UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  12 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  8 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

"Насаф" ва "Пахтакор" муроса кўчасини танлашди Янгиликлар

"Насаф" ва "Пахтакор" муроса кўчасини танлашди

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1

Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Голлар
: Жамшид Искандеров (26, ассистент - Станислав Андреев), Ҳамза Каримов (59, ассистент - Артур Геворкян)

"Насаф"
: 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов (Игорь Таран, 50), 10.Кенжа Тўраев (Азамат Алланиёзов, 78), 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира
: 1.Михаил Наумов, 7.Акром Баҳритдинов, 14.Лазиз Убайдуллаев, 16.Алишер Юсупов, 19.Игорь Таран, 23.Шерзод Аъзамов, 41.Азамат Алланиёзов.

"Пахтакор"
: 12.Александр Лобанов, 4.Боян Миладинович, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев (Шерзод Каримов, 87), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (Анвар Солиев, 58), 29. Владимир Козак.
Захира
: 1.Никита Рибкин, 8.Шерзод Каримов, 9.Тимур Ҳакимов, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Анвар Солиев, 36.Жалолиддин Машарипов, 38.Аббосбек Махситалиев.

Огоҳлантиришлар
: Илҳом Шомуродов (19), Станислав Андреев (37), Александр Мерзляков (69), Камолиддин Тожиев (75)

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур!

90+3` Учрашув якунланди!

90+2` "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда яхши ҳимояланмоқда.

90+1` Учрашувга  3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Ҳозиргина майдонга тушган Шерзод Каримов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жамоасининг ҳужумини ривожлантирмоқчи бўлди.


89`
Тўп "Насаф"да. "Пахтакор" ҳимояланмоқда.

88` "Пахтакор" сафида ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига  Шерзод Каримов майдонга тушди.

87` Фарруҳ Сайфиевнинг кучли зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолди.

86` "Аждарлар"нинг чап қанотдан уюштирган чиройли ҳужумини Азамат Алланиёзов товони билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Лекин Лобанов ўз ўрнида.


85`
Артур Геворкяннинг бурчакдан узатиб берган тўпини "Пахтакор" ҳимоячиси бартараф этди.

84`
Майдон эгалари бурчак тўпи тепишади.

82`
"Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Бу стандарт вазияти ҳам улар учун фойдали якун топмади.

81`
"Шерлар" яратилган вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

80`
"Пахтакор" майдон маркази олдидан стандарт вазиятига эга бўлмоқда.

79`
"Пахтакор" футболчиси Акбар Исматуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

78
` "Насаф" таркибида ўзгариш: Кенжа Тўраев ўрнига Азамат Алланиёзов тушди.

77`
"Аждарлар" чиройли ҳужум ташкил этишди. Лекин бу самара бермади.

75`
Камолиддин Тожиев Кенжа Тўраевни ушлаб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш билан сийланди.

74` "Пахтакор" анча жонланди. Лекин уларни узоқ ўйлаган ҳужумларини "Насаф" ҳимоячилари "ўқиб" олишди.

73` Илҳом Юнусовнинг кучли зарбасини Александр Лобанов чиройли "сейви" орқали бартараф этди.

71`
Меҳмонлар бироз ўз ўйинларини йўқотиб қўйишгандек...

70`
"Пахтакор"нинг учрашувдаги илк бурчак тўпи. Лекин бу самарасиз якунланди.

69`
Александр Мерзляков вақтни чузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

69` "Пахтакор" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.

68` "Насаф" киритилган голдан сўнг янада яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

Бугун Қарши "Марказий" стадионига 15380 мухлис ташриф буюрган.

66` Олий лигамизда ҳам ана шундай ўйинлар бўлиб туради! Бунга асосий сабабчи эса стадионга ташриф буюрадиган мухлислар ва улар яратадиган чиройли муҳит...

65`
Стадионда кучли шовқин... Мухлислар "аждарлар"ни кўллаб-қувватлашмоқда...

63` Кенжа Тўраев!!!!!!!!!!!!!!! Кучли зарба ва дарвоза устуни..... Нималар бўляпти.....


62` "Аждарлар" даҳшатли ўйинларини бошлаб юборишди!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!


61`
"Пахтакор" таркибида ўзгариш: Анвар Солиев Станислав Андреев ўрнига майдонга тушди.

60` "Насаф" уйғонди! Иккинчи голни ҳам киритди! Лекин ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди....

59` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳамза Каримов!
Жарима зарбасидан сўнг Ҳамза Каримов боши билан ҳисобни тенглаштирди.

58` "Насаф" босим уюштиришни бошлади. Жарима тўпи.

56` Меҳмонлар бугун майдон марказини тўлиқ бошқаришмоқда десак муболаға бўлмайди.

54`
"Насаф"нинг навбатдаги жуҳуми самарасиз якунланди.

52`
"Насаф" футболчилари оддий вазиятни тўпни йўқотишди. "Пахтакор" олдинга қараб борди. Лекин "аждарлар" ҳимояси ишончли ўйнади.

51` Илҳом Шомуродов ўрнига Игорь Таран майдонга тушди.

50`
"Пахтакор" вазиятни юмшатмоқда. Тўп меҳмонларда.

49` Жамшид Искандеровдан шедевр ҳаракатлар ва ажойиб паслар! "Пахтакор" ҳужум уюштирди. Элдор Суюнов тўпни ушлаб олди ва хавфни бартараф этди.

48`
Кенжа Тўраев!! Кенжа анча фаол. Тўраев ҳозир яна зарба йўллади. Лекин Лобанов кучсиз бўлган зарбани ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

47` "Насаф" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади! Кенжа Тўраевнинг йўллаган кучли зарбасини Лобанов ушлаб олди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимдан фотолавҳалар






Биринчи бўлим статистикаси:
Зарбалар
: 6-1
Аниқ зарбалар
: 2-1
Қоида бузилиш
: 9-8
Ўйиндан ташқари ҳолат
: 1-1
Бурчак тўплари
: 3-0
Огоҳлантириш
: 1-1


45+3` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45+2` Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45` Кенжа Тўраевнинг тепган зарбаси Лобановга қийинчилик туғдирмади.

44` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда...

43`
Станислав Андреев ҳар бир якку-курашлардан кейин йиқилиб олмоқда ва шифокорлар ёрдамига мухтожлик сезмоқда.

42` Ўйинда тўхталиш! Майдонда футболчилар ўзаро келишмай қолишди...

41`
Андреев тезда ўрнидан турди ва ўйинни давом эттирмоқда.

40`
Станислав Андреев майдонда ётибди. "Пахтакор" вакиллари ҳам бир неча сония тўпни ўзларида сақлашди ва кейинчалик тўпни майдондан чиқариб юборишди.

39`
Кетма-кет иккинчи бурчак тўпини тепган "аждарлар" имкониятдан фойдалана олишмади.

38`
"Насаф" вакиллари бурчак тўпи ишлаб олишди.

37` Станислав Андреев нопрофессионал ҳаракатлари учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

36` "Пахтакор" футболчилари ўйин вақтини чузишга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса стадионга келган мухлисларга ёқмаяпти...

35` Артур Геворкян! "Насаф" сардори узоқдан Лобанов дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

33`
"Пахтакор" ҳимоячилари "аждарлар"нинг олдиндаги ҳаракатларини тезда "ўқиб" олишмоқда.

32` Майдон маркази бугун "шерлар"га тегишлидек. Махарадзенинг ҳаракатлари мақтовга лойиқ.

31` "Насаф"нинг ҳужуми! Меҳмонлар жарима майдончаси ичида тартибсизлик. Фарруҳ Сайфиев эса пайт пойлаб кучли зарба йўллади. Лекин жуда ноаниқ.

30`
Ўйинга қайтамиз. Ўтказиб юборилган гол мезбонларни бироз чалғитиб қўйди.

29`
"Пахтакор"нинг илк хавфли ва чиройли ҳужуми гол билан якунланди. Бу вазиятда Жамшид Искандеровнинг ҳаракатларини алохида таъкидлаб ўтиш лозим. Баракалла, Жамшид!

28` Александр Мерзляковга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

26` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Искандеров! Ажойиб зарба ва чиройли гол! "Пахтакор"нинг чиройли комбинатцион ҳужумини Искандеров чиройли зарбаси билан якунлади. Станислав Андреевнинг узатиб берган тўпини жарима майдончаси атрофидан Искандеров дарвозага жойлаб қўйди.

25`
Станислав Андреевнинг ён чизиқдан жарима майдонча ичига ташлаб берган тўпини Мақсуд Каримов бартараф этди.

24`
"Шерлар" ўз ҳужумларини ривожлантира олишмади ва тўпни "аждарлар"га бериб қўйишди.

23`
Ўйин бироз тинчлангандек. Бу эса вақтинчалик.

22`
Меҳмонларнинг позицион ҳужуми. "Насаф" футболчилари "прессинг" уюштиришмоқда.

21`
"Пахтакор" тўпни сақлашда кўп хатоларга йўл қўймоқда ва бунинг эвазига кўплаб ҳужумларни қабул қилиб олмоқда.

20`
Илҳом Шомуродов эса ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

19`
Александр Лобановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқа.

18` Кенжа Тўраев жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни Илҳом Шомуродовга узатди. Лекин тўпга биринчи бўлиб Лобанов чиқиб келди. Шомуродов эса Лобанов бироз жароҳат етказди.


17` Шуҳрат Муҳаммадиев анча фаол ўйин кўрсатмоқда айни дақиқаларда...

16` "Пахтакор"нинг ҳужуми! Станислав Андреевнинг қанотдан узатган тўпини Ҳамза Каримов
жонбозлик кўрсатиб бартараф этди.

15`
Артур Геворкяннинг узатиб берган тўпини "шерлар" посбони ушлаб олди.

14`
Камолиддин Тожиев Артур Геворкянни йиқитди ва жарима зарбаси.

13`
Қайси вазиятни ёзиб тугатишга ҳам ҳайрон қолдик... Артур Геворкян ва Сайфиевнин фаоллиги гол билан якунланиши мумкин эди...

12`
"Насаф"нинг "қайноқ" ҳужумлари давом этмоқда қадрли футбол ишқибозлари...

11` УҲҲҲҲҲҲҲҲ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Фаррух Сайфиев!!!!!!! Дарвоза тусини!!!!!!!!!!! Очиғи бу вазиятда тўп қандай қилиб дарвозадан жой олмагани тушунарсиз....


10`
Ҳозирча майдон эгалари ҳужумларда кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. "Пахтакор" эса тўп назоратини ўз қўлига олган.

9`
Александр Мерзляковнинг фоаллиги эвазига "Пахтакор" ҳужум уюштирмоқчи бўлди. Лекин "аждарлар" ҳимояси бунга йўл қўймади.

8` УҲҲҲҲҲҲ! Зарба! Фарруҳ Сайфиев Лобанов дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Хавфли кўриниш олган зарбага аниқлик етишмади.


8` "Насаф"нинг ҳужуми. Илҳом Юнусов-Артур Геворкян-Шуҳрат Муҳаммадиевнинг уюштирган комбинатцияси чиройли кўриниш олди. Лекин бундан наф чиқмади.

7`
Ўйининг ички динамикаси жуда юқори даражада...

6`
Станислав Андреев ўйиндан ташқари ҳолатда...

5`
Стандарт вазиятидан мезбонлар унумли фойдалана олишмади. Меҳмонлар энди ҳужумга ўтишмоқда.

4`
Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни олиб қочаётган бир пайтда ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади. Жарима тўпи.

3`
"Шерлар" вазиятни юмшатиш мақсадида тўпни ўз назоратларига олишга уринишмоқда.

2` "Насаф" ўйинни тезкор ҳужум билан бошлади! Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Артур Геворкян кучли зарбабилан якунламоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик еишмади.

1` Учрашув бошланди!  Рўзиқул Бердиев ва Самвел Бабаян тўқнашуви старт олди! Қани кеттик...

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...

Фақатгина 5-сектор "шерлар" мухлисларига топширилган ва у секторнинг атрофи хавфсизлик учун бўш қолдирилган.

Бугунги беллашувни кўриш учун мамлакатимизнинг кўплаб жойларидан футбол ишқибозлари ташриф буюришган. Стадионга кира олган мухлислар эса ҳозирда ўзларига йўқ хурсанд! Сабаби, кўчада минг-минглаб ишқибозлар қолиб кетишган! Баъзи ишқибозлар эса қўлларида чипта бўла туриб, стадионга киришга қийналишмоқда! "Марказий" ўйингоҳда бўш жой қолмаган!

Учрашув бошланишига тобора оз вақт қолмоқда!

Жамоалар таркиби маълум бўлди!

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Кенжа Тўраев, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор"
: 12.Александр Лобанов, 4.Боян Миладинович, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 21.Камолиддин Тожиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29. Владимир Козак.

Бир соат аввалги ҳолат

"Марказий" стадионга мухлислар оқими давом этмоқда...

"СА" раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ҳам шу ерда











"Насаф" автобуси








Учрашув ҳакамлари


"Пахтакор" менежери - Самвел Бабаян


Ўйин бошланишига икки соатдан сал камроқ вақт бор. Стадион эса мухлислар билан тўлиб тошмоқда.

Қаршида бугун катта футбол байрами!


Учрашув бошлангунига қадар ўйин превьюси билан танишиб туришингиз мумкин.

Бугунги марказий ўйинни Шаҳбоз Беғамов Сиз азиз футбол мухлислари учун матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради!

Қарши "Марказий" стадионидан ёзамиз!


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 10-турининг марказий баҳси Қарши шаҳрида "Насаф" - "Пахтакор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйинги бўлган қизиқиш ва катта эътибор туфайли ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали Сиз азиз футбол ишқибозларига тақдим этамиз!


- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Суратлар муаллифи Сардор Нуровга "СА" номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Онлайн шарҳда: Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика