UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Англия. 20-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда дуранг ўйнади Янгиликлар

Англия. 20-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда дуранг ўйнади

Англия премьер лигасининг 20-туридан ўрин олган "Сток Сити" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
19-тур
Сток Сити – Манчестер Юнайтед 1:1
1 январь, 17.45, «Британия Стэдиум»
Голлар:
1:0 – 2 Шоукросс,  1:1 – 26 Фалькао.
Сток Сити – Бегович, Питерс, Кэмерон, Шоукросс, Муньеса, Арнаутович (Ассаиди, 81), Нзонзи, Уэлан, Диуф, Уолтерс, Крауч.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Эванс, Жонс, Смоллинг, Шоу (Янузай, 64), Янг (да Силва, 75), Кэррик, Мата, ван Перси, Фалькао (Эррера, 64), Руни.


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. "Сток Сити" ва "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнашди - 1:1.

90. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар гол уришлари мумкин эди. Аммо Рафаэлнинг зарбаси аниқ бормади!

86.
Де Хеа ҳимоячиларнинг хатосини тўғрилаб жамоасини голдан қутқариб қолди.

82.
Руни чап қанотда тўпни эгаллаб жарима майдонига узатди, Бегович ўз ўрнида

79. Ўзгариш. "Сток Сити".
Арнаутович ўрнига Ассаиди тушди

77.
Рунининг пасидан сўнг ван Перси тўхтатмасдан дарвозага йўллади, ноаниқ

76.
Арнаутович кетма кет уч марта бурчак тўпини амалга оширди, охиргисида Де Хеа тўпни эгаллаб олди

75. Ўзгариш. МЮ.
Эшли Янг ўрнига Рафаэль тушди

73. Ана бўмасам. Кучли шамол туфайлими бошқа сабабми Англияда келаётган тўлқин узилиб қолди. "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинларда ҳар нарса бўлиши мумкин

71.
МЮнинг қарши ҳужуми...Янузай жуда катта тезликда олдинга ўтди, лекин Муниесага келганда уни алдай олмади

68. Зарбааа! Краучнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Кейинги вазиятда Маме Бирам Диуфнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

64. Хавфли вазият!!! Қандай вазият! Матанинг ажойиб пасидан сўнг Ван Перси яқин масофадан гол уриши мумкин эди, ноаниқ!

63. Ўзгаришлар. МЮ.
Фалькао ўрнига Андер Эррера, Шоу ўрнига Янузай тушди

61.
Руни бурчак тўпини амалга оширди, Крауч боши билан тўпни қайтарди. Бошқа ким ҳам бўларди?

61.
Мата навбатдаги жарима тўпини амалга оширди, Фил Жонснинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Беговичнинг қўлларига борди

59. Хавфли вазият! Жарима тўпидан сўнг Бегович муштлари билан тўпни қайтарди!

58.
Фалькао бир амаллаб рақиб жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлади. Ҳақиқий ҳужумчи шундай бўлиши керак, тўп келмаяпти, сен тўп томон бор

56.
"Сток Сити" ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнамоқда. Қанотлардан ҳам, марказдан ҳам ёриб киришнинг имкони йўқ. Агар Луи Ван Гал шогирдлари буни уддалай олишса ғалаба нақд

55.
Очиғини айтганда футболчилар анчайин секин ўйин намойиш этишмоқда. Янги йил кечасида кўпроқ овқат еб қўйишган шекилли)

53.
Айни пайтда МЮ мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. "Сток Сити" эса 11-ўринда

50.
Ҳозирча майдонда ҳеч қандай эътиборга молик ҳолат кузатилаётгани йўқ. Тўп уёқдан буёққа тепиб юришибди.

48.
Бўлимни яна меҳмонлар устунликда бошлашди. Шоу ҳозир чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатишга уринди. Ҳимоячилар ўз ўрнида

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+1.
Де Хеа! Тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштиришда хатога йўл қўйди, тўп тўғри рақибга борди. Яхшиям Крауч буни кутмаганди. Майкл Оливер биринчи бўлимни якунлаб берди. Ҳозирча 1:1.  15 дақиқа дам оламиз

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45.
Смоллинг ўз жарима майдони ичида Диуфга ҳеч қандай имконият қолдирмади, Крис ҳақиқий ҳимоячилардек ўйнади

44.
Шамол жуда кучли эсаётганидан тўп битта жойда турмаяпти. Бегович учинчи уринишдагина тўпни ўйинга киритиб берди

42.
Бегович тўпни эгаллаб олаётганда оёғи билан ўзини ҳимоя қилди, бу эса ван Персига ёқмади...

40.
Робин ван Перси тўп учун курашди ва бир амаллаб жамоасига тўпни олиб берди. МЮ худди "Барселона" ва "Бавария"га ўхшаб тўпни узоқ вақт ўзида сақлаб турибди, лекин дарвозага зарбалар йўқ.

38.
"Сток Сити"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, Арнаутович тўпи шерикларига узата олмади. Ҳозирча гол бўлган вазиятдан сўнг Де Хеага умуман иш топилмаяпти

35. МЮ футболчилари тўпни назорат қилишмоқда. Тўпга эгалик қилишда меҳмонлар жуда катта устунликка эгаликлари статистикасиз ҳам маълум

33.
Бурчак тўплари вақтида Питер Краучни қандай хавфсизлантиришаётганини кўрсатишди, курашга ўхшаб кетди. Лекин Англияда ҳакамлар бундай нарсаларга ортиқча эътибор беришмайди. Тўғри ҳам қилишади, ўйнаш керак

32. Хавфли вазият!
Арнаутович тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Шоу тўпни қайтариш чоғида сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

31.
Руни охирги ўйинларда бўлгани каби ҳужумчи ролида эмас. Лекин жуда ҳам фаол, жуда ҳам.

30.
Ҳисоб тенглашгач ўйин темпи анча тушди. Устунлик "қизил иблислар" томонида.

28.
Фалькао Англия премьер лигасида ўзининг учинчи голини урди. Бугун матбуотда МЮ уни тўлиқ сотиб олиши ҳақида хабарлар чиққанди. Демак Фалькао бу хабардан илҳом олган)

26. Рунинг тўп узатишидан сўнг Кэррик боши билан дарвоза ёнига узатди, ҳужумчи ҳисобланган Фалькао яқин масофадан гол урди - 1:1. Деярли бир хил иккита гол ва ҳисоб тенг

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! 1:1! Фалькаоооооо!

25.
МЮ бурчак тўпи ишлади. Руни тўп ёнида

24.
Мата навбатдаги бор бурчак тўпини амалга оширди, ҳеч қандай наф чиққани йўқ.

22.
Меҳмонлар сафида Эванс анча хатоларга йўл қўймоқда, ҳаяжонданми бошақми? Лекин Жонни ёш бола эмас.

21.
Эшли Янг ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатиб берди, Фалькао ҳам, ван Перси ҳам тўпга ета олишмади. Бегович ўз ўрнида

19. Хавфли вазияяяяят! Мезбонлар ҳимоячиси тўпни олдинга тепиб юборди, биргина Диуф тўп учун курашда Эвансни мағлуб этди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Фақат унинг чап оёқда берган зарбаси ааанчагина ноаниқ кетди!

18.
Мана энди "Сток" бутун таркиб билан ҳимояланмоқда. МЮ ҳужумда...

16.
Рунининг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Стадиондаги мухлислар ҳайқириқлар билан хурсандликларини билдиришди.

15.
Руни ҳозир ҳужумда Нзонзига тўпни олдириб қўйди. Навбатдаги ҳужумда айнан шу футболчилар тўқнашуви кузатилди. Руни жарима тўпи ишлади. Дарвозага масофа узоқроқ...

13.
"Юнайтед" футболчилари ҳозирча катта куч билан ҳужумга ўтишмаяпти. Асосан 4 нафар футболчи ҳужумда иштирок этмоқда.

11.
МЮ бурчак тўпи ишлаб олди. Матанинг узатган тўпи Беговичга насиб этди. Стадионда жуда кучли шамол эсаётгани билиниб турибди

9.
Фалькао ҳаракат қилмоқда, ҳозир колумбиялик футболчи олдинга ўтаётган шериги Робин Ван Персига тўп узатганди, бироқ ҳимоячилар ҳам бекорга майдонда эмасликларини намойиш этишди.

7.
Оппа! Шоу ҳужумга ўтиб тўпни боши билан шерикларига узатаётганда тўп Уолтерснинг қўлига теккан экан. Ҳакам пенальти белгилаш учун сабаб топмади

6.
Бу жамоалар ўртасидаги охирги 7та ўйиннинг 6тасида "қизил иблислар" зафар қучишган. Бугун ана шу "қизил иблислар" кўк формада ўйнашмоқда.

5.
"Сток Сити" устози Марк Хьюз майдон четида ўз шогирдларига кўрсатмалар бермоқда. Луи Ван Гаал эса доимгидек ўз ўрнида

4.
Меҳмонлар олдинга ўтишди. Руни тўпни Фалькаога узатди, Радамель эса деярли ҳеч нарса қила олмади. Тўп дарвозабонда

3.
Биласизми? Райан Шоукросс 2015 йил Англия премьер-лигасида гол урган биринчи футболчи бўлиб тарихга кирди.

2. Бурчак тўпи бўйдор Крауч томон узатилди, Питер боши билан тўпни дарвоза ёнида турган шеригига узатди, жамоа сардори Райан Шоукросс эса осонгина дарвозани ишғол қилди - 1:0.

2. ГООООООООООООООООООООЛ! 1:0! Шоукросс!

2.
"Сток Сити" бурчак тўпи ишлаб олди. Кузатамиз

1.
МЮнинг дастлабки ҳужумга ўтиши якунига етмай қолди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Кеттик!


- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Барчангизни Янги йил билан табриклаб қоламиз. Англиядаги футболчилар байрамни байрам демай навбатдаги турни ўтказишади. Демак биз ҳам ишлашда давом этамиз. Сиз билан яқин бир ярим соат давомида Нарзулла ўйинни кузатиб боради.

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика