UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  0 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

ОЧЛ. 2-тур. "Локомотив" турнирдаги илк очкосини қўлга киритди Янгиликлар

ОЧЛ. 2-тур. "Локомотив" турнирдаги илк очкосини қўлга киритди

ОЧЛ "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" жамоалари ўртасидаги беллашув шарҳини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ОЧЛ. 2-тур. "С" гуруҳи.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) - ФУЛАД (Эрон) 1:1

Ҳакамлар: Рюжи Сато (Япония), Тору Сагара (Япония), Акане Яги (Япония), Тимур Файзуллин (Қирғизистон)

Назоратчи: Ҳассуне Авни (Иордания)

Комиссар: Парк Сеонг Кюн (Ж.Корея)

Гол: Зотеев (6), Жамаати (32)

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 7.Руслан Корян (77.Жасур Ҳасанов, 69), 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (97.Алишер Шоғуломов, 58), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (9. Дилшод Раҳматуллаев, 85), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев. 

Захира: 30.Сардор Қобулжонов, 3.Шавкат Муллажонов, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 10.Марат Бикмаев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 77.Жасур Ҳасанов (катта), 97.Алишер Шоғуломов. 

"Фулад": 1.Алиризо Салими, 2.Аҳмад Ал Намеҳ, 3.Леонард Месарич, 8.Сасан Ансари, 10.Исмоил Шарифат, 15.Матиас Чаго, 17.Алойс Нонг (29. Али Сина Рабани, 74), 21.Омид Ҳолиди (99. Муҳаммад Гази, 46), 24.Меҳрдод Жамаати, 40.Юсуф Вакиа (19. Баҳман Камел, 83), 77.Муҳсин Мосалман.

Захира: 21.Милад Ҳумоюни, 19.Баҳман Комил, 25.Муҳаммад Аҳлешакеҳ, 27.Ризо Аҳмади, 29.Али Сина Рабани, 32.Ходи Хабибинзода, 99.Муҳаммад Гази.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (16), Салим Мутафоев (76), Вакиа (79)



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ




- "Локомотив" - "Фулад" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!



90`
Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.



90`
Сардор Мирзаевнинг жарима тўпидан амалга оширган зарбасини Салими ушлаб олди.



89`
"Локомотив" жамоаси жарима зарбаси тепади.



89`
Расман: Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Олег Зотеев топилди.



88` Вақт тобора оз қолмоқда. Қани олға "Локомотив"!!!



87`
"Фулад" позицион ҳужумда ўйнамоқда.



86`
"Локомотив" бурчак тўпини амалга оширди. "Фулад" дарвозабони ушбу вазиятда тўпга чиқишда хато ўйнади. Лекин футболчиларимиз ҳам ушбу вазиятда тўпга зарба бера олишмади.



85` Ўзгариш. "Локомотив".
Тимур Кападзе ўрнига Дилшод Раҳматуллаев туширилди.



84`
"Локомотив"нинг кетма-кет ҳужумлари! Олег Зотеев тўпни Шоғуломовга оширишда бироз кеч қолди. Кейинчалик Жасур Ҳасановнинг берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.



83`
Ўзгариш. "Фулад". Вакиа ўз ўрнини Баҳман Камелга бўшатиб берди.



82`
"Фулад"нинг ҳужуми. Сасан Ансари жарима майдончаси ичига кирди ва дарвозага зарба берди. Маъмур Икромов ўз ўрнида.



81`
Сардор Мирзаев жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўллай олмади. Бу вазиятда Салими яхши ўйнади.



80`
Жасур Ҳасанов фаол! Бу сафар уни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолишди. Юсуф Вакиа огоҳлантириди.



79`
Жасур Ҳасанов ўз қанотидан фаоллик билан ҳужум ташкил этди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бироқ тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.



78`
"Локомотив" жамоаси рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти.



77`
Вақт ўтиб бормоқда. "Локо"га гол керак.



76`
Салим Мустафоев рақиб ҳужумини фол ишлатиб тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш.



75`
"Локомотив" катта куч билан олдинга бормоқда.


74` Ўзгариш. "Фулад".
Алойс Нонг ўрнига Али Сина Рабани тушди.



73`
"Фулад"нинг хавфли ҳужуми. Маъмур Икромов яхши ҳаракат қилди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.



72`
Ислом Тўхтахўжаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи тўғри Салимининг қўлига бориб тушди.



71`
Санжар Шоаҳмедовга қарши қоида бузилди. Жарима зарбаси. Хавфли нуқта. Ажойиб имконият.



70`
Энди "Локомотив" жамоасининг ҳужумлари асосан чап қанотдан уюштирилса ажаб эмас.



69` Ўзгариш. "Локомотив".
Руслан Корьян ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди.



67`
Катта Жасур Ҳасанов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.



66`
Лутфулла Тўраев майдон марказидан туриб Руслан Корьянга чиройли тўп узатишни амалга оширди. Корьян бирозгина тўпга етиб келолмади.



65`
Бугунги учрашувни стадиондан туриб 7456 нафар томошабин кузатиб бормоқда.



64`
Руслан Корьян!!! Корьянни Мирзаев тўп билан таъминлади. Руслан эса жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни жамоадошига узатмоқчи бўлди. Бироқ Салими ушбу вазиятда ҳам фаоллик кўрсатди ва тўпни қайтариб юборди.



63`
"Локомотив"нинг ҳужумлари сони кўп. Бироқ ушбу ташкил этилаётган ҳужумларни якунлайдиган футболчи ҳозирча топилмаяпти.



61`
Руслан Корьян бу сафар зарба йўллади. Алиризо Салими бу вазиятда ҳам ишончли ўйнади.


60`
"Локомотив"нинг ҳужуми "Фулад" ҳимоясини бироз тинчини бузди.



59`
Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси олдидан тўпни дарвозага йўллади. Салими ўз ўрнида.



58` Ўзгариш. "Локомотив".
Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди.


57`
Олег Зотеев! Олег, майдонда фақат ўзинг ҳаракат қилаётганинг йўқ. Тўпни жамоадошларинга ҳам ошир.



56`
"Локомотив" футболчилари оддий вазиятларда тўпни бир-бирларига оширишда хатога йўл қўйишмоқда.



55`
Руслан Корьян оффсайдда қолиб кетди.



54`
Олег Зотеев рақибларидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси олдида тўпни ўзида кўп ушлаб қолди. Натижада эса рақиб футболчилари тўпни ундан олиб қўйишди.



53`
"Фулад"нинг навбатдаги ҳужумини Маъмур Икромов бартараф этди.



52`
"Фулад" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.



51`
"Локомотив"нинг ҳужуми пайтида қанот ҳаками ўйиндан ташқари қайд этилганини билдирди.



49`
"Локомотив" ўнг қанот бўйлаб ҳужум ташкил этмоқда. Абдуҳолиқовнинг жарима майдончаси узатган тўпини Салими ушлаб олди.



47`
"Фулад" бош мураббийи ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга туширди.


46` Ўзгариш. "Фулад".
Омид Ҳолиди ўрнига Муҳаммад Гази тушди.



- Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!



45`
Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг узоқдан берган зарбасини Салими ушлаб олди.



45`
Бирини бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.



45`
Маъмур Икромов дарвозаси томон зарба йўлланди. Маъмур Икромов ўз ўрнида.



44`
Бу вақтга келиб эса стадион мухлислар билан деярли тўлиб қолди.



43`
Биринчи бўлим сўнггида меҳмонлар анча жонланиб қолишди.



42`
"Фулад" жарима зарбаси ишлаб олди ва уни амалга оширди. Бироқ "Локо" футболчилари ҳимояда ишончли ўйнашди. 



41`
Жарима майдончаси ичида ошириб берилган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.



40`
"Локомотив" бурчак тўпи ишлаб олди.



39` РУСССССЛАН КОРЬЯН!
Ажойиб ва чиройли зарба! Бироқ Салими ҳам яхши ҳаракат қилди ва дарвозанинг "тўққизлигига" бораётган тўпни ушлаб олди.



38`
"Фулад" тезлик билан қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Нонг бу вазиятни тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва натижада Маъмур Икромов тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди ва ушлаб олди.



37`
"Локомотив" "Фулад" жарима майдончаси олдида катта босим уюштирмоқда.



36`
Ислом Тўхтахўжаевнинг ошириб берган тўпини Корьян дарвозага тепганди. Бироқ зарба мўлжалга аниқ бормади.



35`
Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи тепди. Корьян йўллаган зарба "жонли-девор"га тегиб қайтди.



34`
Руслан Корьян хавфли нуқтадан жарима тўпи ишлаб олди. "Локо" учун қулай имконият!


32` ГООЛ! Меҳрдад Жамаати. Бурчак тўпидан сўнг Меҳрдад Жамаати жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олди ва Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозага зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай футболчимизга тегиб дарвозадан ўрин олди, 1:1!



32`
"Фулад" бурчак тўпи тепади.



31`
Исмоил Шарифатнинг боши қонаб кетибди.



30`
Исмоил Шарифат рақиби билан қаттиқ тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.



28`
Салим Мустафоев жуда яхши ҳаракат қилди ва Шарифатдан тўпни олиб қўйиб, рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.



26`
"Фулад" жамоасининг марказий ярим ҳимоя чизиғида тўп сураётган Матиас Чаго яхши ўйнамоқда.



25`
Олег Зотеевга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди.



24`
Маъмур Икромов тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилди ва хавфни олдини олди.



23`
Нонг жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлаб олди.



22`
Ислом Тўхтахўжаев Нонгни ўз вақтида зарарсизлантира олди ва хавфни бартараф этди.



21`
"Локомотив"нинг узоқ ўйланган ҳужумини Салими "ўқий" олди ва тўпга ўз вақтида чиқиб, вазиятни юмшатди.



19`
Олег Зотеев рақиб футболчилари бошини қотиришда давом этмоқда. Айнан ушбу футболчи "темирйўлчилар"нинг ўйинига ўзгача жозиба ва шиддат бағишламоқда.



17`
"Фулад"нинг ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди.



16`
Лутфулла Тўраев ўз услубида. Ҳакам унга қараб, уч маротаба қоидани буздинг деди ва сариқ карточкани кўрсатди.



15` МАЪМУР ИКРОМОВ!!!!! "Фулад"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Нонгнинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини Маъмур Икромов маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Иккинчи уринишда эса ҳаводаги тўпни ушлаб олди.  Яшавор, Маъмур!


14`
Лутфулла Тўраев майдон марказида Шарифатга қарши қўпол ўйнади.



13`
Темурхўжа Абдуҳолиқов ишлаб берган бурчак тўпидан "темирйўлчилар" унумли фойдалана олишмади. Аниқроғи, рақиб футболчилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди.


12`
Олег Зотеев ҳозирча майдонда фаол ҳаракат қилаётган футболчилардан бири.


11`
Сасан Ансари Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозага узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


10`
"Фулад" футболчилари вакилларимизга қарши прессинг уюштиришмоқда.


9`
"Фулад" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.


8`
Ўйин темпи анча юқорилади.


7`
"Фулад" дархол ҳужумга ўтди. Лекин "Локо" ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди. Ҳаммаси жойида.


6` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЗОТЕЕВ!!!
"Фулад" дарвозабони аввалига тўпга чиқишда хато ўйнади ва ўз жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Бироқ Олег Зотеевнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди. Лутфулла Тўраев ўзига келиб тушган тўпни жарима майдончаси олдида турган Олег Зотеевга узатди. Зотеев эса ўзининг аниқ зарбаси билан Салимини доғда қолдирди, 1:0! Яшавор!



6`
"Темирйўлчилар" рақиб ҳужумини бартараф этишди ва ўзлари олдинга ўтишмоқда. Санжар Шоаҳмедовнинг ҳаракатларида бироз аниқлик етишмади.



5`
Олег Зотеев "Локо"нинг ҳужумини ривожлантириш мумкин эди. Бироқ унинг Сардор Мирзаев томон узатган паси ноаниқ кетди.



4`
Салим Мустафоев майдон четида тиббий ёрдам олди ва энди майдонга қайтди.



3`
Ўйин бироз тинчланди. Жамоалар бир-бирларини ўрганиб олиш жараёнини бошлашди. Якка курашлар давом этмоқда ва табиийки кичик фоллар қайд этилмоқда.


2`
"Локо" футболчилари ўйинни ҳужумкор руҳда бошлашди.





1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! "ОЛҒА" "ЛОКОМОТИВ"!


- Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...


- Стадионга тахминан 4-5 мингга яқин футбол ишқибозлари ташриф буюришган.


- Ушбу учрашувни "Спорт" канали орқали Зафар Имомхўжаев шарҳлаб боради. "Локомотив" стадионида эса Даврон Файзиев суҳандонлик қилмоқда. 



"Локомотив" - "Фулад" ўйинига чиқарилган учрашув дастури...



Жамоалар чигалёзди машқларни бажариш билан бандлар...


- Вадим Абрамов бугун Аброр Каримовни учрашув қайдномасига ҳам киритмаган. Бугун "Металлург" жамоасининг собиқ посбони Маъмур Икромов ўзининг "Локомотив" таркибидаги ҳамда ОЧЛдаги дебют ўйинини ўтказади.


- Стадионга мухлислар ташрифи бошланди. Ҳали бўш ўриндиқлар кўп. Агарда сиз ушбу бўш ўриндиқларни тўлдиришни истасангиз, унда бемалол ТТЗ тарафга йўл олинг ва "Локомотив" жамоаси стадиондан туриб қўллаб-қувватланг! Ишдамисиз? Унда "Спорт" каналига ошно тутунинг. Ишхонада ТВ йўқми? Унда сиз адашмадингиз! Ҳа, айнан ушбу сайт орқали учрашув тафсилотларини кузатиб боринг :-)


- Ҳар иккала жамоа футболчилари ўйин олди чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқиб келишди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ТТЗдаги "Локомотив" стадионидан ўз репортажимизни бошлашмиз! Бугун клубларимиз ОЧЛдаги ўзларининг навбатдаги ўйинларини ўтказишади. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" жамоаси Эроннинг "Фулад" клуби билан куч синашади. Ушбу учрашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика