UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

"Насаф" Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га ютқазди Янгиликлар

"Насаф" Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га ютқазди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
ОЧЛ. 2-тур. "D" гуруҳи
АЛ АҲЛИ (Саудия Арабистони) - НАСАФ (Ўзбекистон) 2:1

Ҳакамлар:
Стребре Деловски (Австралия), Мэттью Крим (Австралия), Мэттью Чизман (Австралия), Алан Миллинер (Австралия)
Назоратчи:
Виктор Колпаков (Қирғизистон)
Комиссар:
Дэвид Дуайт Пенано (Филиппин)

Голлар:
Умар Ал Сома 20, - 1:0 (Муҳаммад Абдулшафи). Артур Геворкян 65, - 1:1. Солиҳ Ал Жаман 78, - 2:1 (Амир Курди).

"Ал Аҳли":
22.Абдуллоҳ Ал Маиуф, 3.Осама Ҳавсави, 4.Волид Бакшвн, 9.Умар Ал Сома, 11.Ҳуссайин Ал Моқаҳви, 13.Муҳаммад Абдулшафи, 17.Освальдо, 21.Оқил Ал Саҳаби (77.Амир Курди, 56), 24.Салман Мувашар (15.Солиҳ Муҳаммад Ал Жаман, 74), 25.Мутаз Ҳавсави, 29.Закариа Ал Судани (19.Бруно Сезар, 66).

"Насаф":
25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (27.Илҳом Юнусов, 67), 9.Илҳом Шомуродов (18.Баҳром Абдураҳимов, 90), 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков (99.Олександр Коблаш, 79), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар:
Закариа Ал Судани 42, Волид Бакшвн 90+1.


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди. "Насаф" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейинги ўйинларда "аждарлар"га омад тилаймиз.

90+1. Огоҳлантириш.
"Ал Аҳли". Волид Бакшвн

90.
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

89.ЗАРБААААААААААААА! Қандай вазияяяяяяяяяят! Геворкян жарима тўпини марказга ошириб берди, Ҳамза Каримовнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунидан бир неча сантиметрлар масофада ўтиб кетди!

88. Ўзгариш. "Насаф".
Илҳом Шомуродов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди

85.
"Насаф" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Катта куч билан олдинга ўтилмоқда.

79. Ўзгариш. "Насаф".
Одил Ҳамробеков ўрнига Олександр Коблаш тушди

77. Захирадан майдонга тушган Амир Курди томонидан ўнг қанотдан оширилган тўпни захирадан майдонга тушган Солиҳ Ал Жаман боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:1.

77. ГОЛ! 2:1. Солиҳ Ал Жаман боши билан гол урди!

74. Геворкян гол урган вазиятда тўпнинг тезлиги 85 км/соат бўлган экан...

73. Ўзгариш. "Насаф".
Салман Мувашар ўрнига Солиҳ Муҳаммад Ал Жаман тушди

69.
Геворкян катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди ва орқароқда келаётган Сайфиевга тўпни узатди, Фарруҳ зарба беролмади

68.
Бруно Сезар бурчакдна тўпни жарима майдонига узатди, Ал Сома дарвозага зарба бера олмади

67. Ўзгариш. "Насаф".
Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Юнусов тушди

66. Ўзгариш. "Ал Аҳли".
Закариа Ал Судани ўрнига Бруно Сезар тушди

65. Белгиланган жарима тўпини Артур Геворкян қойилмақом тарзда дарвозага йўллади - 1:1. Супер гол!

65. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ГООООООООООООООЛ! ГООООООООЛ! СУПЕР ГОООООООООЛ! Артур Геворкян!

64.
АЛ СОМА! Узоқ масофадан берилган зарбани Суюнов қийинчиликбилан қайтариб қолди!

62. ЗАРБАААААА! Геворкян жарима майдони ичига кириб бориб орқароқдаги шеригига тўпни оширди, Ҳамробековнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди!

60.
Ал Сома ва Абдулшафи иштирокидаги ҳужум хавфли чиқди, бироқ дарвозага зарба берилгани йўқ.

56. Ўзгариш. "Ал Аҳли".
Оқил Ал Саҳаби ўрнига Амир Курди тушди

55. Жавоб ҳужуми! Освальдо жарима майонига яқинлашиб келди ва зарба берди, Суюнов жамоани голдан қутқарди.

54. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бурчак тўпидан сўнг "аждарлар" гол уришлари мумкин эди, Аъзамовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди!

51.
Ҳамробековнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

48.
Иккинчи бўлимни мезбонлар ҳужумлар билан бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси:
Зарбалар: 4:5
Аниқ зарбалар: 3:0
Блокланган зарбалар: 0:2
Хавфли ҳужумлар: 17:17
Бурчак тўплари: 0:1
Жарима зарбалари: 4:6
Оффсайд: 0:0
Аутлар: 10:13
Сариқ карточка: 1:0
Қизил карточка: 0:0

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0. Бироз дам оламиз

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43.
Стадиондаги муҳитни ҳис қилиб кўринг (видео TAS-IX да)

42. Огоҳлантириш. "Ал Аҳли".
Закариа Ал Судани

38. ЗАРБА! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатиб берилган тўпни Освальдо боши билан дарвозага йўллади, бу сафар Суюнов тўпни ушлаб олди.

35.
Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Чамаси 30 метрлардан жарима тўпи. Аниғи эса 29 метр экан. Аъзамовнинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

32.
"Насаф" футболчилари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, аммо жарима майдонига киришнинг имкони йўқ

29.
Ҳисоб очилгач "Аҳли" тўпни яна "Насаф"га "топширди". Араблар ҳимояланишни ҳам унутишмаяпти

24.
Закариа Ал Суданининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

20. ГОЛ! 1:0. Умар Ал Сома! Муҳаммад Абдулшафи томонидан ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Ал Сома боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

18.
Умар Ал Сома жарима майдони ичида Шерзод Аъзамов билан тўқнашиб кетди, ҳакам пенальти белгилашга асос йўқ деб топди

16.
Рой Рок чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

13.
"Насаф" рақибдан умуман ҳайиқмай ўйнамоқда. Ҳужумлар анча хавфли чиқмоқда

12. ЗАРБААААААА! Освальдо! Жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, тўпга чиқиб борган Элдор Суюнов тўпни қайтарди! Қойил Элдор!

10.
Араблар яна қоида бузишди, бу сафар Геворкянни йиқитишди. Тезкор амалга оширилган жарима тўпи наф келтирмади

9.
Рой Рок жарима тўпи ишлаб олди. Чамаси 25 метрлардан жарима тўпи. Геворкяннинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди, энди бурчак тўпи

7.
Стадионга йиғилган маҳаллий мухлислар турли қўшиқлар билан "Аҳли"ни қўллаб туришибди. Бундан ташқари стадионда "Насаф"нинг жонкуяр мухлислари ҳам бор.

5.
Бугун Мақсуд Каримов ҳимояда эмас марказий ярим ҳимояда ўйнамоқда...Рўзиқул Бердиевдан янгилик

4. ЗАРБАААААААААААААА! Ажойиб ҳужум! Мақсуд Каримов тўпни чап қанотдан олдинга ўтаётган Фарруҳ Сайфиевга узатди, Фарруҳнинг жарима майдонига оширган тўпини Геворкян боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ, лекин хавфли!

2.
Учрашувни "Насаф" футболчилари фаол тарзда бошлашди. Тўп асосан "аждарлар"да

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"!


- Бугун ушбу гуруҳдан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда Эроннинг "Тракторсози" клуби ўз майдонида БААнинг "Ал Аҳли" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

- "Насаф" матбуот хизмати берган хабарга кўра Жиддада айни пайтда ҳаво 26 даража иссиқ.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Осиё чемпионлар лигаси давом этади. Қаршининг "Насаф" клуби Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" клубига қарши майдонга тушади. Ўйиннинг матнли трансляциясини Нарзулла сизларга тақдим этади.

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика