UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  30 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Осиё Кубоги. Австралия кетма-кет иккинчи бор финалда Янгиликлар

Осиё Кубоги. Австралия кетма-кет иккинчи бор финалда

Осиё Кубогининг ярим финалидан ўрин олган Австралия ва БАА ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатинг.
Австралия - БАА 2:0
Ярим финал, 27 январь 14:00
Ньюкасл, "Ньюкасл" стадиони
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ҳусайн (БАА)
Назоратчи: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Камел Токабаев (Қирғизистон)

Голлар:
Трент Сейнсбери 3, - 1:0. Жейсон Дэвидсон 14, - 2:0.

Австралия:
1.Мэт Райян, 2.Иван Франьич, 6.Мэтью Спиранович, 20.Трент Сейнсбери, 3.Жейсон Дэвидсон, 15.Майл Йединак, 5.Марк Миллиган (Мэт Маккай, 58), 21.Массимо Луонго, 10.Робби Крузе (Жеймс Троици, 81), 7.Мэтью Лекки, 4.Тим Кэйхилл (9.Томми Журич, 67).

БАА: 1.Носир, 23.Муҳаммад Аҳмад, 6.Муҳанад Ал Энези, 3.Волид Аббос (21.Хабуш Солиҳ, 76), 14.Абдулазиз Санқур, 5.Амир Абдулраҳмон, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон (Исмоил Ал Ҳаммади, 46), 10.Умар Абдулраҳмон, 13.Ҳамис Исмоил, 7.Али Мабҳут, 11.Аҳмад Ҳалил (20.Саад Ал Хатири, 66)

Огоҳлантиришлар: Мэтью Лекки 41, Майл Единак 64
 

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди! Австралия кетма-кет иккинчи бор Осиё Кубоги финалига йўлланма олди.

90+1.
Исмоил Ал Ҳаммади деярли майдон марказидан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ...

90.
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААААААА! МАБҲУТ! Жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

85.
Жамоалар учрашув мана шу ҳисобда тугашига рози шекилли.

81. Ўзгариш. Австралия.
Робби Крузе ўрнига Жеймс Троици



77. Ўзгариш. БАА.
Волид Аббос ўрнига Хабуш Солиҳ тушди



76. Ўйинни кўриш учун стадионга 21079 томошабин келди

75.
Бурчакдан узатилган тўпни Йединак боши билан дарвозага йўллади, анчагина ноаниқ!

74.
Леккининг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо Эрматов тўп дарвозага тегмади деб топди

73. Иккинчи гол муаллифи Жейсон Дэвидсон



72. Дастлабки гол урилган ҳолат



71. ЗАРБАААА! Луонго жарима майдони ичидан чап оёғи билан бурама зарба берди, ноаниқ!

67. Ўзгариш. Австралия.
Тим Кейхилл ўрнига Томми Журич тушди



66.
Волид Аббос рақиб жарима майдони ичида йиқилди, Эрматов пенальти йўқ деб топди

66. Ўзгариш. БАА.
Аҳмад Ҳалил ўрнига Саад Ал Хатири тушди

65.
Амирликлар ҳужумга ўтишди. Жарима тўпидан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

64. Огоҳлантириш. Австралия.
Майк Единак



58. Ўзгариш. Австралия.
Марк Миллиган ўрнига Мэт Маккай тушди



56.
Мэтью Лекининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

55.
Санқур ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Райян тўпни Ҳалилга етиб боришига тўсқинлик қилди

51. ЗАРБА!!! Аҳмад Ҳалилнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

49.
Луонго бурчак тўпи ишлаб олди. Унинг ўзи тўпни жарима майдонига ошириб берди. Яна бир бурчак тўпи фақат нариги томондан

46. Ўзгариш. БАА.
М.Абдулраҳмон ўрнига Исмоил Ал Ҳаммади

46. Иккинчи бўлим бошланди

45+1.
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча Австралия 2:0 ҳисобида олдинда

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

41. Огоҳлантириш. Австралия.
Мэтью Леки Равшан Эрматов дастлабки сариқ карточкани кўрсатди



40.
Умар Абдулраҳмон рақибнинг учта футболчисини алдаб ўтиб кетди ва шерикларига тўпни оширди. Бурчак тўпи ишлади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

34. Хавфли вазият!
Аҳмад Ҳалил ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни шеригига узатишда нўноқликка йўл қўйди!

28.
Австралия тўпни эгалик қилиш борасида анча устунликка эга 61:39

26.
Учрашувда шиддат бироз тушди.

18.
БААнинг ҳужуми. Аҳмад Ҳалилнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

14. Луонгонинг пасидан сўнг ҳимоячи Жейсон Девидсон гол урди - 2:0.

14. ГОООООООООООООООООООООЛ! ДЕВИДСОН! 2:0

10. ЗАРБААААААААААААА! Дарвоза устуни! Ўнг қанотдан Санқур тўпни жарима майдонига узатди, жарима майдони ичида турган Аҳмад Ҳалил тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди



7.
Мезбонларнинг тезкор голдан сўнг яна ҳужумга ўтишмоқда. Мухлислар уларни олдинга бошлашмоқда. БАА ҳозирча деярли ҳеч нима қила олмаяпти

3. Австралия бурчак тўпига эга бўлди. Луонгонинг бурчакдан ошириб берган тўпини Сейнсбери боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

3. ГОООООООООООООООООООООЛ! Сейнсбери! 1:0

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Равшан Эрматов ўйинни бошлаб берди!

- Жамоалар майдонга тушишга тайёр



- БАА терма жамоаси кийим алмаштириш хонаси



- Австралия терма жамоаси кийим алмаштириш хонаси



- Учрашув соат 14:00да бошланади.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика