UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  1 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  2 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  7 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  16 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1

БЕЛЬГИЯ – РОССИЯ 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

БЕЛЬГИЯ – РОССИЯ 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Бельгия - Россия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Бельгия – Россия 1:0
22 июнь. 21:00
Рио Де Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам
: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия).
Захира ҳаками
: Карлос Вера (Эквадор)

Гол
: Ориги (87)

Бельгия
: Куртуа, Альдервейрельд, Компани, ван Бюйтен, Вермален (Вертонген, 31), Витсель, Феллаини, Мертенс (Миральяс, 75), де Брейне, Азар, Лукаку (Ориги, 57).

Россия
: Акинфеев, Козлов (Ешенко, 62), В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Шатов (Загоев, 83), Глушаков, Самедов (Кержаков, 88), Каннуников, Кокорин, Файзулин.

Огоҳлантириш
: Глушаков (38), Витсель (55), Алдервейрел (74).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ




УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! БЕЛЬГИЯ КЕЙИНГИ БОСҚИЧГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА!


90+2`
Россиянинг ҳужуми самарали чиқмади. Қарши ҳужумда Бельгия янада фаоллашмоқда. Миральяснинг зарбасини Акинфеев қайтариб қолди.

90`
Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Россия таркибида ўзгариш: Шатов ўрнига Алан Загоев, Самедов ўрнига Кержаков туширилди.

87` ГООООООООООООООООООООООООЛ! ОРИГИ! Бельгия ўз мақсадига эришмоқда! Азарнинг фаоллиги самара келтирди. Қанотдан ёриб кирган Азар тўпни Оригига ташлади. Ориги ўзининг аниқ ва кули зарбаси билан ҳисобни очмоқда!


86` Эден Азарнинг чиройли ҳаракат ва зарбаси! Тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Жуда хавфли!


85`
Бельгия фаоллашди!

84` АЗАР! ДАРВОЗА УСТУНИ!


83`
Каннунников тўпни қўли билан ўйнади. Хавфли жарима тўпи Россия дарвозаси томон.

81` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Бор экансан-у ука! Ешенко!
Шатов ажойиб тарзда тўпни Ешенкога оширди, захирадан майдонга тушган футболчининг зарбаси хавфли чиқди, лекин бироз ноаниқ.

79` Лайнсменнинг "анти-радари" ишлаб кетди. Феллайни тезликни белгиланган миқдордан ошириб юборибди.


77`
Россия ташаббусни ўз қўлига олган. Кетма-кет ҳужумлар. Бельгия эса жим. Руслар уларни "mute" тугмачасини босиб қўйишган шекилли пультдан...

75`
Бельгия таркибида ўзгариш. Мертенс ўрнига Миральяс тушди.

74`
Алдервейрелд сариқ карточка билан сийланди. Эҳтиёткорлик билан ўйнаш керак, жаноб Тоби!

73`
Игнашевичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

72`
Комбаровнинг ошириб берган тўпини Компани бартараф этмоқда.

71`
Россиянинг тезкор қарши ҳужуми қайтарилди. Лекин ҳужум тугагани йўқ. Бурчак тўпи.

70`
Тўп оширишлар давом этмоқда. Зарбадан эса дарак йўқ. Тўпни менга ошир, дарвозага тепаман дейдиган мард йўқ...

68`
Бельгия жуда чарчагандек ўйнамоқда. Бугун эрталаб "СА" жамоаси ҳам жуда чарчаган ҳолда турнирда ўз иштирокини бошлади ва дуранг натижасини қайд этди. Чарчоқ аломатлари билан тўп тепиш осон эмас... Лекин Бельгия нимага чарчаган бўлиши мумкин?

65` Кокорин ҳаракат қилмоқда, лекин ван Буйтен унга бугун деярли имконият бермаяпти. "Дев ва пакана" фильмидан кичик эпизод...

Фабио Капелло: "Болалар, тўртта гол уриш керак"

63`
Алексей Козлов ўрнига Андрей Ешенко туширилди.

61`
Ўйинга янгилик олиб кира оладиган футболчи кўринмаяпти. Азар ҳам аввалги Азар эмас.

59`
Россиянинг ҳужуми! Кокорин оддий зарба беришни ўрнига, "олифта"лик қилиб "через себя" тепаман деди. Ўхшамади. Қарши ҳужумда эса бельгияларга бироз тезлик ва аниқлик етишмади. 

57`
Бельгия таркибида ўзгариш. Айтиб ўтганимдек, Лукаку бугун самара келтирмади. Вильмотс уни майдондан олишга қарор қилди. Учрашувни Дивок Ориги давом эттиради. Дивокдан "резкий" ўйинни кучайтира оладиган "движок"ларни кутамиз...

55`
Витсель ҳам огоҳлантириш олди.

53`
Россия фаоллашди. Глушаковнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Танаффусда Фабио тоға русларни анча "ёғлаб" чиққанлар шекилли...

52`
Лукаку бугун у қадар фаол эмас.

51`
Хоразмлик Витселга тиббий ёрдам кўрсатилди.

50`
Витсель майдонда жароҳат олиб ётибди.

48` "Маракана"да стадионидаги кўплаб мухлислар трибунадан "йўқолиб" қолишган-ку!

46` Иккинчи бўлим бошланди!


Хоразмлик шоввозлар ҳам "Маракана"да меҳмон:-)

Березуцкий: "Игорь, яна ўша кунгидек "қовун" тушуриб қўймагин..."

Бельгиялик "қушча"лар бугун Лукаку ва Азарлардан гол кутишмоқда...

"Маракана" стадионигадаги Машахон бугун Россияни қўллаб-қувватламоқдалар:-)


Биринчи бўлимга якун ясалди, ТАНАФФУС! Ужин қиволинглар, 15 дақиқа вақтингиз бор!


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. Бу вақига келиб Витсель зарба йўллади, лекин ноаниқ.

44` КОКОРИН!!!!!!!!!! Кокориннинг боши билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. ХАВФЛИ!


43`
Руслар анча фаоллашишди. Яна бурчак тўпи. Тўп олдида Самедов. Тўп жарима майдончаси ичига етказилди. Қайтган тўпга эса Файзулин кучли зарба берди. Ноаниқ. Ўйнанглар-е! Гол керак бизга!

41`
Россия бурчак тўпи тепди. Лекин самарасиз. Футболчилар анча сустлашишди. Мен ҳам ўйин қолипига тушиб қолгандекман. Зерикиб қолдингларми? Узр :-)

40` КОКОРИН!!!!!!!!!!
Кокорин ҳозир жарима майдончасига кириб боришда Компанини алдаб ўтолмади, йўқса ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўларди. Компанига эса қойил!
 
38`
Глушаков Мертенсга нисбатан қўпол ўйнади. Огоҳлантириш.

36`
Мертенс бугун ўз қанотида эркин ижодкор сифатида ҳаракат қилмоқда. Комбаров унга қарши ҳеч қандай чора кўра олмаяпти.

35`
Россиянинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми якунига етмай қолди. Олег Шатов эса навбатдаги ҳужумни ўз зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Аммо зарбага куч етишмади.

33`
Феллайни аввалги ўйиндаги каби яққол ажралиб турмаяпти. Тўғри, у ҳар доим ажралиб туради. Соч турмаги эвазига...

32`
Бельгия таркибида зўгариш руй берди. Вермален ўрнига Вертонген туширилди.

31`
Бельгия ҳозирча бироз устунликка эга. Кўп ҳужум ташкил этишди. Лекин Россия хавфли зарбалар борасида илгарилаб кетди. Куртуа икки бор жамоасидан голдан қутқариб қолди. Бельгиянинг ҳужумлари эса Акинфеевгача етиб бормаяпти.

29`
Ўйин темпи бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида овора бўлиб юрибди.

27`
Азар-Лукаку-Мертенс комбинацияси самара келтирмади.

25`
Бельгия навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Лекин россиялик ҳимоячилар бу сафар ҳам хавфни бартараф эта олишди.

24`
"Маракана" стадионида чиройли "тўлқин" юзага келмоқда. Муҳит аъло даражада.

22`
Мертенсни ушлашни иложи йўқми дейман? Ҳар ҳолда россиялик ҳимоячилар бугун ушбу ишни амалга ошира олишмаяпти. Лекин Мертенсга сўнгги паллада бироз аник етишмаяпти.

20` МЕРТЕНС!!!!!!
Ушбу футболчини бугун россиялик ҳимоячилар тўхтатиб қола олишмаяпти. Ҳозир ҳам Мертенс чиройли ҳаракатлари билан бир-иккита ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Хавфли, аммо бироз ноаниқ.

18`
Бельгиянинг истеъдодли "хонанда"си Эден Азарга микрафонни беришаётганда, негадир Азар ҳозирча "панограмма" орқали қўшиқ ижро этмоқда. Жонли ижродан ҳам бўлсин-а? Нима дединглар?

16`
Камина сўнгги пайтларда жуда кам ухламоқда. ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ бўляпти-ку!

15`
Мертенс ўнг қанотни тўлиқ ўзиники қилиб олган. Ушбу футболчининг фаоллиги эвазига юзага келган навбатдаги ҳужум хавфли кўриниш олди. Лекин тўп Лукакуга етиб келмади.

14`
Россия тўпни ўз назоратига олмоқда ва позицион ҳужумлар ташкил этилмоқда.

12` Куртуа!
Иссиқ чойни ичаётганда томоғини қуйдириб олишига сал қолдия! Россия ҳужумга ўтди. Куртуани тинчи бузилди.

10`
Россия дарвозаси олдида кўпроқ ҳужумлар ташкил этилмоқда. Куртуа эса ҳозирча иссиққина кўк чой ичиб ўтирибди.

8`
Фабио Капелло жамоаси майдон марказидан ўтишга қийналмоқда.

7`
Бельгия ҳозирча кичик устунликка эга. Азар ҳозир ўзининг нозик ҳаракатлари билан Россия ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди. Аммо унинг ҳаракатларини жамоадоши бироз тушунмади.

6`
Ўйиннинг бориши ёмон эмас-а? Жаҳон чемпионатику бу!

5`
Мертенс қулай вазиятга чиқиб борди, лекин якуний зарбани беришда унга қаршилик кўрсатишди.

4`
Самедов Вермален билан бўлган курашда бироз жароҳатланди. Самедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жароҳатлар керак эмас!

3`
Бельгия жамоаси стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади. Россия эса тезда қарши ҳужум ташкил этди. Тўртга бир чиққан руслар амалда ҳеч нарса қила олишмади.

2`
Бельгия ўйинни ҳужум билан бошламоқда. Мертенснинг фаоллиги жамоасига бурчак тўпини тақдим этди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Биз ҳам бошладик! Сиз ҳам ўйинни кўришни бошланг... Қани кеттик дермиди?!


Бошланглар-е ўйинни!

Жамоалар сардорлари учрашув бош ҳаками билан "келишиб" олишмоқда. Ёмон ҳаёлга борманг, ким тўпни ўйинга киритиши борасида "келишиб" олишмоқда.

Анъанага мувофиқ ҳар иккала давлат мадҳиялари янграб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ушбу беллашувни шарҳлаб бориш камина Шаҳбоз Беғамов зиммасига тушган.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинларини сўнгги кунидаги баҳслар бошланиш арафасида! Куннинг илк ўйини "H" гуруҳи вакиллари Бельгия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади! Ушбу учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани бежизга эмас. Сабаби, Бельгия сўнгги пайтларда анча кучли футбол кўрсатмоқда, Россия эса бугун уч очко илинжида майдонга тушади. Бугун ҳар иккала жамоалардан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз! Олға чиройли футбол!

- Учрашув соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика