UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  4 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  3 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

ОЧЛ, 2-тур. "Бунёдкор" ўз майдонида имкониятни бой берди Янгиликлар

ОЧЛ, 2-тур. "Бунёдкор" ўз майдонида имкониятни бой берди

ОЧЛ "А" гуруҳи 2-тур учрашуви "Бунёдкор" - "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйинни ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

ОЧЛ-2015. "А" гуруҳи, 2-тур.


"Бунёдкор" (Бунёдкор) - "Персеполис" (Эрон) 0:1

3 март 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари: Ким Ёнг Ха (Ж.Корея), Парк Ин Су (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Салаҳ Муҳаммад Нур Аббос (Баҳрайн)

Назоратчи: Саад Ал Фадҳли (Қувайт)

Комиссар: Талал Ал Свайлмин (Иордания)

Гол: Муҳаммад Нури (21-пенальтидан)

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 75), 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич (9.Сато Минори, 62), 21.Сардор Рашидов, 39.Элдор Шомуродов (14.Воҳид Шодиев, 53, 48.Акромжон Комилов.

Захира: 1.Павел Бугало, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 15.Обид Жўрабоев, 40.Тимур Аюпов.

"Персеполис"
: 1.Соуша Макони, 2.Омид Алишаҳ, 4.Майкл Уманья, 6.Муҳсин Бенгар, 14.Муҳаммад Нури, 17.Меҳди Тареми (77.Али Алипургара, 59), 20.Алиризо Нурмуҳаммади, 24.Ходи Ноурузи, 28.Аҳмад Нуруллаҳи, 66.Фернандо Габриель (18.Меҳрдад Кафшгари, 86), 99.Бабак Ҳатами.

Захира: 44.Масуд Ҳамами, 3.Муҳаммад Хонзода, 11.Пайям Содеғиан, 16.Ризо Халегифар, 22.Тадеу.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Нури (45), Бенгар (57).

                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              ЯНГИЛАШ


- "Бунёдкор" - "Персеполис" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олиб борган матнли онлайн репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Ҳакам соатига қараб қўйишни бошлади.... Вақт оз қолмоқда...


90` Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


89` Артём Филипосяннинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.


88` "Бунёдкор" рақиб жарима майдончаси ичига кириб бора олмаяпти.


87` Стадионга йиғилган мухлисларнинг аксарияти ўз уйларига равона бўлишмоқда...


86` Ўзгариш. "Персеполис". Фернандо Габриэль ўрнига Меҳрдад Кафшгари туширилди.


85` Очиғини тан олиш керак, бугун рақиб "Бунёдкор"нинг ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққани ва уларни зарарсизлантира олгани бор гап. Олдинда вақт бор ва гол урса бўлади. Лекин бу жуда қийин масалага айланиб улгурган. "Персеполис" жамоаси жуда ишончли ҳимояланмоқда.


83` Ушбу стандарт вазияти ҳам вакилларимиз учун самарали якунланмади.


82` Акромжон Комиловдан ажойиб "рейд"!!! Рақиб футболчиси сўнгги паллада уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.


81` Гол керак, гол! Қани фаолликни оширамиз, олға "қалдирғочлар"...


79` Меҳмонлар аъзоси Муҳаммад Нурига тиббий ёрдам кўрсатилди.


77` "Бунёдкор" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлганди. Бироқ вакилларимиз ушбу вазиятдан унумли фойдалана олишмади.


76` "Бунёдкор" стадионига бугун 21285 нафар томошабин ташриф буюрган.


75` Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавлон Иброҳимов ўрнига ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.


72` Майдон марказини меҳмонлар вакиллари бошқариб боришмоқда.


71` Сардор Рашидовни тўпни қабул қилиб олиши билан узқо масофадан дарвозага зарба берди. Кучсиз чиққан зарба Маканига муаммо келтириб чиқармади. 


70` Сардор Рашидов оддий вазиятда тўпни ўзига тўхтатиб ололмади. Бу ўша биз билган Рашидовми?


69` "Персеполис" ҳимоячилари жуда зич ўйнашмоқда ва ўз жарима майдончалари олдида вакилларимизга деярли имконият қолдиришмаяпти.


67` Сардор Рашидов ҳамда Достон Ҳамдамов ўз қанотларини алмашиб олишди.


65` "Бунёдкор" узун паслар орқали ўз ҳужумларини ташкил этишга уринмоқда.


63` Сардор Рашидовнинг ҳаракатларида бироз тезлик етишмаяпти. Футболчимиз вазиятни чўзиб юбормоқда. Натижада рақиб ҳимоячилари ўз жойларини беркитишга улгуришмоқда.


62` Ўзгариш. "Бунёдкор". Самир Бекрич ўрнига Сато Минори туширилди.


60` Хавфли вазият! Самир Бекрич! Макани!!! Ажойиб имконият ва кучли зарба! Бироқ Макани ўз дарвозасини ишончли қўриқлашда давом этмоқда!


59` Ўзгариш. "Персеполис". Меҳди Тареми ўрнига Али Алипургара тушди.


58` Жарима зарбаси "Бунёдкор" учун самара келтирмади.


57` "Персеполис" жамоаси футболчиси Муҳсин Бенгар Сардор Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса меҳмонлар футболчисига сариқ карточка кўрсатди.


55` "Персеполис" футболчиси Меҳди Таремига тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчини майдондан шифокорлар кўтариб чиқиб кетишди. Ваҳоланки майдон четида иккита кичик тиббий ёрдам машинаси бор. Лекин улар ўз жойларидан силжишгани ҳам йўқ. Балки бензини йўқдир, ким биланди дейсиз...)


54` Воҳид Шодиев майдонга тушиши билан гол киритиши мумкин эди. Бироқ Макани жуда ишончли ўйнади.


53` ЗАРБАААА! ВОҲИД ШОДИЕВ!!! МАКАНИ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Воҳид Шодиев бурчак тўпидан сўнг боши билан дарвозага зарба йўллади. Маканидан супер-сейв!


53` Ўзгариш. "Бунёдкор". Элдор Шомуродов ўз ўрнини Воҳид Шодиевга бўшатиб берди.


52` Акмал Шораҳмедов жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


51` "Персеполис" жамоаси футболчисининг боши билан берган зарбаси яхши ҳамки ноаниқ кетди. Акс ҳолда таблода ҳисоб ўзгариши мумкин эди.


50` "Персеполис" жамоаси бурчак тўпи ишлаб олди.


48` "Бунёдкор" футболчилари ҳудудий устунликка эга. "Персеполис" эса ҳимояланиш билан банд.


47` Сардор Рашидов иккинчи бўлимни анча фаоллик билан бошлади ва жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Бироқ Жавлон Иброҳимовнинг ноаниқ тўп узатиши ҳаммаси бузиб юборди.


- Иккинчи тайм бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.


44` "Бунёдкор" футболчилари навбатдаги стандарт вазиятидан ўзларига наф чиқара олишмади. "Персеполис" аъзолари иккинчи қаватда рақибларига имкон беришмаяпти.


43` Майдон эгалари биринчи бўлим сўнггига келиб рақибга босим уюштиришга интилишмоқда.


42` Самир Бекричнинг дарвоза томон боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


40` Сардор Рашидов "Персеполис" жамоаси футболчилари томонидан ишончли қўриқланмоқда. Эронликлар Рашидовни ҳозирча зарарсизлантира олишмоқда.


38` Вакилларимизга бироз совуққонлик етишмаяпти. Ҳужумда "қалдирғочлар" сўнгги зарбани йўллашда иккиланиб қолишмоқда ва натижада эронлик ҳимоячилар уларнинг ўйлаган режасини "ўқий" олишмоқда. Тезкорликни ошириш керак.


37` "Бунёдкор" жарима зарбасини амалга оширди. Сардор Рашидов томонидан жарима майдончасига ошириб берилган тўпни рақиб футболчилари қайтариб юборишди.


35` "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.


34` "Бунёдкор"нинг чиройли комбинацион ҳужуми. Акром Комиловдан заргарона пасни қабул қилиб олган Достон Ҳамдамов қанотдан жарима майдончаси ичида турган Элдор Шомуродовни қидириб топди. Бироқ ёш ҳужумчимизнинг яқин масофадан дарвозага йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.


33` Ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда.


31` "Бунёдкор" футболчилари жарима майдончаси ичигача кириб боришмоқда. Лекин сўнгги зарбага келганда улар бироз оқсашмоқда. Аниқроғи, рақиб ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда.


30` Стадионга ташриф буюрган эронлик мухлислар ҳам ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашмоқда.


28` "Бунёдкор" футболчилари катта куч билан олдинга боришмоқда. Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов жарима майдончаси ичида рақибга ташвиш туғдиришга ҳаракат қилишмоқда.


26` "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми! Бироқ сўнгги паллада эронлик ҳимоячи жуда яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.


25` Ҳади Нороузининг жарима майдончаси ичида эркин ҳаракат қилишига ҳимоячилар тўсқинлик қила олишмади. Бироқ рақиб футболчисининг дарвоза томон тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.


24` Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни "Персеполис" ҳимоячилари бартараф этишди.


22` Буёғига "Бунёдкор" вазиятни ўнглаши даркор.


21` ГОЛ! Муҳаммад Нури! Бабак Ҳатамини Артём Филипосян тўтатиб қолди ва белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Муҳаммад Нури аниқ амалга оширди, 0:1!


20` "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди!


19` Сардор Рашидов жамоаси ҳужумини самарали якунлашда бироз адашди. Сардорнинг жарима майдончаси ичига кириб дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ кўриниш олди.


18` Фернандо Габриэль томонидан жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди.


17` "Персеполис" жамоаси ўз ўйинини анча кучайтирди. Фернандо Габриэлнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси жуда хавфли чиқди. Лекин ноаниқ.


16` "Персеполис" жамоаси футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда.


15` "Персеполис" ҳозирча тўпсиз ўйнамоқда. Улар асосан вакилларимиз томонидан ташкил этилаётган ҳужумларни бартараф этиш билан бандлар.


14` Сардор Рашидовнинг бурчак тўпидан оширибберган тўпини Макани ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.


13` "Бунёдкор" ўз ҳужумлари билан рақибига катта босим ўтказмоқда. Навбатдаги бурчак тўпи.


12` "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Зуаги ташкил этган ҳужумни аввалига Сардор Рашидов ўзининг кучли зарбаси билан жамоаси учун ижобий якунламоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбаси дарвозагача бормади. Иккинчи уринишда эса Самир Бекрич узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


10` Элдор Шомуродов жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва тезда рақиб дарвозасига зарба йўллади. Зарба эса кучсиз ва ноаниқ чиқди. Сал жонлироқ ҳаракат қилиш керак, Элдор!


9` Макани иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.


8` Акром Комилов жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


7` Аҳмад Нуруллоҳининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


6` Ҳади Ноурузига қарши Достон Ҳамдамов қўпол ўйнади. Майдон маркази олдидан жарима зарбаси. Эронликлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


5` Учрашув дебюти ҳозирча вакилларимиз устунлиги остида бошланди. Қолган дақиқалар ҳам шу руҳда давом этишига тилакдошмиз.


4` "Персеполис" жамоаси вакиллари майдон марказида яна ўйин қоидасини бузишди. Бу сафарги жарима зарбаси ҳам "қалдирғочлар"га наф олиб келмади. 


3` Самир Бекрич томонидан жарима зарбасидан сўнг ошириб берилган тўпни Сардор Рашидов дарвозага йўллади. Ноаниқ.


2` "Бунёдкор" футболчилари тўпни ўз назоратлари остида ушлаб туришибди ва позицион ҳужумга ўтишмоқда.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "Қалдирғочлар"!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди.


- Жамоалар ўйин олди машғулотларни якунлашди ва кийиниш хонасига йўл олишди.


- Сато Минори бугун захирада қолдирилган. Унинг ўрнига Самир Бекрич ҳаракат қилади. Бу ҳам рақибга қарши танланган тактик юриш. Бу қанчалик ўзини оқлашини эса ўйиндан сўнг билиб оламиз.


- "Бунёдкор" жамоаси ушбу масумдаги ўзининг учинчи расмий баҳсини уч хил ҳужумчи билан бошламоқда. Дастлаб "Ал Жазира"га қарши Воҳид Шодиев асосий таркибда тушган бўлса, "Ал Наср" билан бўлган учрашувда Забиҳилло Ўринбоевга ишонч билдирилган эди. Бугун эса Элдор Шомуродов бош ролда. Энг қизиғи ва кишини хурсанд қиладигани, ҳар иккала ҳужумчи аввалги ўйинда рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқишган. Элдор Шомуродов ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттирармикан? Кўрамиз.


- Сергей Лушан жамоасига янги келиб қўшилган Элдор Шомуродов бугунги учрашувни асосий таркибда бошлайдиган бўлди. "Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан Элдор Шомуродов орқали "Персеполис"га ўзига хос "совға" тайёрлаган бўлса ажаб эмас.


- "Бунёдкор" жамоаси ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди ва ишқибозларни стадионга қайтармоқда. Бу албатта ёқимли ҳолат. Футболнинг ҳақиқий муҳити айнан мухлислар яратиб беришлари ҳеч кимга сир эмас. Ҳар қандай ўйинни айнан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар жозибалироқ қилишлари аниқ.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишган ва ўйин олди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.


- Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори даражада десак муболаға бўлмайди. Стадион атрофида катта аншлаг кузатилмоқда. Стадион чиптахоналарида эса чипта қолмаган.


- Ассаому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Бунёдкор" стадионидан ёзамиз! Нетбук ва ноутбукларимиз стадиондаги медиа-трибунага ўрнатилган ва репортажни бошлашга шай ҳолатда! Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Персеполис" клубига қарши саф тортади. Ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляциясини бошлаймиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика