UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  8 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  7

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" 0:0 Ўйин якунланди. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" 0:0 Ўйин якунланди. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Европа чемпионлар лигасининг чорак финали дастлабки ўйини доирасидаги "Атлетико" - "Реал" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Дастлабки ўйинлар
Атлетико Испания – Реал Мадрид Испания 0:0 (0:0, 0:0)
14 апрель, 23.45, «Висенте Кальдерон»
Атлетико –
Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Туран, Габи, Суарес, Коке (Торрес, 83), Гризманн (Гарсия, 77), Манджукич.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль (Арбелоа, 85), Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Кроос, Хамес, Бэйл, Бензема (Иско, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Манджукич (55), Гарсия (80), Рамос (80), Суарес (85), Марсело (89).

Ювентус Италия – Монако Монако 1:0 (0:0, 1:0)
14 апрель, 23.45, «Ювентус Стэдиум»
Гол:
1:0 – 57, пенальти Видаль (Мората).
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло (Бардзальи, 74), Видаль, Перейра (Стураро, 87), Мората (Матри, 83), Тевес.
Монако – Субашич, Раджи (Бербатов, 71), Карвалью, Абденнур, Курзава, Фабиньо, Кондогбиа, Дирар (Бернарду Силва, 51), Моутинью, Феррейра Карраско, Мартиаль (Матеус Карвальо, 87).
Огоҳлантириш: Карвалью (55).


- Учрашув соат 23:45да бошланди.

 
                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Эътиборингиз учун ташаккур. Сизлар билан яқин икки соат давомида TerminaTor бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча хайр, соғ ва саломат бўлинг!

Бедор ўтган икки соат вақтингизга ачинмасангиз ҳам бўлади.
Чунки "мадрид дербиси" зерикарли бўлмайди!!! Ярим финал йўлланмаси жавоб учрашувида ўз эгасини топади.

Финал ҳуштаги!!! Ўйин тугади - 0:0.
 
90+4-дақиқа. "Атлетико" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Варан жамоасини голдан қутқариб қолди.
 
90+2-дақиқа. Роналдо зарба беришига имкон қолдиришмади.

90+1-дақиқа. Майдон марказида кураш ва "Реал" жарима зарбаси ишлаб олди.

Асосий вақт тугади - 0:0. Лекин ўйин давом этади.

90-дақиқа. "Атлетико" босим ўтказмоқда. "Реал" бир амаллаб рақиб ҳужумларини бартараф қилди.

89-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА. Жавоб ўйинини Суарес каби Марсело ҳам мухлислар қаторида томоша қилади!

87-дақиқа. Торресни Рамос тўхтатиб қолди. Бурчак зарбаси.

86-дақиқа. ЎЗГАРИШ. Карвахаль ўрнини Арбеола эгаллади.
 
85-дақиқа. Марио Суарес сариқ карточка олди ва жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

82-дақиқа. Кокенинг ўрнига Торрес майдонга тушди.

82-дақиқа. Ҳавотир олманг! Бугун албатта анъана бузилади. "Атлетико" ҳимояда яхши ўйнашини ёзгандик, қизиқ факт, Роналду ЕЧЛ бу мавсумида сафардаги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаганди.

81-дақиқа. Арда Туран бир нечта рақибни алдаб олдинга ўтди ва охирги паллада Касильяс тўпни майдондан чиқариб юборди.

80-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА(ЛАР). Серхио Рамос ва Рауль Гарсия огоҳлантирилди.

78-дақиқа. "Атлетико"нинг узоқ давом этган ҳужуми, лекин якуний зарба яна йўқ.

77-дақиқа. ЎЗГАРИШ!!! Энди "Атлетико"да ўйинчи алмашмоқда. Гризманнинг ўрнига Рауль Гарсия ўйинни давом эттиради.

75-дақиқа. ЎЗГАРИШ!!! Бензема ўрнини Искога бўшатиб берди.

73-дақиқа. "Реал" тўп билан, мухлисларнинг асосий қисмига бу ёқмаяпти!
 
71-дақиқа. Яна Манжукич қоидани бузди. Карвахаль жабрланувчи ролида.

70-дақиқа. На голдан ва на ўйинчи алмаштиришдан дарак йўқ!
 
68-дақиқа. Хавфли вазият!!! Марселонинг фаоллигидан сўнг вазият юзага келганди, охирги зарбани берадиган ўйинчи топилмади!

67-дақиқа. Бензема+Роналду+Бейл ва Миранда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

64-дақиқа. Манджукич бу кетишда ўйинни эртароқ тугатади шекилли.

62-дақиқа. "Реал" шошмасдан олдинга ўтмоқда, лекин... Облак эркин зарбани амалга оширади

61-дақиқа. Роналдунинг оширган тўпини Бензема ўзига ўнглай олмади.

60-дақиқа. Хуанфран олдинга ўтди, жарима майдонига оширилган тўпни Модрич+Бейл қайтаришди.

59-дақиқа. "Атлетико" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

57-дақиқа. Арда Туран майдон марказида Марселони йиқитди, ҳакам оғзаки танбеҳ билан чекланди.

56-дақиқа. Кроосснинг 25-30 метрлардан берган зарбаси, дарвозабон ўз ўрнида.
 
55-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Марио Манджукич ҳакам билан тортишгани учун "сийланди".

Биласизми?! "Атлетико" бир йилдан кўпроқ вақтдан бери ўз майдонида гол ўтказмаяпти!

Тўпга эгалик қилиш 42% - 58 "Реал" фойдасига.

51-дақиқа. Ўйнашмагин Рамос билан, бўлмаса қошинг ёрилади, дейиш керак Манджукичга. Серхио билан курашдан сўнг Марионинг қоши ёрилди!

50-дақиқа. "Атлетико" чинакамига фаол бошлади бўлимни.

49-дақиқа. Қанотда Хуанфран фаоллик кўрсатди, унинг ошириб берган тўпини Арда Туран дарвозага йўналтирди. Ноаниқ.
 
47-дақиқа. Яна майдон маркази учун кураш кечмоқда

46-дақиқа. "Атлетико" фаолроқ 

Иккинчи бўлим бошланди!

Рамос турди, ҳакам эса бўлим якунланганини билдирди - 0:0.

45-дақиқа. Гризман билан курашдан сўнг Рамос йиқилиб ётибди.

44-дақиқа. Варан ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

42-дақиқа. "Атлетико" бурчак зарбасини амалга оширди, ҳужумни эса "Реал" қилди. Кетма-кет зарбалар, тўп майдондан ташқаригаи чиқиб кетди.

39-дақиқа. Модрич зарба берди, лекин ноаниқ. Ҳамон ҳисоб очилмади.

Таъкидлаш лозим, ҳали бирор марта ҳам "ўйиндан ташқари ҳолат" қайд этилмади.

38-дақиқа. Гризмаааан! "Атлетико"нинг жавоби. Зарба, Касильяс тўпни эгаллаб олди.

37-дақиқа. Хамес Родригеснинг ажойиб зарбасини Облак қайтара олди.
 
36-дақиқа. Жарима зарбасини Хамес амалга оширди, бурчак зарбаси.

34-дақиқа. Бурчак зарбасидан сўнг, "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди, Рамос тўпни узоқлаштира олди.

33-дақиқа. Карвахаль майдон марказида Манджукични йиқитди.
 
31-дақиқа. Бейлнинг узоқ масофасидан берган зарбаси хавфли чиқди.   

31-дақиқа. Бурчак зарбаси. Касильяс ўз ўрнида.

28-дақиқа. "Атлетико" ўз жарима майдончаси ичида оддийроқ ўйнашга ҳаракат қиляпти.

26-дақиқа. "Реал" ҳужумларини кўпроқ ўнг қанотдан ташкил қилмоқда.
 
24-дақиқа. "Атлетико" олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Касильяс эркин зарбани амалга оширади.

23-дақиқа. Модрич майдон марказида тўпни Крооссга оширганди, немис йигити "ухлаб" қолди.
 
22-дақиқа. Роналдунинг зарбасидан сўнг, тўп "жонли деворга" тегиб қайтди.

20-дақиқа. "Реал" ҳар икки қанотдан олдинга ўтишга уруниб кўрди. Жарима зарбаси!
 
18-дақиқа. "Атлетико" футболчилари кучли босим остида қолишмоқда ва ҳужумни хотиржам бошлашга имкон топа олишмаяпти.

17-дақиқа. "Реал" тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Олис бурчакдаги Вараннинг тўп ошириши ўхшамади.

16-дақиқа. Ҳар икки жамоа навбати билан тезкор қарши ҳужумга ўтишди, тўп "Атлетико"да қолди.
  
14-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини "Атлетико" амалга оширди, лекин самарасиз

13-дақиқа. Марсело атайин қоидани бузди, лекин ҳакам бразилияликни аяди

11-дақиқа. "Атлетико" ҳозирча қарши ҳужум учун имкконият кутаётгандек

10-дақиқа. Мажичнинг қарорлари Диего Симеонега ёқмаяпти

9-дақиқа. 35 метрлар чамаси масофадан аниқ зарба, Облак ўз ўрнида.

8-дақиқа. Хавфли жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдида Роналдо

6-дақиқа. Ҳозирча ташаббус "Реал" тарафда.

5-дақиқа. "Реал" ташаббусни қўлга олмоқчи, "Атлетико" бунга рози эмас.

3-дақиқа. Ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг, Бейл бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин Облак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

2-дақиқа. Учрашувдаги биринчи зарбани Дани Карвахаль амалга оширди, Облак ўз ўрнида!

1-дақиқа. "Атлетико" олдинга ўтди, Гризманни йиқитишди, ҳакам жим.

Мухлислар қўшиқларни бошлаб юборишган ва ўйин бошланди.
"Реал" бошлади!

Касильяс ва Коке ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишмоқда.
 
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва мусобақа мадҳияси янграмоқда.

Стадионда ажойиб муҳит эканлиги Тошкентдан ҳам билиниб турибди.

Ассалому алайкум! Демак, бошладик!

 

Бошланғич таркиблар:

"Атлетико"

Я.Облак, Миранда, Хуанфран, G.Сикейра, Д.Леал, Габи, M.Суарез, A.Туран, Коке, М. Манджукич, A.Гризманн

"Реал"

Касильяс, С.Рамос, Марсело, Д.Карвахаль, Р.Варан, Л.Модрич, Г.Бейл, Т.Кроос, Х.Родригес, К.Роналду, К.Бензема

Бош ҳакам: М.Мажич
Қанот ҳакамлари:
М.Ристич, Д.Журжевич
Тўртинчи ҳакам:
D.Петрович

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика