UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  9 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  103 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Локомотив" "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Локомотив" "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) 3:0
13 апрель 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: 
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Каримов.
Назоратчи: Б.Галеев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 48, - 1:0 (Икром Алибоев). Жасур Ҳасанов (катта) 55, - 2:0.  Руслан Корян, 87 - 3:0 (Жасур Ҳасанов (кичик)

"Локомотив": Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Руслан Корян, 72), Лутфулла Тўраев (Темур Кападзе, 59), Жасур Ҳасанов (кичик), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев, Неманья Яничич (Салим Мустафоев, 67), Жасур Ҳасанов (катта).

"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги (Самир Бекрич, 61), Сато Минори, Иван Милошевич, Артём Филипосян, Достон Ҳамдамов (Отабек Шукуров, 64), Забиҳилло Ўринбоев, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев (Элдор Шомуродов, 55), Акром Комилов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 48, Артём Филипосян 51, Элдор Шомуродов 62, Икром Алибоев 74, Сато Минори 86, 

Четлатиш: Элдор Шомуродов 65

 



                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ    
                                          
ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди. "Локомотив" ўз уйида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди! 


90+2. Рашидовнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади...


90+1. Минори жарима тўпи ишлаб олди. 


90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди


89. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолди


87. Ўнг қанотдан кичик Жасур Ҳасановнинг тўп узатишини Милошевич қайтара олмади, Руслан Корян эса вазиятдан унумли фойдаланиб гол урди - 3:0. 


87. ГОООООООООООООООООООООЛ! Руслан Корян! 3:0


86. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Минори Сато 


84. "Бунёдкор" мухлислари "Лушан замена, Лушан замена" деб ҳайқиришмоқда...


82. "Бунёдкор" гол уришга уринмоқда, лекин 10 киши бўлиб буни уддалаш қийин, буни устига рақиб тезкор қарши ҳужумларга ўтиб турибди


79. Учрашув тугашига тобора оз вақт қолмоқда


77. Бугун Рашидовнинг ҳам қолган "Бунёдкор" футболчиларининг ҳам ўйини қовушмаяпти...


76. ЗАРБААААААА! Шоаҳмедовдан тўпни қабул қилиб олган кичик Жасур Ҳасанов бир футболчини алдаб дарвозага ноаниқ зарба берди


74. Огоҳлантириш. "Локомотив". Икром Алибоев 


72. Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Руслан Корян тушди


71. ЗАРБАААААААААА! Мирзаевнинг қанотдан узатган тўпини Алибоев дарвозага йўллади, тўп кутилмаганда Кападзега тегиб майдонни тарк этди


70. Сардор Мирзаев белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, Акбар Тўраев худди машғулотлардагидек тўпни ушлаб олди


69. Маъмур Икромов тўпни қайтаришда Забиҳилло Ўринбоевни пойлади, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди


68. Санжар Шоаҳмедов дарвозабон билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади, Акбар Тўраев тўпни ушлаб қолди


67. Ўзгариш. "Локомотив". Неманья Яничич ўрнига Салим Мустафоев тушди


66. Охирги дақиқаларда "Бунёдкор" 10 киши бўлиб ўйнайди


65. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Элдор Шомуродов! Яничичга нисбатан қўпол ўйнаган Шомуродов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди


64. Ўзгариш. "Бунёдкор". Достон Ҳамдамов ўрнига Отабек Шукуров тушди


64. "Бунёдкор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, аммо зарба йўқ. 


62. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Элдор Шомуродов


61. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шакер Зуаги ўрнига Самир Бекрич тушди


59. Ўзгариш. "Локомотив". Лутфулла Тўраев ўрнига Темур Кападзе тушди


57. Хавфли вазият! Икром Алибоев жарима майдони ичида икки рақиб орасидан ўтиб дарвозага зарба берди, Акбар Тўраевни тўпни қайтарди


55. Ўзгариш. "Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев ўрнига Элдор Шомуродов тушди


55. Акмал Шораҳмедовнинг ҳимоядаги қўпол хатосидан сўнг катта Жасур Ҳасанов жарима майдонига кириб дарвозани ишғол қилди 2:0


55. ГООООООООООООООООЛ! Катта Жасур Ҳасанов! 2:0


54. Элдор Шомуродов майдонга тушишга тайёр


53. Абдухолиқовнинг фаоллиги натижасида "Локо" бурчак тўпи ишлаб олди. Акмал Шораҳмедов хавфни бартараф этди


52. Лутфулла Тўраевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Тўраев майдонга қайтди, ҳаммаси жойида


51. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Артём Филипосян 


50. Қизиқ факт. "Бунёдкор" бу мавсум олий лигада биринчи голини бугун ўтказди. 


49. Вадим Абрамов майдон четига чиқиб ўз шогирдларига босиқроқ ўйнаш кераклигини кўрсатди. 


48. ГОООООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга оширди - 1:0. 


48. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев 


47. ПЕНАЛЬТИ! Сардор Собирхўжаев ўз жарима майдони ичида Икром Алибоевни йиқитди. 


46. Иккинчи бўлим бошланди. 


Учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов стадиондан кузатиб бормоқда. 


Танаффус вақтида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчиларини шарафлаш маросими бўлиб ўтди. Ёш футболчилар Туркиядаги халқаро мусобақада бош соврин соҳибига эга бўлишганди. 


Биринчи бўлим статистикаси билан танишинг: 

Қоида бузишлар: 4:4

Аниқ зарбалар: 1:2

Ноаниқ зарбалар: 4:2

Бурчак тўплари: 5:0

Оффсайд: 1:3



45. Биринчи бўлим якунланди 


43. "Локо" футболчилари рақибни ўз жарима майдони ёнида тўп йўқотишига эришишмоқчи бўлди. Лутфулла Тўраев Минорини йиқитишга мажбур бўлди


42. Сардор Собирхўжаев майдон марказидан ўнг қанотдан очилиб бораётган Рашидовни ажойиб пас билан таъминлади, бироқ Жаҳонгир Саидов Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб топди. 


41. Сардор Шоаҳмедов 30 метрлардан зарба берди, кучсиз ва ерлатиб берилган тўпни ушлаб олишда Акбар Тўраев қийналгани йўқ 


40. ЗАРБААААААААААААААААААА! Қандай вазият! Сардор Мирзаев ўнгдан тўпни жарима майдонига узатди, Абдухолиқов тўпни қабул қилиб дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ! 


37. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кичик Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Абдухолиқовга бораётган тўпни Милошевич қайтарди


34. Темурхўжа Абдухолиқов бурчак тўпини ишлади. Катта Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпини Зуаги қайтарди. 


32. Ўнг қанотдан кичик Ҳасанов тўпни жарима майдонига узатди, Филипосян тўпни қайтарди


31. Икром Алибоев майдон марказида Сато Минорини йиқитди


29. Мезбонлардан жавоб. Ҳасановнинг пасидан сўнг Абдухолиқов жарима майдони ичида тўпни дарвозага тепмай шеригига оширди, ноаниқ пас ва ҳужум тугади


27. ЗАРБАААААААААА! Меҳмонларнинг ҳужумидан сўнг Рашидов ўткир бурчакдан зарба берди, тўп тўрга ташқи томондан тегди


23. ЗАРБА! "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини Икромов қайтарди


20. Ўйин бироз тинчлангандек, жамоалар асосан майдон маркази учун курашишмоқда 


16. Достон Ҳамдамовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Маъмур Икромов ўз ўрнида 


12. ЗАРБАААААААААА! Шоаҳмедовнинг пасидан сўнг Икром Алибоев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 


11. Мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди. Сардор Мирзаевнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди

9. Жамоалар ҳозирча зерикишга йўл қўйишмаяпти, тўп бир жойда узоқ қолиб кетаётгани йўқ. Аммо дарвозага аниқ зарба берилганича йўқ.

8. Стадионга бугун тахминан 5 мингга яқин мухлис келган

7. ЗАРБААААААААА! Лутфулла Тўраев жарима майдони ташқарисидан бурама зарба берди, тўп дарвозанинг ўнг устуни ёнидан ўтиб кетди. 

5.Мезбонларда жарима тўпи учун имконият. Ислом Тўхтахўжаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

3. "Локо" бугун оқ, "Бунёдкор" тўқ кўк рангли формада ўйнамоқда 

2. Рашидов жарима тўпини амалга оширди, анча ноаниқ. 

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика