UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  3 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1

РЕАЛ МАДРИД - БОРУССИЯ Д 3:0. Янгиликлар

РЕАЛ МАДРИД - БОРУССИЯ Д 3:0.

Ушбу саҳифа орқали "Реал" - "Боруссия" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
ЕЧЛ, чорак финал. Дастлабки ўйин.

"Реал" - "Боруссия Д" 3:0

"Сантьяго Бернабеу".

Ҳакам:
М.Клаттенбург.

Голлар:
Бэйл (3), Иско (27), Роналду (57).

"Реал":
Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Модрич, Иско (Ильярраменди, 72), Бэйл, Бензема (Мората, 75), Роналду (Каземиро, 80).

"Боруссия Д":
Вайденфеллер, Пишчек (Шибер, 67), Хуммельс, Папастатопулос, Дурм, Кель (Йойич, 74), Шахин, Гросскройтц, Мхитарян (Хофманн, 64), Ройс, Обамеянг.

Огоҳлантиришлар:
Ройс (18), Кель (30), Гросскройтц (87).


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ
90+4. Ўйин тугади. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

90+2. "Боруссия" ўйин сўнггида тўпга эгалик қилиб турган бўлса-да, бу ҳисобнин ўзгариш учун етрали бўлмаяпти.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87.
Пепе "Боруссия"нинг навбатдаги ҳужумини ҳам бартараф этди. Ажойиб ўйин кўрсатяпти.

86.
Гросскройц қоида бузди. Сариқ карточка билан жазоланди. "Реал" эса жарима тўпидан унумли фойдаланолмади

84.
Бэйл ўз жарима майдони олдида тўпни эгаллаб олиб, катта тезликда олдинга ташланди. Жуда осонлик билан рақибларни бирин-кетин алдаб ўтди ва сўнгги зарба ноаниқ бўлди. 

80. Роналдунинг жароҳати жиддийроқ шекилли. Унинг ўрнига Козимиро тушурилди.

78. Криштиануга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

75.
Бензема ўрнига Мората

75.
"Боруссия" таркибида ҳам яна бир ўзгариш. Кель ўрнига Йович.

71.
Иско ўрнига Ильяраменди майдонга тушди.

69.
Вайденфеллер Бенземанинг яна бир зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди.

66.
Ройснинг зарбасиии! Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишмаганида Касильяс унга улгуриши қийин эди.

64.
Ройс "Реал" жарима майдонида чўзилиб ётибди. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатишидан умидвор бўлиб. Рефери эса қоида бузилмаганини билдиряпти.

62. БЕНЗЕМАА! Кучли зарба! Вайденфеллердан яна бир шедевр.

60.
Ҳар икки жамоа томонидан очиқ футбол намойиш этила бошланди. Бошқачасига мумкин ҳам эмас энди. Вазиятлар кетидан вазиятлар. Ҳар икки жамоада ҳам гол учун имкониятлар!

58.
Пишекнинг қўпол хатоси, Модричнинг ақилли тўп узатиши, Роналдунинг голи... Немисларга эса қийин. "Реал" бир оёқ билан ярим финалда, десак хато бўлмаса керак.

57. ГООООООЛ! КРИШТИАААНУУУ РОНАЛДУУУ!

55.
Дортмундликларда ҳам ажойиб имконият! Мхитарян! Йўқ. Зўр вазият бой берилди. Фойдаланилмади.

53.
Роналду ўнг қанотда пайдо бўлиб, рақибларни жуда осонлик билан ортда қолдирди ва тўпни жарима майдонига, Бензема томон узатди. Ҳимоячилар амаллашди.

51.
Мадридда эса кучли ёмғир ёғишда давом этмоқда.

50. Пишек, Кель, Мхитарян иккинчи бўлимда анча фаоллашди.

49.
Ройс ва Обемиянг уюштирган ҳужум ноаниқ зарба билан якун топди. Энди Икер шоўмасдан тўпни ўйинга киритиб бнради.

47. Бэээйл! Вайденфеллер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Лекин бу сафар ушбу дуэлда дарвозабон устун келди.

46.
Таркибларда ҳозирча ўзгаришлар йўқ.

ИККИНЧИ ТАЙМ!

45. Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффус!

45.
Тайм сўнггида "Боруссия" анча фаоллашди. Бироқ голли вазиятлар яратилмади.

44.
Эрик Дурм бурчак тўпи ишлади. Ройс тўпни жарима майдонига етказиб берди. Бироқ бундан бирор натижа чиқмади. Мадрид ҳимояси ишончли ўйнади.

41.
Мхитарян катта тезликда ҳимоядан ҳужумга ўтди. Тўпни Обемиянгга узатди. У эса трибунадагиларни нишонга олди...

39.
Чап қанот орқали Коэнтрау ва Бенземанинг ҳаракатлари эвазига ташкил қилинган ҳужумни Роналуд ниҳоялаб қўйиши мумкин эди. Бироқ тўпни тўхтатиб, ўзига бўйсундира олмади португалиялик. 

37.
Карвахалнинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Бензема дарвозага йўллаб қўйишга интилди. Зарбаси ноаниқ ва кучсиз чиқди.

34.
Мхитарян рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳакамга нигоҳини қаратди. У эса жим. Ҳеч нарса бўлмади, демак.

32. 
Дортмундликларнинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири. Гросскройц яхши рейд қилди. Тўпни ўзи жарима майдонигача олиб бориб, зарба берди. Аниқ, аммо етарлича кучли эмас.

29. "Реал" яна бир бор жарима тўпини амалга оширди. Бэйлнинг зарбасидан кейин Вайденфеллер яна бир ажойиб сейв намойиш қилиб берди. Чиройли вазият.

27.
"Боруссия" бурчак тўпини амалга оширгач, "Қироллик клуби" тўпни эгаллаб тезда қарши ҳужумга ўтди ва уни сўнгги паллада Ди Мария майдонга туша олмаслиги маълум бўлгач, унинг ўрнига такибга киритилган Иско аниқ зарба билан ҳисобни 2:0га етказди.

26. ГООООООЛ! ИСКОООО! 

25.
Алонсо майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпидан сўнг ҳужум ташкил қилган "Боруссия"нинг бу сафарги ҳамласи ҳам жуда етз тўхтатилди.

20.
Ўйин темпи тушди. Дортмундликлар тўпни ўзида бир муддат ушлаб туришга ва кейин олдинга боришга уриниб кўрди. Ҳозир айнан шу керак. Тайм аввалидаги ҳужумлар ёмғиридан сўнг, бироз ўзига келиб олиш талаб этилади.

18. Марко Ройсга сариқ карточка.

16.
"Боруссия" олдинга ўтишга уриниб кўрди. Шахиннинг сай-ҳаракатлари кўп ҳам муваффақиятли чиқмади. Қайтанга хавфли қарши ҳужум қабул қилиб олишди.

12.
"Реал" шу дақиқагача қадар бутун таймга татигулик ҳужумлар ташкил қилиб улгурди. Ўйин фақат бир дарвоза олдида кечяпти.

11.
Мадридликлар жарима тўпи ишлашди. Роналдунинг зарбаси яна хавфли, яна Вайденфеллер уни қийинчилик билан бартараф этди.

08.
Криштианунинг узоқ масофадан берган зарбасии! Вайденфеллер кучли зарбани қайтара олди.

07.
"Реал" эса ҳужум қилишда давом этмоқда. Бэйлнинг навбатдаги зарбасидан кейин ҳам тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Бироқ бироз аввал ҳакам хуштаги чалиниб, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганди.

04.
Ҳаа, жуда тезкор гол. "Реал"га жуда катта устунлик тақдим этса керак бу.

03. ГООООООООООЛ! Бэйл! Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди.


01. Ҳакам хуштаги чалиниб, ўйинга старт берилди. Бошладик!


Ўйин бошланиши учун барчаси тайёр.

Ушбу ўйинни сиз учун "СА"да чиройли футбол кўришни ният қилган Аброр Қодиров шарҳлаб боради. 

Футболчилар майдонда! Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда!

Мадриддаги мухташам стадион трибуналарида замонамизнинг энг кучли теннисчиларидан бири — Рафаэль Надал кўриниш берди. Рафа Мадриднинг "Реал" клуби ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади.

Учрашув бошлангунга қадар эса ўйин превьюсини яна бир бор кўздан кечириб чиқиш имконига эгасиз.

"Сантьяго Бернабеу"даги муросасиз ва шиддатли кечиши кутилаётган учрашув бошланишига жуда оз вақт қолди.

- Ўйин соат 23:45да бошланади


РЕАЛ МАДРИД - БОРУССИЯ Д
2 апрель. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу". 23:45
Ҳакам -
Марк Клаттенбург (Англия).

"Реал":
Касильяс, Пепе, Рамос, Коэнтрао, Роналдо, Бензема, Бэйл, Алонсо, Карвахаль, Модрич, Иско.

"Боруссия Д":
Вайденфеллер, Пищек, Сократис, Хуммельс, Дурм, Кель, Шахин, Гросскройц, Мхитарян, Ройс, Обамеянг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика