UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  18 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

"Севилья" - "Реал" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ. Янгиликлар

"Севилья" - "Реал" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ.

Испания примеросининг 30-туридан ўрин олган "Севилья" - "Реал" ўйини бугун тунда сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун раҳмат! Доимо соғ-саломат бўлинг! Келгуси футбол ўйинларигача!

90+4` Ўйин тугади! "Реал" яна мағлубиятга учрамоқда. "Севилья" эса ажойиб ғалабани тантана қилмоқда! "Атлетико" чемпионатнинг якка пешқадами бўлиб олмоқда. "Барселона" иккинчи поғонада. Мадрид жамоаси эса ҳозирча учинчи ўринга тушиб қолди.

90+3` Бето тўпни эгаллаб олмоқда!

90+3` Бурчак тўпи. Сўнгги имконият.

90+3` Ўйин тугаб бормоқда. "Реал" ҳозирча жим. Вақт оз қолмоқда.


90+2` "Севилья" мухлислари бутун стадион бўйлаб куйлашмоқда! Ажойиб муҳит!


90+1` Гарет Бэйлнинг жаримадан тепган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90` Учрашувга 4 дақиқа вақт қшўиб берилди.

90` Ракитичнинг узоқдан йўллаган зарбасини Лопез қайтариб қолди.


89` "Реал" навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олишга жуда яқин турибди.

85` Хаби Алонсо дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

84` Карлос Бакка майдонни тарк этди. Бутун стадион ушбу футболчини олқишлаб қўйди. Унинг ўрнида Гамейро қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.

83` Карло Анчелотти асабийлашмоқда. Уни тушунса бўлади.

80` "Севилья" бугун қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.

77` "Реал"га нималар бўляпти? Қанчадан-қанча вазиятларни кўкка совурмоқда Карло Анчелотти шогирдлари. Бу турда ҳам "Реал" мағлубиятга учрайдими? Кузатамиз!

74` Роналдо!!!!!!!!!! Тезкор жавоб! Роналдо сал қолса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Ажойиб ҳужум!

73` ГООООООООЛ! Бакка! 2:1! Ракитич нималар қилди? Майдон марказидан Бакка билан ажойиб тарзда ўйнади ва Ракитич ўзининг чиройли паси билан Баккани дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бакка эса бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатиб қўйди. 2:1!


72` Роналдо боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Лекин Бето ўз ўрнида.

70` Бэйл бутсасини алмаштириб олмоқда.

66` Модрич ҳозир Марселони ажойиб вазиятга чиқарди. Марсело эса тўпни жамоадошига етказишда хатога йўл қўйди ва ҳужум шу ерда тугади.

64` "Реал"нинг ҳужумлари давом этади. Карвахаль, Марсело ўз қанотлари бўйлаб фаоллик кўрсатишмоқда. Лекин якуний зарбага келганда "Реал" футболчиларига аниқлик етишмаяпти.

61` Марко Марин Карвахальга нисбатан қоидани бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

59` "Севилья" кетма-кет икки бор бурчак тўпи тепди. Лекин ҳар иккаласида ҳам "бланкос"лик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.

57` Ракитич бугун мезбонлар сафида фаол.

55` "Реал" борган сари босимни кучайтирмоқда.

52` Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳимоячилари тартибли ўйин кўрсатишмоқда.

50` Бугунги баҳс жуда кўп қўполликларга бой бўлмоқда.

47` "Севилья" ҳужум билан бошлади иккинчи бўлимни.

46` Иккинчи тайм бошланди!

45` Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

44` Роналдо! Энди эса бу футболчининг зарбасини рақиб ҳимоячиси чизиқ устидан бартараф этиб қолмоқда. Биринчи бўлим сўнгги дақиқалари янада қизиқарли тус олди.

43` Бэйл нималар қилмоқда? Ажойиб имконият! Бэйл ҳозир ажойиб вазиятни йўққа чиқарди!

41` Варан Ракитичга нисбатан майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

40` "Севилья" жавобан ҳужумга ўтди. Ракитич ноаниқ паси бу ҳужумни эрта якуналанишига сабаб бўлди.

39` Роналдонинг ажойиб зарбаси ва Бетонинг чиройли "сейви"ни томоша қилдик.

37` Варан ҳужумга ўтди. Бэйл ҳужумни ривожлантирмоқчи бўлди. Лекин Гаретнинг ўйлаган режасинин жамоадошлари тушунмай қолишди ва ҳужум шу жойда узилди.

35` Майдон эгаларининг ўзлари танаффусгача иккинчи голни киритишмоқчи. Иборра ва Ракитич "Реал" дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин бу иккала зарба ҳам самара келтирмади.

34` "Реал" танаффусгача иккинчи голни киритиш истагида. "Реал"нинг бу хоҳишига "Севилья" розилик берармикин?

33` Ўйин тезлиги бироз пасайгандек.

29` Ильяррамендининг ажойиб зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетмоқда.

27` "Реал" ҳужумда омадини синамоқда.

25` Бакка-Рейес тандеми бугун мадридлик ҳимоячиларга анча ташвиш туғдира шекилли. Ҳозир ажойиб комбинатцион ҳужум хавфли зарба билан якунланди.

23` Энди Бэйл ҳакам томонидан огоҳлантирилмоқда. Ўйин жуда кескин курашлар билан давом этмоқда.

22` Иборрага сариқ карточка.

21` Ўйин янада қизимоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда.

19` ГООООООООООООООООООЛ! Бакка! 1:1! "Севилья"нинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Рейеснинг ажойиб тўп оширишидан сўнг, Бакка Лопез дарвозасини ишғол этди. Ҳисоб тенглашди!

18` Роналдога нисбатан қоида бузилди. Яна жарима зарбаси. Лекин бу стандарт фойда бермади.

16` "Севилья" тезда олдинга отланди. Ракитичнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум якунига етмай қолди.

14` ГООООООООООООООЛ! Роналдо! 0:1! Жарима зарбасини жабрланвчининг ўзи амалга оширди. Тўп йўл-йулакай жонли деворга тегиб дарвозадан жой олди. Бу ерда Бетони айблай олмаймиз. Рикошет ва гол!

13` Роналдога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозага яқин жойдан жарима зарбаси.

12` Бензема яна! Яна ўша француз! Учинчи имконият пайдо бўлди. Лекин голдан дарак йўқ.

11` Бенземанинг зарбасини Бето бартараф эта олди.

9` Бэйл-Марсело тандеми остида ташкил этилган ҳужум якунига етмай қолди.

7` Бенземада ажойиб имконият! Француз ҳозир ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбасини Бето қайтариб қолди.

6` Ўйин тезкорлик билан гоҳ бу дарвоза олдида, гоҳ қарама-қарши дарвоза томон кўчмоқда. Иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишни хоҳлашмоқда.

4` Такрорий лавҳада кўриндики, Ильяраменди "Реал"ни голдан сақлаб қолган экан.

3` Энди "Реал"нинг жавоби!

2` Хавфли вазият! Майдон эгалари ўйинни тажовузкорлик билан бошлашди!

1` Учрашувга старт берилди! Кеттик! Бугун "Севилья" ўз  уйида "Реал"ни қабул қилмоқда. Чиройли ўйин кўрамиз деб умид қиламиз!

Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

-Бугунги ўйинни Сиз азиз футбол ишқибозларига Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради. Сайтимизни кузатиб боринг!

-Жамоалар таркиби аниқ!
"Севилья": Бето, Федерико, Морено, Пареха, Коке, Марин, Ракитич, Иборра, Рейес, Мбиа, Бакка.
"Реал": Лопез, Пепе, Варан, Карвахаль, Бэйл, Марсело, Алонсо, Модрич, Ильяраменди, Роналдо, Бензема.

Яна саноқли дақиқалардан сўнг учрашув бошланади.

- Учрашув соат 02:00да бошланади.

Испания чемпионати, 30-тур.

"Севилья" - "Реал" 2:1

Голлар:
Роналдо (14, 73), Бакка (19).

"Севилья": Бету, Коке, Пареха, Фасио, А.Морено, Иборра, Мбиа, Рейес (Ф. Наварро, 75), Ракитич, Марин (Витоло, 71), Бакка (Гамейро, 83).

"Реал": 
Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Алонсо, Ильярраменди (Иско, 67), Модрич (Мората, 90), Бэйл, Бензема, Роналду.

Огоҳлантиришлар:
Иборра (21), Бэйл (23), Марин (61), Варан (79), Алонсо (86), Бету (90).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика