UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  0 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  4 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  90 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  38 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  423 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

"Атлетико" 10 карра Испания чемпиони! Янгиликлар

"Атлетико" 10 карра Испания чемпиони!

Испания примеросининг 38-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетико" учрашуви матнли трансляцияисини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Барселона – Атлетико 1:1
17 май, 21.00, «Камп Ноу»
Голлар:
1:0 – 34 Санчес,  1:1 – 49 Годин.
Барселона – Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Адриано, Бускетс (А.Сонг, 57), Фабрегас (Хави, 77), Иньеста, Санчес, Месси, Педро (Неймар, 62).
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Туран (Р. Гарсия, 23), Коке, Вилья, Коста (Адриан, 16; Соса, 72).
Огоҳлантиришлар: Пике (5), Годин (36), Тиагу (37), Месси (45), Бускетс (45), Филипе Луис (70), А.Сонг (73), Маскерано


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ! "Атлетико" Испания чемпиони чемпиони! ТАБРИКЛАЙМИЗ! Ушбу клуб ўз тарихида 10-марта чемпион бўлди.

90+2. Бурчак тўпи, Пинто рақиб жарима майдонида. Ҳеч қандай самара бермади.

90. УЧ дақиқа қолди

89.
Маскерано Хосе Сосани йиқитди. Маскерано огоҳлантирилди

87.
Адриано чап оёғи билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

86. "Барселона" гол ура олмаса 5-6 дақиқадан сўнг "Атлетико" чемпион бўлади.

85.
Дани Алвес ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

83.
Ҳужумчига айланган Пике рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, бу вазиятда пенальти йўқ эди шекилли

82.
"Барса" таваккал қилиб ҳужумга катта эътибор бермоқда. "Атлетико" эса бундан фойдаланиб қолиши мумкин

80. Хавфли вазият!
Дани Алвеснинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Куртуа қайтарди

78.
Хавининг паси Неймар томон йўналтирилди, бироқ ҳужумчининг бўйи тўпга етишга имкон бермади.

76. Ўзгариш. "Барселона".
Фабрегас ўрнига Хави тушди
 
76.
Неймар Габининг оёғига бир тепди, Габи майдонда ётибди. Ҳакам Неймарни аяди.

75.
Жарима тўпи наф келтирмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

74.
"Атлетико" мардонавор ўйнамоқда, шу ҳисоб қониқтирсада ҳужумга ўтмоқда. Мана натижаси, хавфли жарима тўпи ишлаб олишди.

73. Огоҳлантириш. "Барселона".
Сонг

71. Ўзгариш. "Атлетико".
Адриан ўрнига Хосе Соса тушди

70.
Месси томонидан амалга оширилган жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

69.
Месси икки рақибдан ўтиб кетиб жарима майдонига кириб бораётганида Фелипе Луис уни йиқитди. Ҳакам ҳимоячига сариқ кўрсатди. Жарима тўпи, хавфли

67.
Тўп у жарима майдони ёнига борди, энди буёқдаги жарима майдони ёнига келди. Ҳозирча шу

65.
"Барселона"га гол керак, улар катта куч билан ҳужумдалар. "Атлетико"га тўп тушса тезкор қарши ҳужум....

63. Месси гол урди! Лекин ўйиндан ташқари ҳолат!

61. Ўзгариш. "Барселона".
Педро ўрнига Неймар тушди

58.
Иниестани йиқитишди. Жарима тўпини Месси амалга оширди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди

57.
Бускетс ҳам жароҳат олди шекилли, захира ўриндиғида ўтириши шундай гумонга келишимизга сабаб бўлмоқда

57. Ўзгариш. "Барселона".
Серхио Бускетс ўрнига Алекс Сонг тушди

55.
"Барселона" иккинчи бўлимда биронта ҳам ҳужум ташкил қилгани йўқ.

54.
Коке рақиб жарима майдонига кириб бораётганида Адриано уни тўхтата олди

51.
Ҳисоб тенглашгач "Атлетико" ҳужумкор ўйнамоқда... Пинто ҳозир сал қолса қўпол хатога йўл қўйиши мумкин эди.

49. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Диего Годин баланд сакраб дарвозага йўллади - 1:1.

48. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. ГОООООООООООДИН! 1:1

47. Хавфли вазият!
Вильянинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Бўлим тугагач ҳакам Месси ва Бускетсга сариқ кўрсатди.

45+3.
Биринчи бўлим тугади.

45+2. Бугун Пинто анча ишончли ўйнамоқда. Ҳар ҳолда биринчи бўлимда хатога йўл қўймади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

44.
Хавфли вазият! Жарима майдонига оширилган тўп Адрианга етиб келишига Дани Алвес йўл қўймади.

43.
Таймнинг сўнгги дақиқаларини меҳмонлар ҳужумда ўтказишмоқда. Икки бор бурчак тўпи амалга оширилди, тўп иккала сафар ҳам қайтарилди.

42.
"Атлетико" Диего Коста ва Арда Туран майдонни тарк этганидан сўнг анча қийналмоқда.

39. Мезбонлар катта куч билан ҳужумдалар. Тўп уёқдан буёққан ўтиб юрибди.

38.
"Барса", "Барса", "Барсааа"... стадион шундай демоқда

37.
Унақа ўйнаш кетмайди. Энди Тиаго Фабрегасни йиқитгани учун ҳакамдан сариқ олди

35.
Диего Годин гол муаллифи Санчесни йиқитгани учун Огоҳлантирилди.

34. Дани Алвес тўпни жарима майдонига оширди, Месси тўпни Санчесга ташлаб берди, чилилик футболчининг ўткир бурчакдан йўлланган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўп дарвозага кириб кетди - 1:0!

33. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. Алексис Санчес!!!!!! Супер мупер гол!!! 1:0

31.
Дани Алвес қанотдан ҳаволатиб тўп оширди, ҳеч кимга тегмаган тўпни Хуанфран ўзиники қилди.

30.
"Атлетико"нинг кам сонли ҳужумларидан бири Кокенинг ҳаволатиб оширган ноаниқ паси билан тугади. Қарши ҳужум... Месси ҳам Коке қилган ишни такрорлади.

29.
Бускетс собиқ жамоадоши Вильяни йиқитди. Бош ҳакам Серхиога "агар яна шундай қилсанг сариқ бераман" деди шекилли.

28.
Мана Месси жарима майдони ичига кириб бориб шерикларига тўп узатди, ноаниқ.

27.
Месси майдонда эканлигини ҳозиргина билиб қолдим. Тўп унга келиб тушди ва уни йўқотиб қўйди.

25. Педроооооо!
Алвеснинг ажойиб пасидан сўнг Педро боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ лекин вазият тез содир бўлгани учун хавфли бўлди.

24.
Коке! Унинг зарбаси йўлига Пике тўғаноқ бўлди. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишади. Рауль Гарсиянинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

23. Хавфли вазият!
Дани Алвеснинг пасидан сўнг Санчес боши билан дарвозага тўпни йўллади, Куртуа тўпни қайтарди.

22. Ўзгариш. "Атлетико".
Туран ўрнига Рауль Гарсия тушди

21.
Йўқ бўлмади. Арда Туран ҳам майдонни тарк этади. Ҳакам "Атлетико" футболчисига жароҳат етказди...

Диего Коста майдонда ётган пайти.



19.
Арда Туран ўйинга қайтди. Ҳайрият!

19.
Пике шерикларини руҳлантиришга уринмоқда.

18.
Майдон эгалари бурчак тўпини амалга оширишди, ҳеч қандай самара бергани йўқ. Майдонда Туран ётибди. У ҳакам (!) билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар унга ёрдам беришмоқда. Иккинчи мажбурий ўзгариш бўладими?

17.
"Барса" тики така услубига ҳужум ташкил қилишга уринмоқда, ҳозирча ўхшамаяпти.

16.
Захира ўриндиғида Диего Коста йиғлаб ўтирибди. ЕЧЛ финалини ўйлаяптими ёки бугунги ўйинними?



15. Ўзгариш. "Атлетико". Диего Коста ўрнига Адриан тушди

14. Оппа! Диего Коста майдонда ётибди. Унга ҳеч ким тегмади, оёғи тортишиб қолиб ётиб олди. Ўйинни давом эттирармикин?

12.
Ҳозирча жуда зерикарли ўйин давом этмоқда. Ҳеч бир жамоа голли вазият содир этгани йўқ. Ўйин аҳамияти жуда юқорилиги бунга сабаб

11.
Пике! Сал қолишга сал қолди. Унинг тўпни қайтариши ўз дарвозасига эмас майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан сўнг Арда Тураннинг зарбаси ноаниқ бўлди.

10.
Тўп асосан майдон ташқарисида юрибди...кетма-кет аутлар

8.
Дани Алвес ҳужумда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Диего Коста ҳужумга ўтди, Маскерано уни муносиб қарши олди.

6.
Адриано жарима майдони ташқарисидан ўнг оёғи билан Куртуани синаб кўрди. Посбон ўз ўрнида.

6. Жарима тўпидан амалга оширилган тўпни Миранда боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

5. Огоҳлантириш. "Барселона".
Пике

4. Устунлик мезбонлар томонида. "Атлетико" имкон бўлди дегунча қарши ҳужумга ўтмоқчи.

2.
Илк вазиятни меҳмонлар содир этишди. "Барселона" ҳимоячилари тўпни қайтаришди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- "Ноу Камп" мухлислар билан тўлиб тошган!



- Ўйин соат 21:00да бошланади.
(90), Р. Гарсия (90).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика