UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  1 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  8 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  2 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  6

Иккинчи ўйинда ҳам Уммонга мағлуб бўлдик Янгиликлар

Иккинчи ўйинда ҳам Уммонга мағлуб бўлдик

Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Ўзбекистон - Уммон 0:1
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдулҳамидилло Расулов, Баҳодир Қўчқоров, Шерзод Қосимов.

Гол:
Эйд Ал Фарси 30
Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов (4.Диёр Туропов, 83), 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Владимир Козак (18.Фозил Мусаев, 61), 6.Жасур Ҳасанов (14.Жамшид Искандеров, 61), 22.Виктор Карпенко (23.Сардор Рашидов, 46), 16.Максим Шацких (11.Наврўз Олимов, 46), 10. Улуғбек Бақоев (15.Игорь Сергеев, 46)
Захира:
21.Элдор Суюнов, 2.Шуҳрат Муҳаммадиев, 8.Азим Аҳмедов, 13.Даврон Ҳошимов, 17.Иван Нагаев.

Уммон:
1.Али Ал Ҳабси, 17.Ҳассан Ал Гилани (15.Али Ал Наҳар, 62), 13.Абдулсаллам Ал Муҳайни, 11.Саад Ал Муҳайни, 2.Муҳаммад Ал Мусалами, 3.Жабер Ал Овайси, 4.Али Жабри, 8.Эйд Ал Фарси (7.Ҳуссайин Ал Хадри, 89), 6.Раед Иброҳим, 20.Аҳмад Ал Ҳусни (16.Ёқуб Абдул Карим, 70), 10.Қосим Ҳардан (21.Муҳаммад Ал Машри, 70).
Захира:
18.Файз Ал Рушайди, 22.Мазин Ал Касби, 23.Жума Ал Машри, 12.Аҳмад Ал Муҳаижри, 14.Муҳсин Ал Холди, 9.Сами Ал Ҳасани, 19.Фаҳад Ал Жалбуби.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90+5. Учрашув якунланди. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам Уммонга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди
90+2.
Уммоннинг тезкор қарши ҳужуми, яхшиям тўп узатиш ноаниқ кетди
90+1.
Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз бутун жамоа билан ҳужумда. Бурчак тўплари кетма кет амалга оширилмоқда
90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
89. Ўзгариш. Уммон.
Эйд Ал Фарси ўрнига Ҳуссайин Ал Хадри тушди
89. Ажойиб комбинация, ажойиб ҳужум! Аммо якуний зарбани Сергеев ноаниқ амалга оширди!
88. Яна бир зарба!
Бу сафар Искандроевнинг уринишини Ал Ҳабси йўққа чиқарди
85. Хавфли вазият! Сергеевнинг пасидан сўнг Диёр Туропов дарвозага зарба берди, Ал Ҳабси биринчи уринишда тўпни қайтарди ва иккинчисида уни ушлаб олди
83. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Шавкат Муллажонов ўрнига Диёр Туропов тушди
82. Зарбааааа! Искандеровнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни Ал Ҳабси ушлаб қолди! Бундан олдин Рашидовда қулай имконият пайдо бўлганди
77. Хавфли вазият! Искандеровнинг пасидан сўнг Мусаев ноаниқ зарб берди, жуда хавфли эди!
75.
Меҳмонлар вакили жароҳат олиб майдонни тарк этмоқда. Искандеровнинг жарима тўпи ўхшамади
71. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Анзур Исмоилов
70. Ўзгариш. Уммон.
Аҳмад Ал Ҳусни ўрнига Ёқуб Абдул Карим, Қосим Ҳардан ўрнига Муҳаммад Ал Машри тушди
69.
Жамоамизнинг қанотдан уюштираётган барча ҳужумлари бесамар якунланмоқда.
67. Жамшид Искандеров жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб зарба берди, ноаниқ!
64.
Денисовнинг оширган тўпи ҳеч кимга насиб этмади
62. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ҳассан Ал Гилани ўрнига Али Ал Наҳар тушди
61. Ўзгариш. Ўзбекистон. Владимир Козак ўрнига Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов ўрнига Жамшид Искандеров тушди
60. Огоҳлантириш. Одил Аҳмедов
59. Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Сергеевгача тўп етиб бормади
57. Футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, аммо самара йўқ.
52. Бурчак тўпини вакилларимиз амалга оширишди, Сергеев акробатик тарзда зарба берди, яна ноаниқ.
51. Чап қанотдан оширрилган тўпни Сергеев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
50. Анзур Исмоилов ҳимоядан қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди. Балли Анзур!
49. Яхши вазият! Козак тўпни рақибдан олиб қўйиб олдинга интилди, у тўпни Рашидовга оширди, аммо Сардор ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
48.
Бурчак тўпидан сўнг бу сафар Тўхтахўжаев ўзини кўрсатди.
47. Уммон вакиллари жарима тўпини амалга оширишди, Анзур Исмоилов тўпни қайтарди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим олдидан таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Шацких, Бақоев ва Карпенко ўрнига Игорь Сергеев, Наврўз Олимов ва Сардор Рашидов тушишди

Танаффус вақтида Максим Шацких, Улуғбек Бақоев ва Виктор Карпенко каби футболчиларга турли эсдалик совғалари ва зарбоф тўн топширилди. Учала футболчи стадионга йиғилган футболчиларга миннатдорчилик билдиришди. "Жар"га йиғилган мухлислар уларни тик турган ҳолда олқишлашди.

45+1. Биринчи бўлим тугади.
45+1.
Бақоев гол урди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43. Максим Шацких жарима тўпини амалга оширди, унинг узатган тўпини уммонлик ҳимоячилар қайтаришди
40. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, ҳужумдаги шерикларига ёрдамга етиб келган Анзур Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
39. Ягона гол муаллифи ҳозир дублга эришиши мумкин эди, унинг жарима майдони ичига кириб берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
38. Муллажоновнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Козак боши билан дарвозага йўллади, Англиянинг "Уиган" клуби дарвозабони учун бу зарба худди машғулотдагидек эди.
36. Шацких-Аҳмедов комбинациясидан сўнг тўп жарима майдонига узатилди, тўп Бақоевга етиб келишига ҳимоячилар тўсқинлик қилишди
31. Али Жабри ҳимоядан ҳужумни бошлаб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ҳимоячилардан қайтган тўпни жарима майдони чизиғи устидан Эйд Ал Фарси дарвозага жойлаб қўйди. Тўп Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб дарвозага кирди - 0:1.
30. ГОЛ! Эйд Ал Фарси - 0:1.
29. Козак! Владимир ўнг қанотдан рақиблардан қочиб кетди ва тўпни жарима майдонига оширди, аммо ҳимоячилар хавфли бартараф этишди
28. Одил Аҳмедов чап қанотдан рейд уюштирди, учта рақиб ундан тўпни олиб қўйишди
24. Рақиб ҳимоячилари Шацких ва Бақоевга умуман имкон беришмади
21. Уммоннинг тезкор қарши ҳужуми хавфли бўлди, аммо Нестеров ўз ўрнида
18. Ўйин сурати паст, жамоалар секинлик билан ҳужумга ўтишмоқда
15. Хавфли вазият! Ҳасанов қанотдан тўпни ҳаволатиб оширди, Бақоевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади
12. Аҳмад Ал Ҳусни чамаси 25 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
10. Ортда қолган 10 дақиқада ҳеч бир жамоа голга тортадиган вазият содир этмади
8. Ажойиб Жасур Ҳасанов ҳимояга ёрдамга қайтиб майдонга йиқилиб бўлсам ҳам тўпни ўзида сақлаб қолди
7. Уммоннинг илк хавфли ҳужуми, Ал Овайсининг йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
6. Виктор Карпенко тўпни тўхатиб қолди, аммо Бақоев тўпни йўқотди
5. Ҳозирча чап қанотимиз анча фаол, Ҳасанов ва Денисов тез тез олдинга ўтишмоқда.
3. Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Улуғбек Бақоевнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ЖАМОАМИЗГА ОМАД!
- Баҳсни Улуғбек Бақоев ва Максим Шацких бошлаб беришади.
- Одил Аҳмедов ва Али Ал Ҳабси ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишди.
- "Жар" стадиони узра улкан Ўзбекистон байроғи ёйилди, ажойиб манзара, ажойиб муҳит!
- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барча биргаликда!
- Уммон давлат мадҳияси!
- Ўйин соат 19:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика