UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  15 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

ОЧЛ-2015. "Бунёдкор" гуруҳ босқичини сафардаги дуранг билан бошлади Янгиликлар

ОЧЛ-2015. "Бунёдкор" гуруҳ босқичини сафардаги дуранг билан бошлади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
"Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Бунёдкор" (Ўзбекистон) 1:1 LIVE
24 февраль 2014. Ар Риёд. "Қирол Фаҳд" стадиони. 23664 томошабин
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи Алжафари Бин Жаҳари,Гох Гек Фенг Жеффрей, Ли Цзу Лянг, Фу Чун Хай (барчаси – Сингапур)
Ҳакамлар эксперти:
Абдулраҳмон Абдулҳолиқ Абдулраҳим Алделавар (Баҳрайн)
Учрашув комиссари:
Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари)
Голлар:
Абдуллоҳ Ал Энази 14 автогол, - 0:1 (Рашидов). Фабиан Эстоянофф 50, - 1:1 (Миерзежевски)

"Ал Наср":
22.Абдуллоҳ Ал Энази, 4.Умар Отман, 7.Армандо Вила (10.Муҳаммад Ал Саҳлави, 65), 11.Фабиан Эстоянофф, 12.Холид Ал Гамди, 13.Муҳаммад Ал Биши, 14.Иброҳим Ғолиб, 15.Аҳмад Ал Фрайди (8.Яҳё Ал Шеҳри, 85), 24.Ҳуссайин Сулаимани, 27.Авад Ал Фараж, 86.Адриан Миерзежевски (99.Ҳассан Ал Раҳиб, 78).

"Бунёдкор":
45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги (20.Самир Бекрич, 77), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов (14.Воҳид Шодиев, 70), 19.Забиҳилло Ўринбоев (11.Мирзоҳид Ғофуров, 46), 21.Сардор Рашидов, 48.Акромжон Комилов.

Огоҳлантиришлар:
Зуаги 15, Минори 60, Иброҳимов 75. 


# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Персеполис 1 1 0 0 3 - 0 3 3
2 Бунёдкор 1 0 1 0 1 - 1 0 1
3 Ал Наср
1 0 1 0 1 - 1 0 1
4 Лаҳвия 1 0 0 1 0 - 3 -3 0

 
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

Бизни кузатиб борган барчага раҳмат айтиб қоламиз. Бугунги иккита ўйинда клубларимиз жами 4 очко олишди. Эртага 6 очко олишга умид қиламиз. Эртагача...

90+4. Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичини сафардаги дуранг билан бошлади.

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

89.
Ўйинда бурчак тўплари жуда кўп бор амалга оширилди. Ҳозирча 9:8 "Ал Наср" олдинда

88.
Сулаймони чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Саҳлави боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

85. Ўзгариш. "Ал Наср".
Аҳмад Ал Фрайди ўрнига Яҳё Ал Шеҳри тушди

82. АКБАР ТЎРАЕВ!!! Қойил! Мирзоҳид Ғофуровнинг хатосидан сўнг Саҳлавининг зарбасини Тўраев қайтарди!

82.
Тўпни эгаллаб туришда "Ал Наср" устун 53-47

80.
Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 23664 нафар томошабин келди

78. Ўзгариш. "Ал Наср".
Адриан Миерзежевски ўрнига Ҳассан Ал Раҳиб тушди

78.
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, у тўпни тўғри дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ.

77. Ўзгариш. "Бунёдкор". 
Шакер Зуаги ўрнига Самир Бекрич тушди

76. Хавфли вазият!
"Ал Наср"нинг ҳужумини Акбар Тўраев қайтарди

75. Огоҳлантириш. "Бунёдкор".
Жавлон Иброҳимов

73.
Акбар Тўраев жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариш чоғида хатога йўл қўйди. Унинг хатосини Акром Комилов тўғрилаб кетди

70. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Достон Ҳамдамов ўрнига Воҳид Шодиев тушди

67.
Рашидов рақиб жарима майдони ичида зарба беришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Бурчак тўпи наф келтирмади

65. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Армандо Вила ўрнига Муҳаммад Ал Саҳлави тушди

65.
Виланинг кучли зарбаси сал қолса голга айланиши мумкин эди, яхшиям тўп ноаниқ кетди.

63.
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Ҳамдамовнинг бош билан берган зарбаси дарвозага етиб бормади

60. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Сато Минори

58.
Эстоянофф 22 метрлардан дарвозага зарба берди, Акбар Тўраевни ёш бола деб ўйлаяптими у?

56. Акром Комилов Адрианни йиқитди. Жарима тўпини айнан Адрианнинг ўзи дарвозага йўллади, Акбар Тўраев маҳорат кўрсатди!

53. ЗАРБААААААААА! САТОООООООООООООО!
Рашидовнинг пасидан сўнг Минори жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда дарвозага кучли зарба йўллади, тўп устун ёнидан ўтиб кетди

50. ГОЛ! 1:1! Эстоянофф! Адриан Миерзежевскининг чиройли пасидан сўнг Эстоянофф Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди - 1:1.

48. Хавфли вазияяяяят! Акбар Тўраев маладес! Вила тўпни шерикларига узатди, Ал Фрайдининг зарбасидан сўнг Тўраев тўпни қайтарди!

46. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Мирзоҳид Ғофуров тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида олдинда

45+2. ЗАРБААА! Сато Минори 30 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

45+1.
Забиҳилло Ўринбоев Эстояноффнинг оёғини босиб олди, ҳакам бунга эътибор қаратмади

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

42.
Мезбонларнинг ҳужуми, Филипосян тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан сўнг Акбар Тўраев осонлик билан тўпга эгалик қилди

39. Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, Абдуллоҳ Ал Энази бу сафар тўпни қайтаришга эришди!

38.
Иван Милошевичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин давом этади

35. Стадионга келган ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам овози эшитилмоқда! Улар минглар мухлислар орасида йўқ бўлиб кетишмаган! Баракалла!

33.
Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумда ўйнамоқда

30. "Ал Наср"нинг яна бир ҳужуми, Адрианнинг кучли зарбасидан сўнг Тўраев ўзини кўрсатди!

28. Мезбонлар 25 метр масофадан жарима тўпига эга бўлишди, Эстояноффнинг кучли зарбасидан сўнг Акбар Тўраев тўпни ушлаб олди!

25.
Гол расман Абдуллоҳ Ал Энази ҳисобига автогол сифатида қайд этилди

24. ЗАРБААААААА! Рашидов чап қанотда тўпни ўзига бўйсундириб марказдаги шерикларига тўпни оширди, Забиҳилло Ўринбоев жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, анчагина ноаниқ!

23.
"Ал Наср" футболчилари навбатдаги бор бурчак тўпига эга бўлишди, ҳаводан узатилаётган барча тўпларни ҳимоячилар қайтаришмоқда

19.
Ҳисоб очилгач мезбонлар янада катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда. "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз ўрнида

15. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Шакер Зуаги

15.
Гол кимнинг ҳисобига ёзилар экан, кутиб турамиз

14. Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни муштлари билан қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.

14.ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! 0:1

13.ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Рашидовнинг бурчакднан оширган тўпини Зуаги дарвозага йўллашга яқин эди, Иброҳим Ғолиб тўпни қайтарди!

12.
Рашидов ва Шораҳмедов ўнг қанотда фаол ўйнаб ҳужум ташкил этишди, бурчак тўпи.

10.
Достон Ҳамдамов марказга яқин жойда Ал Фрайдини йиқитди, жарима тўпидан сўнг Акбар Тўраев ўз ишини бажарди

8.Дарвоазага қадар 22 метр масофа бор. Эстояноффнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Иброҳим Ғолиб дарвозага йўллади. Филипосян тўп йўлига тўғаноқ бўлди

7.
Минори ўз жарима майдони ёнида тўпни қўли билан ўйнади. Хавфли жарима тўпи!

5.
Сато Минори ўнг қанотдан тезлик олган Рашидовни кўриб унга тўпни оширди, бироқ дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди

4.
"Ал Наср" биринчи бурчак тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

3.
"Бунёдкор"нинг ҳужуми, Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни шерикларига узатишга уринди. Пас ноаниқ чиқди.

2. Жавлон Иброҳимов кутилмаганда хатога йўл қўйди, тўпни эгаллаб олган Эстоянофф дарвозага зарба берди, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ. ОЛҒА "БУНЁДКОР"!


- Иккала жамоа вакиллари майдонга тушишга тайёрлар.

- Учрашув соат 22:25да бошланади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика