UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Луи ван Гал МЮ бошқарувидаги ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Луи ван Гал МЮ бошқарувидаги ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди

АПЛ 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Куинз Парк Рейнжерс" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
АПЛ, 4-тур.

"Манчестер Юнайтед" - КПР 4:0

"Олд Траффорд" стадиони.

Голлар
: Ди Мария (24), Эррера (36), Руни (44), Мата (58)

"Манчестер Юнайтед"
: Де Хеа, Рафаэл (Валенсия, 67), Эванс, Рохо, Блэккет, Блинд, Эррера, Мата (Фалькао, 67), Ди Мария (Янузай, 83), Руни, Робин ван Перси.

КПР: Грин, Исла, Фердинанд, Колькер, Хилл (Траоре, 46), Сандро (Хенри, 74), Кранчар, Фер, Филлипс, Аустин (Варгас, 59), Хойлетт.   

Огоҳлантириш
: ван Перси (33). 

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ


"Манчестер Юнайтед" мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклаймиз! Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

Учрашув якунланди!

90`
Янузай кетма-кет иккинчи имкониятдан фойдалана олмади.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88`
Тўп назорати тўлиқ мезбонлар қўлида.

86`
Луи ван Галнинг МЮ бош мураббийи сифатидаги илк ғалабаси йирик кўриниш оладиган кўринади.

84` Радамел Фалькао! Дебют ўйинида гол уриш насиб этмади, ҳозирча...

83`
Анхел Ди Мария ўз ўрнини Янузайга бўшатиб бермоқда.

82`
Ди Мария билан ҳаммаси жойида. Аргентиналик футболчи ўйинни давом эттиради.

81`
Ди Мария майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушишди.

80`
Реднапп шогирдлари ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга боришмоқда. Аммо ҳамма уринишлари самарасиз якунланмоқда.

79`
Варгас Де Хеа дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

77`
КПР рақиб дарвозаси олдида ҳеч қандай вазият ҳам ярата олмаяпти. Реднапп жамоаси ҳимояланиш билан банд.

74`
КПР сафида ўзгариш бўлади. Сандро ўрнига Хенри тушди.

72`
Луи ван Гал жамоаси рақибини ўз жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйди.

70`
"Манчестер Юнайтед"нинг олди чизиғида ажойиб "трио" юзага келди. Руни - ван Перси - Фалькао.

69`
Қани Фалькао нималарни кўрсатаркин?

68` МЮ сафида ўзгариш.
Хуан Мата ўрнига Фалькао, Рафаэл эса ўз ўрнини Валенсияга бўшатиб бермоқда.

67`
Анхел Ди Мария сўзсиз учрашувнинг энг яхши футболчиси!

65` Анхел Ди Мария!!!!!!!!!!!!!!!! Ажойиб узатма! Қойил! Брависсимо!
Робин ван Перси Ди Мариянинг ажойиб пасидан сўнг юзага келган вазиятдан унумли фойдалана олмади.

64`
Руни эркалик қилгиси келди. Уэйн узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Зарба ноаниқ чиқди.

63`
"Олд Траффорд" йиғилган мухлислар Ди Марияни олқишлашмоқда.

62`
КПР бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо бундан наф чиқара олишмади Реднапп шогирдлари.

61`
Радамел Фалькао чигалёзди машқларни бошлади.

60`
Учрашув тақдири узил-кесил ҳал этилди!

58` ГОООООООООООООООООООООЛ! МАТА! Анхел Ди Мариядан ажойиб пас ва Мата таблодаги ҳисобни - 4:0га келтирмоқда!

57`
Мата тўпни Руни тарафга узатди. Лекин Уэфн тўпга ета олмади.

55`
Арман Траоре меҳмонлар ўйинини кучайтира олди. Айнан шу футболчи ҳозир ҳимоядан-ҳужумга ўтаётган эди. Лекин сўнгги паллада унинг зарбасига тўсқинлик қилиб қолишди.

53` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мата! Руни! Қани гол?!
Мата тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва бир рақибни алдаб ўтиб, тўпни Руни томон узатди. Аммо бу вазиятда Грин ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

51`
Тўп назорати майдон эгалари қўлида.

49` Арман Траоре! Де Хеадан ажойиб "сейв"!

48`
КПР ҳужумда иштирок этди. Лекин Ди Мария ҳимояда фаоллик кўрсатиб, тўпни рақибидан олиб қўйди.

47`
КПР таркибида ўзгариш. Хилл ўрнига Арман Траоре тушди.

46` Иккинчи тайм бошланди!

- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` ГООООООООООООООООООООООООЛ! РУНИ! Андер Эррера Руни олдидаги "қарзи"ни узди. Уэйн Руни жарима майдончаси чизиғи олдидан кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди, 3:0!

44`
Мата томон ошириб берилган тўпни Хуан тўхтата олмади. Аниқроғи, улгурмади.

42`
Уэйн Руни ҳам рақиб дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Лекин Руни тўпга зарба беришда бироз кеч қолди.

41`
Эванс бугун мезбонлар ҳимоясидаги энг фаол футболчи бўлмоқда.

40`
Дейли Блинд рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва ўз жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди.

39`
КПР аста-секин олдинга интилмоқда. Лекин уларнинг ташкил қилаётган ҳужумларини якунига етмай узилиб қолмоқда.

38`
Луи ван Гал жамоаси ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. КПР эса бироз ўзини йўқотиб қўйди.

36` ГООООООООООООООООООООООЛ! ЭРРЕРА! Ди Мариянинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Руни ривожлантирди ва Эррера ўзининг аниқ зарбаси билан вазиятни самарали якунлади, 2:0!

36`
Харри Реднапп ўз шогирдларига керакли кўрсатмаларни бермоқда. Албатта у жамоасининг ўйинидан қониқмаяпти.

34`
Ҳисоб ўзгармай қолди. Ўйин давом этмоқда.  Майдон эгаларининг ҳужумлари бироз камайди. Меҳмонлар энди фаолликни оширишмоқда.

32` Де Хеадан МЮ мухлисларига "салом!"
Испаниялик посбон Мануэль Нойерга ўхшашга ҳаракат қилди. Аммо унинг бу иши ўхшамади. Сал қолса бўш қолган дарвозага КПР ҳужумчиси Хойлетт тўп киритиши мумкин эди. Эванс бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди.

31`
Робин ван Перси Ди Мариянинг узатиб берган тўпига бош билан зарба берди. Ноаниқ.

30`
КПР рақибидан тўпни олишга уринмоқда.

29`
Майдон эгалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

28`
Эррера жарима майдончаси ичига йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Аммо бу вазиятда қоида бузилмаган эди.

27`
КПР ҳам энди олдинга боришга мажбур. Лекин ҳозирча "Манчестер Юнайтед" уларга бу имкониятни тақдим этмаяпти.

25`
Ди Мария тўпни жарима майдончаси томон оширган бўлиши мумкин. Лекин тўп ҳеч кимга тегмасдан тўғри дарвозага бориб тушди.

24` ГОООООООООООООООООООООЛ! ДИ МАРИЯ! Анхел Ди Мария чамаси 34 метрлар масофадан жарима тўпидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди, 1:0!

23` Ди Мария ўз қанотида анча фаол ўйнамоқда

22`
КПР ҳам ўз омадини излашга уриниб кўрмоқда. Аммо уларнинг олди чизиқда ишлари унчалик юришмай турибди.

20`
Анхел Ди Мария ўзининг тезлигини ишга солди ва чап қанотдан рақиб дарвоза томон юриш қилди. Унинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпини рақиб ҳимоячиси бартараф этишга улгурди.

19`
Майдон эгалари фаоллик билан ҳаракат қилишмоқда. Лекин уларга аниқлик етишмаяпти.

18` Хавфли вазият
- бўлиши мумкин эди! Агарда ван Перси аниқроқ ҳаракат қилганида, ёки тўпни Эррерага қолдирганида...

17`
КПР тўпни тезда йўқотиб қўймоқда.

15`
Маркос Рохо ва Ди Мариянинг комбинациясидан сўнг Рохо тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Лекин ҳимоячилар ва рақиб посбони бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.

14`
КПР иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнамоқда. МЮ эса биринчи рақамли жамоа сифатида ўз имкониятларидан фойдаланиш йўлларини изламоқда.

13`
КПР ҳам олдинга ўтмоқчи бўлди. Лекин жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпга Де Хеа эгалик қилди.

12`
Ўйин майдоннинг иккинчи ярмида кечмоқда. Тўп билан мезбонлар футболчилари. Эррера зарба бермоқчи бўлди. Лекин ҳимоячилар бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.

11`
Ҳозирча устунлик мезбонлар тарафида. КПР эса яхши ҳимояланмоқда.

10`
Хуан Матанинг дарвоза томон тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.

9`
Бугун "Манчестер Юнайтед" сафида Блинд ва Рохо каби футболчилар ўзларининг дебют учрашувларини ўтказишмоқда. Анхел Ди Мария эса "Олд Траффорд"даги илк ўйинида иштирок этмоқда. Шунингдек, яна бир дебютант - Радамел Фалькао ҳам бугун майдонга тушиши мумкин.

8`
Ди Мария навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Лекин унинг ошириб бермоқчи бўлган тўпи ноаниқ кетди.

7`
"Манчестер Юнайтед" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин КПР ҳимоячилари бу вазиятда ишончли ҳаракат қилишди.

6`
Блинд эса таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракатланмоқда.

5`
Ўнг қанотда Рафаэл, ўртада Блэккет ва Эванс ҳаракат қилишаётган бўлса, чапда Рохо ўйнамоқда.

4`
Луи ван Гал бугун ўзининг аввалги услубига мос равишда уч ҳимоячи билан эмас, балки тўрт ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда. 

3`
Анхел Ди Мария ўз қанотидан ҳужум ташкил этди. Унинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпга Руни зарба бера олмади.

2` Майдон эгалари ҳужумкорлик билан ўйинни бошлашмоқда.

1` Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

МЮ мухлислари бугун жамоасидан ғалаба кутишмоқда


Фалькао ва Блинд стадионга кириб келишмоқда


- Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

- "Манчестер Юнайтед" ва КПР жамоаларининг охирги тўртта ўйинида "қизил иблислар" устун келишган.

- "Манчестер Юнайтед" сафига яқинда келиб қўшилган Рохо ва Блинд учрашувни асосий таркибда бошлайди. Радамел Фалькао эса захирада қолдирилган. Аргентиналик футболчи Анхел Ди Мария ҳам учрашувни дастлабки дақиқлардан бошлайди.

- Луи ван Гал шогирдлари дастлабки учта баҳсни иккитасида дуранг ва битта ўйинда мағлубиятга учрашган. Бугун балки илк ғалабани қўлга киритишар? Буни вақт кўрсатади.

- Хизматингизда камина, Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Англия премьер лигасининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - КПР жамоалари ўртасидаги баҳсдан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика