UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  7 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  818 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Испания Кубоги. "Реал" мусобақани эрта тарк этди Янгиликлар

Испания Кубоги. "Реал" мусобақани эрта тарк этди

Испания кубоги доирасидаги "Реал" - "Атлетико" учрашувинининг жавоб баҳсида дуранг натижаси қайд этилди ва икки ўйин натижасига кўра, "Атлетико" жамоаси "Реал"ни (4:2) ҳисобида доғда қолдирди.

Испания Кубоги, 1/8 финал.

Жавоб ўйини.

"Реал" - "Атлетико" 2:2

"Сантьяго Бернабеу".

Голлар: Торрес (1, 46), Рамос (20), Роналдо (54)

"Реал": Кейлор Навас, Пепе (Варан, 59), Рамос, Роналдо, Кроос, Бензема, Хамес (Хесе, 72), Бэйл, Марсело, Карвахаль, Иско.

"Атлетико": Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Марио Суарез, Тиаго, Коке, Рауль Гарсия, Гризманн (Габи, 73), Торрес (Туран, 58).

Огоҳлантиришлар: Рауль Гарсия (28), Тиаго (49), Годин (53), Рамос (56), Марсело (83), Карвахаль (86), Иско (90)

Дастлабки учрашув: ("Атлетико" - "Реал" 2:0)



                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ


- "Реал" - "Атлетико" учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- ЎЙИН ТУГАДИ!


90` Жарима зарбаси. Тўп олдида Роналдо! Зарбаааа ва тўп "қўшни"никига ўтиб кетди. Ҳакам ўйинни якунласа ҳам бўлаверарди...


90` Қўшимча дақиқалар ўтиб бормоқда. Иско дарвоза томон зарба берди. Тўп шундоқ Облакнинг қўлига бориб тушди.


90` Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.


90` Огоҳлантириш. Иско.


88` Карвахаль қўпол ўйнади. Сариқ карточка.


87` "Реал" эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур. "Атлетико" ҳужум ташкил этиш билан овора.


85` Тўп назорати Диего Симеоне жамоаси тарафига ўтган.


83` "Реал" ҳимоячиси Марсело рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.


81` Ўзгариш. "Атлетико"нинг сўнгги футболчи алмаштириши. Рауль Гарсия ўрнига Хименез тушди.


80` "Реал" чорасиз қолмоқда. "Атлетико" ҳимояси ҳозирча ишончли ўйнамоқда.


"Реал"ни ҳар иккала тайм бошида "ранжитган" болакай - Торрес


76` Хесе ўз фаоллигини ишга солиб жамоаси ҳужумини бошламоқчи бўлди. Лекин рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.


74` "Атлетико" ҳужумчиларсиз ўйнамоқчи...


73` Ўзгариш. "Атлетико"нинг ҳар иккала голида ассистентлик вазифасини амалга оширган Гризманн ўрнига Габи майдонга туширилди.


72` Ўзгариш. "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригез ўз ўрнини Хесе Родригезга бўшатиб берди.


71` Меҳмонлар анча эркин ўйнашмоқда.


70` "Реал" чорак финал чиптасини қўлга кирита олмаслигини тушуниб етмоқда шекилли. "Атлетико"га нисбатан юқори босим ўтказилмаяпти.


68` "Атлетико" жарима майдончаси ичида саросима! Бензема яқин масофадан тўпни дарвозага йўллайман деб осмонга тепиб юборди. Бу янгилик эмас...


67` Маълумот №2! Роберто Перейра "Ювентус"нинг иккинчи тўпини киритди.


66` "Реал" яхши ҳужумни ташкил этди. Марсело, Иско Бэйл иштирок этган ҳужумда Облак ҳам ўзини яхши тарафлама кўрсатди ва уэльслик футболчининг бош билан терган зарбасини ушлаб олди.


65` Бурчак тўпидан сўнг Диего Годин боши билан зарба берганди. Ноаниқ.


64` Ажойиб зарба! Гризманн! Бу сафар Навас қутқарди!


63` "Атлетико" жарима зарбаси ишлаб олди. Хавфли нуқта!


60` Маълумот: "Ювентус" "Верона" дарвозасига гол киритди. Жовинко тўп муаллифи.


59` Ўзгариш. Пепе учрашувни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Варан ҳаракат қилади.


58` Ўзгариш. "Атлетико" футболчиси Торрес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Арда Туран тушди. Ҳақиқий курашчи майдонга чиқарилди. Бёғи қизиқ бўлади...


57` Пепа рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.


56` "Атлетико" ҳужумга ўтмоқда. Меҳмонлар рақиб ҳимоясидаги камчилик ва бўшлиқлардан унумли фойдаланиб қолишмоқчи...


55` Гарет Бэйлдан шедевр пас ва Роналдо уч метрдан тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:2!


54` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!!!!! РОНАЛДО!!!!


54` "Атлетико" посбони қийин бўлган вазиятда тўпни қайтарди.


53` "Реал"га нима керак? "Реал"га яна тўртта гол керак!


52` "Атлетико" бурчак тўпини амалга оширди. Бу сафар мезбонлар ҳар қалай яхши ҳимояланишди.


51` "Атлетико" бугунги ўйиндаги ўзининг учинчи голини киритишга яқин келганди. Фернандо Торрес жуда фаол ва аниқ ўйнамоқда. Бу сафар у тўпни Гризманнга қолдирганди, бироқ франциялик футболчининг тепган тўпи ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.


50` Рамос ўз позициясини ўзгартиргани маъқул. Бу икки томонлама фойдали. Ҳимоядаги унинг ҳаракатлари (бугун) нолга тенг. Ҳужумда эса Роналдодан икки баробар самарали ўйнамоқда.


49` Қолган дақиқалар шунчаки расмиятчилик учун...


48` Масала ҳал! Энг қизиғи, яна ўша Гризманн ва Торреснинг илк дақиқаларданоқ қилган юриши самара бермоқда! Гризманндан тўпни қабул қилиб олган Торрес Кейлор Навасни оёқлари орасидан тўпни дарвозага "тиқиб" қўйди!



47` ГООООООООООООООООООООЛ!  ТОРРЕС!!!!!!!!!! Ўша гап! Ҳа, ўша гап! Ўша гол, ҳа худди ўзи! Фернандо Торрес!


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Қўшиб берилган дақиқаларда кутилмаганда меҳмонлар ҳужум қилишмоқда. Торреснинг узоқдан тепган зарбаси кучсиз ва ноаниқ.


45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди...


45` Такрорий лавҳани кўрдик. Миранда бу вазиятда қўлини олган экан ва бу ерда пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Роналдо, ҳакамни алдаш яхшимас. Пенальти тепиш яхши, биламиз...


44` Марселодан зарба! Облак!


44` Уҳҳҳҳ! Роналдо тўпни дарвозага тепди, тўп эса йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисини қўлига тегди деб ўйлади Роналдо. Ҳакам эса қўшилмади. Такрорий лавҳани кўрмадик. Бу вазиятда бир нима дейиш қийин.


43` "Атлетико"нинг бурчакан амалга оширган зарбаси хавфли чиқмади. "Реал" футболчилари тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.


42` "Атлетико" ҳужумга ўтди. Ҳа, улар ҳужум деган сўзни эсларидан чиқариб юборишмаган экан.


40` Карим Бенземанинг бугун ҳам ишлари у қадар юришмаяпти.


39` Карим Бензема анча асабий. Франциялик футболчи Годин билан тўқнашиб кетди.


37` Марсело-Бэйл-Бензема... Бу "учлик"нинг ўйлаган режаси иш бермади.


36` Ҳа айтганча, Фернандо Торрес гол урилган вазият ва Роналдога қарши ишлатилган қўполликдан сўнг кўринмай қолди...


35` "Реал" вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда. Етарлича имкониятлар ҳам бўлмоқда. Аммо Роналдо ва Бенземаларнинг бироз нўноқлиги панд бермоқда. Рамосни ҳужумга қўйиш керакдир балки, Карло тоға?


33` Облак бироз енгил нафас олиши мумкин. "Атлетико" тўпни ўз назоратига олишга уринмоқда.


31` "Атлетико" дарвозаси олдида вазият юзага келди. Аммо Гарет Бэйл ҳам, Роналдо ҳам тўпга зарба беришга улгуришмади.


30` "Реал"нинг позицион ҳужумлари давом этмоқда. "Атлетико" ҳимояланишдан чарчамаяпти.


28` Рауль Гарсия огоҳлантирилди.


26` Иско! Бу футболчи ҳозирча майдон эгалари таркибидаги энг фаол футболчилардан бири. Унинг навбатдаги тўп узатиши ҳам хавфли чиқди. Бироқ Бензема тўпга боши билан зарба йўллай олмади.


25` "Атлетико" ниҳоят тўпни ўз жарима майдончаси узоқлаштиришга эришди.


24` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "РЕАЛ"!!!! Ажойиб ҳужум ташкил этилди!!! Искони жарима майдончаси ичига узатган тўпини Облак қийинчилик билан бартараф этди, кейинчалик қайтган тўпни Роналдо бўш қолган дарвозага йўллай олмади!!! Ҳа, деярли юз фоизлик имконият кўкка совурилди...


22` Ўйин шиддати тезлик билан ошиб бормоқда!! Аниқроғи, "Реал"нинг ҳужумлари "болаламоқда"!!! "Атлетико" бор эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур.


21` "Реал" кураш ҳали давом этишини билдирди! Жарима тўпидан сўнг Серхио Рамос боши билан дарвозани "ўққа" тутди, 1:1! Серхио Рамос биринчи дақиқадаги хатосини "ювди"!


20` ГОООООООООООООООООООООЛ! РАМОС!! РАМОС!!! СЕРХИО РАМОСССС!!!! МАЛАДЕС!!!


19` Фернандо Торрес Роналдога нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси.


18` Тони Крооснинг жарима майдончасига узатиб берган тўпига Бензема ҳам, Роналдо ҳам зарба бериша олишмади. Натижада тўпни биринчи бўлиб Облак ушлаб олди.


17` Кетма-кет икки йилдан буён "Олтин тўп"ни ўз кучоғига олаётган футболчи ҳозирча кўринмаяпти. "Олтин тўп" билан суратга тушиш ўйин бошланиши олдидан тугаган эди шекилли...


16` "Реал"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми чап қанотдан давом эттирилди. Марселонинг узатиб берган тўпига яна ўша Бэйл бош билан зарба берди. Облак ўз ўрнида!


15` "Сантьяго Бернабеу"га келган мухлисларга учрашувда юзага келган қисқа танаффус ёқмаяпти. Гризманнга тиббий ёрдам кўрсатилди.


13` Бэйл ўз қанотидан жарима майдончаси кириб бормоқчи бўлди. Уэльслик футболчини бир йўла тўрт футболчи қарши олди.


12` "Реал" тўпни ўз жарима майдончаси олдида ушлаб турибди. Ҳужумга ўтишга қийналишмоқда майдон эгалари...


10` Ҳозирча ҳар иккала жамоа дарвозаси олдида биттадан хавфли вазият юзага келди. Торрес фойдаланди ва Облак жамоасини қутқарди. Ҳаммаси "Атлетико" фойдасига ишламоқда. Биринчи баҳсда ҳам улар ўз имкониятларидан тўлиқлигича фойдаланишган эди.


8` "Реал" камида тўртта гол уриши ва бошқа тўп ўтказиб юбормаслиги керак! Шарт! Лекин "Атлетико" қарши ҳужумларда ўйнаш хадисини олган жамоа саналади. Энди бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур "Реал"ни тезкор қарши ҳужумларда жазоламайди деб ўйлайсизми Диего Симеоне жамоаси?


7` "Реал"нинг муҳим голларини уришга кўникиб қолган Гарет Бэйл учрашувда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг бош билан йўллаган ажойиб зарбасини Облак маҳорат кўрсатиб ушлаб олди. Чиройли "сейв"!


6` Ўйин бошланиши арафасида Роналдо "Олтин тўп" билан суратга тушаётган эди ва совринини мухлисларга кўрсатаётганди. Ундан ҳозир мухлислар яхши ўйин ва асосийси гол эмас, ГОЛЛАР кутишмоқда...


5` "Реал" саросимада! Учрашув дебютидаёқ бу нарса уларга қимматга тушди.


4` Бугун қўшимча таймлар кўрмаймиз. Ҳаммаси асосий вақтда ҳал бўлади. Агарда ҳал бўлиб улгурмаган бўлсада энди...


3` "Атлетико" дастлабки сонияларданоқ тўпни рақибдан олиб қўйди ва чап қанот орқали ҳужумни бошлади. Гризманннинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини Торрес дарвозага жойлаб қўйди, 0:1! Рамос қаерга қараб ўтирганини биз билмаймиз, мабодо ўзи билмаса. Торрес қийинчиликсиз ҳисобни очди.


2` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ТОРРРРЕССС!!! Мана сенга олам-олам гул!!!


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Биз ҳам клавиатурани "тақиллатишни" бошлаймиз!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- "Реал" сафида кетма-кет икки йилдан буён жаҳонда тенгсиз деб топилаётган Роналдо ҳаракат қилади. Айнан шу футболчи бугун жамоаси жонига оро кириш керак. Қани кўрамиз, португалиялик футболчи муҳим паллада ўзини кўрсата олармикан...


- "Реал"га бугунги ўйинда нафақат ғалаба қозониши талаб этилади. Балким икки тўп фарқини йўққа чиқариши ҳам зарур. "Атлетико"нинг яна бир устунлик жиҳати шундаки, улар ўз уйларида кечган беллашувда дарвозаларидан гол ўтказиб юбормаган эдилар. Бугун эса меҳмонда гол уриш учун имкониятлари мавжуд. Агарда улар бу ишни уддалашса, унда "Реал" камида тўртта гол киритишга мажбур бўлади. Хуллас ҳаммасини ўйин кўрсатиб беради.


- Учрашувни Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания кубоги 1/8 финал доирасидаги "Реал" - "Атлетико" жавоб ўйинидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз! Дастлабки баҳсда Диего Симеоне жамоаси ўз майдонида "Реал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Энди Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал" жамоаси вазиятни ўнглашга уриниб кўришади. Ўртада чорак финал чиптаси турибди. 


- Учрашув соат 00:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика