UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  0 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  5 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

УРУГВАЙ - КОСТА РИКА - 1:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

УРУГВАЙ - КОСТА РИКА - 1:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Уругвай - Коста Рика учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
УРУГВАЙ - КОСТА-РИКА - 1:3 (1:0)
15 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия)
Захира ҳаками:
Виктор Карилло (Перу)

Уругвай:
Фернандо Муслера, Диего Лугано, Диего Годин, Вальтер Гаргано (Альваро Гонсалез, 60), Кристиан Родригез (Абель Эрнандез, 76), Диего Форлан (Николас Лодейро, 60), Кристиан Стуани, Макси Перейра, Аревало Риос, Эдинсон Кавани, Мартин Касерес.

Коста Рика:
Кейлор Навас, Жанкарло Гонсалез, Михаэль Умана, Сельсо Боргес, Оскар Дуарте, Кристиан Боланьос (Баррантес, 88), Жоэль Кэмпбелл, Брайн Руиз (Урена, 83), Жуниор Диаз, Кристиан Гамбоа, Ельцин Техеда (Куберо, 74).

Голлар:
Кавани 24-пен - Кэмпбелл 54, Дуарте 57. Урена, 84.

Огоҳлантиришлар:
Лугано 49. Гаргано 56. Касерес, 81.

Четлатиш:
Перейра, 90+4.


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


- Бу гуруҳда нимчорак финалга чиқиш учун курашга Коста Рика ҳам қўшилди. Қолган учрашувларнинг қандай кечишини тасаввур қилиш қийин эмас. Футболдан баҳра олинг.

90+5 - Ўйин тугади. Коста Рика сенсация соҳиби! Хорхе Пинто ва унинг шогирдларига тасанно! 

90+4  - Мундиалдаги биринчи қизил карточка уругвайлик Перейрага кўрсатилди. У Кэмпбеллга нисбатан жуда қўпол ўйнаганди.

90 - Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

88 - Коста Рикада охирги ўзгариш. Боланьос ўрнига Баррантес майдонга туширилди.

85 - Кэмпбелл бугун нималар қилмоқда! Ажойиб футболчи! Унинг пасидан кейин Урена гол урди. Кэмпбелл "Олимпиакос" сафида ҳам "МЮ"га қарши ажойиб ўйин кўрсатганди.

84 - ГОООООООООЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! Урена! Ҳозиргина захирадан тушган Маркос уругвайликлар дарвозасига учинчи тўпни киритди! 

83 - Коста Рикада ўзгариш. Руиз ўрнига Урена майдонга туширилди.

81 - Касерес қўполлиги учун огоҳлантирилди.

79 - "Селесао"нинг ҳужумларини Коста Рика бутун жамоа бўлиб бартараф этишни уддалаяпти.

76 - Уругвайда охирги ўзгариш. Родригез ўрнига Эрнандез майдонга туширилди.

74 - Коста Рикада ўзгариш. Техеда ўрнига Куберо майдонга туширилди.

72 - Уругвай бор эътиборини ҳужумга қаратяпти. Коста Рикада кескин қарши ҳужум уюштиришга имкониятлар пайдо бўлмоқда.

69 - Навас Каванининг бош билан берган зарбасини бартараф қилди.

68 - Уругвай кучини тежаб ўйнашга қарор қилган ёки рақибнинг имкониятини юқори баҳоламаган, афтидан. Бу Оскар Табарез шогирдларига қимматга тушмоқда.
66 - Коста Рика бу ўйин қандай натида билан тугашидан қатъи назар, ишқибозларнинг меҳрини қозониб улгурди.
64 - Кэмпбеллнинг суперзарбаси салгина ноаниқ чиқди. Коста Рикага шунчаки қойил.
60 - Уругвайдан иккита ўзгариш. Форлан ўрнига Лодейро, Гаргано ўрнига Гонсалез майдонга туширилди.
58 - Жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза яқинига оширилди ва Дуарте боши билан узоқ бурчакка тўпни айлаштириб ташлаб қўйди! Уругвай шокда!
57 - ГООООООЛ! ГОООЛ! ГООООЛ! КОСТА РИКА! Ол-қиш-лар!
57 - Гаргано қўполлиги учун огоҳлантирилди.
55 - Қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни қайтаришда Уругвай ҳимоячилари суст ҳаракат қилишди. Тўпни тўхтатиб олган Кэмпбелл хотиржамлик билан чап оёғида кучли зарба берди, 1:1! 
54 - ГОООООЛ! Кэмпбелл! Коста Рика ҳисобни тенглаштирди! 
50 - Жарима зарбасидан кейин Дуартенинг зарбасини Муслера қайтариб қолди. Иккинчи зарбани беришга Коста рикаликлар улгуришмади.
49 - Лугано қўполлиги учун огоҳлантирилди. Коста Рикада қулай жарима зарбаси.
- Иккинчи бўлим бошланди.

- Бўлим статистикаси:

Тўпни назорат қилиш - 49:51

Аниқ зарбалар - 4:0

Ўйин қоидасини бузишлар - 6:10

Тўп оширишлар сони - 230:238

- Биринчи бўлим тугади. Уругвай танаффусга кичик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетди.

45 - Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44 - Навасдан ажойиб сейв! У Форланнинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, юқори бурчакка кириб бораётган тўпни тўсин устидан ошириб ташлади.

43 - Муслера тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бироқ Гонсалез тўпга улгурмади. Дарвоза очиқ қолганди.

42 - Коста Рикада яна бир бурчак зарбаси.

40 - Уругвай биринчи бўлимда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти.

33 - Коста Рикада қарши ҳужумларга ўтиш учун имкониятлар бўлмоқда, бироқ уларга тезлик билан ўйнаш вақтида аниқлик етишмаяпти.

30 - Коста Рика жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Гонсалезнинг зарбаси ҳимоячидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

26 - Кэмпбеллнинг узоқ масофадан берган кучли зарбаси салгина ноаниқ чиқди.

23 - ГООООЛ! Кавани пенальтидан унумли фойдаланди. Наваснинг тўп йўналишини топгани самарали бўлгани йўқ. Уругвай олдинда, 1:0

22 - ПЕНАЛЬТИ!!! Коста рикаликлар жарима майдонида Луганони Диас қўли билан ушлаб қолди.

19 - Дарвозаларга бирор марта аниқ зарба берилмади.

16 - Кавани офсайд йўқ ҳолатдан гол ура олмади. Рақиб ҳимоячилари хатосидан кейин тўп унга жуда қулай келиб тушганди. Эдинсон ноаниқ зарба берди.

15 - Уругвай гол урди, лекин бу ҳолатда яққол ўйиндан ташқари ҳолатда бор эди. Германиялик ҳакамлар бу вазиятни тўғри кўра билишди.

12 - Уругвайга ҳужумда фантазия, ижодкорлик етишмаяпти. 

9 - Коста Рика хавфли ҳужум ташкил қилди. Бироқ Перейра ва Лугано вазиятни бартараф этди.

5 - Коста Рика беллашувни ёмон бошлагани йўқ. Хорхе Пинто шогирдлари рақибдан чўчишмаяпти.

3 - Жамоалар ўйинни хотиржам бошлашди. Ҳозирча кескин вазиятлар юзага келмади.

- Ўйин бошланди. Кетдик!

- Ўйинни бошлашга ҳамма нарса тайёр. Учрашувни Уругвай бошлаб беради.

- Жамоалар майдонда. Ҳозир ҳар икки мамлакат мадҳиялари янграйди.

- Уругвай Коста Рикани 2010 йилги жаҳон чемпионатидан маҳрум этган. Ўшанда плей-оффда Уругвай зафар қучган.

- Яна бир оздан сўнг жамоалар майдонга чиқиб келишади. Уругвайлик мухлислар стадионда кўпроқ эканлиги кўзга ташланяпти.

- Уругвай ҳаворанг, Коста Рика эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

- Уругвай Бразилиядаги аввалги мундиалда жаҳон чемпионлигини кўлга киритган. Бу сафар улар чемпионатни қандай ўтказишади? Биргаликда кузатиб борамиз.

- Жамоалар майдонда ўйиндан олдинги чигалёзди машқларини ўтказишяпти.

- Ўйин шарҳини ўқувчиларимизга Беҳзод Назаров тақдим этади.

- Учрашув соат 00:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика