UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  1 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - дастлабки финалчи Янгиликлар

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - дастлабки финалчи

Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Ироқ учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.
Жанубий Корея - Ироқ 2:0
26 январь. Сидней. "Австралия" стадиони 36053 томошабин
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари:
Тору Сагара (Япония), Тошиюки Наги (Япония)
Тўртинчи ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Бешинчи ҳакам:
Ризо Суҳандон (Эрон)
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)
Гол: Ли Жонг Хёп 19, - 1:0 (Ким Жин Су). Ким Юнг Гвон 50 (Ли Жонг Хёп), - 2:0.
Жанубий Корея: 23.Ким Жин Хён, 22.Ча Ду Ри, 5.Квак Таэ Хви, 19.Ким Юнг Гвон, 3.Ким Жин Су, 6.Парк Жу Хо, 16.Ки Сунг Юнг (14.Хан Кук Юнг, 90+2), 12.Хан Кё Вон (11.Ли Кун Хо, 46), 10.Нам Таэ Хи (20.Жанг Хюнг Су, 79), 7.Сон Хен Мин, 18.Ли Жонг Хёп.
Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 7.Амжад Халаф, 9.Аҳмад Ёсин (6.Али Аднан, 63), 10.Юнус Маҳмуд, 13.Осама Жаббор (19.Маҳди Камил, 63), 14.Салом Шокир, 15.Дургам Исмоил, 17.Ало Абдулзаҳро (16.Марван Ҳуссайн, 76), 21.Саад Абдуламир, 23.Волид Салим.

Огоҳлантиришлар: Ки Сунг Юнг 6, Парк Жу Хо 40, Ким Жин Су 56.

 
                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! Жанубий Корея финалга йўлланма олди.

90+2. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ки Сунг Юнг ўрнига Хан Кук Ёнг



90.
Ўйинга беш дақиқа қўшиб берилди

86. Амжад Халаф ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келди ва дарвоазага зарба берди, анчагина ноаниқ

85.
Сон Хен Мин ҳужумга ўтди, уни Волид Салим қўполлик билан тўхтатиб қолди

82. Майдонда мухлис! Ҳамма уни ортидан қувлаб кетди, ҳакам майдонга тушиб кетган мухлисга қизил кўрсатдиёв)))

79. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Нам Таэ Хи ўрнига Жанг Хюнг Су

76.
Бугунги ўйинни кўриш учун Сиднейдаги стадионга 36053 томошабин келган

76.
Марван Ҳуссайн бугун ўзининг туғилган кунини нишонламоқда

76. Ўзгариш. Ироқ.
Ало Абдулзаҳро ўрнига Марван Ҳуссайн

75.
Али Аднан томониадн йўлланган зарба рекошет бўлиб дарвозага йўналди, дарвозабон қийинчилик билан тўпни тўхтатиб қолди

72.
Ли Жонг Хёп майдон марказида йиқилиб тушди ва шифокорлар ёрдамидан фойдаланди.

70. Хавфли вазият! Аҳмад Иброҳим рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ!

65.
Корейслар учинчи голни уришга яқин келишмоқда, ҳужумлар анча хавфли кўриниш олмоқда

63. Ўзгаришлар. Ироқ.
Аҳмад Ёсин ўрнига Али Аднан, Осама Жаббор ўрнига Маҳди Камил тушди

59. Учрашувда ҳисобни очган Ли Жонг Хёп хурсанд



56. Огоҳлантириш. Жанубий Корея.
Ким Жин Су

52.
Иккинчи голни урган Ким Юнг Гвон ўтган ҳафта Рашидовдан тўпни олиб қўйган экан



50. Бурчак тўпидан сўнг Ли Жонг Хёп шеригига оширди Ким Юнг Гвон эса 17 метрлардан кучли зарба билан гол урди - 2:0.



49. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 2:0 Ким Юнг Гвон

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Хан Кё Вон ўрнига Ли Кун Хо тушди


45+1. Берилган зарба жонли деворга тегиб қайтди. Ҳакам бўлимни якунлаб берди. Ҳозирча 1:0 Жанубий Корея олдинда

45+1.
Аҳмад Иброҳим жарима майдони ёнида Сон Хен Минни йиқитди. Жарима тўпи...

45.
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

43. Хавфли вазият! Ало Абдулзаҳро! Рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб тўпни Юнус Маҳмудга оширди, ноаниқ!

40. Огоҳлантириш. Жанубий Корея.
Пак Жу Хо

38. ЗАРБАААА!
Нам Таэ Хининг зарбаси ноаниқ кетди

35.
Ироқликлар ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда.

29.
Тўпни эгаллаб туриш бўйича корейсларда устунлик жуда катта: 71:29

27. ЗАРБАААА!
Сон Хен Миннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

26. Гол урган футболчини Анзур Исмоилов чорак финалда яхшилаб тепган экан...



25.
Юнус Маҳмуд қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

20. Корейслар жарима тўпига эга бўлишди. Ким Жин Су томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Ли Жонг Хёп боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.



19. ГОООООООООООООЛ! 1:0 Ли Жонг Хёп

18. Хавфли вазият! Сон Хен Миннинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон Жалол Ҳассан тўпни қайтарди. Бурчак тўпи...

17.
Корейслар ҳужумкор ўйнашмоқда. Бу сафар чап қанот ҳимоячиси Ким Жин Су тўпни жарима майдонига узатди, анча ноаниқ

14. Яна бир хавфли вазият! Яна ўша Нам Таэ Хи рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос кўрмади!

10. Нам Таэ Хи! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анчайин ноаниқ кетди!

7.
Ироқликлар ҳужумга ўтишди ва жарима тўпи ишлаб олишди. Жарима майдонига узатилган тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди

6. Огоҳлантириш. Жанубий Корея. Ки Сунг Юнг



2. Хавфли вазият! Кореянинг чап қанотдан ташкил этилган ҳужумидан сўнг Хан Кё Вон боши билан зарба бермоқчи бўлди, аммо тўпга ета олмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Ироқ давлат мадҳияси



- Жанубий Корея давлат мадҳияси



- Иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди.

- Ироқ терма жамоаси кийим алмаштириш хонаси



- Жанубий Корея терма жамоаси кийим алмаштириш хонаси



- Сиднейда кучли ёмғир ёғмоқда, 19 даража иссиқ



- Учрашув соат 14:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика