UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  2 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

Илк ўйинда ғалаба қозондик: Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 1:0 Янгиликлар

Илк ўйинда ғалаба қозондик: Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 1:0

Фарғонада Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 1:0

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин, Маъмур Саидқосимов, Алишер Усмонов, Азиз Асимов (барчаси Ўзбекистон)

Гол: Жавоҳир Соҳибов 15

Ўзбекистон U20: 12.Дилшод Ҳамроев, 4.Миржамол Қосимов (2.Рустам Ашурматов, 61), 5.Одил Ҳамробеков, 6.Акромжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов (16.Сардор Азимов, 76), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достон Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (22.Жавоҳир Сидиқов, 86).
Захира: 21.Ботирали Эргашев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 7.Темур Толипов, 14.Намжмиддин Нормуродов, 15.Эргаш Исмоилов, 18.Равшан Хурсанов, 11.Акобир Тўраев. 

Янги Зеландия U20: 1.Оливер Саил, 2.Брок Мессенжер, 4.Жесси Эдж, 5.Адам Митчелл, 7.Эндрю Блэйк (18.Ноа Биллингслей, 77), 9.Жудд Бэйкер (10.Клайтон Льюис, 59), 13.Кори Браун (3.Деклан Уайн, 84), 14.Андре Де Йонг (19.Николас Дел 77), 15.Алекс Руфиер, 16.Те Вихонги (8.Мосес Дайер, 64), 17.Мэтью Ридентон.
Захира: 6.Самуэль Бротертон, 11.Жоел Стевенс, 12.Никола Занев, Моро.


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия ёшлари устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди

89. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Равшан Хурсанов тушди

89. ЗАРБАААААААААА!
Рустам Ашурматов сал қолса гол урарди, унинг йўллаган кучли зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди!

88. ЗАРБАААААААА! Ўринбоевнинг ўзи 11 метрли жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қайтарди!

88. ПЕНАЛЬТИ! Забиҳилло Ўринбоевни рақиблар жарима майдони ичида йиқитишди!

86. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Хуршид Ғиёсов ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

84. Ўзгариш. Янги Зеландия.
Кори Браун ўрнига Деклан Уайн тушди

82.
Маълумотларга кўра мазкур ўйинни ЎФФ ва МОҚ президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов стадионнинг ўзидан кузатиб боришмоқда.

79. ЗАРБАААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг амалга оширган тўпи ҳимоячига сўнгра дарвоза устунига тегиб қайтди!

78.
Отабек Шукуров рақиб жарима майдони ёнида қўполлик билан тўхтатиб қолинди

76. Ўзгаришлар. Янги Зеландия.
Эндрю Блэйк ўрнига Ноа Биллингслей, Те Вихонги ўрнига Мосес Дайер тушди

76. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Достон Ҳамдамов ўрнига Сардор Азимов тушди

73.
Сардор Азимов майдонга тушишга тайёрланмоқда

70. Стадионга йиғилган мухлислар жонли тўлқинни юзага келтиришмоқда...ҳақиқий футбол байрами!

67. Огоҳлантириш. Янги Зеландия.
Брок Мессенжер

66. Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди. Алекс Руффиернинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

61. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Миржамол Қосимов ўрнига Рустам Ашурматов тушди

59. Ўзгариш. Янги Зеландия.
Жудд Бэйкер ўрнига Клайтон Льюис тушди

56.
Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Дилшод Ҳамроев ва ҳимоячиларнинг тўпга чиқишдаги тушунмовчилигидан сўнг Бэйкер зарба беришга уринди. Достон Турсунов шерикларининг хатосини тўғрилади ва унга имкон бермади.

54. СУПЕР ЗАРБА! Ўринбоев 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозабон қайтарди!


52.
!!! Акром Комилов ҳимояда тўпни қайтариш чоғида қўпол хатога йўл қўйди, унга ҳеч ким қаршилик қилмаётган эди.

50.
Футболчиларимиз иккинчи бўлимни янада ҳужумкор тарзда бошлашди.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯТ! Элдор икки нафар рақибни алдаб ўтиб тўпни шеригига оширди, Забиҳилло Ўринбоев 1 метрдан тўпни дарвозага йўллай олмади!

48. Шомуродовдан навбатдаги зарба. Бу сафар у 25 метрлардан кучли зарба йўллади, яна ноаниқ зарба

47.
Элдор Шомуродовнинг берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча ёшларимиз 1:0 ҳисобида олдинда

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯТ! Чап қанотдан Акром Комиловнинг узатган тўпини Ҳамдамов, Ўринбоев ва Шомуродов дарвозага йўллай олишмади...

44.
Янги Зеландия терма жамоаси аъзолари толиқиб қолишгандек кўринмоқда... бундан вакилларимиз фойдаланишга уринишмоқда

42. ЗАРБАААААА! Жавоҳир Соҳибовнинг жарима майдонига кирар кирмас йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!

39.
Дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, яхшики ҳимоячимиз хавфни бартараф этди

35. УХХХХХХХ! Бу сафар Достон Ҳамдамов чап оёқда 17 метрлардан кучли зарба берди, тўп дарвозанинг бирозгина юқорисидан ўтиб кетди!

30. ЗАРБАААААААААААААА! Элдор Шомуродовнинг 10 метрдан йўллаган зарбасини меҳмонлар сардори Адам Митчелл қайтариб юборди!

30.
"Истиқлол" стадиони ларзага келмоқда. Мухлисларнинг ҳайқириғи футболчиларимизни югуртириб юбормоқда...



29.
Ўринбоев Шомуродовни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқаришга уринди, Оливер Саил чаққон ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди

26.
Элдор Шомуродов ҳаводаги курашда ғолиб чиқди, дарвозабон чаққон ҳаракат қилиб тўпни қайтариб юборди



24.
Ўйинни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришмоқда. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Алишер Усмонов ёрдам беришмоқда. Захира ҳаками Азиз Асимов

21.
Равшан Ҳайдаров майдон четида шогирдларига кўрсатма бермоқда. Мураббий ҳужумга ўтиш кераклигини кўрсатмоқда

19.
Жамоамиз жарима тўпини амалга оширди. Жарима майдонига узатилган тўпга Забиҳилло Ўринбоев боши билан зарба берди, ноаниқ.

18. Огоҳлантириш.
Янги Зеландия. Кори Браун

17.
Стадион тўлиб тошди, ўйингоҳга кира олмаётганлар ҳам жуда кўпчиликни ташкил қилади.

16.
Янги Зеландия гол ўтказиб юборгач ҳужумкорликни оширмоқда. Рақиб жамоа сафидаги барча футболчилар бақувват ва бўйдор.

15. Ёшларимиз сардори рақиб жарима майдони ичида ҳимоячи таъқибида бўлишига қарамай кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0!



15. ГООООООООООООООООООЛ! ЖАВОҲИР СОҲИБОВ!

11.
Забиҳилло Ўринбоевнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди






1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Иккала жамоа ўйинолди машғулотларини ўтказишди.

- Янги Зеландия U20: 1.Оливер Саил, 2.Брок Мессенжер, 4.Жесси Эдж, 5.Адам Митчелл, 7.Эндрю Блэйк, 9.Жудд Бэйкер, 13.Кори Браун, 14.Андре Де Йонг, 15.Алекс Руфиер, 16.Те Вихонги, 17.Мэтью Ридентон.
Захира: 3.Деклан Уайн, 6.Самуэль Бротертон, 8.Мосес Дайер, 10.Клайтон Льюис, 11.Жоел Стевенс, 12.Никола Занев, 18.Ноа Биллингслей, 19.Николас Дел Моро.

- Стадионга йиғилганлар машҳур аскиячилар Мамасидиқ Шираев ва Хотамжон Ҳакимжоновнинг аскияларини эшитиб мириқиб кулишмоқда.



- Ўзбекистон U20: Дилшод Ҳамроев, Миржамол Қосимов, Одил Ҳамробеков, Акромжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов.
Захира: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Темур Толипов, Намжмиддин Нормуродов, Эргаш Исмоилов, Сардор Азимов, Равшан Хурсанов, Жавоҳир Сидиқов, Акобир Тўраев. 

- Диққат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси асосий таркиби маълум бўлди.

- Концерт дастури бошланди...

- Стадионда ҳозирча 3000га яқин томошабин бор.

- Ўйин бошланишига 1 соатдан ортиқроқ вақт қолганида стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда.





- Фарғонадаги янги стадиондан репортажимизни бошлаймиз. Бугун "Истиқлол" стадионидаги илк расмий учрашув Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасида бўлиб ўтади.

- Ўйин соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика