UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  11 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Реал" ўз майдонида "Валенсия" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

"Реал" ўз майдонида "Валенсия" билан муроса кўчасини танлади

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Реал" - "Валенсия" ўйинидан матнли онлайн трансляция.

Испания чемпионати, 36-тур.

"Реал" - "Валенсия" 2:2

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Голлар: Матье (44), Рамос (59), Парехо (65), Роналдо (90).

"Реал": Диего Лопес, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Алонсо, Ильярраменди (Ди Мария, 46), Иско (Каземиро, 72), Бэйл, Бензема (Мората, 84), Роналду.

"Валенсия"
: Диего Алвес, Жоау Перейра, Р. Кошта, Матье, Бернат, Фуэго, С. Кейта, Фегули, Парехо (Везу, 89), Варгас (Барраган, 90), Пако Алькасер (Жонас, 67).

Огоҳлантиришлар
: Ди Мария (51), С. Кейта (70), Диего Алвес (80), Фегули (90).

                                                                     

                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                   ЯНГИЛАШ


Ушбу ўйинда Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Барчангизга эътибор учун ташаккур! Соғлик, бахт ва омад Сизларни асло тарк этмасин! Тунингиз хайрли ўтсин! Кейинги футбол ўйинларида учрашгунча...


Учрашув якунланди! Даҳшатли ўйин тугади! "Реал" ўз майдонида "Валенсия" билан бир очкодан бўлишиб олди!

90+5` Роналдооооооо зарба! Бирозгина ноаниқ....

90+4` "Реал" яна бир гол киритиши учун яна имкониятлар бўлади.

90+3` Фегули "Реал" футболчилари билан тортишиб қолди ва огоҳлантирилди.

90+2` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Криштианооооооооооо! Роналдооооооооооо! Ди Мариянинг пасидан сўнг Роналдо жуда чиройли ва нозик зарбаси билан Диего Алвес дарвозасига тўп киритмоқда!

90` Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди!

89` "Реал"нинг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланмоқда. Бунинг асосий сабабчилари "Валенсия" ҳимоячилари ва меҳмонлар посбони Диего Алвес эканлиги тан олиш лозим!

88` Серхио Рамос ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Диего Алвес тўпни ушлаб олди.

87` "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Яна бурчак тўпи. Бу сафар нима бўлади?  Бу дақиқага келиб "Валенсия" футболчиси Парехога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

85` Криштиано Роналдодан яна бир шоу! Роналдо жарима майдончаси ичига кириб йиқилди ва ҳакамдан 11-метрлик жарима зарбасини сўради. Ҳакам жим. Рефери нима учун Роналдо пенальти сўраганини тушунмади ҳам. Ҳакам ҳақ бу вазиятда!

84` Бугунги учрашувда майдонга нима учун тушганини 84 дақиқа давомида эслай олмаган Бенземанинг ўрнига Мората ўйинга туширилди.

82` "Валенсия" ҳам ҳужумга боришдан чарчамаяпти. Фегули агарда сал аниқроғ ҳаракат қилганида таблодаги ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

80` "Реал"нинг саноқсиз ҳужумлари якунига етмай қолмоқда. Гоҳида "Валенсия" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишаётган бўлса, баъзи вазиятларда Диего Алвес жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда!

78` Роналдоооооооо ва Диего Алвес! Криштианонинг кучли зарбасини "Валенсия" посбони бартараф этди!

77` "Реал" жарима зарбаси ишлаб олди. Хавфли нуқта!

76` "Реал" яна бир бор бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бефойда.

75` "Реал"нинг ҳужуми. Бензема ҳам, Роналдо ҳам узатилган тўпга етиб кела олмади.

74` Каземиро майдонга тушиши билан дарвоза томон зарба йўллади. Лекин зарба Диего Алвес дарвозасигача етиб бормади.

73` "Реал"да ўзгариш руй берди. Иско ўрнига Каземиро тушди.

72` Парехо "Реал"ни яна бир бор ранжитиб қўйиши мумкин эди.

71` Сейду Кейта ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

70` "Реал" ўтказиб юборилган голдан сўнг бироз ўзини йўқоитб қўйди. "Валенсия" яна бир ҳужум уюштирди.

69` Бенземанинг ноаниқ тўп узатмаси "Реал"нинг ҳужумини узиб қўймоқда.

67` "Валенсия" таркибида ўзгариш: Алкасьер ўрнига Жонас майдонга туширилди.

65` ГОООООООООООООЛ! Парехо! "Валенсия" яна гол киритмоқда ва олдинга ўтиб олмоқда! Меҳмонларнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Дани Парехо ўзининг ажойиб зарбаси билан чиройли якунлади! Гарет Бэйл бу вазиятда Парехога "подкат" қилган эди. Лекин дунёнинг энг қиммат "подкати" ҳам "Реал"га ёрдам бера олмади бу вазиятда.

63` Такрорий лавҳада шу нарса кўриндики, Роналдо ҳимоячини қўли билан нарироққа улоқтириб юборган экан. Баҳсли вазият!

61` "Реал" ҳимоячиси Рамос сўнгги икки ўйинда учта тўп киритди. Карло Анчелотти учун янги ҳужумчи пайдо бўлди!

59` ГООООООООООООООООЛ! Рамос! "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми ниҳоят самаракелтирди. Ди Мария тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Роналдо эса боши билан тўпни Рамосга узатди. Серхио Рамос эса боши билан ҳисобни тенглаштирди! Рамос - голедор!

57` "Реал"нинг бурчакдан ошириб берган тўпи самара келтирмади.

56` "Валенсия" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Лекин "Реал" ҳимоячилари бу вазиятда аниқлик билан ўйнашди ва хавфни олдини олишди.

55` Ўйиндаги вазиятлар бошқа мавзуда фикр юритишимизга йўл қўймаяпти. 

54` Исконинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади! "Реал" босимни кучайтирмоқда!

53` Ди Мария ва зарбаааааа... Диего Алвес ўз ўрнида! Ўйин шиддатли тарзда кечмоқда! "Реал" футболчилари чинакамига қутуришди...

51` Ҳа, ҳа... Ди Мариянинг жарима майдончаси ичига етказиб бермоқчи бўлган тўпи ҳимоячининг қўлига тегди. Лекин ҳакам пенальти белгиламади. Ди Мария бу вазиятда ҳакамга ташланди ва сариқ карточка билан сийланди.

49` "Реал" иккинчи бўлимда катта иштиёқ билан ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳозирча уларга "Валенсия" ҳимоясини ёриб ўтиш насиб этмаяпти.

47` Исконинг зарбаси Диего Алвес учун қийинчилик туғдирмади.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45+1` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС! Бироз дам оламиз! Ухлаб қолиш йўқ! Бизни иккинчи бўлимда қизиқарли баҳс кутиб турибди!

45` "Валенсия"нинг ҳужумини Фегули ривожлантирди. Унинг зарбасини Диего Лопез катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборган эди. Бурчак тўпидан кейин эса Матье жамоаси учун муҳим голни киритди.

44` ГООООООООООООЛ! Жерми Матье! 0:1! "Валенсия" "Реал"ни бурчак тўпидан сўнг жазоламоқда! Жереми Матье ўзининг аниқ зарбаси билан Диего Лопез дарвозасини ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

42` Биринчи бўлимда "Реал" таркибидан Криштиано Роналдо ва меҳмонлар посбони Диего Алвесларнинг ўйини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

41` Криштиано Роналдодан яна бир зарба ва Диего Алвес!

40` "Валенсия"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.

38` Криштиано Роналдо ижросидаги зарба ва ноаниқ.

37` "Валенсия" жамоаси футболчиларига бугун бироз тезлик етишмаяпти. Уларнинг ҳужумлари жуда чузилиб кетаётгандек.

36` Криштиано Роналдо "айёрлик" ишлатиб, ҳакамдан жарима зарбаси сўрамоқда. Ҳакам эса унга "ўрнингдан турақол" деб айтди ва бу вазиятга ортиқча эътибор қаратмади.

34` Бугун "Реал"нинг маркази бироз яхши ўйнай олмаяпти.

32` Учрашув тизгини тўлиқлигича мезбонлар қўлида. Бензема ва Роналдо ҳозир ҳамжиҳатликда ҳужум ташкил этишган эди. Аммо "Валенсия" ҳимоячилари бу вазиятни "ўқий" олишди.

30` Гарет Бэйл ўнг қанотдан кириб борди ва зарба йўллади. Лекин бироз ноаниқ.

28` "Реал" яна фаоллашди. "Валенсия" эса ҳимояда меҳнат қилишга мажбур. Бурчак тўпидан сўнг яна Роналдо боши билан зарба берди. Лекин Криштианонинг зарбасига аниқлик етишмади.

26` Криштиано Роналдоооо! Диего Алвесссс! Кучли зарба ва ажойиб "сейв"!

24` Иско ва Алонсо жамоадошларини вазиятга чиқарадиган пасларни беришда хатога йўл қўйишмоқда.

22` "Реал"нинг ҳужумлари ҳозирча меҳмонлар ҳимоясига етарлича ташвиш туғдира олаётгани йўқ.

20` "Реал"нинг ҳужуми якунланмай қолди. Роналдо томон марказдан ошириб берилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси бартараф этиб юборди.

19` "Валенсия" ўз ўйинини топиб олди. "Реал" энди бироз эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур.

17` Уҳҳҳҳҳҳ! "Валенсия"нинг ажойиб ҳужуми! Хавфли вазият! Фегулининг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди!

15` "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким зарба бера олмади.

13` Бензема тўпни қабул қилиб олгач, жарима майдончаси ичида турган Роналдо томон ташлади. Лекин Роналдо бу тўпга етиб кела олмади.

12` Фегули ўзининг ҳаракатлари билан "Реал" ҳимоячиларини бирин-кетин ортда қолдириб, жарима майдончасига кириб келаётган бир пайтда Рамос ундан тўпни олиб қўйди.

10` "Валенсия" ниҳоят ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Тўп меҳмонларда. Улар ўзларининг ҳужумларини ташкил этиш ҳақида ўйлашмоқда.

8` Гарет Бэйл ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни ортда қолдирди жарима майдончаси ичида турган Бенземага тўпни оширди. Лекин Карим Бензема ноқулай вазиятда турганлиги учун имкониятдан самарали тарзда фойдалана билмади.

7` Мезбонлар учрашувни фаоллик билан бошлашди. "Валенсия" ҳимоячилари ва посбони ҳозирча аниқ ҳаракат қилишмоқда.

6` "Реал" жамоаси кетма-кет икки бор бурчак зарбаси тепишди. Лекин бундан наф чиқара олишмади.

5` "Реал"нинг илк ҳужуми. Роналдо Диего Алвесни доғда қолдириши мумкин эди. Аммо Криштиано ажойиб имкониятни йўққа чиқармоқда. Аниқроғи, Диего Алвес Роналдонинг зарбасини жуда чиройли тарзда бартараф этди. Хавфли вазият!

4` Тўп "Реал" футболчилари муомала қилишмоқда.

3` Бугунги ўйинда "Реал"га ғалаба сув ва ҳаводек зарур! "Атлетико"нинг очко йўқотишидан Карло Анчелотти жамоаси унумли фойдаланиш учун барча ишни амалга оширишади. "Валенсия" эса Европа лигасида муваффақиятсизликдан сўнг ўз мухлисларига ғалабани тақдим этиш илинжида бугунги ўйинда майдонга тушган.

1` Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионати доирасида "Реал" жамоаси ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилади. Бу беллашувдан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Ушбу учрашув шарҳини Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради. Яхши кайфиятда сайтимизни кузатиб боришингизни тилаб қоламиз!


Учрашув соат 00:00да бошланади!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика