UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Сергей Лушан "Бунёдкор" билан илк ғалабасини тантана қилди Янгиликлар

Сергей Лушан "Бунёдкор" билан илк ғалабасини тантана қилди

Олий лиганиниг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
 Бунёдкор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) 2:0
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Голлар
: Олександр Пишур (34, ассистент - Сардор Рашидов), Сардор Рашидов (69)

"Бунёдкор"
: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 11.Олександр Пишур (Тимур Аюпов, 59), 14.Вохид Шодиев (Анвар Бердиев, 75),  15.Ислом Иномов, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев (Сато Минори, 82), 33.Олег Зотеев.

Захира
: 25.Муроджон Зухуров, 5.Дилшод Жўраев, 9.Минори Сато, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров, 40.Сергей Симоненко, 54.Тимур Аюпов
"Андижон"
: 32.Тимур Ғаниев, 2.Жавлон Мирабдуллаев, 4.Рахимжон Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов (Асрор Раҳмонов, 46), 8.Баҳром Абдураҳимов, 9.Лочин Солиев (Алишер Азизов, 79), 17.Мирзакамол Камолов (Анвар Ражабов, 60), 18.Шаҳзод Шайманов, 19.Алишер Тўхтасинов, 20.Тимур Султонов, 23.Сергей Даценко.

Захира: 30.Сергей Смородин, 3.Даврон Турсунов, 10.Анвар Ражабов, 22.Камронбей Кападзе, 28.Расул Раҳмонов, 55.Асрор Раҳмонов, 88.Алишер Азизов

Огоҳлантириш
: Ислом Иномов (67)


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Сергей Лушан қўли остида "Бунёдкор" жамоаси ўзининг биринчи ғалабасини нишонлади! 

90+2`
Диққатга сазовор вазиятлар кузатилмаяпти.

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88`
"Андижон" бир нима қилиб гол киритди. Лекин Алишер Азизов бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

86`
"Андижон" жамоаси тақдирга тан берди. Меҳмонлар футболчилари тўпни шунчаки бир-бирларига узатиб туриб, вақтни ўтказишмоқда.

84`
"Бунёдкор"нинг ташкил этган ҳужуми хавфли кўриниш олди.

82`
"Бунёдкор" сафида яна ўзгариш: Сардор Собирхўжаев ўрнига Сато Минори қолган дақиқаларда майдонда ҳаракат қилади.

79`
Лочин Солиев ўрнига Алишер Азизов майдонга тушди.

77`
Иккинчи бўлимда Сергей Лушан жамоаси биринчи бўлимгига нисбатан мазмунлироқ ўйин кўрсатмоқда. Ҳужумлар сонида ҳам, сифатида ҳам ўзгариш бор.

75`
Воҳид Шодиев ўз ўрнини Анвар Бердиевга бўшатиб берди.

74`
Меҳмонлар бурчак зарбаси тепишди. Лекин "қалдирғочлар" ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.

72`
Сардор Рашидов бугунги ўйинни ажойиб тарзда ўтказмоқда. Сўзсиз учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлишга асосий номзод.

70` Мана буни гол дейилади! Қойил, Сардор Рашидов! Сардор деярли майдон марказидан тўрт-беш ҳимоячини ортд қолдирди ва дарвозага яқинлашиб, тўпни кучли зарба билан дарвозанинг "тўққизлигига" жойлаб қўйди!

69` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! А-Ж-О-Й-И-Б Г-О-Л! САРДОР РАШИДОВ!

67`
Ислом Иномов сариқ карточка билан сийланди.

65`
Жамоалар ҳужум ташкил этишда хатога йўл қўйишмоқда.

62`
Тимур Аюповга Сергей Лушан имконият берди. ушбу футболчи бугун ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олармикин?

60`
Меҳмонлар таркибида ўзгариш: Мирзакамол Камолов ўрнига Анвар Ражабов майдонга тушди.

59`
Олександр Пишур ўз ўрнини Тимур Аюповга бўшатиб берди.

58`
Сардор Рашидов мезбонлар ўйинига файз олиб кириб турибди. Айнан шу вингер фаол ўйнамоқда.

56` Олександр Пишур чамаси 38-метрлар масофадан жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Хавфли зарба! Тимур Ғаниев қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.

54`
Сергей Лушан жамоаси ҳужумда ўйнамоқда. Воҳид Шодиев сал аниқроқ ҳаракат қилганида яхши вазиятга эга бўларди.

52`
Ниҳоят меҳмонлар олдинга ўтишди. Жарима зарбасини амалга оширган "бургутлар" ундан самарали тарзда фойдалана билишмади.

50`
Азамат Абдураимов жамоаси ҳужум қилишни унутиб қўйгандек гуё...

49`
"Андижон" ҳимояланиш билан овора. Ҳужумда ҳоизрча улар жим.

47`
"Андижон" таркибида ўзгариш: Иброҳим Отахонов ўрнига Асрор Раҳмонов тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45+1` Сардор Рашидов!!!!! Бу бола нималар қилмоқда?! Ажойиб ҳаракатлар! Олег Зотеев ва Рашидов чиройли комбинация уюштиришди ва Сардор жуда нозик равишда тўпни Олегга узатди. Зотеевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Хавфли ҳужум!

45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
"Андижон" сўнгги дақиқаларда майдон марказидан ўта олмаяпти.

42` Сардор Рашидов ҳозир жуда чиройли ҳаракат қилиб, иккита рақиб ҳимоячисини доғда қолдирди ва ўткир бурчакдан дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ. Сардор зўр ўйнади. Айнан шундай чиройли ҳаракат футболни безаб беради. Баракалла, Сардор Рашидов!

40`
Воҳид Шодиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

38`
"Андижон" олдинга интилмоқда. Ҳужумда ранг-баранглик керак.

36`
Сергей Лушан жамоаси илк бор биринчи бўлимда гол киритди.

34` ГОООООЛ! Олександр Пишур! "Қалдирғочлар" жарима зарбасини амалга оширишди. Сардор  Рашидовнинг етказиб берган тўпини жарима майдончаси ичида ёлғиз қолган Пишур гол киритди.

33`
"Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми. Пишур боши билан Тимур Ғаниев дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

31`
Меҳмонлар жарима зарбаси тепишди. Жавлон Мирабдуллаев боши билан тўпга зарба бера олмади. Қулай вазият эди.

29`
"Бунёдкор" рақиб жарима майдончаси олдида қандай ҳаракат қилишни унутиб қўяётгандек...

27`
Дарвоза томон аниқ зарба йўллайдиган футболчилар топилмаяпти...

25`
"Бунёдкор" фаолликни оширди. Ўнг қанотдан Акмал Шораҳмедов тўпни жамоадошига қулай қилиб етказиб берди. Аммо рақиб ҳимоячиси бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

23`
Қандай имконият-а? Сардор Рашидов яхши очилиб борди ҳаводан келган тўпни чиройли тарзда "Андижон" дарвозасига йўлламоқчи бўлди. Аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

22`
"Андижон"нинг икки нафар футболчиси бир-бирига урилиб кетди. Майдонга шифокорлар тушишди.

21`
Анча хавфли кўриниш олган бурчак тўпи амалда ҳеч нарсасиз якунланди.

20`
"Андижон" ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Бурчак тўпи.

19`
Олександр Пишур гол урди. Лекин оффсайд. Гол инобатга олинмади.

18`
Меҳмонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Лекин тўп шундоқ Акбар Тўраевни қўлига бориб тушди.

17`
Тимур Ғаниев оддий вазиятда тўпни бир ҳаракатда ушлаб оломади. Сал қолса Пишур бу "совға"дан унумли фойдаланарди.

16`
Учрашув ҳаками Шерзод Қосимов ҳуштагини кўп ишга солмоқда. Футболчилар ҳам бирз кескинликни ошириб ҳаракат қилишмоқда.

15`
Сокинлик остидаги футбол. Ҳеч бир жамоа ярқ этиб ажралиб турмаяпти. Ҳар иккала жамоа ҳам ўйин сифати бўйича анча инқирозда эканликларини исботлашмоқда.

14`
"Бунёдкор" устунликни ўз қўлига олди. Лекин ҳужумлар йўқ. Ҳақиқий ҳужумлар. Оддий тўп узатишлар ва якуни йўқ ҳужумлар.

12`
Ўйин жуда секин. Қани тезлик?

10`
Мезбонлар ниҳоят ҳужумга ўтишди. Лекин самарасиз. Тимур Ғаниев тўпни ўйинга киритиб беради.

8` Воҳид Шодиев меҳмонлар сардори Иброҳим Рахимовга нисбатан қўпол ўйнади. Рахимов эса дод-войлаганча майдонда ётибди. Футболчиларнинг овози медиа-трибунагача эшитилиб турибди. Камдан-кам кузатиладиган ҳолат.

7`
Учрашувдаги илк зарба. Акбар Тўраев бу вазиятда ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

6` Ўйин даражаси унчалик юқори эмас.

4`
Ўтган 3 дақиқа ичида мезбонлар айтарли тўп билан муомалада бўлишгани йўқ. "Андижон" ҳозирча рақибига нисбатан фаолроқ...

3`
"Андижон" олдинга интилмоқда. Лекин ҳозирча хавфли вазиятлар яратилмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

1` Учрашув бошланди! Тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб беришди...

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Стадионга 150 нафарга яқин футбол мухлислари ташриф буюришган.


Бу учрашувни Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари!
"Жар" стадионидан ёзамиз!
Олий лига, 12-тур ўйини "Бунёдкор" - "Андижон" беллашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика