UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  1 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  1 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  13 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  29 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - "Металлург" 2:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - "Металлург" 2:1

Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси "Металлург" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон - "Металлург" 2:1

Голлар:
Азим Аҳмедов (64), Дилмурод Каримов (71), Игорь Сергеев (90).

Ўзбекистон:
Элдор Суюнов, Салим Мустафоев, Егор Кримец, Бобур Йўлдошев, Азамат Исроилов, Дилшод Жўраев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Шаҳзод Нурматов, Наврўз Олимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Акбар Исматуллаев, Сардор Рахмонов, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Азим Аҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Алибобо Раҳматуллаев, Павел Смоляченко, Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев, Жавлон Мирабдуллаев.

“Металлург”:
Маъмур Икромов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилмурод  Каримов, Алишер Зиёвуддинов, Суннатилло Мамадалиев, Мурод Тошматов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар:
Маъруф Муродов, Саидкомил Акбаров, Шуҳрат Йўлдошев, Миртўра Акбаров.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади!

Гоооол! Диёр Туроповнинг жаримадан етказиб берган тўпига Игорь Сергеев бош билан зарба берди ва ҳисобни 2:1га келтири.

Маъруф Муродов ўнг қанотан қулай вазиятга чиқиб борди ва Элдор Суюнов дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо унинг тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. Хавфли вазият!

Игорь Сергеевнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. Ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

Гооол! Дилмурод Каримовнинг жарима йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди, 1:1.

Гооол! Азим Аҳмедов ўзининг аниқ зарбаси билан Маъмур Икромов дарвозасини ишғол этди.

"Металлург" жамоаси дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар ташкил этилди. Фарруҳ Сайфиевнинг йўллаган кучли зарбасини Маъмур Икромов қайтариб қолди.

Элдор Суюновдан бошқа барча футболчилар алмаштирилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган таркибда майдонга тушади.

Танаффус!


Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Биринчи бўлимни Миржалол Қосимов шогирдлари кичик устунлик билан ўтказишди. Шаҳзод Нурматов ҳамда Наврўз Олимовда гол уриш учун вазиятлар юзага келди. Аммо "Металлург" посбони Маъмур Икромов ишончли ҳаракат қилди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бекободлик футболчилар ҳам Элдор Суюнов дарвозаси олдида вазиятлар ярата олишди. Лекин Суюнов бу вазиятларда ўз дарвозасини муносиб ҳимоя қила олди.

- Ўйин соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика