UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  1 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  1 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  11 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  21 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  56 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  17 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15

"Насаф" "Локомотив" майдонида дурангга эришди Янгиликлар

"Насаф" "Локомотив" майдонида дурангга эришди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 1:1
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ш. Қосимов (Тошкент).
Голлар: Иброҳим Раҳимов, 12 - 1:0. Илҳом Шомуродов, 90+2 - 1:1 (Алишер Юсупов).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Юлдашев, Виктор Карпенко (с), Жасур Ҳасанов (Фозил Мусаев, 61) Дилшод Жабборов, Лутфулла Тўраев, Иброҳим Раҳимов (Жасур Ҳасанов (кичик), 77), Вячеслав Шевченко, Александр Шадрин (Андрей Кожокарь, 46).
Захира:
Темур Жўраев, Акмал Холматов, Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев.
«Насаф»: Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Кенжа Тўраев (Азамат Алланиязов, 46), Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев (Улуғбек Дадабоев, 85), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев.
Захира:
Ўткир Юсупов, Акром Баҳриддинов, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Шерзод Аъзамов.
Огоҳлантириш:
Андрей Кожокарь 80
Назоратчи:
А. Арутюнов (Тошкент).


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини бериб борилди.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

90+4-дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ. 1:1
90+3-дақиқа.
Жавоб ҳужуми! Илҳом Шомуродов бу сафар гол ура олмади, бурчак тўпи. Геворкян томонидан ошириб берилган тўпга ҳеч ким ета олмади
90+3-дақиқа.
Хавфли вазият! Ислом Тўхтахўжаев қулай имкониятдан фойдала олмади
90+2-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Алишер Юсупов қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага йўллади - 1:1.
90+2-дақиқа. ГОЛ. 1:1. Илҳом Шомуродов
90+1-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Алишер Юсупов
90-дақиқа. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
88-дақиқа.
"Насаф" жарима тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
85-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Эркин Бойдуллаев ўрнига Улуғбек Дадабоев майдонга тушди
79-дақиқа.
"Насаф"нинг ҳужуми. Шуҳрат Муҳаммадиев рақиб жарима майдони ёнига бориб рақибга нисбатан қўпол ўйнади, ҳар ҳолда ҳакам шундай қарор қабул қилди
77-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Иброҳим Раҳимов ўрнига кичик Жасур Ҳасанов тушди
71-дақиқа.
Хавфли вазият! Вячеслав Шевченко тўпни ўзида сақлаб қолиб ҳужумни барбод қилди, уни ёнида Раҳимов бор эди
66-дақиқа.
Кучли ёмғир остида ўйин суръати пасайгани йўқ
64-дақиқа.
Эркин Бойдуллаевнинг жарима майдон ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
61-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Жасур Ҳасанов ўрнига Фозил Мусаев майдонга тушди
59-дақиқа.
Майдонга Фозил Мусаев тушишга тайёрланмоқда
59-дақиқа.
Илҳом Юнусовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг тўрига ташқи томондан тегди
58-дақиқа.
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди, тўпни Муҳаммадиев қайтариб юборди
55-дақиқа.
"Насаф" тўп билан муомула қилмоқда, Қораевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Тўхтахўжаев қайтарди.
52-дақиқа.
Хавфли вазият! Геворкян тўпни олдинга ташлади, Шомуродов тўпга ҳар қанча интилмасин унга ета олмади
48-дақиқа.
Ҳасановнинг пасидан сўнг Шевченко рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан тўхтатиб олди, ҳакам ўйинни тўхтатди
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
46-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Александр Шадрин ўрнига Андрей Кожокарь майдонга тушди 
46-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Кенжа Тўраев ўрнига Азамат Алланиязов майдонга тушди
45+1 дақиқа. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча 1:0. Танаффус
45-дақиқа.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
40-дақиқа.
Илҳом Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
39-дақиқа.
Жасур Ҳасанов жарима тўпини ишлаб олди, жарима тўпи Виктор Карпенкога оширилди, унинг зарбаси ўхшамади
38-дақиқа.
Фарруҳ Сайфиев Карпенкодан қочиб кетди, аммо ўзи ҳам тўпга ета олмади
35-дақиқа.
Жавоб ҳужуми. "Темирйўлчилар" вазиятдан унумли фойдалана олишмади, бу вазиятда Лутфулла дарвозага зарба берди, Элдор Суюнов ўзини кўрсатди
34-дақиқа. Илҳом Шомуродовни ҳимоячилар бир ҳаракат билан бирга бир вазиятга чиқариб юборишди, Нестеров буни кутиб турган экан ва тўпни бир амаллаб қайтарди, Шомуродов йиқилди, ҳакам бу вазиятда жарима тўпи белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади
32-дақиқа.
Лутфулла Тўраев чамаси 22 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп Мақсуд Каримовга тегиб қайтди
28-дақиқа.
Ҳозирча тўпни эгаллаб туриш бўйича устунлик "Локомотив" томонида. Тўғри ҳужумни кўпроқ "аждарлар" ташкил қилишмоқда
26-дақиқа.
Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
23-дақиқа. Кенжа Тўраев! Ҳужумчи жарима майдони чизиғи устидан ҳимоячилардан қайтган тўпни ўзига тўғрилаб олди ва зарба берди, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
21-дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг Нестеров тўпни муштлари билан қайтариб юборди
20-дақиқа.
Геворкян рақиб жарима майдони ёнига етиб келди ва дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб, сўнгра Нестеровнинг қўлига тегиб майдонни тарк этди
19-дақиқа.
Илҳом Юнусов қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда ҳимоячилар қуршовида турган Кенжа Тўраев тўпни тўхтата олмади
18-дақиқа.
Энди майдон эгаларининг ҳужуми ўхшамади. Шевченко бу вазиятда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
17-дақиқа.
Кенжа Тўраевнинг пасидан сўнг Геворкян олдинга ўтди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади ва ҳужум тўхтади
13-дақиқа. Иброҳим Раҳимов рақиб ҳимоячилари хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди - 1:0.
12-дақиқа. ГОЛ. 1:0

10-дақиқа. Ҳасанов энди жарима тўпини амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
8-дақиқа. Катта Жасур Ҳасанов қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига узатиб берди, Элдор Суюнов тўпга эга чиқди
5-дақиқа. Геворкян узатиб берган тўпни Фарруҳ Сайфиев дарвозага йўллашда бироз адашди
- 16:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ
- 15:57. Мамлакат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа сардорлари стадионда чемпионат байроғини кўтаришди.
- 15:53. "Локомотив" стадионида янги мавсум олдидан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" клуби президенти Равшан Икромов барчани янги мавсум билан табриклади ва жамоаларга омад тилади.
- 15:50. Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда
- Ўйин соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика