UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  1 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  21 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1

Дербида дуранг қайд этилди Янгиликлар

Дербида дуранг қайд этилди

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Олий лига, 25-тур.

«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши) 1:1
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Голлар: Артур Геворкян (87-пенальтидан), Мирзоҳид Ғофуров (90).

"Машъал": Санжар Қувватов, Аббос Амонов, Жаҳонгир Абдумўминов (Отабек Шукуров, 73), Дилявер Ваниев (Искандар Шайқулов, 37), Шерзод Файзиев, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Андрей Деркач, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев, Муйдин Мамазулумов (Жамшид Ҳасанов, 46).

"Насаф": Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Лазиз Убайдуллаев (Шоҳруҳ Гадоев, 89), Артур Геворкян, Игорь Таран (Илҳом Шомуродов, 68), Шерзод Аъзамов (Акрам Баҳритдинов, 81), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Одилжон Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар
: Шерзод Аъзамов (54), Санжар Қувватов (59).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
"Қашқадарё дербиси"да дуранг натижаси қайд этилди.



90`
"Машъал"нинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара келтирди. Чап қанотдан ривож олган ҳужумни Мирзоҳид Ғофуров муваффақиятли якунлади.


90` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МИРЗОҲИД ҒОФУРОВ!



90`
Ўткир Юсупов кетма-кет иккита вазиятда жамоасини голдан сақлаб қолмоқда.


89`
"Насаф"да ўзгариш. Лазиз Убайдуллаев ўрнига Шоҳруҳ Гадоев туширилди.


88`
Белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Артур Геворкян бехато амалга оширди ва ҳисобни очди.

87` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! АРТУР ГЕВОРКЯН!



86`
Пенальти! "Машъал" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Илҳом Шомуродовга нисбатан жарима майдончаси ичида қоида бузилди.


85`
Артур Геворкян бугун жуда ҳам гол уришни истамоқда. Лекин туркманистонлик футболчининг иши юришмаяпти.


82`
Артур Геворкян яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади.


81`
"Насаф" сафида ўзгариш. Шерзод Аъзамов ўз ўрнини Акрам Баҳритдиновга бўшатиб берди.


78`
Фарруҳ Сайфиевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Санжар Қувватов жуда қийинчилик билан бартараф этди.


77`
"Насаф" стандарт вазиятига эга бўлди.


75`
"Машъал" ташаббусни ўз қўлига олди. Лекин голдан ҳали ҳам дарак йўқ.


73`
"Машъал" жамоасида яна бир ўзгариш. Жаҳонгир Абдумўминов ўз ўрнини Отабек Шукуров туширилди.


71`
Майдон эгалари бурчак тўпини тепишди. Лекин бош билан берилган зарба дарвозага аниқ бормади.


70`
"Машъал"нинг навбатдаги ҳужуми хавфли тус олди.


68`
"Насаф" сафида ўзгариш. Игорь Таран ўрнига Илҳом Шомуродов тушди.


67`
Зоҳир Қўзибоев яна бир қулай вазиятни кўкка совурди.


65`
"Машъал" жарима зарбасини амалга оширди. Зоҳир Қўзибоевнинг тепган тўпи нотўғри кетди.


63`
Муборакда кучли тўпаланг бўлмоқда.


61`
"Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин меҳмонлар бундан ҳам самара чиқара олишмади.


60`
Артур Геворкяннинг жарима зарасидан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.


59`
Санжар Қувватов тўпни жарима майдончаси ташқаридан ушлагани боис ҳакам хуштагини чалди ва жарима тўпи белгилади. Санжар Қувватовга эса огоҳлантириш.


58`
Аббос Омоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси осмонга учиб кетди.


56`
Учрашувда кичик устунлик меҳмонлар тарафида.


54`
Дербидаги илк огоҳлантириш. Шерзод Аъзамов қўполлиги учун сариқ карточка билан сийланди.


51` Хавфли вазият!
Зоҳир Қўзибоевнинг дарвоза томон тепган тўпини Ўткир Юсупов қайтариб қолди.


49`
"Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар бартараф этишди. Бурчак тўпидан сўнг эса Санжар Қувватов тўпни эгаллаб олди.


48`
"Машъал" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади.


46`
"Машъал" таркибида ўзгариш. Муйдин Мамазулумов ўрнига Жамшид Ҳасанов тушди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



- Танаффусда тақдирлаш маросимининг иккинчи қисми давом эттирилмоқда. Унда Зоир Тўрақулов, Константин Смирнов, Нурали Султонов, Комил Ёмғиров, Дадажон Тоғаев, Александр Бейнарович, Шуҳрат Тошпўлатов, Тўрақул Раҳмонов, Дилшод Андаев, Олег Қаҳҳоров, Фозил Шарафеддинов каби футбол мутахассисларига клуб эсдалик совғаларини топширмоқда.


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!



44`
Биринчи бўлим сўнггига келиб жамоалар анча жонланиб қолишди. Артур Геворкян рақиб дарвозаси томон юриш қилди. Лекин сўнгги паллада зарба беришда хатога йўл қўйди.


42`
"Машъал"нинг ҳужуми ривожланаётган бир пайтда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
 

39` Хавфли вазият!
Мудий Мамазулумов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Қайтган тўпга эса Зоҳир Қўзибоев зарба беришда кеч қолди.


37` РАСМАН
: Дилявер Ваниев майдонни тарк этди. Ваниев учун олий лига якунланди ва футболчи фаолиятига якун ясади. Дилявер Ваниевни ҳар иккала жамоа аъзолари кузатиб қўйишди. Унинг ўрнига Искандар Шайқулов туширилди.


36`
Ўткир Юсупов анча зерикиб қолди. Ишсиз қолган дарвозабон бунақанги ҳавода совуққотиб қолди.


35`
Артур Геворкян дарвоза томон зарба йўллади. Лекин Санжар Қувватов ўз ўрнида.


33`
Яна бир бурчак тўпи амалга оширилди. Артур Геворкяннинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади.


31`
Бурчак тўпи эса меҳмонлар учун самарали якунланмади.


30` Хавфли вазият!
Игорь Таран қулай вазиятга чиқиб борди. Лекин унинг дарвоза томон тепган зарбасини Қувватов бартараф этишга муваффақ бўлди.


28`
Ҳозирча ўйин кутилганидек шиддатли ўтмаяпти.


26`
Бугунги ўйинда тўпурарлик пойгасида иштирок этаётган Зоҳир Қўзибоев ва Артур Геворкян гол ура оладими? Учрашувдаги энг муҳим саволга яқин дақиқалар ичида жавоб оламиз.


25`
Ҳар иккала жамоа ҳимоячилари ҳозирча анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.


23`
"Насаф"нинг навбатдаги мақсадсиз ҳужуми самара келтирмади.


20`
Бугунги ўйинни "Машъал" таркибида бир муддат тўп сурган Камолиддин Кенжаев ҳам бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.


18`
"Насаф" жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди. Артур Геворкянни тепган тўпи эса мўлжалга аниқ бормади.


16`
"Насаф" футболчилари қисқа паслар орқали тўпни бир-бирларига узатиб туриб, рақибни тўпсиз югуртиришмоқда.


15`
Муборакда жуда кучли шамол эсмоқда...


13`
Фарруҳ Сайфиевнинг қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.


12`
Тўп назорати меҳмонлар томонга ўтди.


10`
Ҳозирча хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Ҳар иккала жамоалар ҳам анча эҳтиёткорлик билан тўп тепишмоқда.


8`
Мақсуд Каримов бугун таянч зонасида ҳаракат қилмоқда. Одил Ҳамробеков эса марказий ярим ҳимоячи ролида.


7`
Майдон эгалари тўпни ўзларида ушлаб туришни афзал деб билишмоқда.


6`
Ўйин темпи ўртача ҳолда кечмоқда.


4` Зоҳир Қўзибоев!
"Машъал"нинг тўпурар ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев қулай вазиятга чиқиб бораётган бир паллада Шерзод Аъзамов жонбозлик кўрсатди ва хавфни бартараф этди.

 
2`
"Насаф" ўйинни фаолроқ бошлади.


1` Учрашувни бошлаб берувчи рамзий зарбани Габит Сапаргалиев ва Дилявер Ваниевлар амалга оширишди. Ушбу футболчилар учун бугунги беллашув олий лигадаги сўнгги баҳс ҳисобланади.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Энди жамоалар бугунги беллашувни бошлашлари мумкин.


- Ўзбекистон чемпионатининг 5 карра чемпиони "Бунёдкор" клуби ҳам "Машъал" жамоасини 30 йиллик юбилей айёми билан табрик йўллагани ҳақида ўқиб эшиттирилди.


- "Машъал" клуби юбилей муносабати билан Қашқадарё вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов, Валерий Лёткин, Владислав Хан, Абдураҳмон Юмангулов, Баҳром Давлатовларга зарбоп чопонлар кийдиришмоқда. 


- Тадбирда "Машъал" ва "Насаф" клубларида кўп муддат фаолият олиб борган тажрибали футбол мутахассиси Баҳром Бойжонович Давлатов ҳам иштирок этмоқда.


- Бугунги тадбир бошловчиси таниқли спорт журналисти Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.


- Бугун Баҳром Вафоев стадионда ушбу мавсумдаги сўнгги учрашув, яъни ёпилиш  маросими бўлиб ўтмоқда.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ўйин олдидан санъаткорлар ўз чиқишлари билан стадионга йиғилган мухлисларга яхши кайфият улашишмоқда.


- Учрашувни камина Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради.


- Муборакнинг "Машъал" клуби бугун ўзининг 30 йиллик юбилей айёмини ўтказмоқда. Шу боис, ушбу учрашувдан сўнг катта тадбир ташкиллаштириш режалаштирилган. "Машъал" клуби бугунги ўйин ва учрашувдан сўнг бўладиган тадбирга республикамиздаги бир қатор журналистларни таклиф этган. 


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Қашқадарё дербиси"да "Машъал" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилмоқда. Сайтимиз орқали ушбу ўйиндан матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 15:00да бошланади.


«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши) 1:1
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Голлар: Артур Геворкян (87-пенальтидан), Мирзоҳид Ғофуров (90)

"Машъал": Санжар Қувватов, Аббос Амонов, Жаҳонгир Абдумўминов (Отабек Шукуров, 73), Дилявер Ваниев (Искандар Шайқулов, 37), Шерзод Файзиев, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Андрей Деркач, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев, Муйдин Мамазулумов (Жамшид Ҳасанов, 46).

"Насаф": Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Лазиз Убайдуллаев (Шоҳруҳ Гадоев, 89), Артур Геворкян, Игорь Таран (Илҳом Шомуродов, 68), Шерзод Аъзамов (Акрам Баҳритдинов, 81), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Одилжон Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар
: Шерзод Аъзамов (54), Санжар Қувватов (59).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика