UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  15 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  22 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Англия Суперкубоги. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 3:0 Янгиликлар

Англия Суперкубоги. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 3:0

Англия Суперкубоги учун "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ

Эътиборингиз учун рахмат. Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг!

"Манчестер Сити" ишқибозларига сабр тилаб қоламиз, "Арсенал" мухлисларига эса ғалаба муборак бўлсин. Бугун улар хурсандчилик қилишга хақлилар.

90+2-дақиқа Учрашув якунланди. Ҳал қилувчи мусобақа бўлмасада, кубок учун бўлган финал учрашувида "Арсенал" "Манчестер Сити"дан устун келди.
  
90+1-дақиқа "Ман Сити" мухлислари секин-аста стадионни тарк этишмоқда, ахир ҳали уйгача етиб олиш керак.
 
90-дақиқа Учрашувнинг иккинчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
Милнер Наваснинг услубида қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига оширди, лекин у ерда ҳамон "тўпчилар" ҳукм сурмоқда.

89-дақиқа
Шенсни тўпни узоқ вақт ўзида ушлаб турди ва ёнига Йоветич югуриб келганидан сўнггина тепиб юборди.
  
88-дақиқа
"Манчестер Сити" хатто олдинга ҳам ўтгиси келмай қолди, ёки рақиб бунга имкон бермаябдими...

84-дақиқа Ўзгариш: "Арсенал"да  Жоель Кемпбел, "Ман Сити"да Скот Синклейр майдонга тушди.

76-дақиқа
Лондонлик мухлисларнинг кўчасида бугун байрам. 
 
74-дақиқа
"Сити" эса тақдирга тан бергандек...

72-дақиқа
"Арсенал"ни ушбу натижа қаноатлантириши табиий ва шу сабабли улар олдинга ўтишга шошилишмаяпти.
 
70-дақиқа
"Арсенал" анча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Яя Туре, Хесус Навас ва яна бир қатор юлдузли "шаҳарликлар" рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмаяпти. 

69-дақиқа
Сўнгги йилларда, статистик маълумотларга ишонсак, "тўпчилар" кўпроқ ўнг қанотдан ҳужум уюштирар эканлар. Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида ҳам бунга гувоҳ бўлдик. Янги жамоадошлигига қарамай Санчес+Дебюши жуфтлиги анча фаол ўйин намойиш этишди ва жамоанинг голларида бевосита иштирок этишди.
   
67-дақиқа
"Ман Сити" футболчилари аввалига ҳеч бўлмаса битта гол уришга интилишмоқда.

65-дақиқа Ўзгариш: Санти Касорла ўрнига Томаш Росицки

64-дақиқа
Яқиндагина майдонга тушган Сукулини ҳаммани "ўриш"билан овора. Навбат дарвозабон Шенснига. Дарвозабон майдонда чўзилиб ётибди. 

62-дақиқа Ўнгроқдаги шеригидан тўпни қабул қилиб олган Жиру, тана ҳаракати билан тўпни олдинга ўтказиб олди ва Кабальеронинг олдинроққа чиққанидан фойдаланиб, тўпдан кўзинин узмай туриб ҳам, уни  дарвозабоннинг бўйидан ошириб ташлаб қўйди.
 
61-дақиқа ГОООООЛ!!! Оливье Жиру!!! 

59-дақиқа
Кўрамиз янги футболчилар жамоаси ўйинига ўзгартириш кирита олармикин.

58-дақиқа Яя Туре ва Эдин Жеко майдонни тарк этишди.

57-дақиқа
Яна ўзгаришлар тайёрланмоқда. Сукулини ва Милнер майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.

55-дақиқа "Манчестер Сити"нинг тезкор ҳужуми Давид Сильванинг зарбасидан сўнг, Шенсни катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

54-дақиқа Бурчак тўпи. Узоқ ҳаракатлардан сўнг Клиши тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.
 
52-дақиқа
Навас қанотдан олдинга қочиб кетди ва жарима майдончасига тўпни етказиб берди. Ёветичнинг зарбаси ноаниқ.

49-дақиқа
Кетма-кет "Арсенал" ҳужумлари қоида бузиш йўли билан тўхтатиб қолинмоқда.

48-дақиқа
Сити олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, Монреал ўз ўрнида.

47-дақиқа Учрашувнинг иккинчи бўлими курашлар билан бошланди.

Ўзгаришлар: Насрининг ўрнига Давид Сильва,
Яя Саного ўрнига Оливье Жиру, Лоран Косьелни ўрнига Начо Монреал, Алексис Санчес ўрнига Окслейд-Чемберлейн.

Иккинчи бўлим бошланмоқда.

Биринчи бўлимда "Арсенал" ҳар жабҳада рақибдан устунлик қилди.Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Зарбалар: 7-3 (3-0), ўйиндан ташқари ҳолат: 2-0 ва хатто қоида бузиш бўйича ҳам кичик устунлик Арсен Венгер шогирлари тарафида: 7:6.
    
"Арсенал" учрашувни ёрқин ва тезкор ўйин билан бошлади ва рақибни эсанкиратиб қўя олди. Тезкор голдан сўнг ҳам "Ман Сити" рақиб жарима майдончасига яқинроқ худудда айтарли ҳеч нима қила олмади. Ана энди мураббийларнинг (бу гап кўпроқ Пеллегринига тегишли) бош қотириш навбати!!!
 
45+1-дақиқа
Қўшиб берилган дақиқа ҳам майдон марказида ўтиб кетди. Танаффус.

45-дақиқа Ҳар икки жамоа биринчи бўлим фкунланишини кутаётгандай. Ҳакам эса 1 дақиқа қўшиб берди.

44-дақиқа Сааал қолса, Санчес дарвозабон билан "учрашув"га чиқиб кетай деди, лекин ўзини ҳам алдаб юборди. 

43-дақиқа
"Манчестер Сити" футболчилари учрашув бу тақлид давом этишини кутишмагани аниқ. Уларнинг ҳаракаида ўз кучига ишонч сезилмаябди.

42-дақиқа ГООООООЛ!!! Аарон Ремси!!! Ситининг навбатдаги ҳужумини охирига етмай, қарши ҳужумга ўтиб кетган "канонирлар" (Алексис Санчес) ҳимоячини ўзига яқинлашишини кутиб турди ва Яя Саногога тўпни етказди. Француз ўз навбатида қулайроқ вазиятдаги Ремсига ажойиб пас берди ва ҳисоб ўзгарди.
 
38-дақиқа
Коларовнинг тўп ошириши лекин жарима майдончаси ичидагилар тўпга ета олишмади.
 
35-дақиқа
Санчес олдинга ўтди ва тўпни шерикларига етказмоқчи бўлди, лекин бир оз аниқлик етишмади.

32-дақиқа
Коларов яхши ҳаракат қилди, лекин унинг ҳаракатларини шериклари тушинишмади.
 
31-дақиқа 
Бизга Бакари Саняни кўрсатиб қўйишди. Хабарингиз бўлса керак, у энди Сити футболчиси.
 
30-дақиқа
Қарши ҳужумга отланган Ремсини Яя Туре бир амаллаб тўхтатиб қолди.

29-дақиқа Мухлисларга негадир Насри ёқмаяпти. Тўп унга тушиши ҳамоноқ ҳуштакбозлик "базми" бошланмоқда.
 
28-дақиқа
Касорла худди қўли билан ташлаб бергандай аниқ тўп оширишини амалга оширди. Санчеснинг зарбасидан сўнг тўп Кабальеронинг қўлига бориб тушди.
  
26-дақиқа
Манчестерликлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда, лекин ҳозирча, рақиб бунга имкон бермаябди.
 
25-дақиқа
"Арсенал" бунга қарши эмас ва бир оз ортга қайтиб олди.

24-дақиқа Тўп ўтказибюборганидан сўнг Сити футболчилари ҳам жонланиб қолишди.
 
22-дақиқа Гооооол!!! Санти Касорла!!! Сити футболчилари ўз жарима майдончаларидан унча узоқ бўлмаган жойда ишончсиз ҳаракат қилишди ва юзага келган тушугмовчиликдан Касорла унумли фойдаланди. Чамаси 17 метрлардан берилган зарба ва "Арсенал" олдинда.
 
18-дақиқа
"Арсенал" рақибига нисбатан тезроқ ҳаракатланмоқда ва тўпни кўпроқ ўзида ушлаб турибди.

16-дақиқа Ремси жарима майдончаси ёриб кирди, шерикларини топа олмагач, ўзи зарба берди. Боята дарвозабонни ҳам овора қилмай қўя қолайлик деди ва тўпни қайтарди.

14-дақиқа Насри ҳаводан келаётган тўпни ўзига ўнглаб зарба берди, аммо тўп йўлига Дебюши тўғоноқ бўлди.

12-дақиқа Жамоалар майдон маркази атрофида кўпроқ вақтларини ўтказишмоқда.

10-дақиқа
Бурчак тўпи. Санти Касорла уни амалга оширди. Омадсиз тўп ошириши, тўп марказда турган "шаҳарликларга" бориб тушди.
  
9-дақиқа
Настасич ҳимояда ишончли ўйин намойиш этди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8-дақиқа Мухлислар орасида Френк Лемпард ва Серхио Агуэро ўтиришибди. Улар ҳозирча жамоаларига ёрдам бера олишмайди.

7-дақиқа Дебюши қанотдан олдинга ўтиб, тўпни Саногога ажойиб тарзда етказиб берди. Лекин Яя ҳимоячидан қоча олмади ва зарбагача иш етиббормади.

6-дақиқа Дарвоқе "Арсенал" муҳлислари сезгандирлар, бугун ҳужумнинг олдинги чизиғида Жиру эмас, Саног ҳаракат қилмоқда.

5-дақиқа Насри, Францияга қайтмайман деган, Самир қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди, ҳимоячилар ўз ўрнида.
 
4-дақиқа Ҳозирча бир оз бўлсада устунлик "тўпчилар" тарафдадек туюлмоқда.

3-дақиқа
Ремси алдамчи ҳаракатлари билан Бой ота ээ йўғе, Боятани чалғитишга уруниб кўрди. Аммо, на зарба бера олди ва на шерикларига тўпни аниқ етказиб берди...

2-дақиқа
Уилшир Алексис Санчеснинг пасидан сўнг жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлди, лекин тўп ундан қочиб кетди.

Жамоалар ўзларининг одатий либосларида ҳаракат қилишади. "Арсенал" - қизил-оқ, "Ман Сити" футболчилари эса ҳаво ранг формадалар.

1-дақиқа Учрашув бошланди. Сизлар билан яқин икки соат атрофида камина Омонжон Тўхтамирзаев бўламан.

Мана бугунги учрашувдаёқ, мавсумнинг биринчи расмий ўйинидаёқ жамоаларнинг "новичок"лари илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишини кўрмоқдамиз.

Футболчилар майдонга тушиб келишди ва чимнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечиришмоқда.


Барча-барчага ассалому алайкум деб, матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Ўйин соат 19:00да бошланди.


Арсенал – Манчестер Сити
10 август, 19.00, «Уэмбли»
Арсенал
– Шченсни, Дебюши, Чемберс, Косьельни, Гиббс, Касорла, Артета, Санчес, Уилшер, Рэмзи, Саного.
Манчестер Сити – Кабальеро, Коларов, Боята, Настасич, Клиши, Яя Туре, Фернандо, Навас, Насри, Йоветич, Жеко.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика