UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Де Хеага аталган кеча ёхуд "Манчестер Юнайтед" – "Эвертон" 2:1 Янгиликлар

Де Хеага аталган кеча ёхуд "Манчестер Юнайтед" – "Эвертон" 2:1

Англия премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Эвертон" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Манчестер Юнайтед – Эвертон 2:1
5 октябрь, 16.00, «Олд Траффорд»
Гол:
Ди Мария 26, - 1:0 (Мата). Нэйсмит 54, - 1:1 (Бэйнс). Фалькао 62, - 2:1 (Ди Мария).
Амалга оширилмаган пенальти:
Бэйнс 45+2 (дарвозабон)
Манчестер Юнайтед –
Де Хеа, Рафаэль, Шоу (БлэккеТ, 70), Рохо, Блинд, Макнейр, Мата, Валенсия (Феллайни, 79), Ди Мария, Фалькао (Уилсон, 73), ван Перси.
Эвертон 
Ховард, Хибберт (Браунинг, 77), Жагиелка, Стоунс, Бэйнс, Бэрри, Бешич, Пиенаар (Овьедо, 63), Макгиди (Осман, 77), Нэйсмит, Лукаку.
Огоҳлантиришлар:
ван Перси 9, Бешич 17, Пиенаар 25, Блинд 29, Ховард 90, Уилсон 90.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ! Манчестер Юнайтед ўз уйида қийин ғалабага эришди. Бугунги ғалаба Де Хеа туфайли юзага келди!

90+6.
Бурчак тўпидан сўнг Лукаку боши билан ноаниқ зарба берди

90+5.
Стоунс ҳужум вақтида жароҳат олиб майдонни тарк этди, сабаби ўзгариш қолмаган

90+4. ЯНА ДЕ ХЕАААААААААААААА! Маладес! Ажойиб сейвлар! Қойилмақом! "Эвертон"нинг кетма-кет ҳужумларидан сўнг Бэрри зарба берди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Овьедонинг зарбаси эса дарвозанинг тўққизлигига кириб кетаётганида Де Хеа ажойиб тарзда тўпни қайтарди!

90+3. Огоҳлантириш. МЮ.
Уилсон

90+2. ДЕ ХЕАААААААА! ҚОЙИИИИИИИЛ! Османнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди! Бугунги ўйининг қаҳрамони сифатида айнан Де Хеа эътироф этилади. Шубҳасиз...

90+1. Огоҳлантириш. "Эвертон".
Тим Ховард

90+1.
Ван Перси! Рақибнинг хатосидан сўнг тўпни дарвозага йўллай олмади

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

86. ЗАРБААААААААААААААА! ОСМАН! Де Хеага қойил!

83.
Овьедонинг тўп узатишига иккита Лукаку ҳам ета олмасди...

82.
Стадионда Бобби Чарльтон ва сэр Алекс Фергюсон каби афсоналар ўйинни кузатишмоқда

80. "Эвертон"нинг ҳужуми!
Овьедо тўпни жарима майдонига оширди, Нэйсмит эса шеригига тўпни аниқ етказиб бера олмади...

79.
Ди Мария белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади, Ховард ўз ўрнида

79. Ўзгариш. МЮ.
Валенсия ўрнига Феллайни тушди

77. Ўзгаришлар. "Эвертон".
Макгиди ўрнига Осман, Хибберт ўрнига Браунинг тушди

76.
"Эвертон" ҳисобни тенглаштиришга интилмоқда, бироқ ҳужумлар у қадар кескин чиқаётгани йўқ

73. Ўзгариш. МЮ.
Фалькао ўрнига Жеймс Уилсон тушди

70. Ўзгариш. МЮ.
Люк Шоу ўрнига Блэккет тушди

68.
"Эвертон" гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтмоқда. "Кўклар" узоқ вақт ҳужум қилишди, бироқ ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди

63. Ўзгариш. "Эвертон".
Пиенаар ўрнига Брайн Овьедо тушди

63. МЮнинг узоқ давом этган ҳужуми, Ди Мария тўпни жарима майдони ичида турган Фалькаога ерлатиб етказиб берди, Радамель бундай масофалардан гол уради - 2:1.

62. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАНА ФАЛЬКАООООООООО!

58. ФАЛЬКАООООООО!
Йўқ у зарба бергани ҳам, гол ургани ҳам йўқ, ҳужумчи ўз дарвозасини голдан қутқариб қолди! Бурчак тўпидан сўнг Жагиелка боши билан дарвозага аниқ зарба берди, Де Хеадан ўтиб кетган тўпни устун ёнидан жой олган Фалькао қайтариб юборди!

54. Пенальтидан гол ура олмаган Бэйнс чап қанотдан тўпни Нэйсмитнинг бошига "жойлаб қўйди". Ҳужумчи эса шунчаки дарвозани ишғол қилди - 1:1. Ажойиб пас, ажойиб гол!

54. ГООООООООООООООООООООООООЛ! НЭЙСМИТ!!!

52. Хавфли вазият!
Шоунинг чап қанотдан оширган тўпини Фалькао эгаллаб олиб дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

50.
Робин ван Перси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

47.
Ди Мариянинг тўп узатишидан сўнг Фалькао тўпга ета олмади, акс ҳолда ҳисоб ўзгарарди

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлимда МЮ 3 марта, "Эвретон" эса бир марта дарвозага аниқ зарба берибди. Меҳмонларнинг ягона аниқ зарбаси пенальтидан ижро этилди

45+3.
Биринчи бўлим тугади. 15 дақиқа танаффус

45+2. ДЕ ХЕААААААААААА! Бэйнснинг зарбасидан сўнг тўпни қайтарди! Бэйнс охирги 10та пенальтидан сўнг гол урганди!

45+2. ПЕНАЛЬТИ!!! Шоу Нэйсмитни ўз жарима майдони ичида йиқитди.

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

43.
МЮ футболчилари тўпни рақиб жарима майдони ёнида ушлаб туришди, лекин дарвозага зарба беришга келганида ўхшамади...

41. Хавфли вазият!
Ди Мариянинг бурчакдан узатган тўпини Фалькао тўхтатмай дарвозага йўллади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

39. Бэйнснинг ажойиб пасидан сўнг Лукаку илк бор Макнейр таъқибидан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, хавфли, лекин ноаниқ зарба!

38.
Ван Перси рақиб жарима майдони ичида Жагиелка билан курашда бурчак тўпи ишлади. Бироқ бурчак тўпи фойда келтирмади

36.
Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлди, Бэйнснинг тўп узатишини Рафаэль қайтарди

33.
"Эвертон"нинг ҳужуми, бурчак тўпи билан тугади. Бурчак тўпидан сўнг қизил формадаги ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди

29. Огоҳлантириш. МЮ.
Дэйли Блинд

26. Матанинг ажойиб пасидан сўнг Анхель Ди Мария ўнг оёғи билан дарвозани ишғол қилди, зарбаси бурама чиқди - 1:0.

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДИ МАРИЯЯ!

25. Огоҳлантириш. "Эвертон".
Стивен Пиенаар

24.
Бурчак тўпидан сўнг Дейли Блинд зарба берди, ноаниқ.

23.
Ди Мария чап оёғида жарима майдони ташқарисидан дарвозани нишонга олди, бироз ноаниқ!

19. ЗАРБАААААА! Фалькао Ди Мариянинг қойилмақом пасидан сўнг Радамель зарба берди, ноаниқ!


17. Ўйин темпи жуда юқори, лекин хавфли вазиятлар кўп эмас

14. Макнейр Лукакуга имкон бераётгани йўқ

13. Хавфли вазият! Мата рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб орқароқдаги шеригига узатди, Блинднинг зарбаси ўхшамади.

10. Меҳмонлар ҳужум қилишга уринишмоқда. Ҳозирча самарасиз.

9. Огоҳлантириш. МЮ. Ван Перси марказда Бэррини йиқитгани учун

6. Яна бир вазият! Ди Мария чап қанотдан ван Персини "кўрди". Голландиялик футболчининг зарбаси ноаниқ кетди

5. Энди ўнг қанотдан ҳужум ташкил этилди. Рафаэлнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Люк Шоу чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, Фалькаонинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисоб очилиши керак эди, лекин дарвозада Тим Ховард турибди!

1. Баҳсни Кевин Фрэнд бошқариб боради

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Бугун МЮ сафида Руни йўқлиги учун Робин ван Перси сардор сифатида майдонга тушди. Луи ван Гал 1995 йилда туғилган Патрик Макнейрни асосий таркибда майдонга туширди.

- "Эвертон" ҳисобида 1та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият билан 17-ўринда.

- МЮ 6та ўйиндан сўнг 2та ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Англия премьер-лигаси ўйинлари давом этади. "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" ўртасидаги ўйинни Нарзулла Сайдуллаев сизлар билан бирга кузатиб боради.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика