UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  2 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   2 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0

"Реал" йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди Янгиликлар

"Реал" йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди

Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Реал" - "Эльче" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 5-тур.

"Реал" - "Эльче"
5:1

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Клос.

Голлар
: Албакар (15-пеналтидан), Бэйл (20), Роналдо (28 -пенальтидан, 32, 80-пенальтидан, 90)

"Реал"
: Навас, Карвахаль (Арбелоа, 65), Рамос (Начо, 82), Варан, Марсело, Кроос, Ильяраменди, Иско, Хамес (Чичарито, 78) Родригес, Бэйл, Криштиану Роналду.

"Эльче"
: Эррера, Кисма, Пелегрин, Ломбан, Албакар, Адриан (Пашалич, 67), Моськуэра, Родригез (Кристиан, 78), Коро (Файр, 60), Виктор, Жонатас.

Огоҳлантиришлар
: Карвахаль (4), Марсело (17), Албакар (58). 

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур билдирамиз. Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Реал" йирик ғалабага эришди ва чўнтагини уч очко билан тўлдириб олди!

90` ГОООООООООООООООООООООЛ! Роналдо! Криштиано Роанлдо ўз "покер"ини нишонламоқда!

90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа  қўшиб берилди.

90`
Шунингдек, мадридликлар кетма-кет 8 ўйинда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишмоқда.

89`
"Реал" бугун яхши ўйнади ва натижаси ҳисобда акс этмоқда.

88` Роналдоооо! Эррера!!!!!! Ажойиб зарба ва дарвозабон маҳорати!

87`
Чичарито қулай вазиятдан жуда ноқулай зарба берди. Ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди...

85` ЧИЧАРИИИИТОООООООО! ЗАРБААААА! Тўп осмон-у фалакка учиб кетди...

83`
Тони Кроос! Дарвоза тўсини "Эльче"ни навбатдаги голдан қутқариб қолмоқда.

82`
Рамос ўрнига Начо туширилди.

82`
Учрашув тақдири ҳал этилди. Қолган дақиқалар расмиятчилик учун.

80` ГОООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Криштиано Роналдо кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трик муаллифига айланди.

80` Пенальти! роналдо хет-тригини нишонлаш учун пенальти ишлади!

78`
Хамес Родригез ўз ўрнини Чичаритога бўшатиб берди.

78`
"Эльче" сафида сўнгги ўзгариш. Родригез ўрнига Кристиан Эррера туширилди.

77`
"Реал" сафида ҳозир ўзгариш руй беради. Майдонга тушишга Чичарито тайёргарлик кўрмоқда.

76`
Варан майдон марказидан Бэйл томон тўпни оширди. Лекин Эррера бу вазиятда тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.

75`
Жонатаснинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

74`
Марсело рақиб ҳужумини бузиб қўйишда жонбозлик кўрсатди.

73`
Роналдонинг уриниши самарасиз тугади. Эррера яна ўз ўрнида.

72`
"Реал" футболчилари тўпни ўз жарима майдончалари олдида назорат қилишмоқда.

71`
Роналдо учрашувдаги ўзининг учинчи голини киритиб, хет-трик муаллифи бўлмоқчи. Бунинг учун интилмоқда, ҳаракат қилмоқда. Кўрамиз, бу футболчи ўз ниятига эриша олармикан?

70`
Марсело чап қанотдан ёриб келди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Эррера бу вазиятда ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилди.

68`
"Эльче" таркибида ўзгариш. Адриан ўрнига Пашалич туширилди.

67`
Бэйл ўзининг ажойиб узатмаси билан Хамесни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо оффсайд.

66`
"Реал" жарима зарбасини амалга оширди. Тони Кроос тўпни Роналдога ташлаб берди. Португалиялик футболчи тўпни кучли тарзда дарвозага йўллади. Аммо Эррера ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.

65`
"Реал" сафида ҳм ўзгариш. Карвахаль ўз ўрнини Арбелоага бўшатиб бермоқда.

64`
Короминас ўрнига Файр туширилди.

63`
Бурчак тўпидан меҳмонлар самарали фойдалана олишмади. 

62`
Албакар жарима тўпини амалга оширди. Тўп йўл-йўлакай "жонли девор"га тегиб ўз йўналиши ўзгартирди. Кейлор Навас бу вазиятда ҳеч нарса қила олмас эди. "Реал" жамоаси фойдасига тўп дарвозадан жой олмади. Бурчак тўпи.

61`
"Эльче" анча фаоллашди. Жарима тўпи тепишади.

60`
Рамос ишончли ўйнади. Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

59`
"Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

58`
Коро ажойиб вазиятда дарвозага зарба бера олмади. Тўпни нотўғри тепди.

57`
Роналдо оффсайдда.

56`
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар натижани англаб ўйнашмоқда. "Эльче" ҳозирча иккинчи бор дарвозани ишғол этиш учун вазият қидирмоқда. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари биринчи бўлимдагидек фаол эмас.

54`
Меҳмонлар ўйинни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштира олишди.

53`
Карвахаль ҳужумда ҳаракат қилганди. Лекин ён ҳакамнинг байроқчаси ушбу ҳимоячини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини пайқаб қолди.

52`
Тезкор жавоб! Роналдо! Кучли зарба ва ноаниқ.

52`
Коро Навас қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ. Хавфли чиқди.

51`
Майдон эгалари кетма-кет икки бор бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

50`
Тўп Анчелотти шогирдларида. Иско-Роналдо-Марсело-Роналдо...

49`
Навбатдаги ҳужум. Бэйлга бироз тезлик етишмади.

48`
"Реал"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди. Карвахалнинг ошириб берган тўпига Бэйл боши билан зарба берди. Ноаниқ.

47`
Жамоалар иккинчи бўлимни шошилинчи бошлашмади. Биринчи таймдаги бўлгани каби аста-секин ҳужумга ўтишмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


44`
Хамес Родригез Лука Модрич йўқлигидан фойдаланиб бурчак тўпларини амалга оширмоқда. Унинг етказиб берган тўпини Рамос боши билан дарвозага йўллади. Зарба аниқ, аммо Эррера янада аниқроғ ўйнади.

43`
Тўп назорати меҳмонлар қўлига ўтди.

42`
Роналдо узоқ масофадан зарба берди. Мўлжалда адашмади. Эррера ҳам адашмади.

41`
Икер Касильясни кўрсатишмоқда. Ўтирибди жимгина ўйинни кузатиб. Бошқа нима ҳам қилсин?

40`
"Реал" бугун яратаётган вазиятларини имкон қадар унумли якунламоқда. Бу камдан-кам ҳолларда бўларди. Қарасам, таркибда Карим Бензема йўқ экан. Ҳаммаси тушунарли:-)

39` Эррерага қойил! Ажойиб "сейв"!
"Реал" чиройли комбинацион ҳужумни ташкил этди. Лекин рақиб посбони ўз ишини яхши бажариши мумкинлигини кетма-кет икки бор исботлади.

38`
Бизни ва рақиб посбонини алдашди. Тўпга Бэйл эмас, Роналдо зарба берди. Лекин Эррера бу вазиятда яхши ўйнади.

37`
Хавфли нуқтадан жарима тўпи. Тўп олдида Бэйл.

36`
Танаффусгача яна гол кўрамизми? Унгача ўйинни кўрайликчи, қолганини кейин кўрамиз...

35`
"Реал" футболчиларининг тажрибаси ўз сўзини айтмоқда. Меҳмонлар ҳам ёмон ҳаракат қилишмаяпти.

33`
Демак учрашув бошланиш арафасида улар шу голни "режалаштириб" олишган экан-а? Ўйин бошланишидан сал аввал улар ниманидир гаплашиб ўтиришгани ҳақида ёзгандим:-)

32` ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!
Марселонинг қанотдан ошириб берган тўпини Роналдо боши билан дарвоза йўллади ва ҳисобни 3:1га келтирди.

31`
"Эльче" футболчилари тўпни ўз жарима майдончаси олдида бир-бирларига ошириб туришди ва йўқотишди.

30`
"Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Тони Кроос Искога тўпни ташлади. Рақиб эса тўпни яна чиқариб юборди ва мезбонлар кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

29`
Ҳа, учрашув тезлашиб кетди. Жамоалар ҳужум қилишмоқда. Ҳозирча учто гол гувоҳига айландик. Ёмон эмас!

28` ГООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!
Криштиано Роналдо ҳам мўлжални аниқ кўзлай олишини кўрсатди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1!

26` Пенальти керакми? Муаммосиз деди Карлос Клос ва "Эльче" дарвозаси томон ҳам пенальти белгилади!

25`
Эслатма: "Бавария" айни пайтда Бундеслига пешқадами дарвозасига иккинчи голни урган. Роберт Левандовски Филипп Ламнинг тўп узатишидан сўнг гол урган. "FIFA.UZ"да бу ўйинчилар кимнингдир жамоасида борлиги аниқ:-)

24`
Марсело жамоасининг ҳужумида иштирок этди. Лекин унинг қоида бузиши ҳужумни тўхтатиб қолди.

23`
"Эльче" анча фаол. Рақибидан қўрқиш деган нарсадан умуман асар ҳам йўқ. Бу жамоа қарши ҳужумда анча яхши ўйнай олишини исботлай олди.

22`
Кейлор Наваснинг дебют ўйинини Роналдонинг қўполлиги "бузиб" қўйди десак муболаға бўлмаса керак...

21`
Ўйин ҳозирча ёмон эмас. "Реал" ўзининг илк хавфли ҳужумини самарали якунлади.

20` ГООООООООООООООООООЛ! БЭЙЛ! Хамеснинг қанотдан етказиб берган тўпини Гарет Бэйл боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:1!


19`
Устунлик меҳмонлар қўлига ўтган. Голдан сўнг Карло Анчелотти жамоаси ҳужумга ўтганича йўқ.

18`
Ажойиб ва кучли зарба! Чиройли ижро! Бироз ноаниқ!

17`
Марсело огоҳлантирилди.

16`
Ўйин тезлашиб кетди. яна "Эльче" ҳужум қилди. Яна қўполлик. Яна пенальтими? Йўқ жарима майдончаси атрофида хавфли нуқтадан жарима тўпи. Уҳҳҳҳ!

15` ГООООООООООООООООООООЛ!
Албакар мўлжалда адашмади, 0:1!

15` Пенальти!
Роналдо айбдор! Кейлор Навасни синаш вати келди!

15`
"Падерборн" бурчак тўпини амалга оширди. Хавфли вазият! Жарима майдончаси ичида тушунмовчилик.

14`
Роналдо қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо шу пайт лайнсмен ўйинда ишлаётганлиги ҳақидаги энг осон қуролни ишлатди. Яъни байроқчасини кўтариб қолди.

13`
Жарима тўпидан сўнг Рамос тўпга боши билан зарба бермоқчи бўлди. Аммо унинг ўйлаган режаси амалга ошмади. Хавф бартараф этилди.

12`
"Реал" жарима тўпи ишлаб олди.

10` Эслатма: Бундеслига мухлислари борми? Бўлса эшитинг, "Бавария" - "Падерборн" ўйинида ҳисоб очилганлиги ҳақида маълумот келди. Гол муаллифи - Марио Гётце.

9`
Тони Кросс ўзининг кучли зарбага эга эканлигини эслатиб қўйди. Аммо футболчи мўлжалда адашди.

8`
Чалғимайиз. "Реал" ҳужум қилди. Тўғриси вазиятни кўздан қочирдим. Аниғи шуки, гол бўлмади. Тўп майдон эгаларида яна.

7` Сайтдаги "Барселона" жамоасининг мухлис "юзерлари" номидан "Реал" мухлисларига омад тилашимни илтимос қилишибди. Уларнинг илтимосини амалга оширдик. Омад:-) Футбол мухлисларни бирлаштириши албатта ёқимли!
Соғ бўлинглар!

6`
Майдон эгалари ҳам ҳужумда ҳаракат қилишди. Марсело жамоаси фойдаси учун бурчак тўпи ишлаб олди. Лекин бу стандарт вазияти самарасиз тугади.

5`
Албакарнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Кейлор Навас ушлаб олди.

4`
Уҳ! "Эльче" қарши ҳужумга ўтди. Карвахаль рақибини қоидани бузиб тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш. Жарима тўпи.

3`
Ҳозирча ўйин темпини жамоалар ўз фаолликлари билан кўтариш ниятида эмаслар. Ҳаммаси аста-секин дегандек ўйин қилишмоқда.

2` Майдон эгалари тўпни мҳмонлардан олиб қўйишди ва илк ҳужумни ташкил этишга уринишмоқда.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Майли, асосийси, бугун ўйинда голлар кўп бўлса бўлгани:-)

- Сайтда ҳам "юзер"лар кам. Ҳар ҳолда эртага иш куни денг:-)

- "Сантьяго Бернабеу" бугун лиқ тўлмаган. Ҳар ҳолда бугун иш куни эканлиги ўз сўзини айтмоқда шекилли. Ҳар доимгидан кам ташриф эканлигини сезиш қийин эмас.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Марсело ва Роналдо майдонга чиқиш олдидан ўзаро нималарнидир муҳокама қилишмоқда.

- Диққат қилинг! Яқин дақиқалардан сўнг ўйин бошланади! Ҳамма ўз қўлига телефон олсин, ёки компьютери қаршисига жойлашсин. Репортажимизни бошлаймиз.

- Пепе жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Унинг ўрнида Варан Рамосга шерик сифатида танланган.

- Шунингдек, "Реал" таркибида яна бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Лука Модрич, Карим Бензема сингари футболчилар захирада қолдирилган. Қизиғи, номинал ҳужумчи сифатида Иско ёки Роналдо ҳаракат қилиши кутилмоқда. Сабаби, Чичарито ҳам асосий таркибга киритилмаган.

- Карло Анчелотти бугун дарвозага Кейлор Навасни қўйишни лозим деб топибди. Коста-Рикалик посбон бугун мадридликлар сафида ўзининг дебют ўйини ўтказади.

- Ўйинни Сиз азиз мухлислар учун Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 5-туридан  ўрин олган "Реал" - "Эльче" беллашувидан репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 23:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика