UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Блинд "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Блинд "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
АПЛ, 8-тур.

"Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" 2:2

Бош ҳакам
: Майк Дин.

Голлар
: Сессегнон (8), Феллайни (48), Берахино (65), Блинд (87).

"Вест Бромвич"
: Майхилл, Висдум, Лескотт, Даусон, Поконогли, Моррисон, Дорранс, Гарднер, Брунт, Сессегнон (Мулумбу, 86), Берахино.

"Манчестер Юнайтед"
: Де Хеа, Рафаэл, Жонс, Рохо, Шоу, Блинд, Эррера (Феллайни, 46), Янузай, Мата (Фалькао, 72), Ди Мария (Янг, 76), ван Перси.

Огоҳлантиришлар
: Моррисон (39), Блинд (84), Рохо (90).


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               ЯНГИЛАШ



"Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" (2:2) ўйинидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Рохо қўпол ўйнади. Огоҳлантириш.


90` Феллайни, Фалькао, Янузай......


90` Блинд!!!!!!!!!!!!!!! Зарбаааа!!! Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлмоқда....


90` Блинд!!!
Бурчак тўпидан кейин рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди, Блинд эса қайтган тўпга зарба берди. Бу сафар ноаниқ.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


90`
Бурчак тўпи. МЮ учун имконият!


88`
Жарима майдончаси олдидан Блинд тўпни дарвозага жойлаб қўймоқда, 2:2! Чиройли гол! Ажойиб ижро!


87` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БЛИНД! 2:2!


87` "Вест Бромвич"да ўзгариш. 
Сассегнон ўрнига Мулумбу туширилди.


86`
Феллайни ўйинан ташқари ҳолатда қолиб кетди...


85`
МЮ бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур. Вақт ўтиб бормоқда...


84`
Блинд қўпол ўйнади ва рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш.


83`
Блинд бугун майдон марказидаги ўз хатолари билан кўзга кўринмоқда.


81`
Люк Шоу! Ниҳоят ушбу футболчи фойдали ишга қўл урганди. Қанотдан ёриб кириб тўпни Робин ван Персига ташлаб берган вазиятда рақиб ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди ва ўз вақтида хавфни қайтарди.


80`
Радамель Фалькао майдонга тушган. Лекин кўринмаяпти.


79`
"Манчестер Юнайтед" навбатдаги ҳужумни тайёрлаяпти. Лекин рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон кечмаяпти.


77`
Де Хеа дарвозаси томон зарба. Ноаниқ.


76` Ди Мария майдонни тарк этмоқда. Эшли Янг ўйинни давом эттиради.


75` РОБИН ВАН ПЕРСИ!!!!!!!!!!! Дарвоза устуни!!!!!!
"Манчестер Юнайтед" ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Қайтган тўпга зарба берган Янузай эса мўлжалда адашди.


73` Хуан Мата ўз ўрнини Радамель Фалькаога бўшатиб бермоқда.


72`
Майдон эгалари энди шошилмасдан тўпни бир-бирларига узатиб ўтишибди. Бунга ҳақлари ҳам бор...


70`
Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиларига кўп ҳам иш топилмаяпти. Ўзи икки бор аниқ ҳужум уюштирилди ва ўша иккала ҳужумда ҳам "қизил иблислар" ҳимоячилари ҳеч қандай чора кўра олишмади.


69`
Луи ван Гал яна ўзгаришга қўл урадиган кўринади. Бу сафар Радамель Фалькаони ёрдами зарур?


67`
Фил Жонс ва Рафаэл бу вазиятда Берахинони кўздан қочиришган эди...


66`
Мана сенга ҳужум ва гол! "Манчестер Юнайтед" ҳимояси "ухлаб" қолди. Берахино майдон маркази олдидан дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва дарвозани осонлик билан ишғол қилди, 2:1.


65` ГООООООООООООООООООООООООЛ! БЕРАХИНО!


65`
Робин ван Перси жамоаси фойдаси учун ишлади. Ишлаб олинган бурчак тўпидан эса "қизил иблислар" унумли фойдалана олишмади.


64`
Майдон эгаларининг ҳужуми узилиб қолди. Берахино бу вазиятда тўпни олдириб қўйди.


63`
"Вест Бромвич" тўп назоратини ўз қўлига олиб, вазиятни юмшатмоқчи бўлмоқда.


61`
Ди Мариянинг жаримадан етказиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.


60`
Де Хеа иккинчи бўлимда ҳали ишга киришгани йўқ.


58`
Ди Мариянинг бурчак тўпидан тепган тўпи тўғри дарвозага бораётганди. Майхилл бу вазиятда хатога йўл қўймади.


57` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!
"Манчестер Юнайтед"! Рафаэлнинг қанотдан уюштирган "рейд"ини якунлаб қўядиган футболчи топилмади.


55`
Феллайни майдон марказини ўз қўлига олган. Биринчи бўлимда етишмаган етакчи футболчи иккинчи бўлимда пайдо бўлди. Буни Луи ван Гал ҳис эта олди.


54`
"Манчестер Юнайтед" ўз ҳужумлари билан рақибни "буғиб" қўймоқда! Мата! Хуан Матанинг йўллаган зарбаси бироз кучсиз ва ноаниқ чиқди.


53`
Маруан Феллайнининг майдонга тушиши "Манчестер Юнайтед" ўйинини кучайтира олди.


51` Феллайни!!!!!!!!!
Бельгиялик футболчи ҳозир жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди...


49`
Ҳозиргина захирадан майдонга тушган Феллайни "қизиллар"ни хурсанд қилмоқда. Жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олган бельгиялик футболчи бир уринишда ҳимоячини ортда қолдирди ва иккинчи уринишда кучли зарба билан дарвозани ишғол этди, 1:1. Бу вазиятда рақиб посбони имконсиз эди...


48` ГООООООООООООООООООООООООЛ! ФЕЛЛАЙНИ!



48`
"Манчестер Юнайтед" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади. Бурчак тўпи.


46`
"Манчестер Юнайтед" сафида ўзгариш. Эррера ўрнига Феллайни майдонга тушди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


44`
Майдон эгалари ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришди.


43`
Лескотт! Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпга боши билан зарба берди. Ноаниқ.


43`
Фил Жонс жарима майдончаси олдида қоидани бузди. Жарима зарбаси.


42`
"Манчестер Юнайтед"да ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи кўринмаяпти.


40`
Мата жарима зарбасини ўзи амалга оширмоқчи бўлди ва унинг тепган тўпи жуда ноаниқ чиқди.


39`
"Манчестер Юнайтед" учун қулай имконият. Хавфли нуқтадан жарима тўпи.


38`
"Бромвич" футболчилари ўз жарима майдончалари олдида жуда зич жойлашиб олишган.


37`
Биринчи бўлим ҳам аста-секин якунланиб қолмоқда. Ҳозирча меҳмонлар жавоб тўпини кирита олишганича йўқ.


35`
Де Хеа анча вақтдан буён ишсиз қолди. Ўйин асосан мезбонлар жарима майдончаси атрофида кечмоқда.


33`
Майдонда тенг кураш кечмоқда. Мезбонлар ҳозирча яхши ҳимояланишмоқда. Луи ван Гал жамоасида эса вазиятга нуқта қўядиган футболчи топилмаяпти.


31` Анхел Ди Мария!!!!!!!! Ажойиб зарба! Майхилл!!!!
Аргентиналик футболчи жарима майдончаси атрофидан кучли ва аниқ зарба йўллади. Лекин "Вест Бромвич" посбони бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди. 


30`
"Манчестер Юнайтед"нинг ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди. Робин ван Персининг жарима майдончасига етказиб берган тўпига Мата зарба бера олмади. Кейинчалик Янузай ҳужумни ривожлантирмоқчи бўлди. Лекин бу ҳам самара келтирмади.


29`
Мезбонлар ўйин темпини туширишмоқчи. Тўпни кўпроқ ўзларида сақлаб қолганча рақиб футболчиларини "совутишмоқда".


27`
Майдон эгаларининг ҳар бир олдинга бориши хавфлироқ чиқмоқда. "Юнайтед" эса кўп вақтни рақи жарима майдончаси олдида ўтказмоқда. Аммо айтарли голли вазиятлар яратишда эса рақибидан ортда қолмоқда. Ҳисоб ҳам шунга яраша, 1:0.


25`
Уэйн Рунининг йўқлиги сезилмоқда десак муболаға бўлмайди. Жамоани ўз ортидан эргаштира олдиган футболчи кўринмаяпти. Ди Мария фаол, яхши ўйнамоқда. Лекин у ҳали жамоа етакчиси бўлиб улгурмаган. Робин ван Перси кўринмапти.  Хуан Мата ҳам ўзидан кутилган фаолликни намойиш этаётгани йўқ.


24`
УҲҲҲҲҲ! "Вест Бромвич"!!!! Берахино тўпга зарба беришга бироз кеч қолди. Сал бўлмаса ҳисоб иккию-нолга етиши мумкин эди....


23`
Робин ван Перси ҳозирча ҳеч нимаси билан эсда қолмаяпти. Голландия терма жамоаси сардори бугун унча фаол эмас.


22`
Рафаэлнинг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини Майхилл ушлаб олди ва хавфни бартараф этди.


21`
"Вест Бромвич" тўпни ўз назоратига олди. "Юнайтед" футболчилари эса прессинг уюштиришмоқда.


19` Ди Мария!!!!! 
Аргентиналик футболчининг дарвоза томон тепган кучли зарбасини Майхилл ушлаб олди.


19`
"Манчестер Юнайтед"нинг ашаддий рақиби "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси Лескотт ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.


18`
Бурчак тўпи тепган меҳмонлар ушбу стандарт вазиятини ўз фойдаларига якунлай олишмади.


17`
"Манчестер Юнатед"нинг ҳужуми! Ди Мария тўпни хавфли тарзда жарима майдончаси ичига ошириб берди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


16` Берахино!!!
"Манчестер Юнайтед" ҳимоясида муаммо эмас, жуда катта муаммолар бор! Люк Шоунинг хатоси ҳозир жамоасига қимматга тушиши мумкин эди...


15`
Янузай ўнг қанотда тўпни йўқотди. Бу сафар Аднан Янузай жамоаси ҳужумини ривожлантира олмади.


13`
Ўтказиб юборилган голда Ди Мария ва меҳмонлар ҳимоячиларининг айби катта бўлди. Рақиб осонлик билан тўсиғни ёриб ўтди ва ўз ниятига эришди. Чамаси 17 метрлардан берилган зарбани Де Хеа қайтиришга ожизлик қилди.


11`
"Манчестер Юнайтед" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин ушбу стандарт вазияти самар келтирмади. Ди Мариянинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.


10`
Ўтказиб юборилган голдан сўнг қони қайнаган меҳмонлар тезда ҳужумга ўтишди.


9`
Ди Мария оддий вазиятда тўпни йўқотди. "Вест Бромвич" жамоаси ён чизиқдан тўпни ўйинга киритди ва ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Сессегнон ўзининг аниқ ва кучли зарбаси билан самарали якунлади, 1:0.


8` ГООООООООООООООООООООООЛ! СЕССЕГНОН! 1:0!


8`
Ди Мария оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўймоқда.


7`
"Манчестер Юнайтед" тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди. Аста-секинлик билан улар рақиб жарима майдончаси олдига яқинлашишмоқда.


5`
Луи ван Гал жамоаси ҳозирча бор эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур бўлмоқда.


4`
Ўтган вақт ичида устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Ўнг қанот бўйлаб уюштирилган ҳужумларни "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари бартараф этишди.


3`
Тўп майдон эгаларида. Улар ўз жарима майдончалари олдида бир-бирларига тўпни ошириб, янги ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда.


2`
Ажойиб старт! Тезлик юқори! "Вест Бромвич" ўйинни ҳужум билан бошламоқда" Сессегноннинг фаоллиги меҳмонлар ҳимоясини ташвишга солди.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламиз...



-
Учрашув бошланишига деярли барча нарса тайёр. Фақатгина ҳакамнинг хуштаги қолди...


-
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


-
Тунни тун деб ухламаётган мухлислар ҳаққи-ҳурмати "қизиллар" бугун ўз мухлисларига ғалабани тақдим этишига тилкдошмиз. "Вест Бромвич"га эса омад тилаб, учрашувни янада қизиқарлироқ бўлишига ўз ҳиссасини қўшади деб умид қиламиз.


-
"Манчестер Юнайтед" жамоаси мухлисларига бир савол билан боғланамиз. Бугунги ўйиндаги дастлабки голни ким киритади, сизнингча? Қани ким зуккороқ экан...


- "Шаҳарда қизиллар" дегандек, сайтда фақат "қизиллар"ку, а?


- Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда...


-
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Англия футбол ишқибозлари ва хусусан "Манчестер Юнайтед" мухлисларини сайтимизга чорлаб қоламиз. "Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз. Учрашувни Сиз билан бирга камина Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради ва ўйиндаги энг қайноқ вазиятларни клавиатураларни шақиллатган ҳолда ёзиб боради.

- Учрашув соат 23:55да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика