UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1

"Локомотив" ва "Нефтчи" дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Локомотив" ва "Нефтчи" дуранг ўйнашди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

"Локомотив" (Тошкент) - "Нефтчи" (Фарғона) 1:1
22 март 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), А. Калинин (Қарши), Р. Тошмуҳаммедов (Нукус).
Назоратчи:
Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Голлар:
Дамир Кояшевич 34, - 1:0. Рўзимбой Аҳмедов 66, - 1:1 (Отабек Ҳайдаров)

"Локомотив":
12.Маъмур Икромов, 7.Руслан Корян, 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев, 99.Дамир Кояшевич (77.Жасур Ҳасанов (катта) 70).
Захира:
30.Сардор Қобулжонов, 3.Шавкат Муллажонов, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 10.Марат Бикмаев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 22.Санжар Шоаҳмедов.

"Нефтчи":
30.Евгений Черемисин, 3.Шукур Пўлатов, 4.Айбек Нурбоев, 5.Достонбек Турсунов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов, 10.Мурод Бобожонов (22.Рўзимбой Аҳмедов, 43), 11.Отабек Ҳайдаров (9.Шерзод Ҳакимов, 62), 20.Дилёрбек Эрматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Умид Қодиров.
Захира:
1.Сергей Смородин, 8.Акмал Холматов, 13.Зокир Нурматов, 15.Жаҳонгир Дадабоев, 24.Камронбей Кападзе.

Огоҳлантиришлар:
Ислом Тўхтахўжаев 55, Лутфулла Тўраев 84.

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. "Локомотив" ўз уйида "Нефтчи" билан дуранг ўйнади - 1:1.   

90+3. Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Шоаҳмедов зарба берди, ноаниқ кетди!

90+2.
"Нефтчи"нинг қарши ҳужуми, Аҳмедов тўпни шерикларига ошира олмади.

90+1.
Зотеевнинг амалга оширган тўпини Черемисин қайтарди.

90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААААААА! Марат Бикмаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

86. ЗАРБАААА! Сардор Мирзаев! Жарима майдони чизиғи устидан йўлланган зарба ноаниқ кетди!

84. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Лутфулла Тўраев

79.
Устунлик "Нефтчи" томонига ўтди.

76. Ўзгариш. "Локомотив".
Руслан Корян ўрнига Марат Бикмаев тушди

74. Ўнг қанотдан Сардор Мирзаев тўпни жарима майдонига узатди, Руслан Корян бош билан зарба берди, Черемисин тўпни қайтарди!

74.
"Локомотив" футболчилари шошилишмоқда...уларнинг ҳужумлари пала партиш чиқмоқда.

73. Ўзгариш. "Нефтчи".
Бахтиёр Ёқубов ўрнига Акмал Холматов тушди

70. Ўзгариш. "Локомотив".
Дамир Кояшевич ўрнига Жасур Ҳасанов (катта) тушди

69.
Абдухолиқов икки дақиқа ичида икки марта зарба берди. Иккаласи ноаниқ

67.
Стадионга йиғилган фарғоналик мухлислар "Нефтчи"ни олға бошлашмоқда

66. ГОООООООООООООООООЛ! Рўзимбой Аҳмедов! 1:1

66. ПЕНАЛЬТИ!!! "Нефтчи" тепади. Отабек Ҳайдаров йиқитилгани учун ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади

66. Огоҳлантириш. "Нефтчи".
Умид Қодиров

65. ЗАРБА! Руслан Коряннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

65.
Ҳайдаров-Саидов комбинацияси ноаниқ якунланди.

64. Ўзгариш. "Локомотив".
Темур Кападзе ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди

62. Ўзгариш. "Нефтчи".
Достон Турсунов ўрнига Шерзод Ҳакимов тушди

60. ЗАРБАААААА! Рўзимбой Аҳмедовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

57.
"Нефтчи" жарима тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни Отабек Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллади, Маъмур Икромов ўз ўрнида.

55. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Ислом Тўхтахўжаев

51. Хавфли вазият! Отабек Ҳайдаров Кояшевични йиқитди. Белгиланган жарима тўпини Кояшевич амалга оширди, тўп устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Яничич дарвозага йўллади, яна устун!

48.
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

47. Хавфли вазият!
Захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов 3 метрдан йўллаган зарбаси юқорига кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Тайм якунига етди. Ҳозирча 1:0, "Локомотив" олдинда

45.
Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. Ўзгариш. "Нефтчи".
Муродбек Бобожонов ўрнига Рўзимбой Аҳмедов тушди

42.
Бобожонов тўқнашув вақтида жароҳат олди. У шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди

40.
Муродбек Бобожоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

39.
"Нефтчи" таймни ҳужумлар билан тугатмоқда. Кетма кет ҳужумлар.

38. ЗАРБАААААААААААААААА! Бахтиёр Ёқубовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Маъмур Икромов қайтарди! Ажойиб сейв!

35.
Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

34. "Локомотив"нинг олий лигадаги илк голини Дамир Кояшевич урди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Дамир дарвозага йўллади - 1:0.

34. ГОООООООООООООЛ! 1:0. Дамир Кояшевич!

31.
"Нефтчи" жарима тўпига эга бўлди. Мансур Саидовнинг узатган тўпини Яничич боши билан қайтарди

29. ЗАРБА! Салим Мустафоевнинг зарбасини Черемисин қайтарди, Абдухолиқовнинг зарбаси йўлига Меҳмонов тўғаноқ бўлди.

28.
"Нефтчи" ҳужумга ўтди. Бахтиёр Ёқубовни шериклари қўллаб қувватлашмади

24.
Темур Кападзе тўпни ҳужумчилар томон оширди, Абдухолиқов тўп учун курашда икки ҳимоячидан устун кела олмади.

21.
Мурод Исмоилов ўрнига умуман ўтиргани йўқ. У шогирдларига керакли кўрсатмаларни туриб бериб бормоқда.

20.
Лутфулла Тўраевнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

20.
Достон Турсунов Корянни йиқитди. Чамаси 20 метрлардан жарима тўпи

17. Корян! Ўнг қанотдан Дамир Кояшевич тўпни жарима майдонига ҳаволатиб узатди, Русланнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

15.
Вадим Абрамов касаллиги туфайли бугун унинг ўрнини Марат Мифтахутдинов эгаллаган.

14. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мурод Бобожонов рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Маъмур Икромов Нойер услубида дарвозани тарк этиб тўпни қайтариб юборди.

11.
Мансур Саидов ҳужумда Тўхтахўжаевни йиқитди. Ҳужум узилиб қолди.

10. Дарвоза устуни! Олег Зотеев чап қанотда тўпни жарима майдонига узатди Дамир Кояшевичнинг зарбаси устунга тегиб қайтди!

8.
Берилган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди, Яничичнинг зарбасини Ёқубов қайтарди, Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

7.
Меҳмонлар Руслан Корянни йиқитишди. 20 метрлардан жарима тўпи.

4.
ЗАРБА! Сардор Мирзаевнинг кучли зарбаси Айбек Нурбоев томонидан қайтарилди!

2.
Мезбонлар илк ҳужумни ташкил этишди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, Коряннинг зарбаси ўхшамади

- "Локомотив" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйин бошланмоқда.




 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика