UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этди + ФОТО Янгиликлар

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этди + ФОТО

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон - Қозоғистон 1:1
Голлар
: Д.Чориев 7 - К.Чеботарёв 35

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов, 4.Шухрат Тожибоев, 15.Жавлон Аноров, 14.Константин Свиридов, 13.Тимур Садиров, 10.Даврон Чориев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 3.Сарвар Шоахмедов, 5.Алан Аминов, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарход Абдумавлонов, 2.Дилшод Ирсалиев, 9.Андрей Шлема, 11.Артур Юнусов.

Қозоғистон: 1.Игита, 6.Леонардо Мендонса, 7.Николай Пенгрин, 11.Михаил Першин, 15.Павел Тако, 5.Серик Жаманкулов, 8.Динмухамбет Сулейменов, 9.Александр Довгань, 12. Алин Ассилҳан, 13.Сундеткали Мамаев, 14.Алексей Лопатюк, 16.Станислав Кононенко, 17.Константин Чеботарёв, 18.Нурим Кенжебаев, 10.Чингиз Яссенаманов.

Огоҳлантиришлар: Лео 15, А.Лопатюк 18, Серик Жаманкулов 36
Четлатиш: Серик Жаманкулов 39



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      ЯНГИЛАШ

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров тан олинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисоби қайд этилди.

40. ЎЙИН ТУГАДИ!

39. Ўзбекистон фақат ҳужумда ўйнамоқда!

39. Ирсалиев! Яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

39. Жамоамиз бир киши кўп ўйнамоқда, фойдаланиб қолиш керак!

39. ЗАРБА!!! Свиридов! Игита тўпни қайтарди.

39. Чингиз Яссенаманов Шухрат Тожибоевни йиқитди. Жамоамиз жарима тўпини амалга оширишди. Ноаниқ.

38. Қизил карточка! Икки дақиқа олдин сариқ карточка олган Жаманкулов Тожибоевга атайин зарба бергани учун иккинчи бор огоҳлантирилди ва қизил карточка олиб паркетни тарк этди.

36. Серик Жаманкулов огоҳлантирилди.

Қозоғистон терма жамоаси дарвозабонсиз ўйнашмоқда, аниқроғи Игита олдинга чиқиб ўйинчиларга ёрдам бермоқда.

34. Ҳозирча Ўзбекистон учта, Қозоғистон иккита фол қайд этган.

Қозоғистон бош мураббийи тайм аут олди.

32. Ҳисоб тенглашди. Голни Константин Чеботарёв урди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

18. Алексей Лопатюк огоҳлантирилди.

18. Энди Баҳодир Аҳмедов тайм аут олди.

16. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ажойиб, барча терма жамоа вакиллари буни эътироф этишмоқда.

16. Какау тайм аут олди, умид қиламизки бу нарса рақибларимизга фойда бермайди.

15. Лео олдинга қочиб кетган Рахматовни ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

12. Умаровдан супер сейв, Довганнинг яқин масофадан тепган тўпини Рустам қайтариб қолди.

12. Игитадан яна бир кучли зарба ва яна ноаниқ.

9. Ирсалиев битта рақибни алдади ва зарба берди, Игита яна ўз жойида.

8. Қозоғистон катта куч билан олдинга ўтмоқда.

8. Бундай темпни олдиндан тахмин қилиш мумкин эди, чунки бу дерби...

7. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ, Даврон Чориевввв, 1:0!!!!!! Артур Юнусовдан супер рейд ва зарба. Игита тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Даврон дарвозага жойлаб қўйди.

6. Сулейменовнинг зарбасини вакилларимиз майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

5. Дилшод Рахматов рақибдан қочиб кетиб, қанот бўйлаб ўзини дарвозабон билан бирга бир вазият олиб чиққан эди, лекин Игита ўзини кўрсатди ва хавфни бартараф этди.

4. Игитадан кучли зарба ва бироз ноаниқ, рақиб дарвозабонининг кучли зарбаси бор.

3. Ирсалиев жароҳат олиб ётибди паркетда.

3. Ирсалиевнинг зарбаси ва сал қолдия гол бўлишига...

2. Ўйин бошиданоқ темп юқори.

Учрашув бошланди, ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!!!!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика