UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиш ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  7 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  30 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

"Локомотив" "Пахтакор" олдида чорасиз қолди Янгиликлар

"Локомотив" "Пахтакор" олдида чорасиз қолди

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:3
21 октябрь 2014. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Амар Али Абдулла ал-Жунайби, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан ал-Махрий, Зайд Довуд Салмон Камол (барчаси – БАА), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Голлар: Кримец (2), Миладинович (44), Шоғуломов (54), Мерзляков (76)

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Иброҳим Раҳимов, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев (Дилшод Раҳматуллаев, 55), Фарҳод Тожиев (Алишер Шоғуломов, 50), Александр Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко (Филиппосян, 77).

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Камолиддин Тожиев, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Владимир Козак (Исматуллаев, 90), Игорь Сергеев (Қиличев, 90), Баҳодир Пардаев (Андреев, 57).

Огоҳлантиришлар: Кримец (28), Мерзляков (55), Ҳасанов (72), Йўлдошев (79), Раҳматуллаев (88), Миладинович (89).


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ




УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" чемпионлик учун катта қадам ташлади!



90`
"Пахтакор"да яна ўзгариш. Игорь Сергеев ўринга Ойбек Қиличев майдонда пайдо бўлди.


90`
"Пахтакор"да ўзгариш. Владимир Козак ўрнига Акбар Исматуллаев тушди.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


89`
Боян Миладинович ҳам сариқ карточка ишлаб олди.


88`
Дилшод Раҳматуллаев огоҳлантирилди.


87`
Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини чиройли амалга оширди. Лекин унинг йўллаган зарба чси мўлжалга аниқ бормади.



86`
Алишер Шоғуломовга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси.


85`
Дилшод Раҳматуллаевнинг тепган тўпи "жонли девор"га тегиб қайтди.


84`
Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. "Локо" тепади.


83`
Вақт ўтиб бормоқда., "Локо" эса чемпионлик пойгасини секин тарк этмоқда...


82`
Ислом Тўхтахўжаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


81`
"Пахтакор" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди ва позицион ҳужумларни ташкил этмоқда.


79`
Бобур Йўлдошев рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Огоҳлантириш.


78`
Виктор Карпенко ўрнига Артём Филиппосян туширилди.


77` "Пахтакор"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми самара келтирди. "Локомотив" энди мағлубиятдан қутулиб қолиш чораларини қидиришга мажбур...


76` ГООООООООООООООООООООООООЛ! МЕРЗЛЯКОВ!
Игорь Сергеевнинг тепган тўпини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпни  Мерзляков дарвозага аниқ йўллади, 1:3!


74`
Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик "Локомотив" жамоаси тарафида.


73`
Жасур Ҳасанов жуда қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди. Бошланди асабларни жиловлай олмаслик...


72` НИМА БУ???? АЛИШЕР ШОҒУЛОМОВ!!!!!!!!! ҚАНИ ГОЛ?????
Юз фоизлик имкониятни қўлдан бой бермоқда Шоғуломов. Лобанов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Алишер дарвозага аниқ зарба бера олмади.


71`
Футболдан четлашманг! Гейнрих ва Боян Миладинович орани очиқ қилишга кириб кетишди.


70`
Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.


69`
Иброҳим Раҳимов Александр Мерзляков билан тўп учун курашда мағлуб бўлди.


67`
Боян Миладинович ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва тўпни ўз жарима майдончаси ичидан узоқлаштирди. Александр Гейнрих тўпга зарба беришга ҳозирланаётган эди...


67`
Виктор Карпенко қариб қолганини тушуниш керак. Ҳозирги вазиятда Карпенко жамоаси ҳужумини ривожлантираман деб тезликни пасайтириб юборди.


65`
"Темирйўлчилар" тезликни оширишди. "Шерлар" ўз "ўлжа"ларини (дарвоза) ҳимоя қилиш билан бандлар.


64`
Игорь Сергеев Лутфулло Тўраевнинг хатосидан фойдаланиб тўпни олиб қўйди. Кейинги ҳаракатида эса тўпни йўқотди ва йиқилди. Тўрақол Игорь, ўйин давом этади. БААлик ҳакам бу вазият ортиқча эътибор қаратмади.


63`
Алишер Шоғуломовнинг майдонга туширилиши "темирйўлчилар" ўйинини кучайтира олди.


62`
Игнатий Нестеровга тиббий ёрдам кўрсатилди.


61`
Бурчак тўпидан узатилган тўпни Нестеров муштлари билан қайтариб юборди.


60`
Станислав Андреев!!!!!!!! Зарба! Нестеров!!! Чамаси 30 метрлар масофадан дарвоза томон тепилган зарбани Нестеров қайтариб юборди. Бурчак тўпи.


59`
Навбатдаги бурчак тўпи. Бу сафар "шерлар" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.


58`
"Пахтакор" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Локо" эса аксинча рақибини "буғиб" қўйшмоқда.


57`
Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев тширилди.


56` "Локомотив"дан ҳужумлар ёмғири!!!! Мерзляков қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.


55` "Локо" сафида навбатдаги ўзгариш. Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев туширилди.


54` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЛИШЕР ШОҒУЛОМОВ!
Ҳозиргина майдонга тушган Шоғуломов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди, 1:2!
 

54` Жамшид Искандаров бу сафар Нестеров дарвозаси томон зарба берди.



53`
Игорь Сергеевнинг дарвоза томон тепган зарбасини Нестеров ушлаб олди. Зарба кучсиз чиқди.


51`
Вадим Абрамов ҳужум чизиғига янги футболчини ташлади. Шоғуломов энди Лобанов дарвозасига хавф солади.


50`
"Локо" сафида ўзгариш. Фарҳод Тожиев ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди.


49`
Козак тўпга бироз кеч қолди. Қарши ҳужум якунига етмай қолди.


49`
Лобанов яна бир бор ўзини кўрсатмоқда. "Локо" уйғонди! Ҳужумлар кетма-кетлиги давом этмоқда...


48` ИБРОҲИМ РАҲИМОВ!!!!!!!!!!!!!! АЛЕКСАНДР ЛОБАНОВ!!!!



48`
Александр Гейнрих ошириб берган тўпни ҳимояилар бартараф этишди. Бурчак тўпи.


47`
"Локомотив" ҳужум билан иккинчи таймни бошлашмоқда. Жарима зарбаси.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!



45`
Қарши ҳужум! Баҳодир Пардаев!!!! Ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди... 


45`
"Пахтакор" ҳимоячилари иккинчи қаватда аниқ ҳаракат қилишмоқда.


45`
"Локомотив" бурчак тўпи тепади.


45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44`
"Локо" уйғонди! Лобанов жамоасини голдан қутқариб қолмоқда...


44` ГООООООООООООООООООООООЛ! БОЯН МИЛАДИНОВИЧ!!
Яна бурчак тўпи ва бу сафар Боян Миладиновчи боши билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол этмоқда! ҚОЙИЛ!


43`
Александ Лобанов тўпга ўз вақтида чиқиб келди ва тўпни эгаллаб олди.


42`
Жасур Ҳасанов симуляция ишлатди. БААлик ҳакам ҳаммасини кўриб турганди. Ҳасановга қараб: "Йўқ пенальти, турақол ўрнингдан" деди...


41`
Александр Гейнрихнинг Лобанов қўриқлаётган дарвозага берган зарбаси кучсиз чиқди. 


40`
Игорь Сергевнинг ерлатиб узатиб берган тўпини КОзак тўхтатмасдан дарвозага тепди. Ноаниқ.


38`
Майдон марказида Пардаевга нисбатан қоида бузилди.


37`
Александр Гейнрихнинг тоқати тоғ бўлди. Саша узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи эди. Лекинг у берган зарба ноаниқ кетди.


36`
Егор Кримец тўп оширишда хатога йўл қўйди. Александр Гейнрих тезда жамоаси ҳужумини бошлаб берди. Аммо Жасур Ҳасановнинг дарвоза томон тепмоқчи бўлган зарбаси ҳимоячига тегди ва ўз йўналишини ўзгартирди.


35`
Энг қизиғи, "Локомотив" футболчилари Лобанов дарвозаси олдида айтарли хавфли вазиятлар ярата олишмаяпти.


34`
Меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужум самарасиз якунланди.


32`
Ўйин тезлиги бироз пасайди.


29`
"Локомотив" жарима зарбасини амалга оширди. Жасур Ҳасановнинг тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.


28` Егор Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилди.



27`
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдончаси ичига етказиб бермоқчи бўлди. Тўп эса Камолиддин Тожиевнинг қўлига тегди. Лекин БААлик ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламади. Тўп қўлни топди деб ҳисоблади.


26`
Жамшид Искандаров!!!! Лутфулло Тўраев билан бўлаётган ўзаро "дуэл"да ғолиб чиқмоқда...


24`
Даврон Ҳошимов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолмоқда.


23`
Александр Лобанов осонлик билан тўпни эгаллаб олмоқда.


22`
Александр Гейнрихнинг дарвоза томон тепган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.


22`
Ислом Тўхтахўжаевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


21`
Бурчак тўпи. Мезбонлар амалга оширишади.


20`
"Локомотив"!! Хавфли тус олаётган ҳужумни Иброҳим Раҳимов узиб қўйди.


19`
Жамшид Искандаровга қойил! Чиройли дриблингги билан икки футболчи орасидан бемалол ўтиб кетмоқда.


18`
Майдон маркази олдидан мезбонлар жарима зарбаси тепишди. Александр Гейнрихнинг берган зарбасини Лобанов ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.


17`
"Локо" уйғониши керак! Чемпионлик баҳси бу!


16`
Жамшид Искандаровдан чиройли ҳаракатлар... Фозил Мусаев ва Лутфулло Тўраев бу вазиятда томошабин ролида...


16`
Фозил Мусаев шифокорлардан тиббий ёрдам олди ва майдонга қайтди.


15` Баҳодир Пардаев!!!!!!!!
Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Игнатий Нестеров бу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпга биринчи бўли эгалик қилди.


14`
Владимир Козак жамоасининг навбатдаги ҳужуми пайтида ноаниқ ҳаракат қилди ва натижада тўп олдирилди.


13`
Александр Гейнрихнинг чиройли йиқилишига БААлик ҳакам эътибор ҳам қаратмади. Ўхшамади, Саша. Таниб қолишдию:-)



12` Жамшид Искандаров!!!!!!!!!! Нестеров!!!!! Искандаров жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Ерлатиб йўналтирилган тўпни Нестеров бартараф этишга эришди.



11`
Станислав Андреевга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи. Хавфли нуқта.


10`
"Локомотив" жамоаси тўпни назорат қилмоқда. "Пахтакор" эса уларни ўз жарима майдончаси олдида кутиб олишмоқда.


8`
"Локо"дан Жасур Ҳасанов энг фаоли ҳозирча. Унинг навбатдаги "рейд"и хавфли чиқди. Лекин меҳмонлар ҳимоячиси сўнгги паллада ишончли ҳаракат қилди.


7`
Жасур Ҳасанов ўз қанотдан юриш қилди. Лекин уни бошлаган ҳужумини якунига етказиб қўядиган футболчи топилмади.


6`
"Пахтакор" яна ҳужумда. Жарима зарбаси ишлаб олишди меҳмонлар.


5`
"Локомотив" футболчилари ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.


4`
Александр Гейнрих жарима майдончаси ичига кириб борди ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


3`
Дастлабки дақиқаларданоқ "Пахтакор" рақибини "эзиб" қўймоқда. "Локо" футболчилари ҳимояланиш билан банд.


2` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
КРИМЕЦ! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Егор Кримец боши Нестеров қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди, 0:1!


2`
"Пахтакор" ўйинни ҳужумкорлик билан бошламоқда. Бурчак тўпи.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!!



-  Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.


- Тўғрисини айтганда, ОАВ вакилларига яратилган шароитни яхши деб бўлмайди. Мантли онлайн трансляцини трибунада ўтирган ҳолда амалга оширишга мажбурмиз.


- ТТЗдаги "Локомотив" стадионига мухлислар ташрифи давом этмоқда. Ҳозирча тахминан 3-4 мингга яқин ишқибозлар келишган.


- Жамоалар майдонда ўйин олди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.


- Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 20-тури қолдирилган учрашуви "Локомотив" - "Пахтакор" ўйинидан репортажамизни бошлаймиз! Чемпионлик баҳсида кимнинг қўли баланд келишини яқин соатлар ичида билиб оламиз.


- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика