ! Озил Бурчак тўпини амалга оширди, Габриэль боши билан дарвозага зарба берди, Федеричи қойилмақом ҳаракат қилиб тўпни қайтарди!

67. ЗАРБАА! Уильямснинг зарбаси ноаниқ чиқди, у жарима майдони чизиғи устидан зарба берганди!

65. "Рединг"нинг ҳужуми! Тўп жарима майдони ичида Габриэлнинг қўлига тегди, ҳакамлар бу вазиятга эътибор қаратишмади!

63. Ўзгариш. "Арсенал".
Мертесакер ўрнига Гариэль тушди

60.
"Арсенал" ҳужум қилмоқда, лекин сўнгги тўп узатиши хато бўлмоқда. Венгер чуқур ўйга ботган...

56. Хавфли вазият!
Обита чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, Косьелни тўпни қайтариб юборди, акс ҳолда Погребняк зарба берарди

54. Погребняк жарима майдони ичига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, Макклири тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Шченсни тўпни қайтарди, бироқ тўп чизиқни кесиб ўтиб бўлганди - 1:1.

54. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Макклири

54.
Иккинчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётган "Рединг" кўпроқ ҳужум қилмоқда

52.
Робсон Кану чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, анчагина ноаниқ тўп узатиш

48.
Касорла жарима тўпини амалга оширди, Мертесакер баланд сакраб тўпни елкаси билан дарвозага йўллади, ноаниқ...

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Рединг" - "Арсенал" - 0:1

45+1. Огоҳлантириш. "Рединг".
Натаниэль Чалоба

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

44.
Озилнинг узатган тўпидан сўнг Косьелни боши билан зарба берди, жуда хавфли лекин ноаниқ.

43.
"Арсенал" тайм сўнггида яна бир гол урмоқчи. Жамоа бурчак тўпи ишлаб олди

40.
Уильямс Алексис Санчеснинг ортидан келиб туртиб юборди, ҳакам "Рединг" футболчиси билан тушунтириш ишларини олиб борди

38. Жарима майдонига узатиб берилган тўпни тўхтатиб олди ва ҳимоячини доғда қолдириб осонгина дарвозани ишғол қилди - 0:1.

38. ГООООООООООООООООООООООЛ! 0:1. Санчес!

34.
Таъкидлаш лозимки, ўйин суръати пастроқ. Хавфли ҳужумлар сони кам. Лекин тўп бир жойда туриб қолётгани йўқ

33.
Тўп олдинга Уэлбек томон оширилди, Даннидан олдин Федеричи тўпга тезроқ етиб келди

29.
"Рединг" футболчилари жисмонан анча кучли эканликлари кўриниб турибди, бир неча марта яккакурашларда устун келишмоқда

27. "Рединг"дан жавоб ҳужуми...
Мэкки зарба берди, дарвозабон қайтарди, кейинги вазиятда гол урди, аммо олдинроқ у ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган экан

26. Хавфли вазияяяяяяяяяяят! Санчес рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Федеричи жарима майдонини тарк этиб унга зарба беришга имкон бермади!

25.
Дебюши ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Санчес боши билан зарба берди, кучсиз зарбани дарвозабон ушлаб олди

24.
"Рединг" сафида Робсон Кану анча фаол ўйнамоқда

21.
Касорланинг зарбаси дарвозадан ўрин олмади, хавфли зарба эди.

17. ЗАРБА! Месут Озил жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

15.
Иккала жамоа ҳам ҳужумлар қилишда давом этишмоқда. Иккала жамоа ҳам финалга чиқмоқчи

12.
Мезбонлардан яна бир хавфли ҳужум. Чалобанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

10. ЗАРБА!
"Рединг" бурчак тўпига эга бўлди, Обитанинг зарбасини Шченсни ушлаб олди.

9.
Бугунги ўйин "Уэмбли"да бўлиб ўтмоқда. Номинал мезбон "Рединг", меҳмон "Арсенал".

7. Хавфли вазият!
Бурчак тўпидан сўнг Мертесакер боши билан дарвозага зарба берди, Адам Федеричи тўпни қайтарди!

6. ЗАРБА! Алексис Санчеснинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

4. Хавфли вазият! Ҳимоядан узатилган тўпга Уэлбек интилди, ҳимоячидан ўтиб кетган тўпни дарвозабондан ўтказа олмади

3.
Рэмзи майдонда ётибди, у Обита билан тўқнашувда кўзидан шикастланган экан. Барчаси жойида ўйин давом этади.

2.
Уэлбек чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, Рэмзи тўпга ета олмади.

1. Учрашув бошланди!


- Ўйин соат 21:20да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика