UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  19 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  5 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  8 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  5

Англия. 31-тур. "Манчестер Сити" - "Фулхэм" 5:0 Янгиликлар

Англия. 31-тур. "Манчестер Сити" - "Фулхэм" 5:0

Англия премьер-лигасининг 31-турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилди.
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйин бошлангач матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.


Учрашув бошида Майдон эгалари икки бор тўпни жарима майдонига узатишди, иккала вазиятда Стокдэйл тўпни қайтарди. 7-дақиқада Сабалетанинг пасидан сўнг Негредо тўпга ета олмади. 13-дақиқада Милнер рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқлигини кўрсатди.

17-дақиқада ўйиндаги илк хавфли вазиятни "Манчестер Сити" ташкил қилд. Коларов тўпни жарима майдони ичига оширди, Сидуэлл тўпни қайтарди, бу тўп Милнерга борди. Милнер тўпни оёғининг ташқи томони билан дарвозанинг юқори бурчагига йўллади, Стокдэйл тўпни қайтарди.

23-дақиқада Вудроу тўпни дарвозага йўллади, қайтган тўпга Ричардсон кучли зарба берди, тўп дарвозанинг устуни ёнидан ўтиб кетди!

25-дақиқада Аморебьета ўз жарима майдони ичида Негредони йиқитди, ҳакам пенальти белгилади. Яя Туре нуқтқадан адашмади - 1:0

32-дақиқада Ричардсон чап қанотда тўпни Демичелисда олиб қўйди ва жарима майдони ичига оширди. Саша Ритер боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

37-дақиқада "Сити" яна гол уриши мумкин эди. Туре жарима майдони ичидаги Сильвага тўп узатди, испаниялик футболчи бир ҳаракат билан Стокдэйлни ожиз қолдирди, аммо дарвоза чизиғи устида Аморебьета тўпни қайтаришга эришди!

43-дақиқада Милнернинг пасидан сўнг чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борган Коларов дарвозага зарба берди, тўп дарвозабоннинг қўлларига ва дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

Иккинчи бўлим бошланди. Давид Сильва тўпни олдинга оширди, Негредо ва Аморебьета ўртасидаги курашда ҳимоячи устун келди.

54-дақиқада Аморебьета ўз жарима майдони ичида Сильвани йиқитди ва ҳакамдан қизил карточкани олди. Бу сафарги пенальтини ҳам Яя Туре аниқ амалга оширди - 2:0.

61-дақиқада Жеймс Милнер жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.

67-дақиқада Яя Туре ўзининг учинчи голини урди, гол ажойиб чиқди. Чамаси 25 метрлардан дарвозанинг юқори бурчагига - 3:0!

73-дақиқада Коларов чамаси 22 метрлардан даровозани нишонга олди, Стокдэйл қийинчилик билан тўпни қайтарди.

77-дақиқада Демичелис Насрининг пасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага йўллади, чизиқ устида турган ҳимоячи қаҳрамон бўлди.

86-дақиқада Фернандиньо Англия премьер-лигасидаги иккинчи голини урди - 4:0.

89-дақиқада Йоветич дарвозага зарба берди, дарвозабондан қайтган тўпни ҳимоячи Мартин Демичелес тўп киритди - 5:0! 

Ўйин айнан мана шу ҳисоб билан якунланди.

Манчестер Сити – Фулхэм 5:0
22 март, 20.00, «Этихад Стэдиум»
Голлар:
1:0 – 26, пенальти Яя Туре,  2:0 – 54, пенальти Яя Туре,  3:0 – 67, Яя Туре,  4:0 – 86, Фернандиньо,  5:0 – 89, Демичелес
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Лескотт, Коларов, Яя Туре (Родуэлл, 77), Сильва (Навас, 68), Насри (Йоветич, 82), Фернандиньо, Милнер, Негредо.
Фулхэм – Стокдэйл, Хейтинга, Аморебьета, Хангеланд, Ритер, Качаниклич (Робертс, 56), Квист, Ричардсон (Холтби, 55), Сидуэлл, Риисе, Вудро (Касами, 84).
Огоҳлантириш: Аморебьета (26), Сидуэлл (64), Робертс (65), Фернандиньо (90).
Четлатиш: Аморебьета (53).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика