UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  17 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

"Қўқон-1912" олий лигага қайтишини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

"Қўқон-1912" олий лигага қайтишини ғалаба билан бошлади

Олий лиганинг дастлабки турида Самарқандда "Динамо" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
«ДИНАМО» – «ҚЎҚОН-1912» 0:1
14 март 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Н.Қосимов
Назоратчи: Р.Айтеков.

ГОЛ: Ориф Мамаджонов, 15.

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев, 63. Жалил Кимсанов, 73.

“ДИНАМО”: 27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров, 8.Константин Модраченко ( 29.Маъруфхон Муродов, 46), 9.Павел Смоляченко, 10.Азиз Ибрагимов, 11.Александрй Болиян, 16.Акмал Холмуродов, 33. Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев,

ЗАХИРА: 25.Муҳиддин Худоёров, 4.Бунёд Исроилов, 19.Ислом Шарипов, 22.Муроджон Тўйчибоев, 26.Комил Шарофетдинов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

“ҚЎҚОН-1912”: 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 7.Иззат Ғаниев (8.Нодирбек Қўзибоев, 90), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, 17.Азиз Тўхтабоев (С) (9.Носир Отақўзиев, 72), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамаджонов (28.Алексей Николаев, 82), 23.Фурқат Ҳасанбоев,  24.Илья Ильин.

ЗАХИРА: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Махамаджонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов,


 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ





Эътиборингиз учун ташаккур! 


Учрашув якунланди. Шу тариқа олий лигага қайтган "Қўқон-1912" мавсумни ғалаба билан бошлади. 


90+3. "Динамо" футболчилари бурчак тўпини амалга оширмоқда. Ҳамма рақиб жарима майдони ичида. Ҳатто дарвозабон Мельничук ҳам!


90+1. Қўзибоев майдонга тушибоқ жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди. Дониёр Усмонов катта тезлик билан ҳимоячилардан қочиб кетди. Аммо у бир рақибини алдашга келганда, кўзлаган мақсадига эриша олмади.



90+1. Меҳмонлар таркибида сўнгги ўзгариш. Иззат Ғаниев ўрнига Нодирбек Қўзибоев тушди. 


Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 4 дақиқа вақт қўшиб берлди.



90. Ғаниев рақиби Зокировни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ибрагимов жарима зарбасини амалга оширди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 


90. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари катта хаяжон остида ўтмоқда.



87. Азиз Ибрагимов аутдан тўпни ўйинга киритди. Бакланов ҳаммадан баланд сакраб тўпни қайтаришга эришди. 



85. Мезбонлар асосий эътиборини ҳужумга қаратмоқда. 


83. Сардор Эминов таҳминан 30 метрлардан жарима зарбасни амалга оширди. Унинг йўллаган зарбасидан сўнг Мельничук тўпни қийинчилик билан ушлаб олди.


82. Ориф Мамаджонов жарохат олиб майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Алексей Николаев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.


81. Иззат Ғаниевнинг дарвоза томон берган кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди.



79. Энди мезбонлардан Аваз Агалиевга сариқ карточка кўрсатилди. "Динамо" ҳимоячиси рақиби Рўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди.

77. ХАВФЛИ ВАЗИИИЯЯТ! Азиз Ибрагимов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида Хасанбой Эргашев илдамроқ харакат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 


75. Ориф Мамаджонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Аммо самарқандликлар хавфни бартараф этди.


73. Жалил Кимсанов рақиби Отабек Зокировга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

73. Сардорлик вазифасини қолган дақиқаларда Андрей Бакланов бажаради.


72. Тўхтабоев ўз ўрнини Носир Отақўзиевга бўшатиб бермоқда.


71. Азиз Тўхтабоевнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп Маматказинга тегиб қайтди.



70. Николай Чипев ўнг қанотдан  жарима зарбасини амалга оширди. Ҳаволатиб узатилган тўпни Тўхтабоев бош билан қайтариб юборди.



68. "Динамо" футболчилари ҳисобни тенглаштиришга ошиқмоқда. Аммо меҳмонлар ҳозирча ҳимояда бехато харакат қилиб, қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга эътибор қаратгандек.




64. Сардор Эминов гоҳ ўнг гоҳ чап қанотдан ҳужум ташкил этиб, рақиб ҳимоячиларига етарлича ташвиш туғдирмоқда.



63. Қувондиқ Рўзиев майдон марказида рақиби Чипевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бобомуродов уни сариқ карточка билан "сийлади".



60. ХАВФЛИ ВАЗИИИЯЯЯТТ! Меҳмонлар учрашувда иккинчи голини уришга жуда яқин турганди. Аммо Иззат Ғаниевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.


58. Мезбонлар ҳужумга зўр бермоқда.


55. Стадион ларзага келди. Тачмурод Агамуродов асабийлашмоқда. Бош ҳакам "Динамо" устозига жойида ўтириши кераклигини кўрсатмоқда.


54. ГОЛ! Азиз Ибрагимов! Самарқандликлар голни нишонлаётганида қанот ҳаками ўйиндан ташқари холат қайд этилганини кўрсатди!


52. Агалиевнинг берган кучли зарбасидан сўнг тўп Ильинга тегиб қайтди.



51. Муродовнинг жарима майдони ичига узатган тўпини меҳмонлар ҳимоячиси Жалил Кимсанов бош билан қайтарди.



50. Азиз Ибрагимов жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага зарба йўллади. Бакланов ўз ўрнида!




48. Маъруфхон Муродов ўнг қанотдан олдинга интилди. Аммо Хасанбой Эргашев унга пешвоз чиқди.  Тўп майдонни тарк этди. 




47. Қувондиқ Рўзиев тўпни олдинда турган шериги Дониёр Усмонов ошириб, янги ҳужум бошлади. Усмонов катта тезликда тўпни эгаллаб олди ва олдинга юриш қилди. Аммо ҳакам тўп учун курашда Усмоновни ҳимоячи Холмуродовга нисбатан қўполлик ишлатди дея баҳолади.



* "Динамо" таркибида ўзгариш юз берди. Константин Мондраченко ўрнига Маъруфхон Муродов тушди.



46. ИККИНЧИ ТАЙМГА СТАРТ БЕРИЛДИ!



* Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.



* Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!


45+3. "Динамо" футболчиларида гол уриш учун имконият юзага келганди. Аммо уларга аниқлик етишмади. 


45+2. Аваз Агалиев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Тўп Кимсановга тегиб, майдонна тарк этди.



45. Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди. 


42. Отабек Зокировнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб оширган тўпини Иззат Ғаниев бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бу футболчилар ўтган йили "Нефтчи" сафида бирга ўйнаганди. 


41. Илья Ильин жарохат олди. Шифокорлар уни майдон четига олиб чиқиб, муолажа кўрсатмоқда.


39. Константин Мондраченко чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Тўпни ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев бош билан қайтариб, хавфни бартараф этди!


37. ГОООЛ. ГООЛ. ЯНА БИТТА ГООЛЛ! Дея қўқонлик ишқибозлар стадионда ҳайқирмоқда!



36. Ҳужумчи Дониёр Усмонов ўнг қанотдан ҳам рейд уюштириб, ҳимоячиларни саросимада ушлаб турибди.



34. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ! Николай Чипев сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Рақиб қуршовида бўлишига қарамай болгариялик футболчи дарвоза томон зарба йўллади. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


* Табиийки қўқонлик мухлисларнинг кайфияти чоғ. Улар "Қууқон" "Қууқон" дея ҳайқирмоқда.



* Самарқандиклар таркибида Отабек Зокиров ҳам фаоллик кўрсатишга уринмоқда. Аммо уни қўллаб-қувватлайдиган тандем топилмаяпти ҳозирча.


30. "Динамо" таркибида бу йил таркиб деярли янгитдан тузилгани боис футболчилар ҳозирча бир-бирларини тўлиқ тушуниб кетишмагани билиниб турибди.

29. Майдон марказида тўп учун курашда Ориф Мамаджонов жарохат олди. Смоляченко тўпни эгаллаб олиб, олдинга ташланди.


27. Азиз Ибрагимовнинг жарима майдон ичида дарвоза сари йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.


21. Николай Чипов чап қанотдан юриш қилиб тўпни жарима майдони ичига ошираётганида Илья Ильин тўпни қайтаришга эришди.


20. Андрей Бакланов ҳаволатиб узатилган тўпларда бехато ўйнамоқда.


19. Меҳмонлар ҳужум қилишни пасайтирмаяпти. Иззат Ғаниев марказда тўпни рақибидан олиб қўйди ва олдинга ташланди. У тўпни қарама-қарши қанотда турган Эминовга оширди. Аммо Сардор ўзидан орқароқда турган шеригига узатди.


17. Дониёр Усмонов чап қанотдан катта тезликда олдинга интилди. Тўп "Динамо" футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.


* Голдан сўнг меҳмонлар яна катта иштиёқ билан олдинга ташланмоқда.


* Сардор Эминовнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Мельничук қийинчилик билан қайтарди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Мамаджонов тўпни дарвозага йўллаб, учрашувда ҳисобни очишга эришди!


15. ГООООООЛЛ! Ориф Мамаджонов!



14. Максимилиан Фомин тўпни марказдан меҳмонлар жарима майдони ичига ҳаволатиб етказиб берди. Бакланов


13. "Қўқон-1912" ўз ҳужумларини қанотлардан уюштирмоқда. Бу борада Мамажонов билан Эминов фаол. 

12. Чипев ҳозирча мезбонлар таркибида ажралиб турибди. 


7. Николай Чипевнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбасини Бакланов ўз ўрнида ушлаб олди.



* Ориф Мамаджоновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Жалил Кимсанов бош биланг зарба берди. Аммо тўп унга бироз ноқулай келгани боис, зарба кўнгилдагидек чиқмади.



1. Ўйинни қўқонликлар ҳужумкор руҳда бошлади.


* "Қўқон-1912" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди.




* ДИҚҚАТ! ЎЙИН БОШЛАНДИ!


* Бугун мезбонлар кўк-қора, меҳмонлар эса оқ рангли либосда харакат қилади.



* Давлатимиз мадҳияси саъдолари остида ҳар икки клуб сардорлари Андрей Мельничук ва Азиз Тўхтабоев Ўзбекистон республикасининг давлат байроғини кўтармоқда!



* Самарқандда янги мавсумнинг илк учрашуви бўлаётгани сабабли очилиш маросимини Самарқанд шаҳар ҳокими Шукуров Акбар Сафарович очиб бермоқда.



* Диққат қилинг! Жамоалар ПФЛ мадхияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда!



* Стадион трибунаси тўлиб тошди дея олмаймиз! Мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда.


* Жамоалар таркиби маълум! 


* Айни дамда ҳар икки жамоа футболчилари чигалёзди машкларини бажариш учун майдонга чиқиб келди. 



* Самарқад шаҳрига шу бугун Қўқондан етиб келган мухлислар сони 200дан кам эмас.


* Қўқонда ишқибозлар катта футбол қайтишини жуда-жуда хоҳлаганди. Улар интиқлик билан кутган дамлар ниҳоят етиб келди.


* Ўн икки йилдан сўнг яна олий лигага қайтган "Қўқон-1912" бугун тақвимга кўра чемпионатни "Динамо"га қарши бошлайди. 


* Самарқанддаги "Динамо" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.


* Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!


* Учрашув соат 16:00да бошланади.
 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика