UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  3 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Англия кубоги. "Арсенал" финалда! Янгиликлар

Англия кубоги. "Арсенал" финалда!

Англия кубоги ярим финали доирасида "Уиган" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.
Англия кубоги
1/2 финал
Уиган – Арсенал 1:1 (пенальтилар бўйича 2:4)
12 апрель, 21.07, «Уэмбли»
Голлар
: 1:0 – 63, пенальти Жорди Гомес,  1:1 – 82 Мертесакер.
Уиган – Карсон, Перч, Крэйни, Рамис (Колдуэлл, 86), Бойс, Макартур, Макикран (Коллисон, 64), Босежур, Жорди Гомес, К. Макманаман (Пауэлл, 68), Фортюне.
Арсенал – Фабианьски, Санья, Мертесакер, Вермален, Монреаль (Гиббс, 63), Касорла, Артета, Рэмзи (Чельстрем, 113), Окслейд-Чемберлен, Подольски (Жиру, 68), Саного.Огоҳлантиришлар: Жорди Гомес (79), Макартур (90), Коллисон (90), Босежур (120).

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилди.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Иккинчи финалчи эртага "Халл" – "Шеффилд Юнайтед" ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат!

8-Санти Касорла гол урди - 2:4! "Арсенал" финалда!
7-
Макартур гол урди - 2:3!
6-
Жиру гол урди 1:3!
5-
Босежур гол урди 1:2!
4-
Чельстрем гол урди 0:2!
3-
Коллисоннинг зарбасидан сўнг тўпни Фабиански қайтарди!!
2-
Артета гол урди 0:1.
1-Колдуэллнинг зарбасидан сўнг тўпни Фабиански қайтарди!
Диққат бошланди пенальтилар серияси бошланди!

120. Учрашув якунланди. Анироқроғи футбол тугади, энди пенальтилар серияси бўлади.
120.
Чельстрем! Унинг зарбаси ҳал қилиши мумкин эди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
119. Огоҳлантириш. "Уиган". Босежур
118.
Ўйин тугаб бормоқда, иккала жамоа футболчилари ҳам чарчашди. Билиниб турибди. 
115.
Чельстремнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди, лекин барибир зарба берилди
113. Ўзгариш. "Арсенал".
Рэмзи ўрнига Чельстрем тушди
113.
Коллисон боши билан даровозага зарба берди, ноаниқ.
111. Хавфли вазият! Чемберленнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди!
110.
Фабиански кутилмаганда ўз жарима майдонини ташлаб ҳужумчига қарши чиқди, "Уиган" ҳужумчиси қанотга кетиб қолди
108.
"Арсенал" жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
106. Сўнгги бўлим бошланди.

105. Биринчи қўшимча тайм якунланди
102.
Чемберлен икки бор зарба берди, ҳар иккала вазиятда ҳам Перч тўп йўлига қалқон бўлди
98.
Бурчак тўпидан сўнг яна Яя Саного дарвозага зарба берди, ноаниқ.
97. Хавфли вазият!
Карсон! Саногонинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг посбон тўпни қайтарди
95.
Гиббс тўпни Жируга оширди, тўп Саного томонга борди, Бойс тўпни ундан олиб қўйди.
94.
Жек Коллисоннинг жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
90. Қўшимча биринчи бўлим бошланди.

90+5. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Финалчини аниқлаш учун қўшимча вақтга мурожаат қилинади. Ухлаб қолманг.
90+4.
Чемберленнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди, бу вазиятда Рэмзи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
90+3.
Венгер майдон четига ўтириб олиб шогирдларининг ҳужумларини кузатмоқда.
90.
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88.
Жиру! 16 метрлардан йўлланган кучли ва аниқ зарбадан сўнг тўпни Карсон тўхтатиб қолди!
86. Ўзгариш. "Уиган".
Рамис ўрнига Колдуэлл
83. Бурчак тўпидан сўнг жарима майдонига узатилган тўпни Мертесакер боши билан дарвозага йўллади - 1:1.
83. ГООООООООООООЛ. МЕРТЕСАКЕР!
82. Хавфли вазият! Гиббс икки метрдан боши билан дарвозага йўллади, Карсон тўпни қайтарди, қўшимчасига ҳимоячи тўпни қайтарди.
80. Огоҳлантириш. "Уиган".
Хорди Гомес
78.
"Канонирлар"нинг стадиондаги мухлислари ҳавотирдалар, уларнинг жамоага бўлган ишончлари сўниб бораётганга ўхшайди
77.
"Уиган" тартиб билан ҳимояланмоқда ва финал сари яқин келмоқда
75.
Чемберленнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Карсон ушлаб олди
73.
"Арсенал"нинг ҳужумлари самара келтирмаяпти. Жиру тушиб ҳужумкорликни оширди. 
68. Ўзгариш. "Арсенал".
Подольски ўрнига Жиру тушди
66. Ўзгариш. "Уиган".
Макманаман ўрнига Пауэлл тушди
64.
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Саного дарвозага йўллай олмади.
62.
Хорди Гомес "нуқтадан" адашмади ва ҳисобни очди - 1:0.
61. ГООООООООООООООЛ. ХОРДИ ГОМЕС!

60. Ўзгариш. "Арсенал". Монреал ўрнига Гиббс тушди
60. Пенальти! "Арсенал" дарвозасига! Мертесакер ўз жарима майдони ичида Макманаманни йиқитди.
54.
Рэмзи жарима майдони ичида Макартурни йиқитди, ҳакам бу вазиятда пенальти йўқлигини кўрсатди
52. Касорла ажойиб пас билан Саногони олдинга ташлади. Рамис ҳужумчи билан курашди ва тўпни якунда Карсон эгаллаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди

45+1. Биринчи бўлим якунланди
45+1. Касорланинг бурчакдан ошириб берган тўпини Перч қайтариб юборди
44. Подольски зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
42. Хавфли вазият! Саного бир бирга вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабонга йўллади, Карсонга тасанно!
41. Подольскининг чап оёғи билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40. Чемберленга нисбатан қўпол ўйнашди, чамаси 25 метрлардан жарима тўпини лондонликлар тепишади
39. Хорди Гомес жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди. Каллум Макманаман икки бор дарвозага зарба берди, биринчиси ноаниқ, кейингисида Фабиански тўпни қайтарди.
35. Хавфли вазият! Саногонинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
31.
"Уиган"нинг ҳужуми! Санья жарима майдони ичида ҳужумчига зарба беришга имкон бермади. Макманаманнинг зарбаси эса қайтариб юборилди.
27.
Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият содир этилди. Касорла тўпни жарима майдони ичига оширди, Вермален тўпни боши билан дарвоза томон йўллади. Санья тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
25.
Чемберлен ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо тўпни дарвозага йўллай олмади
20.
Ўйин зерикали кечмоқда, жамоалар тўпни асосан майдон марказида ушаб туришибди. Ҳеч ким хато қилмоқчи эмас
15. Артета бурчак тўпини амалга оширди. Аммо Касорла ета олмади.
7. Мана вазият! Санья қанотдан тўпни оширди, Саного боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!
6. Тўғриси ҳозирча ҳеч қандай вазият содир этилмади
5. Тўпни лондонликлар ўзларида сақлаб туришибди
1. Илк ҳужумни "Арсенал" ташкил этди. Чемберлен тўпга ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида
- Учрашув бошланди!
- Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:07да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика