UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  13 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1

"Барселона" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Барселона" иродали ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 34-турида "Барселона" ўз уйида "Атлетик" клубини қабул қилди.
"Барселона" - "Атлетик" 2:1

Голлар
: Адуриз (50), Педро (73), Месси (75)

"Барселона": Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Адриано, А.Сонг, Хави (Фабрегас, 70), Иньеста, Санчес (Тельо, 86), Месси, Педро.

"Атлетик"
: Ирайсос, Де Маркос, Сан Хосе, Лапорт, Баленсиага, Итурраспе (Беньят, 83), Моран (М.Рико, 64), Сусаета, Андер (Токеро, 85), Муниаин, Адурис.

Огоҳлантиришлар
: Итурраспе (7), Бартра (21), Андер (72), Де Маркос (73), Педро (79).

                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ

"Барселона" мухлисларини иродали ва муҳим ғалаба билан табриклаймиз! Тунингиз хайрли ўтсин! Соғ ва саломат бўлинг!

Учрашув якунланди!


90+1` "Атлетик" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Рико қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90` Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Ҳозиргина майдонга тушган Тельо жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Майдон маркидан бир ўзи қочди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Лекин гол киритиш унга насиб этмади.

87` Алексиси Санчез ўрнига Тельо майдонга туширилди.

85` Лапорт бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Мессидан яна тўпни олиб қўйди. Мессида яхши вазият юзага келганди. Лекин Лапорт жонбозлик кўрсатди.

82` "Барселона" қолган дақиқалар ичида ҳимояда ҳам ишончлироқ ҳаракат қилиши талаб этилади.

80` Педро огоҳлантириш ҳам олишга улгурди.

79` Биринчи гол муаллифи Педро. Лекин голни, умуман ўйинни ўзгартириб юборган футболчи бу Дани Алвеш бўлди. Унинг самарали ҳаракатлари эвазига "Барселона" ўзига бўлган ишончни қайтариб олди. Иккинчи голни эса Месси жаримадан чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди.

77` Мана сизга "Барселона"! Икки дақиқа ичида вазиятни тубдан ўзгартириб ташлади. Шунча вазиятлар ниҳоят ўз самарасини келтирди.

75` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Месси! Чамаси 16-метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Месси ажойиб тарзда амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2:1!

73` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Педро! Ниҳоят! Дани Алвеш ўнг қанотдан жуда тезкорлик билан кириб келди ва тўпни қулай вазиятга турган жамоадошига оширди. Педро эса бу сафар ноаниқ ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ эди. Ҳисоб тенглашди! 1:1!


72` Эррера ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

71` Бугунги учрашувда ўйини қовушмаган Хави ўз ўрнини Фабрегасга бўшатиб берди.

70` "Барселона" устози Херардо Мартино келгуси машғулотларда шогирдларига дарвоза қаерда турганини ва қандай тўғри зарба бериш кераклигини яхшилаб "ўқтириши" зарур! 

67` Дани Алвеш Ирайсосга нисбатан қўполлик ишлатди. "Атлетик" посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

66` "Барселона" етарлича, балки жуда кўп вазиятлар, имкониятлар бўлмоқда. Лекин уларга ҳақиқий голедор ҳужумчи етишмаяпти. Клуб раҳбарияти ҳақиқий форвард сотиб олиш борасида бош қотиришига тўғри келади шекилли...

64` "Атлетик" таркибида ўзгариш руй бермоқда. Моран ўрнига Рико майдонга тушди.

62` Месси бугун гол ура оладими? Нима деб ўйлайсиз?


60` Месси!? Бугун у нималар билан банд дейсизми? Бирга-бир вазиятларни кўкка совуриш бўйича шахсий рекордини янгиламоқчи кўринади...

58`Педроооооо! Ирайсос!!!!!! Нималар қилмоқда булар? "Барселона" футболчилари имкониятларни голга айлантира олмай чарчашмаяпти. Ирайсос эса хавфли зарбаларни тўсишда жонбозлик кўрсатмоқда...

56` "Барселона" ҳимоячилари бугун томоша кўрсатиш учун майдонга тушишгандек гуё. Хатолар кетидан хатоларга йўл қўйишмоқда.

54` Месси ва Педро биринчи бўлимда деярли юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олишмагани айни пайтда жамоага қимматга тушмоқда.

52` Адуриз "Барселона" футболчилари Месси, Педро ва Санчезларга имкониятдан қандай фойдаланиш кераклигини тушунтириб қўйди десак муболаға бўлмайди. Биргина вазият ва гол.

50` ГООООООООООООООООООООООООЛ! АДУРИЗ! "Атлетик" футболчиси Муниаин тўпни Бартрадан олиб қўйди ва Адуриз томон ташлади. адуриз эса керакли позицияни танлади ва тўпни моҳирлик билан дарвозани узоқ бурчагига жойлаб қўйди.


49` Мессини жаримадан йўллаган зарбаси 3,4 метрча дарвозадан нарига ўтиб кетди.

48` Жарима тўпи. Тўп олдида Месси ва Хави...

47` "Барселона" тўпни ўзида сақлаб турибди. "Атлетик" эса рақибини ўз жарима майдончаси олдига яқинлашишини кутмоқда.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади! Танаффус! Дам оламиз! Лекин ухлаб қолиш йўқ-а?!


44` "Атлетик" ҳимоячиси Лапорт Мессига бугун ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти. Ушбу иқтидор соҳибига бекорга "Бавария"дек жамоа қизиқиш билдирмаган кўринади.

42` Тўғрсини айтганда, биринчи бўлимда камида 3,4 гол кўришга ҳақли эдик. Лекин Пинто, Ирайсос ва дарвоза устуни гол киритилишига йўл қўйишмади.

40` "Барселона"! Бу сафар Педро жуда зўр имкониятни йўққа чиқармоқда. Аниқроғи, Ирайсос уларни барча меҳнатларини чиппакка чиқаришда давом этмоқда! Қойил ушбу посбонга!

38` "Барселона"!!!! Адриано бир нечта футболчини ортда қолдириб, тўпни Санчезга қолдирди. Алексис эса кучли зарба йўллади. Лекин Ирайсос ўз ўрнида!

35` Ўйин анча жонланди. Бир қатор хавфли вазиятлар ҳар иккала жамоа дарвозаси олдида ҳам юзага келди. Лекин ҳозирча вазиятлар қаҳрамони бу дарвоза устунлари...

32` БАБАБУМ-БАБАБУМ! Алексис Санчез! Алексис бўш қолган дарвозага уч метрдан гол кирита олмади. Унинг йўллаган зарбаси ҳам Адуриздики каби дарвоза тусинига тегиб қайтди. "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди...


31` АДУРИЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗ! "Атлетик" ҳужумчисидан заргарона "чалқанча" услубда берилган зарба. Тўп эса шундоққина тўрга эмас, дарвоза устунига тегиб қайтмоқда... Супер гол кўришимиз мумкин эди...

30` Месси энди аввалги Месси эмас. "Атлетик" ҳимоячилари ундан тўпни ортиқча қийинчиликсиз олиб қўйишмоқда. Месси эса йиқилиб тушди. Ҳакам эътибор ҳам бермади.

28` Пуйол, Пике, Бускетс ва Неймар трибунада гурунглашиб ўтиришибди.

26` "Атлетик" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.

23` "Барселона" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўп Бартрага келиб тушди. Лекин Бартра бу вазиятга тайёр эмасди.

22` "Барса" ҳимоячиси Бартра ҳакамнинг сариқ карточкаси билан сийланди.

21` "Барселона" ҳужум қилишда давом этмоқда. Адрианонинг йўллаган зарбасини ҳимоячи жонбозлик кўрсатиб қайтариб қолди.

19` Месси гол урди. "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олиши керак эди. Лекин бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

17` "Барселона" ўйин тизгини ўз қўлига олди. Мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олишди. Иньеста томонидан узатиб берилган тўпни Алвеш дарвозага йўллади. лекин тўп дарвозагача етиб бормади.

15` Сўнгги 5 дақиқа ичида жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Ўйлаймизки, қолган вақт давомида ҳам биз ҳужукор футбол кўрамиз!

14` "Барселона" ўзига келди! Лекин Месси эмас! Бу сафар Месси Ирайсосни доғда қолдира олмади! Ирайсос бир дақиқа ичида иккита "сейв" қилди! Қойил!


13` "Барселона" ниҳоят ҳужумга ўтди! Педро деярли бирга-бир вазиятни кўкка совурди.  Ирайсос!

11` "Барселона"да инқироз юзага келганини учрашув дебюти ҳам айтиб турибди.  Ҳужумда фақат "Атлетик"!

10` Адуризнинг кучли зарбасини Пинто қийинчилик билан бартараф этди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

8` Майдон эгалари ҳозирча майдонда устунлик қила олишмаяпти. Тўпни назорат қилишда ҳам аввалги устунлик йўқ. "Атлетик" айни пайтда фаолроқ кўринмоқда.

6` "Атлетик" ҳужумга ўтди. Лекин ҳужумни ривожлантира олишмади. Бу орада Иттураспе рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилда ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

4` "Барселона" ҳозирча майдон марказидан уёғига ўта олмаяпти. "Атлетик" футболчилари жуда зич жойлашишган ва "Барса"га ҳужумга ўтиш имкониятини беришмаяпти.

2` "Атлетик" ўйин бошланиши билан қаттиқ "прессинг" қўллашди ва мезбон жамоа ҳимоячиларини хато қилишга мажбур эта олишди. Лекин "Атлетик"нинг  бошлаган ҳужуми якунига етмай қолди.

Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бу учрашув олдидан кўпчиликни бир савол қийнаётган бўлиши мумкин. Бу бугун "Барселона" яна ютқазадими? Ёки улар уч ўйинлик мағлубиятлар сериясига чек қўя олишадими? Бу саволлар жавобини яқин икки соат ичида билиб олишимиз мумкин бўлади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетик" учрашуви сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади. Ушбу беллашув шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлайди. Сайтимиздан узоқлашманг!

- Ўйин соат 00:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика