UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  6 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

"Пахтакор" ўз уйида "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" ўз уйида "Металлург"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 2:1
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), А. Жўрахонов (Андижон)
Назоратчи:
Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:
Г. Ртвеладзе.

Голлар
:
Александр Мерзляков (18), Кахи Махарадзе (50, асисистент - Мерзляков), Дилмурод Каримов (84)
"Пахтакор":
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егорь Кримец, Боян Миладинович (Даврон Ҳошимов, 46), Камолиддин Тожиев, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Станислав Андреев (Анвар Солиев, 72), Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов (Владимир Козак, 56), Игорь Сергеев.
"Металлург":
Маъмур Икромов (Суҳроб Сульҳтонов, 70), Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Шаҳзод Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев, Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвидинов, Мирғиёс Сулаймонов (Саидкомил Акбаров, 53), Мурод Тошматов (Шоҳназар Норбеков, 46).
Огоҳлантиришлар:
Боян Миладинович (43), Дониёр Одилов (44), Жамшид Искандеров (61), Даврон Ҳошимов (84)

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ



90+3` Учрашув якунланди!

90+2` Махарадзенинг кучли зарбаси шундоққина Султоновнинг қўлига бориб тушди. Хавфли зарба!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Камолиддин Тожиев ҳисобни яна ошириш имкониятига эга бўлди. Аммо унинг берган зарбасини Суҳроб Султонов ажойиб ҳаракати билан қайтариб юборди.

88` "Металлург" ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилмаяпти. Жамоа ҳужумга ўтиш ўрнига, ҳимояда ўйнамоқда. Футболчилар чарчаб қолишганми? Ёки яна гол киритишларига бўлган ишонч йўқми?

85` "Металлург" жарима зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартиришга эришди. Лобанов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва дарвозасидан тўп олиб чиқди.

84` ГООООООООООООООООООООООЛ! Дилмурод Каримов! 2:1!

84`
Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди.

83`
"Пахтакор" футболчилари тўпни бир-бирларига узатиб туришибди.

81`
"Металлург" жарима зарбаси амалга оширди. Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

79` "Пахтакор" - "Металлург" ўйинини томоша қилиш учун стадионга 4730 томошабин тушган.

77`
Жамшид Искандеровнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини ҳозиргина майдонга тушган Суҳроб Султонов бартараф этди.

75`
Майдонда жим-житлик. Айтарли вазиятлар яратилмаяпти ҳар иккала жамоалар томонидан.

73`
Ўйинда бироз тўхталиш юзага келди.

72`
Станислав Андреев ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.

70`
"Металлург" посбони ўйинни давом эттира олмайди. Маъмур Икромов жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнида Суҳроб Султонов майдонга туширилди.

68`
Александр Мерзляков бугун анча фаол ҳаракат қилмоқда.

67`
Александр Мерзляковга қойил! Йўғе, балли! Саша ҳозир бир ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни Станислав Андреев томон узатди. Лекин Андреевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

65`
Ўйиндаги шиддат камайди. "Металлург" деярли "ўйнамай" қўйди.

63`
"Металлург" олдинга бориш чораларини кўрмаяпти. Аниқроғи, "Пахтакор" бунга йўл қўймаяпти...

61`
Жамшид Искандеров ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

59`
"Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми. Лекин бу сафарги уриниш самарасиз якунланди.

57` Александр Мерзляков яна фаоллик кўрсатди. Бу сафар унинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

56`
"Пахтакор" сафида ўзгариш: Шерзод Каримов ўз ўрнини Владимир Козакка бўшатиб берди.

55`
"Металлург" иккинчи бўлимда кўплаб хатоларга қўл қўя бошлади. Айниқса ҳимоя чизиғи биринчи бўлимдагидек ишончлироқ ҳаракат қилмаяпти.

53`
"Металлург" таркибида ўзгариш: Мирғиёс Сулаймонов ўрнига, Саидкомил Акбаров майдонга туширилди.

50` ГООООООООООООООООООЛ! Кахи Махарадзе! Александр Мерзляковнинг қанотдан етказиб берган тўпини Махарадзе дарвозага жойлаб қўйди.

47` "Металлург" таркибида ўзгариш руй берди. Мурод Тошматов ўрнига, Шоҳназар Норбеков тушди. "Пахтакор"да эса Боян Миладинович ўз ўрнини Даврон Ҳошимовга бўшатиб берди.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

45+1` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` ВАЗИЯТ! Очиқ дарвоза ва Шерзод Каримов! Аммо гол эмас! Қандай қилиб гол бўлмаганини фақатгина зарба ижрочисини ўзи билади...

45`
Биринчи бўлимга ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

44`
"Металлург" жарима зарбасидан самара чиқара олмади. Дониёр Одилов қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан сийланди.

43`
Боян Миладинович Нурматовни тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

42`
Нурматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

40` Станислав Андреевнинг ноаниқ зарбаси "шерлар"нинг навбатдаги ҳужумини бузиб қўйди.

37` "Пахтакор" яна ҳисобни ошириш учун имкониятга эга бўганди. Андреевнинг яқин масофаданйўллаган зарбасига аниқлик етишмади. "Шерлар" анча жонланишди.

35` Хавфли вазият! Игорь Сергеев қулай вазиятни кўкка совурмоқда. Кахи Махарадзе ўзининг аниқ паси билан Игорни яхши вазиятда чиқариб юборди. Аммо Сергеевнинг тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

34`
Дилмурод Каримов узоқ масофадан Александр Лобанов дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

33`
"Металлург" жарима зарбаси тепди. Лекин улар стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.

32`
"Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми. Шерзод Каримов яхши вазиятга эга бўлган эди. Аммо унинг йўллаган зарбаси дарвозага бормади.

30`
"Пахтакор" футболчиси Станислав Андреевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

28` "Металлург" ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. "Пахтакор" ҳимоясида юзага келган тушунмовчилик меҳмонлар учун фойдали якунланиши мумкин эди. Аммо "Метулларг" аъзоси бу "совға"ни кутмаган кўринади.

26`
Ўйин темпи бироз тушди. Футболчилар ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.

23`
"Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Лекин жарима майдончаси томон узатиб берилган тўпни Маъмур Икромов ушлаб олди.

21`
"Металлург" ёмон ҳаракатқилмайяпти. Лекин улар яратилган имкониятлардан фойдаланишда бироз оқсашмоқда. Юзага келаётган вазиятлар бесамар якунланмоқда.

20`
"Пахтакор"нинг ҳужумлари ниҳоят самара келтирди. Бу вазиятда Мерзляков ўзининг индивидуал маҳорати эвазига жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

18` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Александр Мерзляков! Саша ҳозир чап қанотдан ажойиб тарзда кириб борди ва дарвозанинг юқори бурчагига тўпни чиройли тарзда жойлаб қўйди - 1:0! Ажойиб гол!

17`
Шаҳзод Нурматовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16`
Ўйин бироз тинчланди. Жамоалар галма-галдан ҳужумлар уюштиришди ва энди бироз енгил нафас олишмоқда. Ўйинда ҳеч бир жамоани катта устунликки эга деб бўлмайди.

13`
Хавфли вазиятлар давом этади! Энди меҳмонлар дарвозаси олдида! Кахи Махарадзенинг қулай вазиятдан тепган зарбасини Маъмур Икромов ушлаб олди! Ўйин жонланмоқда.

10` Хавфли вазият!
"Металлург"нинг жавоби! Меҳмонлар тезкорлик билан ҳужум ташкил этишди. Мурод Тошматов томон узатиб берилган тўпни "Металлург" аъзоси дарвоза томон йўллади. Лекин Лобанов маҳорат кўрсатиб, жамоасини голдан сақлаб қолди!

8`
"Пахтакор" ўйиндаги устунликни ўз томонига оғдириб олмоқчи. Ҳозирча "шерлар"нинг ҳаракатлари ёмон эмас.

7` Хавфли вазият!
Станислав Андреев ўнг қанотдан фаоллик кўрсатди ва жарима майдончаси ичига кириб борди. Унинг етказиб берган тўпини Маъмур Икромов баратараф этди ва қайтган тўпни Шерзод Каримов ноаниқ тепиб юборди!

6`
"Металлург" ҳужумга ўтди. Лекин Шаҳзод Нурматовнинг ҳаракатларини ҳимоячилар "ўқий" олишди.

3`
Ҳозирча жамоалар бир-бирларини ўрганиш билан бандлар...

1` Ўйин бошланди.


- Учрашув соат 19:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика