UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Россия. 25-тур. Денисов ва Аҳмедов тўқнашувида ғолиб аниқланмади Янгиликлар

Россия. 25-тур. Денисов ва Аҳмедов тўқнашувида ғолиб аниқланмади

Россия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Анжи" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйинда ҳисоб очилмади. Мезбонлар сафида Виталий Денисов, "Анжи" таркибида Одил Аҳмедов тўлиқ ҳаракат қилишди.

Локомотив – Анжи 0:0
13 апрель, 14.30, «Локомотив»
Локомотив
– Абаев, Дюрица, Виталий Денисов, Михалик (Диарра, 57), Янбаев, Майкон (Григорьев, 66), Шешуков, Чорлука, Оздоев (Буссуфа, 46), Самедов, Н′Дойе.
Анжи – Кержаков, Ешенко, Епуряну, Гаджибеков, Григалава, Максимов, Одил Аҳмедов, Билялетдинов, В.Бистров (М.Гаджиев, 72), Бухаров (Сердер Сердеров, 83), Смолов (Эвертон, 90).
Огоҳлантиришлар: Одил Аҳмедов (52), Буссуфа (57)

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. Москвадаги ҳамюртларимиз тўқнашуви дуранг билан тугади - 0:0.
90+4.
"Локо" сўнгги сонияларда гол уриш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо тўп дарвозадан ўрин олмади
90+3.
Аҳмедов аут ишлаб олди ва Билялетдиновга тўпни ошира олмади
90+2. Ўзгариш. "Анжи".
Смолов ўрнига Эвертон тушди
90+1.
Самедовнинг пасидан сўнг Н`Дойе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
90.
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
89. Хавфли вазият! Н`Дойе бу сафар зарба бермади, тўпни шеригига оширди. Григорьевнинг зарбаси дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди!
87.
Чорлука ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, тиниб тинчимас Н′Дойе тўпни дарвозага тўғрилай олмади
84.
Сердеров ўйинга тезда қўшилиб кетди ва олдинга ўтди. Аммо бу вазиятда Григорьев ундан тўпни олиб қўйди
83. Ўзгариш. "Анжи".
Бухаров ўрнига Сердер Сердеров тушди
81. Хавфли вазият! Н′Дойе жарима майдони ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолиб кетди, ҳужумчининг зарбасидан сўнг тўп Кержаковга тегиб қайтди!
80.
Ўйин давом этади.
79. Футбочилар сув ичиб олишаяпти, Денисов ва Аҳмедов бу вазиятда бир бирлари билан суҳбатлашиб олишмоқда
78. Ана бўмасам. "Анжи" дарвозаси ортида қуюқ тутун пайдо бўлди. Ҳакам ўйинни тўхтатди
75.
Буссуфа тўпни рақиб жарима майдонига узатди, бўйдор ҳимоячилар тўпни қайтаришди
72. Ўзгариш. "Анжи".
Бистров ўрнига Махач Гаджиев тушди
70.
Виталий Денисов ўз қанотдан ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди. Бироқ Епурянуга нисбатан қўпол ўйнади.
68.
Майкон Аҳмедов билан курашда оёғини қайириб олган кўринади, Одил унга деярли тегмаган экан
66. Ўзгариш. "Локомотив".
Майкон ўрнига Максим Григорьев тушди
64.
Майкон ва Аҳмедов тўқнашиб кетди. Майкон шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди
61.
Н′Дойе томонига оширилган тўпни ҳужумчи боши билан дарвозага тўғрилашда хатога йўл қўйди, ноаниқ
58.
Буссуфанинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси ўхшамади
57. Ўзгариш. "Локомотив".
Тарас Михалик ўрнига Лассана Диарра
56.
Максимов Смоловдан тўпни қабул қилиб 10 метрлардан даровзага зарба берди, тўпни Чорлука ўзига қабул қилди
55. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Буссуфа. Максимовни йиқитгани учун
51.
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Бухаров боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
50. Огоҳлантириш. "Анжи".
Одил Аҳмедов. Бусуффани йиқитгани учун Одил огоҳлантирилди
49.
Шешуковнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
47.
Виталий Денисов чап қанотдан олдинга ўтди, ҳимоячилар унга қаршилик қилишди. Янбаев ҳам имкониятдан фойдалана олмади
46. Ўзгариш. "Локомотив".
Оздоев ўрнига Буссуфа тушди
46.
Иккинчи бўлим бошланди

45. Биринчи бўлим тугади. Танаффус. Кетиб қолиш йўға...
43. Мана вазият! Бистров бирга бир вазиятда Абаевни ўзига зарба берди!

38. Н′Дойе яна зарба берди, бу сафар ҳам тўпни Кержаков қайтарди
35. Яна бир вазият. Оздоевга оширилган тўпга биринчи бўлим Кержаков етиб келди.
33. Бухаров олдинга ўтди, бироқ унга Чорлука имкон қолдирмади
30. Хавфли вазият! Самедов тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда Н′Дойе боши билан тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
29. Билялетдинов жарима тўпини амалга оширди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
26. Ешенко тўпни жарима майдонига оширишга уринди, Дюрица ҳушёр ўйнади
24.
Зерикарли ўйин томошабинларга ҳам ёқмаяпти, улар ҳуштакбозликни бошлаб юборишди.
22. Ешенко қанотдан олдинга ўтди, аммо тўпни жарима майдонига узата олмади
16. Жамоалар хатога йўл қўйишдан қўрқишмоқда, шу боис ҳозирча хавфли вазият ташкил этишмади
14. "Локо" футболчилари ҳозирга қадар 5 бор зарба беришди, меҳмонлар ҳали умуман зарба беришмади
12. Виталий Денисов чап қанотдан олдинга ўтди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
10. Оздоев бурчак тўпини ишлади, амалга оширилган бурчак тўпи "Анжи" дарвозабони қўлига бориб тушди
8. Тўп майдон марказида, жамоалар ҳужумга ўтишга интилишмоқда
4. Михаликнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва тўпни дарвозабон эгаллаб олди
1. Учрашув бошланди.
- Ўйин соат 14:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика