UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Ўзбекистон Иордания устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон Иордания устидан иродали ғалабага эришди

Дубайда Ўзбекистон - Иордания ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон - Иордания 2:1
Голлар: Одай Ал Сайфи 16, - 0:1. Сардор Рашидов 30 пенальти, - 1:1. Наврўз Алимов 87, - 2:1.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов (Бобур Юлдашев, 85), Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев (Виталий Денисов, 66), Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 66), Темур Кападзе (С), Лутфулла Тўраев, Жамшид Искандеров (Санжар Турсунов, 66), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов (Наврўз Алимов, 75).
Иордания: 1.Амир Шафи (С), 5.Муҳаммад Ал Дмрейри, 3.Тариқ Хаттаб (4.Аҳмад Сраива, 60), 11.Одай Заҳран, 2.Аҳмад Элиас, 18.Солиҳ Ратеб  (17.Ража Аяд, 61), 15.Муҳаммад Довуд, 14.Абдуллоҳ Диб (16.Самир Ража, 65), 7.Муҳтор Абу Амара, 8.Одай Ал Сайфи, 10.Аҳмад Ҳаёл (9.Маҳмуд Затара, 60).
Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов 28.


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90+1. Учрашув якунланди! Ўзбекистон терма жамоаси Иордания устидан иродали ғалабага эришди - 2:1.

90.
Бугун ҳакамлар иорданиялик футболчиларга қўл билан ўйнашга "рухсат беришди". Бироқ бу ҳам уларга ҳеч нима келтирмади.

89.
Араблар айёрликни бошлашди. Жарима майдонимиз ичида Наврўз Алимов билан жанжал чиқаришди. Барча бунга чалғиб турган вазиятда Сраива тўпни дарвозага йўллади. Нестеров эса жанжалга эътибор бермаётган эди. Шу боис қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди!

89.
Аҳмад Сраива олдинга ўтди, Виталий Денисов уни қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди.

87. ГООООООООООООООООООЛ! ГОЛЛ! 2:1 Сардор Рашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Наврўз Алимов дарвозани ишғол қилди - 2:1!

85. Нестеровнинг сейвини томоша қилинг



84. Ўзгариш.
Анзур Исмоилов ўрнига Бобур Юлдашев тушди

82.
Иордания бугун ғалаба қозонадими ютқизадими фарқи йўқ. Асосий эътиборни ҳужум ташкил этишга қаратилмоқда. 

81. Рақиб ҳужумини тўхтатиш вақтида Элиаснинг юзига кутилмаганда зарба бериб юборди. Жарима майдони ёнида Одай Ал Сайфи жарима тўпини амалга оширди. Аниқ ва кучли бўлган зарбани Нестеров қайтарди! Супер сейв!

80.
Денисов жарима майдони ичига оширди, Воҳид Шодиев боши билан ноаниқ зарба берди. Тўп узатиш ҳам у қадар сифатли чиқмаганди

79.
Денисов ва Турсунов тушганидан сўнг футболчиларимиз анча фаол ўйнай бошлашди. Лутфулла Тўраев ҳамон ўзини яхши томонлама кўрсатмоқда. Ҳозир уч нафар рақиб орасидан аниқ пас бера олди

77.
Эътиборлиси бугун Турсунов чап қанотда ўйнамоқда, Рашидов ўнгда ҳаракат қилмоқда. Санжарни одатда ўнг қанотда кўрардик.

76.
Термамиз бироз қалтис ҳаракат қилишди. Муллажонов, Исмоилов ва Муҳаммадиев бир бирларига тўп узатишди, сал қолса рақиблар тўпга эга чишлари мумкин эди

76. Ўзгариш.
Баҳодир Насимов ўрнига Воҳид Шодиев тушди

75.
Рашидов яна бир бор узоқ масофадан зарба берди, бу сафарги зарба ҳам ноаниқ кетди

73. Ўзгариш.
Егор Кримец ўрнига Шавкат Муллажонов тушди

70.
Аҳмад Элиас Муҳаммадиевга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Шуҳрат яхшиям оёғини тезда олиб қочишга улгурди.

67.
Виталий Денисов тўпга биринчи тегишидаёқ ўзининг "фирменний" пасини амалга оширди. Яъни майдон марказига яқинлашиб чапдан узун пас ташлашдан сўнг Насимовга тўп етиб бормади. Рашидовнинг ҳаракатларидан сўнг тўп ноаниқ кетди

66. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Фаррух Сайфиев ўрнига Виталий Денисов, Жавлон Иброҳимов ўрнига Наврўз Алимов, Жамшид Искандеров ўрнига Санжар Турсунов тушди

65.
Аҳмад Ҳаёлнинг жароҳати жиддий экан. Уни шифохонага олиб кетишди. Рақиб бўлса ҳам унга соғлик тилаймиз.

63. Ўзгариш. Иордания.
Абдуллоҳ Диб ўрнига Самир Ража тушди

62
. Насимов рақиб билан тўп учун курашди. Рақибнинг қўли билан ўйнаганини ҳакамлар эътиборсиз қолдиришди. Тўп ҳамон вакилларимизда. Капдазе-Исандеров-Иброҳимов-Исмоилов-Кримец-Муҳаммадиев комбинациясидан сўнг тўп йўқотилди

61. Ўзгариш. Иордания.
Одай Ал Сайфи ўрнига Маҳмуд Затара тушди

60. Ўзгариш. Иордания.
Аҳмад Ҳаёл майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ража Аяд тушди

59.
Энди ҳужум чап қанотдан ташкил этилди. Рашидов тўпни қабул қилиб олиб бир уринишда дарвозага зарба берди, Шафи тўпни қайтарди.

57.
Аҳмад Ҳаёлни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди. Иордания ҳозирча 10 киши бўлиб ўйнамоқда

56.
Бизнинг жарима майдонимиз ичига узатилган тўпга Кримец ва Аҳмад Ҳаёл кураш олиб боришди. Егор тўпни биринчи бўлиб қайтарди. Ҳаёл эса Нестеров билан тўқнашиб кетди.

55.
Терма жамоамиз футболчилари фаоллашишмоқда. Насимов жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

51.
Сайфиев тўпни Кападзега оширди, Тимур тўпни дарвозага йўллаган кучсиз зарбасидан сўнг Шафи ушлаб олди. Қарши ҳужумда Одай Ал Сайфи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Нестеровдан ўтган ҳужумчининг зарбасини Кримец шундоққина дарвоза чизиғи ёнидан қайтариб юборди

50.
Кападзе тўпни Рашидовга узатди, Дмейри хавфли қайтарди. Термамиз қанотдан жуда хавфли ҳужум ташкил этди. Юқоридан оширилган тўпни Муҳаммадиев дарвоза томон йўллади, ҳимоячилар дарвозабонга иш қолдиришмади.

49.
Ўйин худди биринчи бўлим бошидаги каби майдон марказида кечмоқда. Ҳозирги вазиятда Сайфиев ҳимояда ишончли ўйнади ва хавфли бартараф этди

47.
Айтганча ОК-2015даги гуруҳдошимиз Хитой терма жамоаси бугун Фаластин билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз. Ҳозирча жамоамиз сафида ўзгариш йўқ

45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1

44.
Ўнг қанотда Муҳаммадиев хатога йўл қўйди. Жарима майдонига узатилган тўпни Сайфиев қайтариб юборди.

42.
Сардор Рашидовнинг голини TAS-IX ҳудудида томоша қилинг.



41. Муҳаммадиев-Искандеров-Кападзе-Рашидов комбинациясидан сўнг Сардор дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Жуда хавфли вазият!

39.
Искандеров бурчак тўпини амалга оширди. Шафи тўпни қайтарди, Анзур Исмоилов бироз чаққонроқ ҳаракат қилганида ҳисобда олдинга чиқиб олардик. 

38.
Ўйин темпи бироз тушди. Футболчиларимиз тўпни бир бирларига узатиб туришибди. Рашидов марказда турган Тўраевни тўп билан таъминлади. "Лутти"нинг зарбаси Дмейрига тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Бурчак тўпи

33.
Сардор Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтди. Муҳаммад Довуд йиқилиб тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Иорданиянинг ҳужуми зарба билан якунланди. Бу сафар Игнатий ўз дарвозасини муносиб ҳимоя қила олди.

32.
Тўп учун курашда Муҳаммад Ал Дмейри ва Лутфулла Тўраев тўқнашиб кетишди. Амир Шафи ҳакамга ўз эътирозини билдирди. Бош ҳакам дарвозабонни оғзаки тарзда огоҳлантирди. Айтганча Фаррух Сайфиев майдонга қайтган, барчаси жойида



31. ГОООООООООООООООООООЛ! САРДОР РРРРАШИДОВ! Сардор жуда кучли зарба билан Амир Шафи қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди, тажрибали посбон ҳеч нима қила олмай қолди - 1:1!



30.
Жамшид Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Фаррух Сайфиев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Сайфиев тўпни ўзига бўйсундираётганда Шафи уни ўз жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти! Фаррухга шифокорларимиз ёрдам кўрсатишди.

29. Иорданиянинг яна бир қарши ҳужуми.
Яна ўша Одай Ал Сайфида қулай имконият бўлди. Бу сафар Муҳаммадиев яхши ўйнаб тўпни ундан олиб қўйиб шерикларига ошириб берди.

28. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Жавлон Иброҳимов.
Иорданиялик Аҳмад Элиасга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.

26.
Тўраевдан яна бир тўп узатиш. Бироқ бу сафар Тариқ Хаттабнинг ҳаракатлари туфайли тўп Насимовга етиб бормади.



24.
Лутфулла Тўраев чиройли паси билан Баҳодир Насимовни қулай вазиятга чиқарди. Насимов бу имкониятдан фойдалана олмади. Тўраев бугун марказда яхши ўйнамоқда

21.
Бир қатор етакчи ярим ҳимоячилар майдонга тушишмагани ўйин асосан Рашидов орқали ташкил этилмоқда. Бироқ сардорга бироз аниқлик етишмаяпти

18.
Энди Муҳаммадиев хатога йўл қўйди. Абдуллоҳ Диб ундан ўтиб кетаётганида Шуҳрат қўполлик билан уни тўхтатиб қолди. 27 метрлардан жарима тўпи белгиланди.

16. ГОЛ! Иордания гол урди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Кримец қайтара олмади, Одай Ал Сайфи чамаси 9 метрлардан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

14.
Термамизнинг бурчак тўпи иорданияликлар қайтаришди. Рақибнинг қарши ҳужумини Фаррух Сайфиев қўполлик эвазига тўхтатишга мажбур бўлди. Оддий ўйиндаги вазият

12.
Иорданиянинг кам сонли ҳужумларидан бири бурчак тўпи билан тугади. Абдуллоҳ Дибнинг зарбаси Муҳаммадиевга тегиб майдонни тарк этди. Аҳмад Элиас бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоядаги пала партишликдан сўнг берилган зарбадан сўнг Нестеров тўпни қийинчилик билан қайтаришга эришди.

10. Ташаббус тўлиғича Ўзбекистон терма жамоаси томонида. Искандеров ва Рашидов бир бирини жуда яхши тушунишмоқда. Ҳозир Муҳаммадиев ўз қанотидан олдинга ўтди. Иордания терма жамоаси фақат қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлмоқда.

7. Хавфли вазият! Кападзе тўпни Искандеровга оширди, Жамшид икки футболчини алдаб тўпни Рашидовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Дарвозабон оёқлари билан тўпни қайтаришга эришди. Қайтган тўпни Жавлон Иброҳимов дарвозага йўллади, Амир Шафи ўз ўрнида.

5. Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдони ёнига ошириб берди. Жамшид Искандеров тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ ва хавфли зарба! 


2. Дастлабки дақиқаларда ҳар иккала жамоа футболчилари тўпни майдон марказида ушлаб туришди. Рақиблар бир бирларини ўрганишмоқда. Иорданиянинг дастлабки ҳужумини Кримец бартараф этди. Одай Ал Сайфининг қанотдан жарима майдонига узтган тўпини Нестеров қийинчиликсиз ушлаб олди.

1. Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари оқ рангли формада, Иордания футболчилари эса қизил рангли формада ҳаракат қилади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Ўйинолди фотогалереяни кўрмаганлар учун ҳавола.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да эмас 17:45да бошланадиган бўлди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика