UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  3 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  47 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

"Локомотив" - "Бунёдкор" 1:2. "Бунёдкор" ғалаба қозонди! Янгиликлар

"Локомотив" - "Бунёдкор" 1:2. "Бунёдкор" ғалаба қозонди!

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
ЯНГИЛАШ

Демак, Тошкент дербисида "Бунёдкор" футболчилари чемпионат пешқадамини мағлубиятга учратдилар. Эътиборингиз учун рахмат! Соғ ва саломат бўлишга мажбурсизлар!

"Локомотив" футболчилари ҳакамга эътироз билдиришмоқда.

Майдонда футболчилар ўртасида тўқнашув юзага келди!

95. Ваниҳоят ўйин якунланди! "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди!

94. Ҳакам томонидан қўшиб берилган уч дақиқа ўз якунига етди. Лекин негадир ҳуштак йўқ!

93. Сўнгги дақиқалар асабий тарзда давом этмоқда.

92. Жасур Ҳасанов рақиб футболчиси билан тўқнашувда. Собирҳўжаевга сариқ карточка!

90. Жавлон Иброҳимовга сариқ карточка.

90. Сўнгги дақиқалар шиддатли давом этмоқда.

89. Салим Мустафоевга қизил карточка!
Жавлон Иброҳимовни сўнгги чора сифатида чалгани учун!

88. Гейнрихдан ажойиб жарима зарбаси. Лекин, Тўраев ўз ўрнида.

87. Сардор Рашидовдан навбатдаги рейд. Достон Ҳамдамов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

86. "Локомотив" олдинга ташланмоқда.

84. Жасур Ҳасанов эътироз билдира туриб ҳакамнинг чўнтакларини ушлаб олди. Фойдаси йўқ, барибир сариқ.

83. Ўйин марказий баҳс мақомига яраша давом этмоқда!

82. Мустафоевнинг зарбаси Тўраевнинг қўлига бориб тушди.

81. "Бунёдкор" сафида сўнгги ўзгариш. Ҳайрулла Каримов ўрнига Акром Комилов тушди.


80. "Локомотив" ҳужуми. Иброҳим Раҳимов ўйиндан ташқари ҳолатда.

78. Жасур Ҳасановнинг жарима тўпидан тепган зарбасини Тўраев осонлик билан эгаллаб олди.

75. Стадион суҳандони меҳмонлар таркибидаги Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев тушганини эълон қилди.


75. "Бунёдкор" босмоқда!

74. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Фарҳод Тожиев ўрнига Алишер Шоғуломов тушди.

73. Собирҳўжаевнинг кучли зарбасини Нестеров бартараф этди.

70. "Бунёдкор" голдан руҳланиб олдинга ўтмоқда.

68. ГООООЛЛ!!! Иван Милошевич!
Унга тўпни Сардор Рашидов ошириб берди.

67. Мезбонлар сафида ўзгариш. Дилшод Рахматуллаев ўрнига Садриддин Абдуллаев.

65. Огоҳлантириш. Ҳавфли ўйин сабабли Акмал Шораҳмедовга сариқ карточка. Фозил Мусаев майдонда ётибди.

64. Достон Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда.

63. Ўйин темпи меъёрида.

62. "Бунёдкор" сафида ўзгариш. Сато Минори ўрнига Сардор Собирҳўжаев тушди.

61. Энди Гейнрих йиқилди. Бу мехмонлар жарима майдончаси ичида содир бўлди. Коваленко жим...

60. Жавлон Иброҳимовнинг зарбаси "Локо" жарима майдони ичида ҳимоячиларининг қўлига теккандек кўринди... Ўйин давом этади.

59. "Бунёдкор" кетма-кет икки марта бурчакдан тўп тепмоқда.

57. Гол. Лекин, ўйиндан ташқари ҳолат. Гейнрихнинг жаримадан кўтарган зарбасини Фозил Мусаев дарвозага йўллаганди...

56. Жарима тўпи! Тўп олдида Гейнрих ва Лутфулла Тўраев.

55. Саша Гейнрихдан чиройли зарба. Акбар ўз ўрнида.

53. Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Ўринбоев дарвозага йўллади. Нестеровдан ажойиб сейв!

50. Кичик тўхталиш. "Бунёдкор" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

49. Майдонда Ҳайрулла Каримов йиқилиб ётган вақти ўйин давом этмоқда.

48. Огоҳлантириш. Александр Гейнрихга Рашидовга қўполлиги учун сариқ карточка.

46. Лутфулла Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Иккинчи бўлим бошланди!


Мухлислар томонидан танаффус вақтида шовқин кўтарилди. Тинчликмикин? Ҳааа... Коваленко улар олдидан ўтиб кетаётган экан.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!


45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун бир дақиқа қўшиб берилди.

43. Огоҳлантириш.
Шавкат Муллажонов Минорини жарима майдони атрофида чалиб йиқитди.

40. ГОЛ! Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди. Фарҳод Тожиев!

39. Пенальти! Жарима майдончаси ичида Акмал Шораҳмедов Тожиевни йиқитди. Пенальти бормиди-йўқмиди? Такрорий вазиятни кўриб чиқиш зарур...

36. "Бунёдкор" ёшлари тажрибали рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Ҳимояда ҳам, ҳужум борасида ҳам.

34. Дилшод Рахматуллаевнинг жуда ноаниқ зарбаси. Хожибой Тожибоевнинг латифасини эсладим шу пайт...)

31. Рашидовнинг оширган тўпини Бекович дарвозага тўғирлай олмади. Сардор бугун чап қанотда фаол ҳаракат қилмоқда.

29. Гейнрих жарима майдони ичида йиқилди. Лекин, ҳакам бунга эътибор бермади. Ўйин давом этади.

27. Ўйинда устунлик бироз мезбонлар томонга ўтди.

25. Вадим Абрамов ўйинни тик турган ҳолатда кузатмоқда.

23. Жасур Ҳасанов тепган тўп "Локо" футболчиларидан бирига тегиб майдонни тарк этди.

22. Жарима тўпи. Иброҳимов Жасур Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатди. Нақд Гейнрихнинг "точка"си.

21. Лутфулла Тўраев асабийлашмоқда.

19. Рашидовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Бекович дарвозага тепа олмади. Ундан қолган тўпни эса Ўринбоев мезбонлар дарвозасига йўллаб қўйди!

19. ГООООЛЛЛЛЛ! Забиҳилло Ўринбоев!!!


18. Лушан ўрнидан туриб шогирларига кўрсатма бермоқда.

16. Хаво иссиқ. Футболчилар томоқларини ҳўллаб олмоқдалар. Кичик танаффус юзага келди.

15. Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Мухлислар зерикиб қолаётганлари йўқ.

14. Достон Ҳамдамовнинг берган зарбаси жуда баландга кетди.

12. Дилшод Рахматуллаевнинг зарбасини Акбар Тўраев бартараф этди.

10. Мезбонларнинг кам сонли фан клуби ўз суюклиларини фаол тарзда қўллаб-қувватламоқдалар.

9. "Локомотив" томонидан уюштирилган қарши ҳужум бесамар якунланди.

7. Ўйин майдоннинг чап томонида, яъни, "Локо" дарвозаси жойлашган томонда ўтмоқда.

5. Рашидовнинг кучсиз зарбасини Нестеров осонлик билан эгаллаб олди.

4. Ташаббус "темирйўлчилар" томонга ўтди.

3. 24-рақамдаги Иброҳим Рахимов рақиб дарвозаси томон дастлабки ҳавфли зарбани амалга оширди. Акбар Тўраев томонидан ажойиб сейв!

1. Ўйинни меҳмонлар фаол бошладилар. Тўп назорати ҳозирча "Бунёдкор"да.

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди. Демак бошладик!


-Мезбонлар қизил, "Бунёдкор" эса оқ рангли либосларда бугун ҳаракат қиладилар.

-Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида яшил майдонга чиқиб келмоқдалар!

-Турнинг марказий учрашувида ким ғалаба қозонаркин? Сиз нима деб ўйлайсиз?

-Стадионга таҳминан 4000 га яқин футбол ишқибозлари ташриф буюришган.

-Ўйинни сиз азизлар учун Азиз Тўхтамуродов шархлаб боради. Мазмунли ўйин кўрамиз деган умиддамиз!

-Жамоалар чигалёзди машғулотларни якунлашди.

-Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон Чемпионати доирасидаги "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.


«Локомотив» (Таошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Толибжанов (Фарғона)
Назоратчи: Г. Каримов (Ташкент).
ПФЛУз вакили: Н. Лутфулин.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 10.Фарҳод Тожиев, 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Иброҳим Раҳимов, 35.Шавкат Муллажонов, 50.Александр Гейнрих, 61.Дилшод Раҳматуллаев, 77.Жасур Ҳасанов (каттаси), 88.Лутфулла Тўраев

Захира: 84.Темур Жўраев, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Садриддин Абдуллаев, 22.Виктор Карпенко, 23.Иван Нагаев, 60.Артём Филипосян, 70.Алишер Шоғуломов

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Самир Бекович, 21.Сардор Рашидов, 8.Достонбек Ҳамдамов

Захира: 1.Павел Бугало, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 48.Акрамжон Комилов, 59.Нуриддин Ҳасанов

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 19 (Самир Бекович), Иван Милошевич 68 (Сардор Рашидов) - Фарҳод Тожиев 40 (пен.)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика