UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  6 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  15 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  19 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Бикмаевнинг голи "Локомотив"га Самарқандда ғалаба келтирди Янгиликлар

Бикмаевнинг голи "Локомотив"га Самарқандда ғалаба келтирди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент) 0:1
16 апрель 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Гол: Марат Бикмаев 79, - 0:1 (Иброҳим Раҳимов).

"Динамо": 25.Муҳиддин Худоёров, 4.Бунёд Исроилов, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров (22.Мурод Тўйчибоев, 84), 9.Павел Смоляченко, 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов, 19.Ислом Шарипов (29.Маъруф Муродов, 71), 26.Комил Шарофутдинов (23.Тимур Шарипов, 77), 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев
Захира: 27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 11.Александр Болиян, 17.Жасур Азимов, .

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 7.Руслан Корян (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 70), 10.Марат Бикмаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Иброҳим Раҳимов, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев ( 77.Жасур Ҳасанов (катта) 71), 99.Дамир Кояшевич (13.Лутфулла Тўраев, 60).
Захира: 30.Сардор Қобулжонов, 4.Бобур Юлдашев, 8.Сардор Мирзаев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик).

Огоҳлантиришлар: Игнатий Нестеров 13, Павел Смоляченко 63, Бунёд Исроилов 90+1.

                                       
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Динамо" - "Локомотив" 0:1. Хизматингизда Самарқанд шаҳридан Дамир Кабилов ва Беҳбуд Эркинов бўлишди

90+1. Огоҳлантириш. "Динамо".
Бунёд Исроилов

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90.
Азиз Ибрагимовнинг йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди

88.
Яна Икром Алибоев зарба берди, бу сафар жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Худоёров қайтарди

85.
Марат Бикмаев ҳужумда Максимилиан Фоминга нисбатан қўпол ўйнади

84. Ўзгариш. "Динамо".
Отабек Зокиров ўрнига Мурод Тўйчибоев тушди

81.
Лутфулла Тўраевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

79. Иброҳим Раҳимовнинг ошириб берган тўпини Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

79. ГООООООООООООООЛ! 0:1

77. Ўзгариш. "Динамо".
Комил Шарофутдинов ўрнига Тимур Шарипов тушди

76.
Мустафоевнинг ошириб берган тўпини Иброҳим Раҳимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

75.
Бикмаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

74.
Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

73. Ўзгариш. "Локомотив".
Олег Зотеев ўрнига катта Жасур Ҳасанов тушди

71. Ўзгариш. "Динамо".
Ислом Шарипов ўрнига Маъруф Муродов тушди

70. Ўзгариш. "Локомотив".
Руслан Корян ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

69.
Меҳмонлардан жавоб! Руслан Корян жарима майдони ичидан зарба берди, Худоёров тўпни қайтарди

67. Хавфли вазият! Зокировнинг чап қанотдан узатган тўпини Николай Чипев дарвозага йўллади, Нестеров ўз ўрнида

66.
Лутфулла Тўраевнинг бурчак тўпидан ошириб берган тўпини Худоёров ушлаб олди

65. ЗАРБА!!! Раҳимовнинг ошириб берган тўпидан сўнг Бикмаев дарвозага зарба берди, тўп тўсинга тегди, сўнгра дарвозабоннинг қўлига бориб тушди


фото: twitter.com/LokomotivUzb

63. Огоҳлантириш. "Динамо".
Павел Смоляченко

60. Ўзгариш. "Локомотив". Дамир Кояшевич ўрнига Лутфулла Тўраев тушди

56.
Олег Зотеев жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига ҳимоячилар тўсқинлик қилишди

54.Агалиевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Ислом Шарипов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, баракалла Нестеров

53. Салим Мустафоевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Марат Бикмаев боши билан дарвозага жойлай олмади, ноаниқ

52. Аваз Агалиев ҳужумда Раҳимов Иброҳимжонга қўполлик қилди, “Динамо”нинг ҳужуми якунланди

47. Дамир Кояшевич 3 ҳимоячини алдаб жарима майдончасигача кириб келди, лекин охирги паллада Бунёд Исроилов тупни тепиб жарима майдончасидан узоқлаштирди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1.
Биринчи тайм тугади

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, ноаниқ

40. "Локо"нинг ҳужумини Максимилиан Фомин қайтариб қолди

38. Стадионга келган мухлислар "Динамо"нинг собиқ футболчиси Салим Мустафоев шарафига "илиқ" сўзлар билан сийлашмоқда

35. Иккала жамоалар ҳужум ташкил этишмоқда, самарасиз

28. Зокировнинг ошириб берган тўпини Азиз Ибрагимов дарвозага йўллай олмади...

23. "Локомотив"нинг хавфли ҳужуми бартараф этилди

20. Бурчак тўпидан сўнг Руслан Корян ноаниқ зарба берди

19. Навбат "темирйўлчилар"га, ҳимоядан ҳужумга ўтган Салим Мустафоев тўпни шерикларига узатиб бера олмади

16. Мезбонларнинг бир қатор ҳужумлари самараси тугамоқда.

14. "Динамо" футболчилари белгиланган жарима тўпини ноаниқ тарзда амалга оширишди...

13-дақиқада Игнатий Нестеров Отабек Зокировни жарима майдони ёнгинасида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам дарвозабонга сариқ карточка берди.

11-дақиқада мезбонлардан яна бир ҳужум. Азиз Ибрагимов олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар унга зарба бериш учун имкон беришмади.

8-дақиқада Аваз Агалиев тўпни жарима майдонига узатиб берди, Азиз Ибрагимов боши билан дарвозага зарба йўллади, Игнатий Нестеров ўз ўрнида.

6-дақиқада "Локомотив" легионери Руслан Корян жарима тўпини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.

4-дақиқада меҳмонлар ҳужум ташкил этишди. Марат Бикмаев рақибнинг бир неча ҳимоячиларидан ўтиб дарвозага зарба берди, ноаниқ.

2-дақиқада мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Отабек Зокировнинг амалга оширган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

1. Ўйин соат 16:00да бошланди.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика