UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  101 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 "А" гуруҳи дастлабки туридан ўрин олган Мексика - Камерун учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
 
МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)

МЕКСИКА:
13.Очоа, 22.Агилар, 2.Ф.Родригес, 4.Р.Маркес, 15.Морено, 7.Лаюн, 6.Эррера (3. Салсидо, 90+1), 23.Васкес, 18.Гуардадо (8. Фабиан, 69), 10.Дос Сантос, 19.Перальта (14. Чичарито, 73)

КАМЕРУН: 16.Итанж, 2.Ассу-Экотто, 3.Нкулу, 4.Жеугун (5. Нунке, 46), 6.Сонг (15. Вебо, 79), 8.Муканжо, 14.Шеджу, 18.Эно, 17.М`Биа, 9.Это'О, 13.Чупо-Мотинг

Гол:  Перальта, 61.

Огоҳлантириш: Морено, 57. Нунке, 77.



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+4 - Учрашув якунланди. Мексика 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.

90+2 - Чичарито жуда қулай имкониятни кўкка совурди. У чамаси 7 метрлардан тўпни тепага тепиб юборди.

90+1 - Мексикада ўзгариш: Эррера ўрнига Салсидо туширилди.
90+1 - Экотонинг пасидан сўнг Муканжо зарба берди, Очоа тўпни эгаллаб олди.
90 - Охирги дақиқа ўтяпти. 
85 - Мексика ғалабага жуда яқин турибди. Камеруннинг ҳужумлари самарасиз тугамоқда.
80 - Сўнгги 10 дақиқа бошланди. Камерун таваккал қилиб, ҳужумга ўтишга мажбур. Мексикада қарши ҳужумларда имконият юзага келиши мумкин.
79 - Камерунда ўзариш: Сонг ўрнига Вебо туширилди.
78 - Жарима зарбасидан мексикаликлар фойдалана олишмади.
77 - Нунке огоҳлантирилди. У жарима майдони яқинида Фабианни тўхтатиб қолди.
73 - Мексикада ўзгариш: Перальта ўрнига Чичарито туширилди
69 - Мексикада ўзгариш: Гуардадо ўрнига Фабиан туширилди.
66 - Африкаликлар ҳужумни кучайтира олганларича йўқ.
61 - Чиройли ҳужумдан кейин Дос Сантос тўпни тепди. Итанж тўпни қайтарди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Перальта ҳисобни очди. 1:0. Ниҳоят, ҳисоб очилди. Энди Камеруннинг жавобини кузатамиз.

61 - ГООООООООООООЛ! МЕК-СИ-КА!!! "АЦТЕКС"!!!

58 - Ассуа Экотонинг зарбасидан кейин тўп мексикалик футболчига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

57 - Мбиани қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Морено огоҳлантирилди. Хавфли жарима зарбаси.

56 - Ташаббус яна Мексика тарафига ўтиб боряпти. Эҳтимол, Чичаритони майдонга тушириш вақти келгандир. Ҳозирча ҳужумлар қовушмаяпти.

52 - Камерунлик футболчилар рақибларига қарши қўпол ҳаракат қилишга тушишди. Бу улар учун қимматга тушмаса бўлгани.

50 - Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа шиддатли кураш билан бошлади. Тўп учун ҳақиқий жанг бормоқда.

46 - Камерунда ўзгариш: Жеугун ўрнига Нунке майдонга туширилди.

46 - Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишмоқда.

- Биринчи бўлим статистикаси:
Тўпни эгаллаб туриш - 63:37

Зарбалар - 3:4

Аниқ зарбалар - 1:0

Тўп оширишлар сони - 235:103

45 - Бўлим охирида айтарли ҳолатлар содир бўлмади. Жамоалар танаффусга голсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
44 - Дос Сантос тўпни қабул қилишда хато қилди. Акс ҳолда, ҳисобни очиш учун жуда қулай вазиятга чиқиб борганди.
43 - Мексика терма жамоаси бош мураббийи бош ҳакамга эътирозларини билдирди. Колумбиялик рефери бунга жавобан уни тинчлантирди.
40 - Биринчи бўлим якуни зерикарли кўриниш оляпти. Ҳужумлар кескин тус олмасдан узилиб қолмоқда.
34 - Гуардадо Мбиага нисбатан ўйин қоидасини бузди.
31 - "Ацтеклар"нинг ўтган мундиалдаги биринчи ўйинида ҳам гол инобатга олинмаганди. Ўшанда Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тўғри қарор чиқарган.
29 - Мексика гол урди, бироқ... Яна ОФСАЙД! Бурчак зарбаси оширилгандан сўнг дарвозабон олдинга чиқмади ва тўп камерунлик ҳимоячининг бошидан Дос Сантосга келиб тушганди. Бу сафар ён ҳакам хатога йўл қўйди, афтидан.
29 - Ёмғир кучайиб бормоқда. Бразилияда айни пайтда қиш фасли ҳукмронлигини эслатиб ўтамиз.
26 - Гуандадо жарима зарбасидан тўпни дарвоза яқинига оширди. Маркес ва Морено ҳимоячилар қаршилигидан қочишди, аммо зарба беришда хатога йўл қўйишди.
23 - Мексика жарима майдонида пароканда ҳолат юзага келди. Камерунликлар тўпни дарвозага тепа олишмади.
21 - Хавфли вазият! Ассуа Экотонинг чап қанотдан ёриб кириб, Этоога оширган тўпини Самуэль дарвозага йўллади, лекин тўп устунга тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Камерун ҳисобни очишга жуда яқин келганди.
18 - Этоо қулай имкониятга чиқди, лекин Морено унга зарба беришга йўл қўймади.
16 - Камерун гол урди, бироқ бу сафар ҳам ҳужумдаги футболчилар офсайдда қолиб кетишганди. Буни такрорий лавҳасиз ҳам яққол кўриш имконияти бор эди.
15 - Камерун бурчак зарбаси ишлади. Африкаликлар биринчи бор Мексика дарвоза томон яқинлашишди.
13 - Камерун ҳимоясининг ўнг қаноти заиф кўринмоқда. Мексика шу қанотдан ёриб ўтишга интилмоқда.
11 - Жованни Дос Сантос ҳисобни очганди, бироқ у тўп оширилишидан аввал ҳимоячидан ўзиб кетганди. Ён ҳакам офсайдни тўғри қайд этди.
- Наталда ёмғир ёғмоқда. Лекин жамоалар ҳаракатларига таъсир кўрсатадиган даражада эмас.
7 - Мексиканинг яна бир кескин ҳужуми! Бу сафар ҳам зарба йўллашда бу жамоа аъзолари кеч қолишди. Давом эттирилган ҳужумда Перальта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
6 - Ҳозиргача африкаликлар бирор марта рақиб жарима майдонига яқинлаша олмадилар.
- Камерун ҳимояда унчалик яхши кўринмаяпти.
- Мексика хавфли ҳужум ташкил этди. Бироқ охирги паллада тўп оширилиши аниқ чиқмади. "Ацтеклар" ҳозирча фаолроқ ўйнаяпти.
- Учрашувни бошлаб берган мексикаликлар тўп билан назорат қилиш бўйича устунликни қўлга олишга интилишмоқда.
- Ўйин бошланди!
- Мексика ва Камерун терма жамоалари майдонга чиқишди. Энди ҳар икки мамлакат мадҳиялари янграйди. 
- Футболчилар тоннелда сафланиб туришибди. Бир оздан кейин жамоалар майдонга чиқиб келишади.
- "Дас Дунас" стадионида бўш ўриндиқлар борлиги кўзга ташланяпти.
- Мексика ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги баҳс яна 20 дақиқалардан кейин старт олади.
- Учрашув соат 21:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика