UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  0 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  8 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  54 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2

Испания чемпионати, 17-тур. "Барселона" янги йилни очкосиз бошлади Янгиликлар

Испания чемпионати, 17-тур. "Барселона" янги йилни очкосиз бошлади

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашувни ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 17-тур.

Реал Сосьедад – Барселона 1:0

«Аноэта».

Гол
: Альба (3-ўз дарвозасига)

Реал Сосьедад
– Рульи, Мартинес, Мартинес, Ансотеги, де ла Белья, Кастро (Финнбогасон, 66), Гранеро, Каналес (Бекчиче, 90), Бергара, Прието, Вела (Пардо, 90).

Барселона
– Браво, Монтойя, Матье (Алвеш, 71), Альба, Хави, Бускетс, Педро (Неймар, 58), Маскерано, Иньеста, Мунир (Месси, 46), Суарес.

Огоҳлантиришлар
: Матье (35), Вела (39), Мартинез (43), Гранеро (43), Алвеш (77), Финнбогасон (89), Альба (89), Неймар (90)

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ


"Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашувидан олиб борган мантнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


Дэвид Мойес қўл остидаги "Реал Сосьедад" ўз майдонида "Барселона"ни доғда қолдирди.

- ЎЙИН ТУГАДИ!


90` "Реал Сосьедад" таркибида сўнгги ўзгариш. Каналес ўрнига Берчиче тушди.


90` Неймар ҳам огоҳлантириш ишлаб олди.


90` Жарима тўпи самара келтирмади. Қайтган тўпга Альба зарба берди, лекин ҳимоячилар буни ҳам бартараф этишди.


90` Учрашувга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бормоқда. Месси жарима зарбаси ишлаб олди.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89`
"Реал Сосьедад" таркибида ўзгариш. Вела ўрнига Пардо туширилди.


89` Тўполон бошланди. Финнбогасон ва Альба ўзаро келишмай қолишди. Альбага нисбатан Финнбогасон аввал қоидани бузди, кейин Альба унга ташланди. Орада иккаласи ҳам огоҳлантириш олди.


88`
"Реал Сосьедад" футболчилари тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштира олишди.


87` Луис Суарез!!! Яна РУЛЛИ! Ажойиб "сейв"! Камига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.


86` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!! ЛУИС СУАРЕЗ!!! РАЛЛИ!!!!!!!!!!!!!!!! Луис Суарез яккама-якка вазиятни кўкка совурмоқда! Аниқроғи, Рулли бу вазиятда аниқ ҳаракат қилид ва тўпни Суарезнинг оёқларидан олиб қўймоқда!!!!!!!


85`
"Барселона" катта куч билан олдинга бормоқда.


83`
"Реал Сосьедад" тўпни ўз назоратида ушлаб туриб вақтни ўтказмоқда.


81`
"Барселона" бугун ўзининг мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказмоқда.


79`
"Реал Сосьедад" ҳимоячиси Мессини зарарсизлантира олмоқда.


78`
Учрашувни жонлантира олган Дани Алвеш ҳакам томонидан огоҳлантириш ҳам олишга улгурди.


77`
"Барселона" анча фаоллашди. Ҳозиргина майдонга тушган Дани Алвеш ўз тезкорлиги билан ўйинни жонлантира олгандек.


76`
Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди! Луис Суарез вазиятни чўзиб юборди.


75`
"Барселона" ҳали чинакамига "Реал Сосьедад" ҳимоясини ёриб ўта олганича йўқ. Голли вазиятлар яратишда меҳмонлар жуда суст ҳаракат қилишмоқда.


72`
Альба - Суарез - Месси "трио"си ташкил этган ҳужумни аргентиналик футболчи ўзининг зарбаси билан якунламоқчи бўлганди. Бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.


71`
Жереми Матье ўз ўрнини Дани Алвешга бўшатиб берди.


70`
Неймар ўз дриблингларини ишга солди ва техникаси ёрдамида жарима майдончаси ичига кириб борди. Лекин Рулли яна эпчиллик кўрсатиб, тўпни ушлаб олишга эришди.


68`
Альбанинг тўп узатишидан сўнг Хави жарима майдончаси ичидан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарба кучсиз чиқди ва Рулли ортиқча қийинчиликсиз тўпга эгалик қилди.


67`
"Реал Сосьедад"да ўзгариш. Кастронинг ўрнига Финнбогасон туширилди.


66`
Бу сафар Месси жарима тўпини амалга оширди. Тўп мўлжалга аниқ бормади.


65`
"Барселона" хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди.


63`
Месси ва Неймар жуфтлиги рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриниб кўрди ва буни деярли бажарганди. Лекин сўнгги паллада Рулли тўпни эпчиллик билан эгаллаб олди.


61`
"Реал Сосьедад" тўпни рақиб жарима майдончаси атрофида ушлаб турибди.


60`
Иньеста ўзи тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди ва узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


59`
"Барселона"да яна ўзгариш. Неймар Педронинг ўрнига майдонга тушди.


58`
Кастронинг дарвоза томон тепган зарбаси нотўғри чиқди.


57`
"Реал Сосьедад" вақтни ҳимояда ўтказмоқчи эмас. Улар ҳам олдинга интилиб, ҳужум ташкил этишни ўйлашмоқда.


55`
"Реал Сосьедад" қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди. Серхио Бускетснинг аниқ ҳаракати эвазига уларнинг хавфли ҳужуми тўхтатиб қолинди.


53`
Хави тўпни "Барселона" жарима майдончаси ичидан узоқлаштиришга эришди.


52`
Мезбонлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Браво тўпни чиқиздан ўтганидан кейин ушлаб олганди.


50`
"Реал Сосьедад" ҳимояда анча ишончли ўйнамоқда.


48`
Луис Суарез қанотдан дарвозани ўққа тутмоқчи бўлди. Бироқ Рулли бу зарбани қайтаришда муаммога дуч келмади.


47`
Луис Энрике Мессини кеч бўлмасдан тезда майдонга туширишни маъқул кўрди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- "Барселона" таркибида ўзгариш руй берди. Месси Мунирнинг ўрнига майдонга туширилди.


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


44` Бораканей! Бўларкан-у! Кучли зарба! Педро! Руллидан эса "сейв"! Раҳмат чиройли зарба ва "сейв" учун!

43`
Гранеро ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

43`
Мартинез огоҳлантириш олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун. Оёқ билан ўйнаб зерикди лекин шу футболчи.


41`
Карлос Мартинез узоқдан зарба йўллади. Тўри қилди, зерикдида ўзи ҳам...


40`
Маскерано қўполлик ишлатди. Ҳакам эса сариқ карточка кўрсатди. Маскеранога эмас, Карлос Велага. Нима учун? Симуляция ишлатгани учун.


39`
Ўйин зерикарли кечмоқда. Осиё Кубогига эса 4 кун қолмоқда.


37` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! НИҲОЯТ!! Каналес!!!! Ажойиб ҳаракат ва Монтойя ортда қолдирилди, зарба! Клаудио Браво жамоаси жонига оро кирмоқда.


36`
"Реал Сосьедад" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпни Браво биринчилардан бўлиб ушлаб олди.


35`
Матье рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.


34`
"Реал Сосьедад" ҳужумга ўтди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум самарасиз тугади. Жамоа сардори Прието тўпга зарба беришда бироз кеч қолганди.


33`
"Реал Сосьедад" ҳимоячиси ўзи истамаган ҳолда тўпга қўли билан тегиб кетди. Ҳакам вазиятни кўрди ва пенальти белгиламади. Чунки тўп қўлни топганди.


31`
"Реал Сосьедад" "ўйнамай" "Барселона"ни ҳисобда ортда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, учрашувда ягона бўлиб турган голни ҳам каталонияликлар футболчиси Альба ўз дарвозасига киритиб қўйганди. Шундан кейин мезбонлар деярли тўп билан айтарли муомалада ҳам бўлишгани йўқ.


30`
Тўп 25 дақиқа ўтиб майдоннинг иккинчи тарафига ўтди ниҳоят ва тезда яна ўз жойига қайтди.


29`
"Барселона" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Аммо бундан наф чиқара олишмади.


27`
"Барселона"нинг ҳужуми хавфлироқ кўриниш олгандек бўлди. Монтойя, Мунирнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни рақиб ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.


25`
Луис Суарез жамоадоши Педрони яхши вазиятга чиқариб юборганди. Аммо Педронинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 


24`
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Карлос Вела ҳам кўринмаяпти. Тўп унгача етиб ҳам келмаяпти. Ўйин асосан мезбонлар жарима майдончаси атрофида бўлмоқда.


23`
Ўтган мавсум "Ливерпуль"да гуллаган Луис Суарез майдонда кўринмаяпти. Аксинча, ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаган "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес эса "Барселона" устидан ғалаба қозонмоқда.


22`
Хавининг тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди.


21`
Монтойяга қарши жарима майдончаси олдида қоида бузилди. Хавфли нуқта. "Барселона" учун имконият пайдо бўлди.


20`
Шиддаткор футбол кутган мухлисларнинг умиди ҳозирча оқланмаяпти.


18`
"Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо жарима майдончасига ошириб берилган тўпга зарба бера оладиган футболчи топилмади.


17`
Қизиқ, аммо меҳмонлар жуда осонлик билан тўпни рақибга олдириб қўйишмоқда. Баъзи вазиятларда тўп оширишда оддий хатоларга йўл қўйишмоқда.


15`
"Барселона" ўйинида ранг-баранглик йўқ. Бир хил темпдаги ҳаракатлар. Футболчиларда ижодкорлик етишмаяпти.


13`
Режиссёрлар захира ўриндиғида ўтирган Мессини кўрсатишмоқда.


11`
Деярли вазиятларсиз давом этаётган ўйиннинг 12-дақиқаси бошланиб кетди. Тўп меҳмонларда, аммо хавфли вазиятлар содир этишда Энрике шогирдлари анча суст ҳаракат қилишмоқда.


10`
Ўйин суратини юқори деб сизларни алдай олмайман. Учрашув дебютини мезбонлар ҳақиқатда фаол бошлашди ва ўз мақсадларига тезда эришишди. Энди улар қарши-ҳужум тактикасида ўйнашлари табиий.


8`
Бош ҳакамнинг фикрича, Луис Суарез ўйин қоидасига зид тарзда тўпни рақибидан олиб қўйди деб топилди.


7`
"Реал Сосьедад" ҳимоячилари тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.


6`
"Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди.


5`
"Барселона" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.


4`
"Реал Сосьедад" кетма-кет ҳужумлар билан "Барселона"ни ҳимояга "ёпиб" қўйганди. Қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Альба боши билан ўз дарвозасига йўллаб қўйди.


3` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хорди Альба ўз дарвозасини ишғол этмоқда! Янги йил муборак, Каталония!


2` Ўйин мезбонларнинг фаоллиги билан бошланмоқда.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Биз ҳам шарҳимизни бошладик...


- "Барселона"нинг уч етакчи футболчилари Месси, Неймар, Пике захирада. Энрике кутилмаган қарорлар. Қани кўрамиз, учрашувда нималар руй бераркин?


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


-
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Тунни футбол билан ўтказишда давом этамиз. Испания чемпионатининг 17-тур учрашуви доирасидаги "Реал Сосьедад" - "Барселона" жамоаларининг ўзаро беллашувларини сайтимиз орқали матнли онлайн тарзда шарҳлаб борамиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика