UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  9 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1

ИСПАНИЯ - ЧИЛИ 0:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ИСПАНИЯ - ЧИЛИ 0:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Испания ва Чили ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

ЖЧ-2014. “В” гуруҳи. 2-тур
ИСПАНИЯ – ЧИЛИ 0:2
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони
Бош ҳакам:
Марк Гейгер (АҚШ)

Голлар:
Варгас, 20 - 0:1. Арануиз, 44 - 0:2. 

Испания:
1.Икер Касильяс, 4.Хави Мартинез, 6.Андреас Иньеста, 11.Педро (20.Санти Касорла, 75), 14.Хаби Алонсо (17.Коке, 46), 15.Серхио Рамос, 16.Серхио Бускетс, 18.Хорди Альба, 19.Диего Коста (9.Фернандо Торрес, 63), 21.Давид Силва, 22.Сесар Аспиликуэта.

Чили:
1.Клаудио Браво, 2.Эухенио Мена, 4.Маурисио Исла, 5.Франсиско Силва, 7.Алексис Санчес, 8.Артуро Видаль (6.Карлос Кармона, 88), 11.Эдуардо Варгас (10.Хорхе Вальдивия, 85), 17.Гари Медел, 18.Гонсало Хара, 20.Чарльз Арангуиз (16. Фелипе Гутьеррес, 64), 21.Марсело Диас.

Огоҳлантиришлар:
Видаль 26, Хаби Алонсо 44, Мена 61

 
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Соат тунгги 1:56га қадар сизлар билан мана шу ажойиб футболни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб борди, охиригача биз билан қолганиз учун Сизга ҳа айнан сизга раҳмат!

90+6. Учрашув тугади! Чили кейинги босқичда, Испания гуруҳда қолиб кетадиган бўлди!

90+5.
Ўйин тугамасдан хулоса ёзиб қўйдик, айбга буюрмайсиз. Бу йилги мундиал бизга ажойиб ўйинлар ва кутилмаган натижаларни тақдим этишда давом этмоқда. Футболни севинг, соатларимиз доим тўғри ишлайверсин!

90+4. Хуллас калом амалдаги Жаҳон ва Европа чемпионлари Бразилиядаги мундиални гуруҳ босқичида тугатадиган бўлди. Сўнгги тур Испания учун расмиятчиликка айланади. Чили эса ўз билан бирга Голландияни кейинги босқичга олиб чиқди!

90+1. Касорла захирадан майдонга тушиб ўйинни бироз кучайтирди. Хавфли вазият!!!!!!! Рамоснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ташланишмоқда! Альбанинг кучли зарбаси, ноаниқ!

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди, Испания битта гол урадими ҳеч бўлмаса?

90.
Испания билан шу ерга келганда хайрлашадиган бўлдик. Мухлисларимиз бу вазиятда энг яхши қўшиқ деб АББА ижросидаги "Winner takes it all"ни айтишмоқда...

89. Серхио Рамос!! Унинг акробатик тарзда йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди, анчагина ноаниқ.

88. Ўзгариш. Чили.
Артуро Видаль ўрнига Карлос Кармона тшуди

87.
Торрес жарима тўпи ишлаб олди, Франциско Сильва уни йиқитди. Хавфли жарима тўпи

86.
Агар Испания терма жамоаси мухлиси бўлсангиз хафа бўлманг, Севара Назархон ижросидаги "Je t'aime" қўшиғини тингланг, асабни асранг

85. Ўзгариш. Чили.
Эдуардо Варгас ўрнига Хорхе Вальдивия тушди

83. ИНЬЕСТА! БРАВО! Йўқ Иньестага ҳам браво! Бравога ҳам! Ажойиб зарба, ажойиб ва қойилмақом сейв!

80.
Бравога яна бир бор браво!

79. КАСОРЛА!!! БРАВОООООООО!
Йўлланган зарбадан сўнг тўпни "Реал Сосьедад" посбони қайтарди

78.
Испаниялик мухлис ва мухлисаларни кўрсатишди, фарқ борда барибир. Эркаклар хафа, аёллар ўзларини таблода кўриб қолиб кулиб хурсандчилик қилишмоқда...

77. Испания босмоқда, ҳужум кетидан ҳужум, гол кўрамизми?

74. Ўзгариш. Испания.
Педро ўрнига Санти Касорла тушди

72. Оле, оле, оле, ЧИИИИИИЛИ Чемпион! Стадион мана шу қўшиқни куйламоқа, шу қўшиққа овоз бериш мумкин.

70.
Испания ҳужумга ўтмоқда, Чили эса тўпни эгаллаб олиши билан қарши ҳужумга... Ҳозир Санчес шеригига тўпни оширди, берилган зарба ноаниқ чиқди

68. АААААААААА! ДАҲШАТ! Чили ҳозир Испанияни аяди! Ажойиб тарзда ташкил қилинган ҳужумни Исла якунлаши мумкин эди, аммо унинг 2 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, осонга тепилди бу тўп

65.
Ўйин тугашига 25 дақиқа қолди, ҳозирча 0:2. Испанлар тўпни бир бирларига оширишдан уёғига ўтишмаяпти

64. Ўзгариш. Чили.
Чарльз Арангуиз ўрнига Фелипе Гутьеррес тушди

63. Ўзгариш. Испания.
Диего Коста ўрнига Фернандо Торрес тушди

61.
Испания захирасида Фабрегас, Мата, Касорла, Вилья ва Торрес каби футболчилар бор

61. Огоҳлантириш. Чили.
Эухенио Мена

60. Испания тиз чўктириладими?



57.
Ҳа мана биз кутган вазият! Мухлислар тўлқинни бошлаб юборишди, Тўлқин ака бундан хурсандлар, ватсапдан ёзвордила

56.
Арангуиз махсус замбил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишди, уни ўрнига бошқа футболчи тушадими? ЙЎҚ у қайтди, мардонавор тарзда қайтди

55.
Чили футболчилари ушбу ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракатни бошлаб юборишди, ҳозир голландлар ҳам Чилига мухлислик қилишмоқда. Сабаби агар Испания мағлуб бўлса Голландия ҳам, Чили ҳам кейинги босқичга муддатдан олдин чиқади.

53. УХ НИҲҲҲОЯТДА ХАВФЛИ вазият! Серхио Бускетс 1 метрдан ҳам дарвозага тўп киритмаслик мумкинлигини амалда исботлади! Диего Коста яхши ҳаракат қилганди

52. Испания жарима тўпига эга бўлди, соқол қўйган Рамос тўпни тепади шекилли. Серхионинг зарбаси аниқ чиқди, Браво тўпни қайтарди!

48. КОСТААААААА! Хавфли вазият!
Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди

46. Испания бунгача ЖЧ тарихида икки марта Чили билан баҳс олиб борган ва иккаласида ҳам ғалаба қозонган экан...

46.
Иккинчи бўлим старт олди, қани кеттик! буни дарҳол эсладим лекин)

46. Ўзгариш. Испания.
Хаби Алонсо ўрнига Коке тушмоқда

46.
Майдонга Коке тушмоқда, у кимни алмаштираркин?

-
Бугун Испания ғалаба қозона оладими, камбэкка ишонсак бўладими? Кимда қандай фикр бор.

- Агар жиддий айтадиган бўлсак Испания иккита тўп ўтказиб юборди.

45+1.
Датслабки бўлим якунланди. Ҳозирча амалдаги Жаҳон чемпионлари мағлуб бўлишмоқда. Агар шундай давом этса Испания гуруҳ босқичида қолиб кетади. 15 минутда қайтамиз, ухлаб қолиш йўға)

45. Биринчи бўлимга 1 минут қўшилди, Браво тўпни яна ўзиники қилди

42. Санчес жарима тўпини амалга оширди, Касильяс тўпни қайтарди, қайтган тўпни Арангуиз дарвозага йўллади - 0:2.

42. ЧИ! ЧИ! ЧИ! ЧИ! ЛИ! ЛИ! ЛИ! ГООООООООООООООЛ! 0:2

41. Исла тўпни нафис ҳаракат билан рақибдан олиб қўйишга уринди, Хаби Алонсо унинг оёғига яхшилаб "нафислик" билан ташланди, ҳакам унга нафислик билан огоҳлантиришни кўрсатди.

41. Огоҳлантириш. Испания.
Хаби Алонсо

40.
Педро ўнг қанотда ҳар сафар тўпни эгаллаб олишга уринмоқда, ҳар сафар тўп майдондан чиқиб кетмоқда. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор...

38.
Браво баланд сакраб ҳаводаги тўпни эгаллаб олди ва Диего Костанинг бошига тўп билан яхшилаб солди, бу атайин қилинмагани кўринди

36. Тан олиш керак Бразилия, Испания каби чемпионликка даъвогар деб айтилган жамоалар ҳозирча бунга лойиқ ўйин намойиш этишмади

35.
Педро Харанинг оёғига ташланди, АҚШлик ҳакам испан футболчисига "панятка" берди, Педро "гап йўқ ока деди шекилли"

34.
Ўйин суръати пастроқ, Чили футболчилари ўйин темпини тушуришга уринишмоқда, қизил кийимдаги испанлар шошишмоқда,

33.
Меделни Хави Мартинес босиб ўтиб кетди, аммо чилилик футболчига жин ҳам ургани йўқ

28.
Испаниялик кичкинагина футболчилар рақибнинг бўйдор ҳужумчилари қаршисида ожиз қолишмоқда.

26. ЗарбаААААААААА!
Сильванинг тўп узатишидан кейин асли бразилиялик бўлган Испания чемпиони ва ЕЧЛ финалчиси Диего Коста дарвозага ноаниқ зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

26. Огоҳлантириш.
Чили. Артур Видаль

25. Педро ўнг қанотдан олдинга ўтиб Менага урилиб йиқилиб тушди. Педро "бокавой"га қараб тиржайиб қўйди, жарима тўпи йўқ.

24.
Голдан кейин уйқу анча узоққа қочиб кетдими? Яхши футболни кўринглар, бу Жаҳон чемпионати!

23. Зарабаааа! Ноаниииииқ!
Хаби Алонсо тўпни 16 метрдан осмонга қараб тепди.

22.
Испанияга Бразилия ёқмадими дейман, тезроқ уйга кетишмоқчи шекилли... яна ким билади дейсиз

20. Чили ҳужум қилиш бўйича дарс ўтди! Ўнг қанотдан Санчес Диасга, Диас Арангуизга, Арангуиз эса дарвозабон қаршисида бўш турган Варгасга оширди. Бир чеккада турган Эдуардо қараса тўп унга келиб қолди, бир ҳаракат билан Касильясни алдади ва бўш дарвозага тўпни йўллади - 0:1.



19. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ВАРГАС!


18. Исла олдинга ҳаракат қилди, бироқ тўп ундан бўғирсоққа ўхшаб қочиб кетди

17. Тўп билан муомала қилиш бўйича европаликлар устун - 64:36

16. "Юве" вакили Артуро Видаль ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирганди: "Мақсадимиз битта - навбатдаги уч очкони қўлга киритиш". Барчанинг мақсади бўлгани яхши, мақсадли бўлиб юрайлик дўстлар

15. Нималар бўлмоқда, испанлар икки метрдан гол ура олишмаяпти, Хаби Алонсонинг зарбасини қайтарган дарвозабонга яна бир бора БРАВО деймиз! Кеча роса Очоа деб ёзгандик, бугун фақат Браво деймиз шекилли

14. Хаби Алонсо тўпни узоқ устун ёнидаги Рамосга оширди, ноаниқ тўп узатилиши

13. Видал секингина Сильвани туртиб қўйди, лекин уларнинг вазнидаги тавофутни ҳисобга олсак шуни ўзи етарли бўлди. Жарима тўпи

11. ЖЧ-2010ни Испания мағлубият билан бошлаганди, бироқ қолган баҳсларнинг ҳаммасида ғалаба қозониб якунда чемпион бўлган

10. Стадионга йиғилган мухлислар қачон тўлқин юзага келтиришар экана? Қўшним Тўлқин ака сўраяптилар

9. Ҳимоячилар тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйишди, Бравога бу вазиятда браво!

9.
Мана Испаниянинг илк хавфли вазияти! Жарима тўпидан сўнг Браво яхши ҳаракат қилди.

8.
Ҳозиргина шу ўйин ҳақида гаплашиб турганларга салом! Учрашув албатта қизиқарли бўлади, ухлаб қолманглар

6.
Майдонда ҳозирча эътиборга молик ҳолат кузатилаётгани йўқ. Чили бир сонияга бўлса ҳам қаршисида Жаҳон чемпиони турганини ўйлаётгани йўқ, уялмай ҳужумга ўтиб турибди

4. Ҳозир Камолиддин Алимов, Толибжон Қосимов ва Нодирхўжа Юлдашев йўлда кетишмоқа, "шоҳ шоҳ дейсизлар, шоҳларга осон дейсизлар,..." Уларга оқ йўл тилаймиз

3.
Испания бугун мағлуб бўлса гуруҳдан чиқа олмаслиги 100 фоиз аниқ бўлади. Шундай экан амалдаги Жаҳон чемпионлари нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишга уринишади.

2. Яна бир вазият! Бурчак тўпидан сўнг Харанинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди!

1. УХХХХХХХХХХХХ! Чили ҳисобни очиши мумкин эди, 34 сонияда! Ҳужум чоғида тўп Альбага тегиб дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

1. Нима эдия, Ҳа эсладим қани кетдик! Ўйин бошланди!


- Биронта сўзи йўқ бўлган Испания давлат мадҳияси янграб ўтди. Навбат Чилига... ажойиб! Стадионга йиғилган чилилик мухлислар акапелло куйлашди...

- Испания ва Чили терма жамоалари яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

- Афсонавий "Маракана" стадионидаги ўйинни матнли шарҳлаб бориш Нарзулла Сайдуллаев чекига тушди.
 
- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

- Ўйин соат 00:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика